🌹ГОЗАЛ ХАЁТ 🌹 🌹ХАДИС БИЛАН🌹

Description
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракоту уммати Муҳаммадийялар
Ушбу Каналимизда факатгина хаётнинг гозаллиги,ва бизга Охиратга захира йигишга имкон берган кун Гозал хаётдан шукрона айтиб тафаккур ва ташаккур киламиз Доим биз билан болинг@go'zal_xayot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 month, 1 week ago

**ЖАННАТИЙ БАНДАЛАР ВА ЖАННАТ НЕЪМАТЛАРИ ТАЪРИФИ

Парвардигори оламнинг мўмин-мусулмон бандалари учун яратилган жаннатлари Қиёматгача осмонда муаллақ туради. Улар жами тўртта боғдан иборат бўлиб, дарвозалари саккизтадир:

  1. Фирдавс (боғ) тилла, кумуш, гавҳардан яратилган.

  2. Аъдн (ватан тутмоқ) оқ дурдан яратилган.

  3. Наъийм (ҳузур-ҳаловат)  кумушдан яратилган.

  4. Хулд (мангулик) маржондан яратилган.

  5. Маъво (турар жой) сарғиш-яшил забаржаддан.

  6. Дор ус-Салом (омонлик диёри) қизил ёқутдан.

  7. Дор ул-Қарор олтиндан яратилган.

  8. Дор ул-Жалол забаржаддан яратилган.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қиёматгача амал қилувчи Қуръони каримининг бир қанча жойларида жаннатий бандаларини ва жаннат неъматларини шундай тавсиф қилади.
      “Парвардигори (ҳузурида) туришдан (сўралишдан) қўрққан киши учун икки жаннат (боғи) бордир. У иккисидан бошқа яна икки боғ бордир”. (Ар-Роҳман сураси, 46, 62.)
      Ўша боғларга “Парвардигорларидан қўрққан тақволи зотлар ҳам гуруҳ-гуруҳ ҳолда жаннатга бошлаб борилур. То қачонки, улар унинг дарвозалари очилган ҳолда эканида етиб келганларида ва унинг қўриқчилари: “Сизларга салом! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолингизда кирингиз!” – деганларида (улар беҳад шодланурлар)”. (Зумар сураси, 73-оят).
    Моида сураси: “Аллоҳ деди: “Бу кун содиқ (мўмин) ларга содиқлиги фойда берадиган кундир. Улар учун остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннат боғлари бордир. (Улар) у ерда абадий бўлурлар”. Улардан Аллоҳ рози ва улар Аллоҳдан рози бўлурлар. Бу буюк ютуқдир”. (Моида сураси, 119-оят).
     Раъд сураси: “Парвардигорларининг “юзини” истаб, (турли машаққатларга) сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати (жаннат)  бордир. (У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар”. (Раъд сураси, 22-23-оятлар).
      Соффот сураси: “Илла, Аллоҳнинг шундай (куфр ва ширкдан) дили пок бандалари бордирки, айнан ўшалар учун (жаннатда) маълум ризқ, турли мевалар бўлур. Улар иззат-икромдадирлар, неъмат боғларида, сўрилар устида бир-бирларига юзма-юз бўлиб ўтирурлар”. (Соффат сураси, 44-оятлар). 
      Инсонлар ойнинг 14-кечасида, турган жойидан тўлин ойни очиқ-ойдин кўрганларидай, жаннатий бандалар ҳам жаннатда Парвардигори олам – Зул жалоли вал икромни худди шундай кўрадилар. Яъни, У кунда баъзи юзлар яшнаб турувчи, Парвардигорларига боқувчидир, (Қиёмат сураси, 22-23-оятлар). “(Уларга) раҳмли Парвардигор (томони)дан салом (айтилур)”. (Ёсин сураси, 58-оят).**

