Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Description
Энг таъсирли ҳикоялар канали!

Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020

Админ: https://t.me/olmaliqlikIar_admin
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago

1 month, 2 weeks ago

Бугунги тун Лайлатул қадр эхтимол қилинган тунларининг иккинчи тоқ кечасидир. Шундай улуғ кечада турибмиз. Аллоҳдан нимани сўрамоқчи бўлсангиз барчасини сўранг! Қайта-қайта ёлвориб, ихлос ила сўранг! Қалбингизда сўраёлмаган нарса қолмасин. Ҳаттоки ошингизни тузини ҳам сўранг! Аҳлингизга нажот, сўранг! Солиҳ-солиҳа зурриёт сўранг!

Бу тун дуоларингиз қабул 
бўлган энг яхши тун бўлсин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Telegram

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar\_admin

Бугунги тун Лайлатул қадр эхтимол қилинган тунларининг иккинчи тоқ кечасидир. Шундай улуғ кечада турибмиз. Аллоҳдан нимани сўрамоқчи бўлсангиз барчасини сўранг! …
1 month, 2 weeks ago

Хайирли тун...

Кадрли мехрбонлар 
тунингиз хотиржам ва
тинч утсин!
Ухлашдан олдингизикрларни унутманг!Аллохни панохида
булинг хамища!Яна дийдорлашиш
насиб этсин.
Хайрли Тун азизлар!!!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Telegram

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar\_admin

Хайирли тун...
1 month, 2 weeks ago

СИРЛИ ЎРМОНДАГИ ВОҚЕА...

Ишдан чарчаб келган Нодир, ташкари эшикни очиб уйга кирди. Бироз кайфияти йуклиги боис хотинининг кутиб олмаганига зарда килиб:
-- Кадимда хотинлар эрларини ишдан келишини очик чехра билан кутиб олган булса, хозирги хотинлар уйдан хам чикишмайди, сериал куриб утиришади!- дея хотинини бир чакиб олди.
-- Салом, яхши келдингизми? Мен сериал куриб утирганим йук, аксинча интернетдан бир эълонга кузим тушиб колди, ушани укиётгандим.- дея жавоб берди эрига.
Нодир хам якинлашиб келдида , пастки жагини хотинининг елкасига куйганча, эълонни овоз чикариб укий бошлади:
-- Икки каватли, хамма кулайликлари мавжуд булган, шахардан ун беш км узокликда жойлашган уйимизни сотаман ёки шахар марказида жойлашган уч хонали уйга алмаштираман!- дея укиди ва гапида давом этди....
-- Умуман олганда машинада ун беш км унча олис эмас, бу бизга маъкул! Кани тайёрлан, бориб куриб келамиз уша топган эьлонингдаги уйингни!- деди Нодир.
Машинада эьлондаги манзил буйлаб жунашди. Ана мана деганча уша ерга етиб боришди. Уйни куздан кечириб булишгач уй эгаси билан уйни алмашишга келишишди. Уйни то узлари хохлагандек холга келтириб нарсаларни жойлаштиргунларича карийб бир хафта утиб куйди. Нодир ишга кетганда хотини зерикиб колишидан хавотирланиб:
-- Мен ишга кетгач ёлгиз узинг зерикиб колмайсанми, нима иш билан шугулланмокчисан?- дея суради хотинидан.
-- Эрталаб бироз машк килиш учун югуриб келаман, кейин аклли уй бекаси булиб хамир килиб нон пишириб оламан.
-- Каерда югуриб келишни режалаштиряпсан, кишлок буйлабми?
-- Кишлок буйлаб эмас, урмон томонга югуриб келаман.
Уйимиз кишлок чеккасида жойлашган булиб, сал утиб урмон бошланарди.
-- Адашиб колмайсанми узи?
-- Йук, болаларга ухшаб тош ташлаб белги куйиб кетаман!- дея кулди хотини.
-- Унда яхши....зерикмасдан вактингни утказгин!- дея ишга машинасида жунади.
Кейин мен кулогимга наушникни такиб югуриш учун урмон томон югуриб кетдим.- дея гапида давом этди Нодирнинг хотини...
Сукмок йул топилмади, ут уланлар устидан мазза килиб югуриб кетдим. Куёш заррин нурларини эрталабдан сочиб турарди. Кулогимда мусика янграб завк билан югуришда давом этардим. Кайфиятим жуда аъло эди. Бир пайт эшитиб бораётган кушигим бирдан тухтади. Нимагадир плеерим айтмай колди. Тухтадимда, заряди тугадимикан деб карадим. Лекин заряди хали куп эди. Кулогимдан наушникни олиб атрофга назар солдим. Атроф жим жирт эди. Факат чигирткаларнинг чириллаш овозлари эшитилиб турарди. Лекин бу жим житлик нимагадир мени хавотирга солаётгандек эди гуё. Яхшилаб эътибор бериб карасам, урмон хам худди узгаргандек куринди кузимга. Олдиндаги дарахтларнинг ораларида тиконли усимликлар билан копланганди. Оёк остиларим кум кук утлар эмас балки коп кора мохлар билан копланганди.
-- Кайтиш вакти келди,- дея узимга узим гапирдим атрофдаги жим житлик куркувини бузиш учун.
Оркага бурилдим, дахшат...чунки боткокка ухшаган лойли ерлардан иборат манзарани курдим. Узим хам хайрон булдим бу ердан кандай югуриб утдим деб. Шунда дахшатли куркувни енгиш учун эримга кунгирок килмокчи булдим. Чунки эримнинг босик хотиржам гапиришлари доим менга далда буларди. Аммо, афсуски, телефоним ишламади. Тугрироги алока йук эди. Куркувдан бироз югурдим. Нимага бунака манзара ва жимлик хукмронлигидан хайратда эдим. Урмонда хеч булмаса кушлар сайраб туришлари керак эди.
Бир пайт янаям мени дахшатга солган вокеа руй берди. Кутилмаганда, урмонда чакалок йигиси эшитилди. Хали кукракдан айрилмаган кичкина чакалок йигиси эшитилди. Бир томондан дахшатга тушсам, иккинчи томондан чакалок йигладими демак мен ёлгиз эмасман, менга якинрокда чакалокнинг онаси бор дея.
-- Ким бор?- дея бакирдим.......

1 month, 3 weeks ago

ХОТИН МАКРИГА ҚУЛ БЎЛГАН ОҚПАДАР...

Она… У муқаддас зот. Она… Уларнинг оёғи остида жаннат. Она… Дунё устуни, фарзанд суянчиғи. Ўзини унутиб фарзандим деб, оилам деб яшайди Волидаи муҳтарамалар! Сочларига оқ оралаб, кўзлари нурсиз, юзига ажин тушса-да, ўзликни унутади онаизорлар. Биз фарзандлар гоҳида билиб-билмай дилларини оғритсак-да, озор берсак-да, кечиради, суяди, жонидан ортиқ кўради. Кулсак юз чандон ортиқ куладиган, бетоб бўлсак минг бора куйинадиган ҳам она. Мушфиқ она, муштипар она…
«Дунё кенгга кенг, торга тор», деб бекорга айтилмас экан. Бу оиланинг фарзандларига бутун башарият яшаётган дунё ҳам торлик қилди. Бу хонадондагилар жуда бахтли эди, токи келин келмагунга қадар.
Раббим ака ва Одина опа ўғилларини уйлантириш ҳаракатига тушиб қолишди. Икки ўғилга икки келин топиш, икки томонга тўй бериш, сарпо-суруқ деганлари онсон бўлармиди?! Қийинчиликларга қарамай бахти бор оила экан, ака-укага опа-сингилни келин қилишди. Ҳамма нарса тахт ва тўй куни белгиланди. Тўй шунақа дабдаба билан ўтдики…
Жамол тўнғич фарзанд бўлгани учун оиланинг суянчиғи. Камол акасидан уч ёшга кичик. Феъл-атвори ҳам кенжалигига борибми, шунга яраша эди. Бироқ ҳар қанча инжиқ бўлмасин, ақл-фаросатли, етти ўлчаб бир кесадиганлар қаторига кирарди. Жамол укасига нисбатан оғир-босиқ эди-ю, лекин шунга қарамай кўп ўйлашни ёқтирмайдиган, бироз тундроқ кайфият одами эди. Ака-уканинг рафиқалари бўлмиш янги келинчаклар оёқ-қўли чаққон, чиройли эдилар-у, бироқ жуда ҳақини талаб қиладиган хилидан бўлиб чиқишди. Катта келин Ҳусния «ўхшатмаса учратмас» деганларидак худди эрига ўхшаган одамовироқ, устига-устак «тилли», асабийлашиб кетган кезлари жағи жағига тегмасди. Кичик келин Моҳира эса унинг тамоман акси. Қувноқ, ҳазилкаш, бир гапириб, ўн куладиган, лекин ўзи шаддод бўлгани билан чуқур мулоҳазали эди.
Аввалига келинли бўлганига, шундай бахтли кунларни кўраётганига Аллоҳга шукроналар келтирган Одина опа тўйдан етти ой ўтиб, ўтирса ҳам, турса ҳам катта келин Ҳусниядан шикоят қиладиган бўлди. Баъзи вақтлари ўз-ўзича пичирлаб, келинига Худодан инсоф сўрар, «Охири бахайр бўлсин!» деб қўярди. Сабаби, оғиркарвон бўлиб кўринган келин, аслида, тили жуда заҳар, гап билан кимнидир чақиб олмаса бўлмайдиганлар хилидан бўлиб, ҳеч кимни аяб ўтирмасди. Қайнонаси бирор юмуш буюрган кезлари «Мазам йўқ, ухламоқчиман. Ҳаммаларингиз ўтказиб қўйгандек иш буюраверасизлар, мен келинманми ё чўри?!» дея уйни бошига кўтарар, билганидан қолмасди. Эри ишдан келганида эса «Ойингизга ёқмаяпман, эрталабдан кечгача қулдек ишлатади», дея арз-дод қилар ва Жамолни ҳам жон-жаҳди билан йўлдан уришга уринарди. Охир-оқибат Ҳусниянинг макри иш бериб, ўтган етти ой ичида оиланинг таянчи Жамол ҳам аввалига аста-секин, сўнг бутунлай ўзгарди. Аслида, етти ой эмас, тўйдан бир ой ўтиб отасига ҳам, онасига ҳам бақирадиган, сингилларига қўл кўтарадиган, хотинининг «ҳақини» талаб қиладиган одат чиқарган эди. Бироқ бора-бора ота-она билан бўладиган бундай даҳанаки уришлар энди отага қўл кўтариш билан якун топа бошлади. Тўйдан кўп ўтмай кенжа ўғли Камолни ажратиб чиқариб юборган ота-она эндиликда пушаймон эди. Бу аянчли ҳолатдан мутлоқ бехабар Камол «ҳаммаси яхши», деган ўйда ота-онасини акасига ишонар, ўзи билан овора бўлиб, уларни кўргани ҳадеганда боролмасди. Жанжаллардан юраги безиб қолган ота ҳам, она ҳам ҳайрон, «Наҳот шу фарзанд бизнинг зурриёдимиз?» дея ўзларини еб-битиришарди. Юрагига зардоб тўлган муштипар она ҳар қандай кўнгилсизликларга кўз юмар, жанжал кўтарилмаслиги учун ота-боланинг ўртасида жони ҳалак бўларди. Отасига қўл кўтариш Жамол учун энди кунлик машғулотга айлангани сабабли у ўртага тушаверган онасини ҳам аяб ўтирмайдиган одат чиқарди. Ўғлининг калтакларига чидаган ота кўз олдида рафиқасининг ўз зурриёди томонидан хўрланишига ортиқ бардош қилолмай, Жамолни қарғади. Онаизор эса фақат болам дея нола чекар, урса умр, ичса иймон сўрарди Худодан. Жигаргўшасининг қилмишлари ҳақида кўчага ёя олмас, фақат у учун тавба қиларди, холос. Чол-кампир қайси гуноҳлари учун бундай жазо олаётганини........

1 month, 3 weeks ago

"Ким ўша У дегани?”
– Адажон, "У” – Севинч ҳалиги аёлми, деб сўрамоқчи бўлди. Лекин адасининг оғзини пойлади.
– У – Баҳром-да. Сенинг калитингдан нусха ясатиб олган экан, зеб-зийнатлар ҳақда ҳам гапирган........

