Тез ёрдам | 103

Description
⚡️ Ушбу саҳифа тиббиётга кенг қизиқувчилар ва барча тиббиёт ходимлари учун!

Фойдали тиббий билимлар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари бериб борилади.

❗Админларга эслатма: https://t.me/Tezyordam_103/847
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 2 Monate her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 5 Monate her

1 month ago
**Бензиндан заҳарланиш**

Бензиндан заҳарланиш

🗣️ Шикоятлари: мастлик ҳисси, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниш, қайт қилиш, қўл бармоқларини тремори (титраши), сарғимтир нам йўтал.

📜 Анамнез: юқори концентрацияли бензин буғларидан нафас олиш (ингаляцияси).

🩺 Кўрик: тери қопламалари оқарган, нам, кўз склераси сарғайган. Брадикардия, гипотония, гипотермия, гиперсаливация. Оғиздан бензин ҳиди келиши. Нафас сусайган, ўпкада нам хириллашлар. Оғир заҳарланишда — психомотор қўзғалиш, коллапс, титроқлар, тиришишлар, юрак ритмини бузилиши.

💉 Тактика:
1. Оксигенотерапия.
2. Ошқозонни ювиш — агар бензин ичга кетган бўлса.
3. Кофеин 10%—2,0 п/к ёки кордиамин 2,0 п/к.
4. Юрак ритмини бузилишида — коргликон 0,06%—1,0 ёки строфантин 0,025%—1,0 в/в.
5. Трахея интубацияси ва ИВЛ — кўрсатмага асосан.
🚑 Токсикология бўлимига госпитализация.

👉 @Tezyordam_103

1 month, 1 week ago

❗️чегирмали қабул ёпилди

1 month, 2 weeks ago

⚡️КОЛЛАПС — бу ўткир қон томир етишмовчилиги бўлиб артериал қон босимни ўткир пасайиши натижасида чуқур карахтлик билан характерланиб кечиктириб бўлмайдиган давони талаб қиладиган ҳолат ҳисобланади.

*📌 Артериал босим пасайишининг 3 тури фарқланади:
🫀 Кардиоген коллапс юрак билан боғлик бўлиб юракдан чиқадиган қон миқдорининг камайиши (уменьшения объемы выброса крови) натижасидан юзага келади. бу миокард инфакти, миокардитларда, ўпка артерияси тромбоэмболияси кабиларда кузатилиши мумкин.
🩸Гиповолимик (геморрагик) коллапс*: Танадаги умумий айланувчи қон миқдорининг (ОЦК) тўсатдан камайиши натижасида келиб чиқади. Асосий сабаби тўсатдан ички ва ташқи ўткир қон йўқотишларда кузатилади.
🧠 Томир коллапси** — периферик қон томирларни кенгайиши (тонусининг пасайиши) билан изоҳланиб, ўткир инфекцион касалликларда (пневмония, сепсис, қорин тифи ва ҳ.к.) ва дорилар таъсирида (наркотиклар, нитратлар) кимёвий моддалардан заҳарланишларда, бундан ташқари тезкор аллергик реакциялар (анафилактик шок) заминида кузатилиши мумкин.

🩺 КЛИНИКАСИ
Тўсатдан аҳволнинг ёмонлашуви, бош айланиши, бошда оғриқ, кўнгил айниши, карахтлик, қулоқда шовқин, рангпарлик, атрофдагиларга бефарқлик, кўз қирраларини ўткирлашуви, тана температурасининг пасайиши, ҳансираш, акроцианоз, ташқи таьсирларга реакциясини йўқлиги билан характерланади.

☝️ Тез ёрдам ҳодимлари келгунча бемор қариндошлари томонидан биринчи ёрдам:Биринчи навбатда бош мияга қон келишини яхшилаш мақсадида беморни очиқ ҳавога текис жойга ётқизилиб, оёқлари бош сатҳидан юқорига кўтариб туришдан иборат.

🆘 Тез тиббий ёрдам тактикаси!Коллапс келтириб чиқарувчи сабаб бартараф қилиб (М: қон кетишни тўхтатиб) артериал босимни кўтаришга қаратилган чоралар кўрилади.
Қон босимини кўтариш учун кофеин 20%—1 мл м/и ёки т/о, мезатон 1%—1 мл м/о ёки т/о га қилинади.
Оғир ҳолатларда изотоник ёки глюкоза 5% ли 200 мл эритмага 0,18% ли адреналин 1-2 мл қўшиб в/и га томчилаб юборилади.
— Кортикостероидлардан дексаметазон 8-16 мг в/и га юборилади.
— Интоксикацион ҳолларда глюкоза 5%—200мл ёки натрий хлорнинг 0,9% изотоник эритмасидан 1-2 литргача в/и га юборилади ва госпитализация қилинади.

👉 @Tezyordam_103

1 month, 2 weeks ago

*⚡️Яна бир хушxaбар!*

Малака тоифаси имтиҳонига тайёргарлик кўраётганлар учун ташкиллаштирган 3ойлик тайёрлов дастури маълумотлари қўшилганлар учун фақатгина 3ой эмас, доимийга қолади, токи ўзлари чиқиб кетмагунча.

Ҳозирда келаси йилларда имтиҳон топширмоқчи бўлганлар ҳам қўшилмоқдалар!

Сиз-чи, чегирмадан фойдаландингизми?

ТАЙЁРЛОВ ДАСТУРИ ҲАҚИДА!👈

1 month, 2 weeks ago

*⚡️Веноз қон кетиш белгилари ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш асослари:*1.Жарохатни босиб турувчи бойлам қўйиш
2.Гиперфлексия (яъни жарохат қўл ва оёқда жойлашганда бўғимларни қаттиқ букиш).
3.Жарохатни тампанада қилиш

Веноз қон кетиши қуйидагича характерланади:- Қорамтир қизил рангдаги қон бўлиши
- Жарохатни пастки қисмидаги томирдан қоннинг чиқиши(қўл-оёқларда)
- Пульсга боғлиқ бўлмаган ҳолда тўхтовсиз кетиши
- Жароҳатдан пастки қисм бомилганда қон кетишни секинлашиши
- Тери рангининг оқариши.
- Юрак ритминг бузилиши (қайтувчи қоннинг камайиши ҳисобига) билан характерланади.

Веноз қон кетишни тўхтатиш томир калибри ва жойлашган жойига боғлиқ бўлиб ҳаёт учун хавфли ҳисобланади.
Бу қон кетиши нафас ритмига боғлиқ бўлиб яъни буйин, елка, сон веналари жароҳатланганда вена ичига хаво кетиб ҳаво эмболиялари кузатилишини олдини олиш керак. Буни учун жароҳатланган веналарни юракка яқин томонига қаттиқ сиқувчи бойлам қўйилади агар муз булса 10 минут давомида муз босиб турилади.

*🩸 Ташқи веноз қон кетишини тўхтатиш* учун жарохатдан паски қисдан қон кетишини эътиборга олиш керак бу пайтда бутун бинт рулонини жарохат устига кўйиб устидан босиб турувчи бойлам қўйилади. Агар қон кетишда давом этса яна шундай ён томонига бинт қўйиб боғланади. Агар жарохат қўл оёқни букуладигин томонида бўлса, буғим букланиб бойлам қўйилади. Агар катта калибрдаги веналар жарохатлангса жарохатдаги венанинг икки учига ҳам босиб турувчи бойлам қўйилади ёки тампон қўйиб боғланади. Бундай бойламда ҳам қон кетиш қолмаса жгут қўйилади ва тўғри қўйилган бўлса артерия пульсацияси аниқланиши керак. Шунда жгут тўғри қўйилган ҳисобланади. Жгут ташқи муҳит ҳароратига қараб 2 соатгача қўйилиши мумкин.

*🩸 Ички веналардан қон кетиши жуда хавфли ҳисобланади* чунки бундай қон кетишни тўхтатиб бўлмайди.
Ички веналардан қон кетиши белгилари:
Тери рангининг оқариб бориши, АБ тушиб бориши, тахикардия ва ҳансирашнинг кучайиб бориши, совуқ тер босиши, бемор карахлик ошиб бориши ва чанқаш ҳиссининг ортиб бориши билан характерланади. Бундай вақтларда зудлик билан бемор касалхона госпитализация қилиниши керак.
Бошдаги веналар жарохатланиши арерия жарохатидан кўра хавфлирок ҳисобланада чунки веналар хавони тортиш ҳисобига ҳаво эмболияси туфайли 3-5 секундда клиник ўлим ҳолатига тушиши мумкин.

- Ҳамширалик иши 1-малака тоифаси имтиҳони саволларидан бири жавоби.

*📌Батафсил*- 900дан ортиқ саволларга жавоб - “Малака тоифасига тайёрлов” дастуримизда.) Қабул давом этмоқда

👉 @Tezyordam_103

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 2 Monate her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 5 Monate her