@kommend

1 month, 1 week ago

**РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАН ИТ ҚИССАСИ

Насронийлар мўғил қабилаларини насроний динига киритиш учун даъватчиларини юборишар эди. Туғёнкор золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун сабабли насронийларга даъват йўлини очиб берар эди. Бир куни мўғилларнинг амирларидан бири насронийликни қабул қилгани сабабли уюштирилган катта тантанага насронийларнинг бошлиқларидан бир жамоаси ташриф буюрди.
Насроний даъватчилардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўка бошлади. У ерда ов ити боғланиб турарди. Насроний даъватчи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қила бошлаганда ит қаттиқ безовталаниб, вовуллай бошлади. Сўнгра насронийга ташланиб, уни қаттиқ тирнади. Қийинчилик билан уни қутқариб олишди. Шу ерда ҳозир бўлганлардан бири: “Итнинг бундай қилиши Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида айтган гапинг учун бўлди”, деди. Насроний: “Йўқ, бу ит қайсар ит экан. Қўлим билан ишора қилаётганимни кўриб, мени уради деб ўйлади ва шунинг учун менга ташланди”, деди. Сўнгра яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бадтар сўка бошлаган эди, Ит боғичини узиб юборди ва насронийнинг бўйнига ташланиб, унинг бўғзидан юлиб олди. Шу ондаёқ насроний ўлди. Бунинг сабабидан мўғиллардан қирқ мингтаси исломни қабул қилишди.
Бу воқеани Аллома ибн Ҳажар Асқалоний “Ад-Дурарул камина”номли китобида келтирган.

Аллоҳу акбар! Ҳайвонлар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақорат қилишини кўтара олмас экан!!!.

Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни истеҳзо қилганлар ана шундай аянчли ўлим топадилар. Қуйидаги оятлар сўзимизнинг тасдиғидир:
“Aлбaттa, биз сизни мaсxaрa қилувчилaрни (жaзoлaш учун) кифoя қилурмиз.” (Ҳижр сураси, 95-оят)

“Aллoҳ ўз бaндaсигa (яъни, Муҳaммaдгa уни aсрaшдa) етaрли эмaсми?!” (Зумар сураси, 36-оят)

“Aлбaттa, ғaнимингизнинг ўзи (бaрчa яxшиликлaрдaн) мaҳрумдир.” (Кавсар сураси, 3-оят)

“Aлбaттa, Aллoҳ вa унинг пaйғaмбaригa oзoр бeрaдигaн кимсaлaрни Aллoҳ дунёдa ҳaм, oxирaтдa ҳaм лaънaтлaр вa улaр учун xoр қилувчи aзoбни тaйёрлaб қўйгaндир.” (Аҳзоб сураси, 57-оят)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Албатта Аллоҳ таоло: “Кимки менинг дўстимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қилурман”, деди”. Имом Бухорий ривояти.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирортангиз то мен унга ота-онаси, фарзанди ва жамики инсонлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча ҳаргиз (комил) мўмин бўла олмайди”, дедилар”. Имом Бухорий ривояти.

Қудратуллоҳ домла Сидиқметов
(14.01.2015)**

@kommend

1 month, 1 week ago

**Отани давлат дер, Онани жаннат,
Айтайин шу хақда битта ривоят,
Бир жавоб қилолсам шу билан шояд,
Бир кўнглим бир таскин топса, ниҳоят.

Қадим бир замонда, олис томонда,
Бир йигит яшаркан давру давронда.
Отаси бой экан, Онаси зебо,
Иккиси илмли, оқилу доно.

Кун келиб бир кунда рихлат қилдилар,
Меросни йигитга тилхат қилдилар.
Бу ҳолдан дўстлари тўкдилар кўз ёш,
Ағёрлар келдилар қўшмок учун бош.

Кимлардир йигитни ҳали ғўр, деди,
Отасиз, онасиз ҳолин кўр деди.
Кимлардир йигитга йўл кўрсатдилар,
Ким тўғри, кимлардир сўл кўрсатдилар.

Йигит ҳам ақлини қилмай паришон,
Айлади бир сўзда ҳаммани ҳайрон:
— Отамдир давлатим, Онам жаннатим,
Фонийми, боқийми, алар ҳурматим.
Отамнинг бойлиги, дуру жавҳари
Бир муддат уларнинг ёди навкари.
Демакким ўткинчи мерос, инчунун,
Оларман отамнинг рўзғор хуржинин.
Онамнинг фарзанди, эркаси эдим,
Истасам кийиндим, истасам едим.
Эндичи: отасиз, онасиз етим,
Уларнинг қадрини тушуниб етдим.
Онамнинг мероси бир чимдим меҳр,
Жаннатнинг калити мана шу сеҳр.
Онамнинг ўгити қулоқ солмоқлик,
Ўзидан каттадан дуо олмоқлик.
Отамдан васият: авлод ёд этмоқ,
Ҳар жойда ҳар кимни кўнглин шод этмоқ.
Ҳол сўраб бормоқлик, меҳмон кутмоқлик,
Оқилнинг этагин, қўлин тутмоқлик.
Онамдан васият: шукрона, сабр.
Дўстимдир итоат, душмандир кибр,
Ожизга химоя бўлмоқ, қўлламоқ,
Ўтганлар ёдига дуо йўлламоқ.
Отамдан ризолик: ҳалол ризқ емоқ,
Оқни оқ, қорани қорадир демоқ,
Ўлимни ёд тутмоқ, ибодат қилмоқ,
Қиёмат дунёни алмисоқ билмоқ.
Отамдир давлатим, Онам жаннатим,
Уларни ёд этмоқ менинг ҳимматим.
Олинглар сизларга керак бўлса зар,
Мен қайта топарман зориқсам агар.
Сабабки, отамдан олган тарбия,
Сабабки онамдан олган тарбия.
Ҳар йўлни кўрсатманг, ҳимоям бўлинг,
Жаннатда энг якин ҳамсоям бўлинг.
Унутманг: Отанинг давлати ўгит,
Унутманг: Онанинг жаннати ўгит.

Йигитнинг сўзлари қолди дилларда,
Йигитнинг довруғи достон тилларда,
Сабабки, йигитнинг давлати Ота,
Сабабки, йигитнинг жаннати Она!

Отани давлат дер, онани жаннат,
Мен ёзган ривоят битди нихоят**

1 month, 2 weeks ago

Фотиха 1-сахифa Бакара 5-оят,2-сахифа Оят ал курси 42с/255-оят Амана росули 49с/280-оят Кахф 304-сахифа Сажда 415-сахифа Ясин 440-сахифа Духон 496-сахифа Вокеа 534-сахифа Хашр 548-сахифа Мулк 562-сахифа Tаквир 586-сахифа Шарх 596-сахифа Залзала 599-сахифа…

1 month, 2 weeks ago

Фотиха 1-сахифa
Бакара 5-оят,2-сахифа
Оят ал курси 42с/255-оят
Амана росули 49с/280-оят
Кахф 304-сахифа
Сажда 415-сахифа
Ясин 440-сахифа
Духон 496-сахифа
Вокеа 534-сахифа
Хашр 548-сахифа
Мулк 562-сахифа
Tаквир 586-сахифа
Шарх 596-сахифа
Залзала 599-сахифа
Кафирун 603-сахифа
Ихлас 604-сахифа
Фалак 604-сахифа
Нас 604-сахифа

@kommend

1 month, 2 weeks ago

RUQIYA OYATLARI:
1)Fotiha
2)Baqara - Fazkuruni 23-sah,
Oyatal kursiy-42-sah,255-oyat
Amanar rosulu-49-sah,286-oyat
3)Oli Imron surasi -
Shahidallohi-52-sah 18-oyat
Qulillahumma-53-sah 26-oyat
4)An'om surasi-
1-3-oyatlar 125-sah
5)Tavba surasi -
Laqod ja'akum-207-sah 128-129-oyatlar.
6)Kahf surasi - 293-sah,1-10-oyatlar.
7)Mu'minun surasi-
Afahasibtum-349-sah.115-116-oyatlar
8)Fath surasi - 511-sah,1-5-oyatlar
9)Hashr surasi-
Layastaviy-548-sah.20,24-oyatlar
10)Takvir surasi-586 - sah.
11)Sharh surasi-596 - sah.
12)Zal-zala-599- sah.
13)Takasur-600 - sah.
14)Kafirun sur-603-sah.
15)Nasr- 603 - sah.
16)Ihlos-}}}
17)Falaq- }}}604 - sahifa.
18)Nos-}}}

@kommend

1 month, 2 weeks ago

*🔥* Шайтоннинг қалбларга ташлайдиган сўзлари...