1 month, 3 weeks ago

гунгу лолдек сўзсиз эдилар. Севинч ўзининг адвокатлик тажрибасида бу тарздаги ишларга ҳам кўп дуч келган, шунинг учун улар қаердандир буйруқ бўлмаса ҳайкалдай қотиб туришларини биларди. "Баҳром акам қаерга чиқиб кетди экан, егани бирор нарса олиб келгани кетгандир, эҳтимол. Ишқилиб, кириб қолмасин. Унинг феъл-атвори менга маълум. Булар учта қуролли мен яккаман, демай ўзини отади…”
… Севинч Баҳромнинг қонга беланиб, ярадор қушдай қанотини ёзиб ётганини тасаввур қилди-да, томирларида қон қотиб қолгандек бўлди. Шу пайт ниқоблилардан бирининг телефони жиринглади. "Э, Худойим, Баҳром акам қайтиб келиб қолмасин, э, Худойим адажонимни ҳам паноҳингда асра”, дея илтижо қилиб ўтирган Севинч ниқоблига тикилди. У каридорга чиқди. Овози келарди-ю, нима ҳақда гаплашаётганини англай олмасди. Севинч суд жараёнларида қатнашганида, терговчи, прокурорлар билан юзма-юз келиб олишганда, ўзини ниҳоятда кучли ҳис этарди. Ҳеч қачон ҳеч кимдан енгилмайдигандек эди. Энди эса ўзини патлари юлиб олинган қушчалардек сезарди. Орадан кўп ўтмади. Телефони жиринглаган ниқобли қайтиб кирди. У телефонни Севинчнинг қулоғига тутди.
– Севинч, қизим…
Адажониси! Овозида ҳадик… Адаси ҳам унга худди Баҳром каби идеал эркак эди. Камгап, вазмин, кучли. Фақат ойиси бедаво дардга йўлиқиб, эрта-индин келадиган ажалини кутиб ётган пайтлардагина адасининг ҳозиргидек ночор, ҳаяжонли овозини эшитган эди.
– Адажон! "Демак, адам учун гаровда ўтирибман, э, Худо, Баҳром акам келиб қолмасинлар-да”. Тилидан ҳам шу илтижо учди.
– Қизим, қўрқма, улар сенга бармоқларининг учларини ҳам теккизмайди, бир тола сочингни ҳам тўкишмайди. Фақат ортиқча ҳаракат қилма!
– Адажон, сиз… Телефондан аввал қисқа-қисқа товуш келди, сўнг ниқобли қўпол бир ҳаракат билан телефонини тортиб олди.
Севинч яна бир марта:
– Адажон! – деб чинқирганича қолди ва ўша заҳотиёқ елкасидан яна бир туртки еди, ўтирган жойида мункиб кетди.
Севинч неча кундан буён иситмада куйди, тирноғидан сочигача ёнаётганга ўхшарди. Кўзини очишга ҳам ҳоли келмай ётар экан, тепасида гоҳ оқ халатли кимсаларни, гоҳ адаси, гоҳ яна кимларнидир кўрарди. "Баҳром акам қаерда экан? Наҳот, мени сўроқламаётган бўлса? Бошимдан кечирганларимни эшитмагандир, балки… Лекин уйимизни билади. Неча марта кузатиб келган. Ишқилиб, омон бўлсин-да”. Иситма аралаш хаёлидан такрор-такрор Баҳром акасининг чеҳраси ўтарди…
– Иситмаси сал тушибди…
Севинч қовоқларини йириб очди. Ёнида адаси. Бугун миясини босган туман сал тарқагандек кўринди…
– Ада…
– Мени танияпсанми, қизим! Мен адангман. Ҳамма нарса ортда қолди. Ҳеч нарсадан хавотир олма! – Адаси яна худди ниқоблининг телефонидан гапиргандек бўлди. Салдан сўнг адаси ўзига яқин келгандай, туман тарқагандек бўлди.
– Адажон, ўзи нима бўлди? – Ўша куни Севинч ҳайкалдай қотган ниқоблилар рўпарасида қанча вақт ўтирди, билмайди. Қўрқув бутун вужудини карахт қилиб қўйганга ўхшарди. Кейин улар кутилмаганда қандай шитоб кирган бўлса, шундай шитоб чиқиб кетишди. Улар кетиши билан телефонига ёпишди. Аввал адасига қилди, кейин Баҳромга. Икковидан ҳам жавоб бўлмади, лекин иккинчи гал тугмани босганида адасининг ўзи кириб келди.
– Жоним болам, – деб бағрига олди.
…Кейин Севинч бўлган воқеаларни эшитиб, таҳлил қилишга имкони бўлмади. Лаблари, юзларига учуқ тошиб, иситмалаб берди…
–… Адажон…
– Мен шу ердаман, қизим…
– Уларга нима керак экан?
– Сен соппа-соғсан, болам. Бу ҳолатинг – қўрқувдан ўтиб кетади, ҳеч нарсани ўйлама!
– Йўқ, адажон, билишим керак. Мен тузукман, фикрлаяпман. Агар нима бўлганини билмасам, турли ўйлар мени ейди…
Ўзи гапирган сайин заиф жонига куч келаётгандай эди.
– Унинг шериги бизникидан, бошқа жойлардан ўғирланган зебу зийнатларни Дубайга омон-эсон олиб ўтиб кетиши керак экан. Кетишгунча сени гаровда ушлаб туришди.
– Мени ўлдираман… дейишдими? Кўндингизми? Ўғрини қўйиб юбордингизми?
– Қизим, қўй, ҳаммаси яхши… Ўғриларни барибир ушлашади. Уни эса қамадик. Ичимизга илон кираётган экан…

1 month, 3 weeks ago

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Рамазон ойида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

Ўқинг... Фақат йиғламанг!

Telegram

Ўқинг...фақат йиғламанг!

Энг таъсирли ҳикоялар канали! Канал фаолиятини бошлаган сана 24.03.2020 Админ: https://t.me/olmaliqlikIar\_admin

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
1 month, 4 weeks ago

Салим менга хушомад қила бо.......

1 month, 4 weeks ago

Эримни заҳарлашди. Мен қасос олдим, аммо…

Институтда ўқиб юрганимда тортинчоқ қиз эдим. На қизлар ва на йигитларнинг даврасига қўшилардим.Бир бурчакда қисиниб-қимтиниб ўқишга бориб келардим.Кўримсизгина қиз бўлсам ҳам гуруҳимизнинг энг олд йигитининг назари менга тушди. Бундан қизларнинг ғайирлиги келарди.Улар Ҳаёт акамнинг менга яқинлашишини истамаслигини очиқ-ошкора намоён этарди. Йигитлар уни,қизлар мени уялтирарди.Биз бир-биримиздан қочиб юрадиган бўлдик. Тўғрироғи, мен ўзимни Ҳаёт акамдан олиб қочардим.Бир куни бизникига меҳмонга келган амакимнинг қизига ўз севги ҳикоямни сўзлаб бердим.Опам йигитнинг суратини кўрди-ю,мени койиб, хатомни тушунтирди.Ўз бахтимни қуваётганликда айблади. Зилола опамнинг гап-сўзларидан қўрқиб кетдим.Наҳот энди мени Ҳаёт акамга ўхшаган йигит севмаса, деб ўйладим.Опамнинг маслаҳатию кўрсатмалари билан бутун ҳаётим ва кўринишим ўзгарди. Мен институтга ўзимга қараб,чиройли кийимларда борадиган бўлдим. Гарчи аввалгидай тортинчоқ бўлсам-да,йигитлар Ҳаёт акамни менинг ёнимга келиб саломлашганда изза қилмасди. Аксинча, унга ҳавас билан қарашарди.Бу орада менга дил изҳори қиладиганлар кўпайди, лекин менинг кўнглим Ҳаёт акамдан бошқасига
мойил эмасди.Тўртинчи курсда мен унинг муҳаббатини қабул қилдим. Курсда биздан бахтли жуфтлик йўқ эди.Ҳаёт акам менга истаган нарсамни олиб берар, бозордаги энг қиммат кийимлар меники эди.Хуллас,қизлар менга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад қиларди. Мен эса бундан ҳузур қилардим. Институтни тугатишимиз билан тўйимиз бўлди.Ҳаёт акам банкка ишга жойлашди.Билимли эмасми, тезда хизмат пиллапояларидан кўтарилиб бораверди. Биз шаҳар марказидан уй олдик.Ишхона хўжайинимга хизмат машинаси берди.Мен тўкин ҳаётимга кўз тегишидан қўрқсам-да, эримга ишонардим.Кетма-кет туғилган фарзандларимнинг тарбияси билан уйда ўралашиб қолганим ҳам мени ранжитмасди.Ҳар замонда курсдошлар йиғилганда карьера қилишга эришган қизларнинг «Ҳалиям уйдамисан? Зерикмадингми? Бу туришда уй бекасига айланасан, қоласан? Эрингни бирор ақлини таниган жонон илиб кетмасин тағин», каби қочимримларига кулиб қўя қолардим.Чунки мен Ҳаёт акамнинг муҳаббатию садоқатини доим ҳис қилиб турардим.«Ахир у мени ўзига қарамайдиган, кўримсиз қиз бўлиб юрганимда ҳам севган-ку»,дердим. Мен учун асосийси оилавий бахт эди. Жамиятдаги ўрнимни эса истаган вақтимда топа олишимга кўзим етарди.Бироқ ёмонлар менинг оилавий бахтимни тортиб олишди. Мени ва болаларимни суянадиган тоғидан айиришди.Катта бир банкка ҳали ўттизга ҳам тўлмаган йигитнинг бошқарувчи бўлиб ўтгани кўпларнинг пайтавасига қурт туширганини,кўпларнинг ҳасади келганини хўжайинимнинг ўзи сўзлаб берганида даҳшатга тушгандим.Ундан ҳатто бу мансабга ўтирмаслигини сўрагандим, бироқ эрим кўнмаган эди.«Азизам, чумчуқдан қўрққан тариқ экмайди.Ёнимда Салим ва Ифтихорга ўхшаган тоғларим турганда мен қаердаги ҳасадгўйларнинг дағдағасидан юрагимни ушлаб қолмайман», деганди.Курсдошларимизнинг исмини эшитиб, кўнг-лим бироз таскин топди.Хайрият, дунёда дўст деб аталган яқин инсонларинг бор, улар сени ғанимнинг қўлига топширмайди, деб ўйлаганман, то касалхонада 28 ёшли эрим жон бергунига қадар.Уни заҳарлашди.
Шифокорлар эрим ичган ичкиликка заҳар қўшилганини айтишди. Бироқ тергов жараёнлари ҳеч нарсага ойдинлик еиритмади.Эримни ким ўлдирганини билолмай икки ўт орасида,бир олам саволлар исканжасида болаларимни бағримга босиб, бўзлаб қолавердим.Икки боламнинг эртаси учун ишга чиқдим. Хўжайинимнинг ҳурмати учун мени ишга қабул қилишди.Эримнинг ўрнига ўтирган Ифтихор илтимосимни ерда қолдирмади. Бироқ ишга кирганимдан сўнг у менга илмоқли гаплар қиладиган бўлди.Аввалига унинг муносабатига тушунмадим. Ёмон хаёлларга бораётганим учун ўзимни-ўзим сўкардим. Бироқ бир кун у очиқча шилқимлик қилди. Уни итариб,чиқиш эшиги томон бораётганимда Салим йўлимни тўсди.У менга меҳрибончилик кўрсатиб,ишда олиб қолди. Салим билан Ифтихорнинг орасидаги муносабатлар совуқлашганини ишга кирганимдаёқ сезган эдим. Икки дўст якка ҳукмронлик учун кураш олиб борарди. Иккисини бир сир бирлаштириб турадигандай туйиларди менга, лекин нималигига сира ақлим етмасди.Яқинда бу ​​ҳам ойдинлашди.

2 months ago

Аббос ёнидан пичоқ чиқариб, унинг ўнг келган жойига ураверди. Ўзини ҳимоя қиламан, деб қўлини кўтариб қаршилик қилган Маҳзунанинг билаклари, бармоқларидан қон отилди. Аббос унинг сочларидан бураб, томоғига пичоқ урмоқчи бўлганида орқасидан келиб тепган Сожида деган аёлнинг тепкисидан гандираклаб кетиб, йиқилди. Аёллар Аббосни ура бошлашди. Сожида Маҳзуна ҳушидан кетганини кўриб дод солди:

– Ўлдириб қўйди!

Воқеадан хабар топган Ўктам раис Маҳзуна билан Сожидани олиб, шифохонага жўнар экан, ёнидаги йигитга тайинлади:

– Анави аблаҳнинг қўл-оёғини боғлаб, мелисага олиб боринглар! Уриб, ўлдириб қўйманглар! Бунинг ўлиги тиригидан қиммат.

Маҳзуна икки ой касалхона ётди. Пичоқ ўпкасини тешган экан. Бошқа жароҳатлари ҳам битди. Аммор чайқалган миясининг даволаниши узоқ чўзилди.

Маҳзуна касалхонадан чиққан куни Аббоснинг суди ҳам бўлди. Уч йилга қамашди.

– Ўз уйинг – ўлан тўшагинг, қайтиб келиб нима қиласан? – деди Урайимжон ака. – Эринг қамалиб кетди, кимдан қўрқасан, уйингда ўтиравер!

Отасидан бошқа гапни ҳам кутмаган Маҳзуна тақдирига тан берди. Уйига қайтиб келиб, яшайверди. Ҳар замонда Ҳанифа опа, баъзан уни айбламаган Абдужалил ака билан Қумри опа хабар олиб туришди. Турмага ҳам йилда бир марта қайноғаси Собир ака бориб келди, холос.

Турма дегани ҳайвонни одам қилолмас экан. Аббос келган куниёқ ичишни бошлади. Шу куниёқ Маҳзунага муштини ўқталди.

– Кет! Бу уйда қорангни ҳам кўрмай!

– Ҳеч қаёққа кетмайман, – деди Маҳзуна. – Уйда менинг ҳам ҳаққим бор. Шу уйни қуришда сиз билан баравар ишладим. Шу уйда бола-чақа қилдим, мол-ҳол қилдим.

– Бола-чақангни ҳам олиб кет! Мол-ҳолингни ҳам олиб кет! – бақирди Аббос.

– Бошқа борадиган жойим йўқ, шунинг учун ҳам ҳеч қаёққа кетмайман!

– Унда шу уйдан ўлигинг чиқади!

Аёл зоти «Эримга бир куни инсоф бериб қолар», деб ҳаммасига чидаб, яхши кунлар келишига умид қилиб, яшайверар экан. Маҳзуна эридан рушнолик кўришига ишонмаса ҳам, кап-катта бўлиб қолган Илҳомжонидан, мактабга қатнаётган Мафтунасидан яхшиликларни кутиб, Аббоснинг калтакларига чидаб, яшайверди.

Ҳар куни ичиб келадиган эрини Маҳзунанинг ўзига яқин йўлатмаслиги уни қутуртириб юборар, қамоқдан келгандан бери Маҳзуна таёқдан ҳамма ёғи моматалоқ бўлиб кетса ҳам унинг хонасига бормас эди.

Икки шиша ароқ билан икки бўлак колбаса кўтариб келган Аббос оғилдан болтани олиб келиб, Маҳзуна ва болаларининг олдида уни ўткирлай бошлади.

– Бугун кечаси ёки менинг хонамда ётасан ёки шу бугун ўласан!

Болалари изиллаб йиғлай бошлаган Маҳзуна уларни овутди:

– Даданг ҳазиллашди, қўрқманглар! Агар сизлар икковингиз ётишга қўрқмасаларингиз, мен дадангизнинг ёнида ётаман, олам гулистон.

– Биз қўрқмаймиз, аяжон, майли, дадамнинг айтганини қилинг! – деди Илҳомжон.

– Мен ҳам қўрқмайман, аяжон, акамнинг ёнида ётаман, – деди Мафтуна.

– Ана, ҳаммасини келишиб олдик, – деди Маҳзуна. – Юринг, дадаси, ўрнингизни солиб бераман.

– Шундай бўлсин! – деган Аббос гандираклаганча хонасига кириб кетди.

Ортидан кириб келган Маҳзунага нафрат билан қаради.

– Ҳозир эмас! Болаларинг ухласин! Аммо барибир бугун ўласан!

Аббос шишалардан бирини очди. Бир стакан тўлдириб ичиб, колбасадан бир тишлади.

– Бор, йўқол! Ўзим чақираман, керак бўлсанг!

Маҳзуна эрининг кўзида шу пайтгача кўрмаган бир учқунни кўрди. Бу кўзлар бугун бошқача ёнаётган эди. Қўрқди. Эрининг турмадан наша чекишни ўрганиб келганини ҳали билмайдиган Маҳзуна бугун унинг улфатлари билан роса чекканини ҳам билмасди. Аммо эрининг важоҳати ёмонлигини сезар, ичидан дағ-дағ титраб бир қўрқув келарди.

Эридан бир-икки хабар олган, икки шиша ароқни ичиб ҳам ухлаб қолмаётган эридан хавфсирайвериб, асаби дош бера олмаган Маҳзуна секин унинг ёнига кирди.

– Дадаси, энди ухлайлик, кеч бўлиб кетди, майли, шу ерда ётаман.

– Роса эрни соғиниб кетганга ўхшайсан, – деди Аббос ҳиқиллаб. – Майли, ётсак ётамиз. Аммо билиб қўй, охирги марта ётишинг! Кейин барибир ўлдираман сени! Уч йил давомида қилган бузуқликларинг учун бугун товон тўлайсан!

– Сиз ётиб туринг, мен болалардан бир хабар олиб келай.

– Уф-ф, яна болалар, болалар! Уларни ҳам ўлдираман бугун!.....

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 4 days ago