Xoja_Azizon

Description
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

3 weeks ago

Рағоиб кечасида қандай ибодат қилинади?(2-қисм)

Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:*
- Кимда-ким (Ражаб ойининг биринчи) пайшанба кунида рўза тутса,
- Сўнг намоз ўқиса 12 ракат Хуфтон билан Шомни орасида.
Ва намоздан бўшаса (намозни тамомласа)
- Сўнг 70 марта менга саловат айтса
- Сўнг «Аллоҳумма солли ала Мухаммадин ва ала аалиҳи» деса.
- Сўнг Сажда қилса ва саждада «Суббухун қуддуус Роббул малаикати варрууҳ» деб 70 марта айтса.
- Сўнг бошини кўтаради ва айтади:
«Роббиғфир варҳама тажаваза амма таъламу иннака антал Аълийюл Аъзом»** деб дуо қилса.
- Сўнг яна бир Сажда қилади ва аввалги саждада айтганини такрорлайди ва Аллоҳдан хожатларини сўрайди саждада туриб. ИншааъАллоҳ хожатлари раво бўлади.

Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Нафсим у зотнинг қудрат қўлидадур, бирорта одам (қул, чўри) қолмайдики ушбу намозни ўқиса, агар гуноҳи денгизнинг кўпигичалик бўлса ҳам Аллоҳ ҳаммасини кечиради ва қиёмат кунида 700 нафар дўзахга тушиши керак бўлган ахли байт (қариндошлари)ни шафоат қилади. (Ўзи билан Жаннатга олиб киради)*

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My

3 weeks ago

РАҒОИБ кечаси бу қандай кеча? (1-қисм)
Рағоиб кечаси бу шундай кеча-ки, «Ражаб» ойининг биринчи Жумъа кечасидир. Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- Ражабнинг биринчи Жумъа кечасидан ғафлатда бўлманглар чунки у кеча шундай кечадир-ки, фаришталар уни Рағоиб кечаси деб номлайдилар. Рағоиб дейишликлари сабаби шуки, кечанинг учдан бир қисми ўтса, бирорта ҳам фаришта қолмайди осмонда-ю ерда. Магар ҳамма фаришталар Каъбанинг атрофида тўпланадилар.
Аллоҳ таоло уларга айтади-ки*:
- Эй фаришталарим! Сўранглар мендан хоҳлаган нарсангларни дейди.
Фаришталар айтадики
- Я Роббана бизни сенга хожатимиз:
Мана шу Ражаб ойида рўза тутганларни мағфират қилишлигинг дейдилар.
Аллоҳ таоло айтадики:**
- Қилдим шу ишни. Уларни мағфират қилдим дейди.

Яъни мана шу кечада, кечанинг учдан бири ўтганда бирорта фаришта қолмасдан Каъбанинг атрофида тўпланадилар ва юқорида зикр қилинган ишлар бўлиб ўтади (ИншаъАллоҳ*)

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My

3 weeks ago

Ота-онага яхшилик ибодатдир

Бир куни Абу Ғассон Заббий Мадина кўчаларидан бирида кетар, ортидан унинг отаси борар эди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу унга етиб олдилар-да, ундан "орқангдан келаётган киши ким?" деб сўрадилар. "Отам" деди у. "Ҳақдан тойибсан, суннатга мувофиқ иш қилмапсан; отанг олдида юрма, балки унинг ўнг томонида ё ортида юр; ўзинг билан отанг орасига биров ўтишига йўл қўйма; отанг қараган таом бўлаги (мева донаси)га қўл узатма, балки егиси келгандир; отангга тик қарама; ўтирмагунча ўтирма, ухламагунча ухлама" дедилар Абу Ҳурайра.

Муҳаммад ибн Муҳайриз "Ким отасининг олдида юрса, унга оқ бўлибди. Лекин бирор озор етмасин, деб олдида юриш бундан мустасно. Ким отасига исмини ё кунясини айтиб хитоб қилса, унга оқ бўлибди. Унга "отажон" (дадажон, адажон) деб мурожаат қилсин" дер эди.

Ибн Жавзий, "Ал-бирру ва-с-сила", 58- саҳифа.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My

3 weeks, 5 days ago

#ибрат

ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА
Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.

Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар:
— Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди.

Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!

©️Нишондаги  гаплар

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My

3 weeks, 5 days ago

МЕНДАН АҲВОЛИНГ ҚАНДАЙ? деб сўрасалар, мен: "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ", деб айтаман.

Улар бу сўзларни эшитиб, мени бахт саодат чўққисида, деб ўйлашади.

🩷Биз, танглик ва кенгчиликда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишга буюрилганимизни унутадилар.

Маҳзун бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Дунё бизга тор келган онда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Шод бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Бемор бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Орзуларимиз жаннатга қолдирилганида ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Қазои қадарга рози бўлган пайтимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Кушойиш бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Ҳар бир ҳолатимизда Аллоҳга ҳамд бўлсин!

❤️АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My

3 weeks, 6 days ago

#kechki_mutolaa

Ota-onaning fazli

Bir sahoba savol berdilar:
— Yo Rasululloh , agar bir kunda ming marta qara­sam-chi?
— Alloh taoloning fazli senga 1000 ta haj va umra yozishdan kamaymaydi, — deb javob berdilar Rasululloh

Bir odam kelib Rasululloh dan so‘radi:
— Yo Rasululloh , men onamga 30 yildan beri xizmat qilaman, onam esa menga 3 yil xizmat qilgan xolos. Haqini ado etoldimmi?
Rasululloh javob berdilar:
— Yo‘q, chunki, onang senga 3 yil xizmat qilgan bo‘lsa-da, har zamon sening o‘lib qolmasliging umidida xizmat qilgan, bu xizmatdan u malollanmagan, sening esa qalbingda bu xizmatlardan qachon qutularkinman, degan fikr turadi.

Yana Rasululloh aytadilar:
“Ota-ona haqiga farzand duosini to‘xtatsa, Alloh uning rizqini kamaytiraveradi”.
OTA-ONA KIM?
Rasululloh dan so‘ra­di­lar:
— Ota-ona kim?
— U sening Jannating yoki Do‘zaxingga hujjatdir.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My

1 month ago

Бир одам солиҳ кишилардан бирининг олдига келиб:
— Ҳар бир маъсият учун жазо бор деб эшитганман. Мен Аллоҳга кўп маъсият қилганман, лекин ҳеч жазоламади-ку? — деди. Солиҳ киши:
— Эй, ўғлим! Балки, Аллоҳ сени ўзинг билмаган ҳолатда жазолаб бўлгандир! — деб, жавоб қилди. Бояги киши:
— Қанақасига?! — дея таажжубланди. Солиҳ одам:
— Сени, маъсиятлардан лаззат оладиган қилиб қўймадими? Қуръон тиловатисиз ҳафталар, ойларни ўтказиб юбормадими? Қанчадан-қанча тунларда қоим бўлишдан маҳрум этмадими? Тилингни зикрдан тўсиб қўймадими? Сени мансабпараст, дунёга меҳр қўйган, пулдан ўзгани севмайдиган қилиб қўймадими? Тоат-ибодатларни сен учун оғир қилиб қўймадими? Тилингга ғийбат, чақимчилик, ёлғонни осон қилиб қўймадими? Охиратни унуттириб, дунёни энг улкан ташвишинг қилиб қўймадими? Мана бу хорликларнинг барчаси, Аллоҳнинг сен сезмаган жазоларидир, — дея жавоб берди.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My

1 month ago

👍👍👍👍👍👍👍

Фарзандингизни отасига меҳрибон қилиб тарбияланг ва ҳар қадамда отанинг ўрни бошқачалигини ҳис қилиб яшасин.
Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My

1 month ago

🤲🍃🔥🔥🤲

НАЖОТ ТОПИШ УЧУН
ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الْأَمْرِ، وَالْعَزِمَةِ عَلَي الرُّشْدِ، وَأَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ ، وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ ، وَأَسْأَلُكَ قَلْبًا سَلِيْمًا ، وَلِسَانًا صَادِقًا ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ . وَأَعُوذُبِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا تَعْلَمُ ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукас-сабаата фил-амри вал-азимати ъалар-рушд. Ас‘алука мужибаати роҳматика ва ъазааима мағфиротика ва ас‘алука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатика ва ас‘алука қолбан салиман ва лисанан содиқон ва ас‘алука мин хойри маа таълам. Ва аъуузубика мин шарри маа таъламу ва астағфирука лимаа таълам. Иннака анта ъаллаамул-ғуюууб”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ишда собитқадам бўлиш, ҳидоят йўлида барқарор бўлишни сўрайман. Сендан раҳматингни вожиб қиладиган, мағфиратингга ҳақли бўладиган нарсаларни сўрайман.  Сендан неъматингга шукр қилишни ва гўзал ибодатингни адо этишни сўрайман. Сендан соғлом қалб ва тўғри сўзловчи тилни сўрайман. Сендан Сен яхши деб билган нарсаларни сўрайман. Сендан Сен ёмон деб билган нарсалардан паноҳ тилайман. Сен ёмон деб билган нарсадан мени кечиришингни сўрайман. Албатта, Сен ғайбни билгувчи Доносан”.

⭐️⭐️⭐️🌟

✈️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

https://t.me/+YFQCR12yfOM2Y2My

4 months ago

Уйларимизда қаттиқ эътибор беришимиз керак бўлган хусуслар:

Уйимизда 3 та нарсани тақиқлаймиз:
1. Ғийбат қилиш.
2. Тортишиш.
3. Аразлашиш. Уйимизда 3 нарсани тартибга соламиз:
1. Телевизорни;
2. Интернетни;
3. Телефонни.

Уйимизда 3 нарсани давомли бажарамиз:
1. Жамоат намози;
2. Қуръон тиловати;
3. Ҳафталик суҳбатлар.

https://t.me/+BMEDApb4BsYxNWUy

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago