🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
28 dekabr - Ustoz Erkin Vohidov tavalludining 88 yilligi / 28декабрь - Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 88 йиллиги.
Айрилиқ они яқиндур...Алишер Навоий ғазалига Эркин Воҳидов муҳаммаси & Шерали Жўраев қўшиғи / Ayriliq oni yaqindur...Alisher Navoiy g‘azaliga Erkin Vohidov muhammasi & Sherali Jo‘rayev qo‘shig‘i.
💫 КИЧКИНА КАТТАЛАР
Мартаба берганда феъл ҳам берса кенг,
Адлу мурувватдан қилмаса жудо.
Даргоҳи катталар бор бўлсин, лекин
Кичик катталардан асрасин худо.
Сен бирор эшикка бош уриб борсанг,
Юз бор ҳақ бўлсанг-да битмаса ишинг,
Билки, кўкси ичра қалб эмас, харсанг –
Кичкина каттадир учраган кишинг.
Сен олим бўлсангу ихтиро билан
Лол қилгудек бўлсанг агар дунёни,
Сенга йўл очгунча бир имзо билан
Кичкина каттанинг узилар жони.
Тадбиркор бўлсангу эл нафи учун
Бир тадбир ўйласанг, изласанг чора,
Улар топар албат ечилмас тугун,
Суягинг қолгунча қилар овора.
Аскар қасам ичар бўлмоққа фидо,
Табиб қасам ичар бахш этмоққа жон.
Кичкина катталар онт ичар аммо
«Фалон бўлай, сени қилмасам сарсон».
Чинор бўлсанг, улар кемиргувчи қурт,
Пўлат бўлсанг, улар емиргувчи занг.
Эй тангрим, эл унмас, қад кўтармас юрт
Кичик катталарга инсоф бермасанг.
Ҳеч кимса бўлмаган дунёга устун,
Уқбога зар олиб кетмаган одам.
Каттаю кичикнинг бошида бор кун
Келар, ахир, кичик катталарга ҳам.
Мен шеър айтдим, холос, не ҳам қилай ман,
Не илож, изтироб жонга ўт қалар.
Фақат кўнглингизга имон тилайман,
Диёнат тилайман, кичик катталар.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 2000 йил
*👇*👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov 🌐https://t.me/erkinvohidovijodi 🌐** www.erkinvohidov.com
🌓 САЛБИЙ ҲАЯЖОН
Бунча ҳам ярашиқ оқ халатингиз,
Опажон дейинми ёки аяжон.
Бул ажаб тил билан ширин айтдингиз:
– Сизга мумкин эмас салбий ҳаяжон.
Ажабо, қидирса бутун дунёни,
Топилар эканми шундай бир одам –
Ярашса юзига ғазаб туғёни,
Ёқса юрагига андуҳ билан ғам.
Не илож, биздамас ихтиёр, бироқ
Нур ва соялардан баҳс қилмоқ абас.
Қўшиб бир кафт ҳасад ва бир кафт нифоқ,
Одамзод лойини қорган биз эмас.
Биз эмас, бу дунё яралган вақтда
Ғишт қўйган вафосиз, бемеҳр, ёлғон.
Хиёнат зарби у – бизнинг луғатда,
Сизнинг тилда эса – салбий ҳаяжон.
Ғийбатдир, бўҳтондир, шубҳадир, киндир,
Балоким, қўл силтаб кетмоқ муаммо.
Инфарктдан югуриб қочмоқ мумкиндир,
Ўзимиздан қайга қочурмиз аммо?
Ҳаёт устозидан ёлбориб сўраб,
Асрлар ўргандик дунё ҳикматин:
Ўргандик андиша пўстига ўраб
Аламни оғудек ютмоқ санъатин.
Гоҳ хаёл қиламан, таскин бор дилда,
Пушкин бу дунёдан кетди беармон.
Агар ўлмаганда шоир дуэлда,
Уни ўлдирарди салбий ҳаяжон.
Ўйлайман гоҳида, ўшал машъум кун
Маҳмуднинг дорида сўнмаса жони,
Салбий ҳаяжондан борлиққа бутун
Тирқираб кетарди Машрабнинг қони.
Ҳар инсон зотида ўзга бир матлаб,
Ҳар инсон зотида ўзгача қисмат.
Мендан ҳар нарсани қилингу талаб,
Кўру кар бўлмоқни сўраманг фақат.
Ахир, бизга азал орзу – яратмак
Ўзга бир жаҳону, ўзга бир инсон.
Ҳаяжон чекармиз, токи келажак –
Билмасин, нимадир салбий ҳаяжон.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1982 йил
*👇*👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov 🌐https://t.me/erkinvohidovijodi 🌐** www.erkinvohidov.com
🎼 ЎН САККИЗГА КИРМАГАН КИМ БОР...
🪕🎤 Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров мусиқаси ва ижроси.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри.
*👇*👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov 🌐https://t.me/erkinvohidovijodi 🌐** www.erkinvohidov.com
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA’LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI
ALISHER NAVOIY NOMIDAGI TOSHKENT DAVLAT O‘ZBEK TILI VA ADABIYOTI UNIVERSITETI
O‘zbekiston Qahramoni, Xalq shoiri Erkin Vohidov tavalludining 88 yilligi munosabati bilan tashkil etilayotgan
“Erkin Vohidov ijodiy merosi va turkiy adabiyot masalalari” konferensiyasi
AXBOROT XATI
Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat o‘zbek tili va adabiyoti universiteti o‘zbek adabiyoti va madaniyati tarixida o’chmas iz qoldirgan buyuk shoir Erkin Vohidov tavalludining 88 yilligi munosabati bilan 2024-yil 21-dekabr kuni Toshkent shahrida “Erkin Vohidov ijodiy merosi va turkiy adabiyot masalalari” mavzusida uluslararo konferans o‘tkazilishini ma’lum qiladi. Shuningdek konferensiya ishi ichida Erkin Vohidovning ozarbayjon tiliga tarjima qilingan “So‘z latofati” kitobining taqdimoti ham bo‘lib o‘tadi. Ilmiy-nazariy anjumanga quyidagi yo‘nalishlar bo‘yicha maqola va ilmiy axborot (tezis)lar qabul qilinadi:
Maqola va tezislar o‘zbek, rus, ingliz va barcha turkiy tillarda qabul qilinadi.
Anjumanda ishtirok etish uchun quyidagilarga e’tibor qaratilishi lozim:
2024-yilning 15-dekabriga qadar tashkiliy qo‘mitaning elektron manzili – alishernavoiy-muhammadfuzuliy2024@navoiy-uni.uz yoki @Orifjon_Olimjanov telegram manziliga ma’ruza matnini yuborish soʻraladi.
Tanlab olingan maqola va ilmiy axborotlar xalqaro ilmiy-amaliy anjuman materiallari to‘plami sifatida nashr etiladi. Ishtirokchilarga konferans materiallari to‘plami va sertifikat taqdim etiladi.Shuningdek, to‘plam materiallari “Yevroosiyo tadqiqotlari” jurnalida chop etiladi. Konferensiya materiallarini e’lon qilish badali quyidagicha:
1) tezislar uchun (3 sahifagacha) – 100 000 so‘m;
2) maqolalar uchun ( 4 – 10 sahigacha) – 150 000 so‘m;
3) 11-25 sahifagacha – 200 000 so‘m.
Maqolalar qabuli bo‘yicha tashkiliy qo‘mita tomonidan xabar berilgach, quyidagi plastik kartochka orqali to‘lov summasi qabul qilinadi:
9860 1701 0372 0505 (Orifjon Olimjanov nomida)
Maqolani tayyorlashga qo‘yiladigan talablar:
− maqola matni Doc formatida, lotin yozuvida, 1,5 intervalda, o‘ng tomondan - 15 mm, chap tomondan - 30 mm, yuqori va pastdan - 20 mm hoshiya qoldirilib, Times New Roman 14 kegl shriftda tayyorlanadi;
− maqola annotatsiyasi 70-100 ta so‘z oralig‘ida bo‘lib, maqola matnidan oldin, o‘zbek va ingliz tillarida keltiriladi;
− annotatsiyadan so‘ng kamida 5-7 ta kalit so‘z berilishi zarur.
Muallif haqida ma’lumotlar: Maqola nomidan 1 interval pastda, o‘ng tomonda muallifning familiyasi, ismi va otasining ismi qoraytirilgan harflar bilan, keyingi qatorlarda muallifning ilmiy darajasi, unvoni, tashkilot nomi va elektron manzili qiya harflar (kursiv)da ko‘rsatilishi lozim.
Havola va foydalanilgan adabiyotlarning berilish tartibi: Manba havolasi to‘rtburchak qavs ichida, manba muallifi familiyasi, nashr yili va sahifasi ko‘rsatilgan tartibda beriladi.
Namuna: [Jabborov, 2021: 47].
− foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati yuqorida qayd etilgan tartibda matnning so‘ngida beriladi.
#Устозлар_ёди
#Алихонтўра_Соғуний_ҳазрат
Бир суҳбатда Алихонтўра Соғуний ҳазратларидан Алишер Навоийнинг бир байтини шарҳлаб беришларини сўраган эдим:
Ашрақат мин акси шамсил каъси анвор ул-Худо,
"Ёр акси**н майда кўр", деб жомдин чиқди садо.
Май ни**ма? Жом нима? Ёр нима? Ваҳдат нима? У зот шу истилоҳларни бир соат шарҳлаган эдилар. Ўшанда Навоийнинг нақадар буюклигига ва Соғунийнинг улуғ олим эканликларига тан берганман. Энди ўйласам, ўша мажлисда тасаввуф ҳақида бир маъруза бўлган экан.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Теран дарё сокин оқар" мақоласидан, 2012 йил
*👇*👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov 🌐https://t.me/erkinvohidovijodi 🌐** www.erkinvohidov.com
💫 Ажаб, ёшликни не қилдим –
Фақат орзуда ўткардим.
Ҳаёт олдинда деб билдим,
Шу пок туйғуда ўткардим.
Ҳамиша ненидур кутдим,
Ҳамиша йўлга кўз тутдим,
Умрнинг ярмини ўтдим,
Ширин уйқуда ўткардим.
Қўниб чаккамга оқ тола,
Бўлибман қирқ яшар бола
Ки, ёшлик кетди, мен вола,
Наҳот, беҳуда ўткардим?
Совир бир кун юрак қоним,
Келар осудалик оним,
Ажаб туғёнли давроним
Нечун осуда ўткардим?
Севиб, билмай севиш расмин,
Тилаб ҳижронда ёр васлин,
Муҳаббатнинг ширин фаслин,
Кўринг, қайғуда ўткардим.
Қолиб борлиқ ўзи бирлан,
Боқиб ҳайрат кўзи бирлан,
Куним шеър дилсўзи бирлан
Ёниқ жодуда ўткардим.
Бас, эй бас, чекма афсус, дил,
Ҳамон орзу қил, орзу қил.
Умид – нур, қирқни мен қойил
Фақат ёғдуда ўткардим.
✍ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Тасаввур" шеъридан, 1976 йил
👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com
☀️ “Почему босяком?”
Парткомнинг ўғли
Ўша йили қишда отамни Марғилонга МТС парткомига котиб қилиб юборишди. Қор аралаш ёмғир ёғиб турганда занжир ғилдиракли тракторга уланган тиркаманинг очиқ платформасига юкларимизни ортиб Олтиариқдан Марғилонга кўчганимиз эсимда. Онам, чақалоқ укам Эльбурс трактор кабинасида, отам, амаким, яна бир-икки кузатувчилар очиқ платформага чиқишди. Йўлда тиркама ғилдираги ариққа тушиб юкларимиз ағдарилганини кўрганман. Ягона мебелимиз ҳисобланган шкаф – уни ўзбекча қилиб “ғаладон” дейишарди – лойга қорилгани кўз олдимда. “Ғаладон”ни эслаб қолганим сабаби шуки, мактаб ўқитувчилари бўлган отам, онам икковлари олган ойлик маошларини унинг тортмасида сақлар эдилар. Ким бозорга борадиган бўлса унга кўпинча, – пул ғаладоннинг тортмасида, деган сўз айтилар эди. Тортма қулфланмас, шогирдлар, жиянлар керакли пулни олиб бозор қилишар экан. Ўша – қишлоқча соддалик, тўғрилик, кенглик, ишонч муҳити мен эсимни таниб кўрган, билган, умрим бўйи юракда ҳавас билан асраган эзгу хотирадир.
Астойдил ният қилган эканман, йиллар ўтиб ўзим оила қурганимда хонадонимизда шундай муҳит қарор топди. Бунга мингдан минг шукрлар қиламан.
Хуллас, қирқ биринчи йил охирларида қишнинг қор аралаш ёмғири остида биз Олтиариқдан Марғилонга кўчдик. Ўша лойли йўл, тунд об-ҳаво, куппа-кундузги ярим қоронғилик руҳиятимда оғир таассурот қолдирган.
Айниқса отамнинг шалаббо бўлган пальтоси, лой теккан юзи кўз олдимдан кетмайди. Урушдан оғир ярадор ва хаста бўлиб қайтган отам қирқ олтинчи йилда айнан ўпка шамоллаши касали билан оламдан ўтди.
Ҳамма буни урушдан кўрса ҳам мен ўз гўдак хаёлимда ўрнашиб қолган ўша кўчиш воқеасидан кўраман. Отам ўшанда ўпкани совуққа олдирган деб ўйлайман. Ўйлайман-у, ўз-ўзимга савол бераман. Шундай об-ҳавода кўчиш шартмиди? Соддаликмиди, ватанпарварликмиди, ё партиявий топшириқни бажариш заруратимиди бу? Яхни халқ бошидаги азалий қулчиликнинг шакли-шамойилимиди?
Марғилон. Кенг дала баҳор чечаклари билан қопланган. Янги кўчиб келган ишчилар учун қурилган қатор ёғоч уйлардан МТС биноси кўриниб турарди.
Бир кун болалар билан ялангоёқ ўйнаб юриб у бинога бориб қолдик. Бир тўп одамлар орасида гаплашиб турган дадамни кўриб севинчим ичимга сиғмай қичқирганча унинг олдига югуриб бордим. Дадам эса мен томонга ўгирилиб, зарба билан: “Почему босяком?” деди. Ўша кунгача уйда ҳам, кўчада ҳам бир оғиз русча сўз қулоғимга кирмаган эди.
Табиийки, тушунмадим. Қўрқиб уйга қочдим. Ўша аччиқ зардали сўз қулоғимга ўрнашиб қолди. Болалар билан урушиб қолсам уларнинг сўкишига жавобан мен ҳам “Почему босяком?” деб юрганман.
Ўшанда мен болакай парткомнинг ўғли ялангоёқ юрмаслиги, маданий оила фарзанди сифатида русча гаплашиши кераклигини қаёқдан билай?
“Почему босяком”нинг маъносини тушунгунимча йиллар ўтди. Лекин ўша кунги ҳолатнинг моҳиятини англаш учун умр керак бўлди.
✍ Эркин Воҳидовнинг "Дил тубидаги лаҳзалар" китобидан олинди.
*👇*👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov 🌐https://t.me/erkinvohidovijodi 🌐** www.erkinvohidov.com
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her