💭 Бир мартасида хеч нима қилмайди;

💭 Ҳали ёшсан, вақти келади

💭 Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди.

💭 Замон сенга эмас, сен замонга мослашгин;

💭 Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингизни қотирманг;

💭 Жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасан-ку!

💭 Кейин тавба қилиб оласан.

💭 Ибодатни қаригандан кейин қиласан, ҳозир ёшсан ўйнаб ол.

Замонамизда кўпчилик шу сўзларга ўлими келганча алданиб шу ҳолатда вафот этмоқда.

❗️Пайғамбар алайҳиссалом: «Қандай яшасанг, ўшандай ўласан» деб айтганлар. Яъни инсон ўйламасин гуноҳларни қилиб кейин тавба қилиб, иймон калимасини айтиб ўламан деб ўйламасин. Гуноҳларда юрган инсон гуноҳлари устида ўлади.

▪️Ақлли инсонлар Аллоҳнинг эслатмасидан фойда олиб вақтида тавба қилганларидир.**

@kommend

1 month, 2 weeks ago

**Сураламиз ...

Хали сураламиз..
Бекорчи утган вактлардан
Неъматлардан.

Шукур килганларимиздан
Килмаганларимиздан.

Ранжиган, ранжитган
Кунгилларимиздан.

Сабабсиз колдирган
Намозларимиздан.

Билмасдан сузланган сузларимиздан.
Хак була туриб хакикатни айтолмаганимиздан куркканимиздан...

Аллох йулида килинадиган ишлардан воз кечганимиздан...

Ёрдам бериш кулимиздан келсада
Хеч иккиланмай кечганимиздан.

Бировни УЗИ йук вактида ортидан
Гапирганимздан ,кулганимиздан.

Гунохлигини била туриб тийилмаганимиздан
Узимизни тиёлмаганимиздан
Асролмаганимиздан.

Инсонларга насихат килиб
Узимиз амал килмаганимиздан.

Сураламиз барчасидан...

Сураламиз...**

@kommend

1 month, 3 weeks ago

​​​​​​​​​​САЛАВОТ АЙТИНГ!!!#Албатта_ўқинг ​​​​​​​​☝️**ШУНДАЙ БИР КУН КЕЛАДИ

Шундай бир кун келадики, у Кунда ҳамма сизни ташлаб кетади, фақат Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам келиб, сизни шафоат қиладилар. Шундай экан, у зотга салавот айтишни унутманг! Росулуллоҳ Жума кунида кўпроқ саловот айтишга тарғиб қилар эдилар. Қуйидаги ўнта саловотни Росулуллоҳга жўнатинг.

  1. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
  2. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
  3. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
  4. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
  5. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
  6. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
  7. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
  8. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
  9. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
  10. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Росулуллоҳ ﷺ : «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» дедилар
(Бухорий ривояти)

☝️Жума куни саловот айтишни фазилати ҳақида кўпчилигимиз биламиз аммо жума куни саловот айтишликдан Шайтон унуттириб қўяди. Бугун кечгача кўп кўп саловотлар айтиб Аллоҳ олдидаги даражангизни кўтаринг дуоларингиз тез қабул бўлишига эришинг. Ва бу яхшиликлар ўзингизда қолиб кетмаслиги учун яқинларингизга ҳам улашинг.

❗️Имкон қадар бошқаларга ҳам тарқатинг! Кўп саловот айтилишига сабабчи бўлинг!

🌸☘️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!☘️🌸

🔎@Abdulloh_domla_rasmiy 👈

↘️ «АБДУЛЛОҲ ДОМЛА МАЪРУЗАЛАРИ»
КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇
═══════════════
САВОЛ ? «Аллоҳ» ёки, «Оллоҳ»?

Савол: Биз кўпинча сўзлашувда «Аллоҳ» эмас, балки «Оллоҳ» деб айтамиз. Бу қанчалик тўғри..?👇

👉ЖАВОБИ👈**

@kommend

2 months, 1 week ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago