🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
МАКТУБ....
Менинг бу бошимдан ўтган воқеъаларимни ëзишимдан мақсадим, инсон ҳеч қачон тушкунликка тушмаслиги кераклигини, Аллоҳга шукур қилиб, берган синовларига бардош бериши лозимлигини, Роббимнинг Ўзига таваккул қилиб суянишини ва Аллоҳ Таъолонинг Ўзигагина ибодат қилиб, тақво қилиб яшаши зарурлигини, шундагина натижа албатта гўзал хотима билан якунланишини айтмоқчиман...
Кунларим бир текисда ўтар, отам-онам, оилам, ишим, ҳар тарафлама бахтли эдим. Тижоратим равнақ топиб, гуллаб кетди. Битта цехим иккита бўлди, учинчисини очишга ҳаракат бошладим, у билан банд бўлганим учун асосий цехимни шеригимга, офисни эса, шу шеригимнинг жиянига топширдим... Ишхонадаги ҳисоб-китобларга эътиборсизроқ бўлибман шекили, қаерлардандир катта-катта етишмовчиликлар чиқа бошлади. Ўша вақтлар қуюнли қора кунлар бошланди. Омадсизлик келса қўш-қўшлаб келади деб бежиз айтишмаган экан, шу орада ишхонамга ҳам катта текширув келди. Текширувчилар билан оввора бўлиб цех ва офисдаги ёрдамчиларимнинг макрларидан бехабар бўлиб қолибман. Корхонамга ҳом-ашё етказиб берувчилар бирин-кетин менга қўнғироқ қила бошлашди, улар қарзимнинг кўпайиб кетганини, тезроқ қайтаришим лозимлигини айтиб, қисташарди. Табиъийки, бу қўнғироқлардан таажжубга тушдим. Шеригим билан унинг жиянидан сўрасам савдо йўқлигини, шаҳардаги дўконлар, улгуржи бозордаги ҳамкорлар қарзларини бериша олмаяпганини айтишди...
Орадан бир неча кун ўтиб ҳамма сир очилиб, ҳеч қандай дўконнинг биздан қарзи йўқлиги менга маълум бўлди. Лекин бу кеч эди, чунки, шеригим мендан яширинча бошқа одам билан иш бошлаган, жияни эса, Қозоғистонга ишлашга кетиб бўлганди...
Дард устига чипқон деган гапни эшитганмисиз? Ҳолатим айнан шундай бўлди. Олдинги қийинчилик кунларим бунинг олдида ҳеч нарса бўлмай қолди...
Ҳамма нарса ўзимнинг зиммамга юкланди. Ҳисобласам, ўттизга яқин ишчининг ойлик-маошидан, ҳом-ашъё етказиб берувчилардан, иккита корхонанинг солиқларидан бўлган қарзлар умумий бўлиб сал кам етмиш минг долларга яқин камомад чиқди. Ҳақдорлар мендан ҳаққини сўраб келар, уларнинг ичида, ҳатто, умримда кўрмаган одамлар ҳам бор эди. У одамларга "мен сизни танимасам, сиз мени танимасангиз, қандай қилиб шунча молни ишониб насияга бердингиз" десам, "сиз тўғрингизда ҳам, корхонангиз тўғрисида ҳам эшитганмиз, шунга ишондик" деб ўзини оқларди... Шеригимдан аниқлик киритишини сўрасам ўзини тушунмаганликка олар, мен билмадим деб ўзини четга тортарди. Қарз эзиб юборди. Ундан қутилиш учун мошинамни сотдим, ҳатто, ота-оналарим йиғиб қўйишган пулларини ҳам олдим, лекин бу ҳаммаси билан фақатгина 20 минг долларидан қутулдим холос, яна бўйнимда 50 минг долларга яқин қарзим бор эди...
Ўша кунларда отажонимнинг тоблари қочиб қолди, Докторлар саратон касалини аниқлашди. Отажоним етти ой ўтиб қишнинг қахратон кунларида қўлимда оламдан ўтдилар. Бу мен учун навбатдаги зарба эди...
Икки ой ўтиб... Яна кўргулик келди... Бундай синовларнинг ниҳояси кўринай демасди. Бу сафар жона-жон жигарбандимни, катта фарзандимни мошина уриб кетди, Аллоҳга шукур, тирик колди, лекин, иккита катта жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Мен тушкунликка тушиб қолдим. Ҳаёлимда фақатгина "қандай қилиб бу қора кунлардан чиқиб кетаман" деб, туну-кун ўйлардим...
Кунларнинг бирида Аллоҳ қалбимни уйғотди. Ўша кундан бошлаб беш вақт намозни қолдирмай ўқий бошладим. Рамазоннинг рўзасини ҳам биринчи марта узлуксиз тутдим. Бошимга тушган ишларни Аллоҳим кайсидир гуноҳларим ёки хатоларим учун бу дунëда бераëтган жазоси деб қабул қилдим...
Рамазон тугагандан 15 кунча ўтгандан кейин жуда бир ажабтовур воқеъа юз берди. Бошимдан ўтган воқеъаларни айтиб беришимдам асосий мақсадим, шу қуйидаги ажоиб ҳолатни ҳикоя қилиш эди...
Бир яқин танишим қўнғироқ қилиб ўзлари билан ишлаган бир танишларида кўп миқдорда хориждан олиб келинган товуқ гўшти борлигини, у одам шуни сота олмаëтганини, ўша танишига олиб келган товуқ гўштларини сотишда ёрдам бериб юборишимни илтимос қилди. Ўзимнинг уч-тўртта танишларимга айтдим, лекин очиғини айтсам, бу ишни битишига жудаям кўп ишонмадим. Икки кун ўтар-ўтмас танишларим қўнғироқ қила бошлашди........
Камгап, вазмин, нигоҳлари маъноли Отабек дўстичалик кўркам бўлмаса-да, ёқимтойлиги билан, бу ёқимтойлик ботинидаги самимийлиги, соддалиги, софдиллиги билан кишини ўзига тортарди. Хуршида аллақачон Отабекка кўнгил боғлаб улгурганди.
- Кечирасиз-у… дўстингизнинг қайлиғига шу гапларни айтишга уялмайсизми?!
Собир Хуршиданинг босиқ қаҳрини ноз-фироққа йўйди: - Қанақа қайлиқ? Сизга кўнгли бўлса, чўзиб юрмай, тўйни ўтказиб, бағрига олганча қўйиб юбормасди!
- Хўп, Ҳосила-чи?
- Ҳосила… сизнинг олдингиздан ўтаверсин!
- Инсон кўнгли ўйинчоқми сизга?
- Қўйинг шу гапларни.
Фақат бир гап айтаман, сиз менинг кўнглимни ёмон ўйнатаяпсиз, кўнглим буткул измингизда…
- Кетинг!!!
Шу кундан бошлаб Собир Хуршидани ҳоли-жонига қўймасликка қасд қилди, гўё. Ҳар келганида қимматбаҳо туҳфалар келтира бошлади — катта юмшоқ ўйинчоқ, қимматбаҳо гулдаста, хорижий косметика комплекти, икки қаватли торт…
Қиз безиллаб қолди.
Ишхонасидагилар олдида бир изза бўлса, Отабек эшитиб қолишидан бир чўчирди. Ахир, эшитса нима деб ўйлайди? Минг қилса ҳам дўсти қолиб, ҳали танишганига уч ой бўлмаган қизга ишонадими?!
- Мени ўз ҳолимга қўйинг! — деди Собир яна келганида ва ичкарига кириб кетмоқчи бўлди. Лекин йигит йўлини тўсиб, билагидан тортқилаганча ҳовлига, дарахтлар панасидаги ўриндиққа томон ундади. Ўтган- кетгандан андиша қилган Хуршида ноилож унга бўйсунди.
- Мени тинч қўйинг, сизга зиғирча кўнглим йўқ! — деди ўтиришган ҳамон Хуршида.
- Нега энди? Кўнглингиз Отабекдами? Нимасига учдингиз унинг?
Оғзига ошни чайнаб солмасангиз ютолмайдиган, онаси енгилтак — жазмани билан қочиб кетган, қари отасининг нафақасига-ю, ўзининг ҳисобчилик маошига аранг кун кўрадиган шу тентакнинг нимаси ёқди сизга?
- Дўтсмисиз унга? Уни ёмонламанг!
- Мен эмас, у менга дўст. Бойлигим учун, обрўйим учун!
Кўрдингиз-ку, учрашувгаям менинг машинамда бориб, менинг ҳисобимдан меҳмондорчилик қилдик… Хуршида, менга хўп десангиз, остонангизгача тилла бўлади. Битта ўғилман, эрка келин бўласиз. Бу эса хамир учидан патир… Собирнинг қўлидаги қутича очилган заҳоти тилла тақинчоқлар комплекти шомги чироқлар ёғдусида ярқираб кетди.
- Қаранг, асл тилла! Кўзлари бриллиант! Атай сиз учун олдим! Булар ҳам сизнинг гўзаллигингиз олдида хира темирга ўхшайди… Хуршидам менинг… Қучоқлашга уринган йигитнинг юзи тарсаки зарбидан бир лаҳзада бўртиб чиқди.
- Аблаҳ! Сенинг виждонинг йўқ, ўрнига пул-мол солиб олгансан!
Сен… сен бу гапларингни бориб ўзингга ўхшаганларга айт!
- Ҳали шундайми? Бир кун ялиниб келарсан…
-Собир қизнинг ортидан сўкинди.
Эшикка етиб олган Хуршида тўхтади.
Бурилиб қараб, титроқ жилмайиш қилди: - Бу дунёда адолат бўлса, сенга ялинадиган куним қолмайди! Айтмоқчи, Ҳосилани тинч қўй! Акс ҳолда, асл қиёфангни очиб беришимга тўғри келади… …
Эртасига ишга тушдан кейин келган Собирнинг сўлғин авзойига қараб, Отабек ташвишланди: - Тинчликми? Кайфиятинг йўқ?
- Ҳа, кўп ичворибман…
Ўзингнинг кайфинг михдайга ўхшайди?
- Ҳа…Тўйни белгиладик. Келаси шанбага.
- Хуршидагами?..
- Хуршидага. Нимайди?
- Ҳеч нарса. Бахтли бўлинглар.
Хуршида яхши қиз, сени бахтли қилишига ишонаман…
— Собирнинг овози титради.
- Биламан, — Отабек кулимсиради-ю, жиддийлашди.
- Нимани биласан? - Бахтли бўлишимни. Билмайман-у, ишонаяпман.
Бунда сенинг ҳам ҳиссанг бор.
- Тушунмадим?! Ўрамай гапирсанг-чи!
Отабек тараддудланди.
Бироз маҳтал қилгач, сўз бошлади: - Бир бошдан… Биласан, онам бизни ташлаб кетгач… аёл зотидан кўнглим қолди. Шу ёшга кириб ҳам уйланмай юрганимнинг асосий сабаби уларга бўлган наф ратим эди. Аммо дадам кексайиб, бот-бот хас талана бошлагач, бу қарорим заифлаша бошлади. Менга умрини бағишлаган дадамнинг армонда кетишини истамасдим. Шунинг учун уйланишга розилик бердим. Эҳ-ҳе, кўп қизлар билан учрашдим, сал айб топсамоқ эриётган кўнглим музлаб қолаверди. Тушунмасдим, нега кўнглим тўлмаяпти? Бир куни тушундимки, бўлажак рафиқамнинг садоқатини ҳозирдан синаб, ишонмагунимча уйланолмайман… Хуршидани кўрган пайтим уни синаш хаёлимда йўқ, аниқроғи, қандай синашни билмасдим. Шунда сен ўзинг билмаган ҳолда менга ёрдам бериб юбординг. Сенинг қилмишингни билардим.......
ИМТИХОН...
Собир, мен билан бир жойга бориб кела олмайсанми?
- Қаерга? Умуман, ўзимдан кўра машинам керакка ўхшайди…
- Очиғи, иккиси ҳам. Машинангда истироҳат боғига борсак. Автобусда кетаверардим-у, учрашувга кечикаман. Таксини эса нима қиламан, сендай дўстим турганда.
- Учрашувга? Э, писмиқ-е, қаёқдан илинтира қолдинг?
- Бунинг нима аҳамияти бор? Сени у билан таништираман.
Дўстимсан-ку, сенинг у қиз ҳақидаги фикринг, хулосанг мен учун муҳим. Юрақол энди!..
- Кетдик!
Истироҳат боғи дўстлар ишлайдиган идорадан анча олисда эди. Етиб боришгунча ярим соат вақт ўтди. Йўл-йўлакай Отабек «севги тарихи»ни сўзлаб берди: қиз дадаси даволанган шифохонада ҳамшира экан, дадасига, аммаларига ёқиб қолибди. Суриштириб, ҳар томондан маъқул топишгач, совчиликни бошламоқчи бўлишган экан, Отабек қаршилик қилибди. «Аввал кўрай, танишай» дебди. Лекин дадаси: «Шундай деб қанча яхши қизларни қўлдан чиқардинг, бу сафар ҳам учрашувдан буришиб қайтсанг, кўнглингга қараб ўтирмайман. Ўладиган дунёда келин кўриб, невараларимни суйиб қолай» дебди.
- Ҳа, энди уйланмасам бўлмайди, шекилли.
Дадамнинг гапларида ҳам жон бор… — деди Отабек хўрсиниб.
- Тўғри, ёшимиз ҳам ўттизга қараб кетаяпти.
Турмуш савдоси қийин экан, бўлмаса мен ҳам аллақачон олахуржунни орқалаб юрардим, — Собир гап қистирди. Истироҳат боғи дарвозаси олдида турган иккита қизни кўриб, Отабек ўртоғини туртди: - Қара, ўша. Расмини кўргандим, танидим. Ёнидаги дугонаси бўлса, балки сенга тўғрилаб юборармиз… «Ўша» қизни кўриб Собирнинг юраги гупиллаб кетди. Бунча хушрўй бўлмаса! «Бу гўзаллик Отабекдай сўтакка рўпара бўлиб турганини!»
- Салом, Хуршидахон, куттириб қўйганимиз учун узр, — Собир қизнинг исмини ўртоғидан билиб олган эди, дарҳол ташаббусни қўлига олди.
- Ҳечқиси йўқ, биз ҳам ҳозиргина келдик, — Хуршиданинг дугонаси кулимсиради.
- Танишинглар, куёвликка номзод — Отабек! Мен эса, Худо хоҳласа, бўлажак куёвнавкар Собирман. Отабек қизариб дўстини киши билмас туртиб қўйди. Хуршида ер чизди.
Дугонаси дадил экан, жавобсиз қолдирмади: - Бу киши — Хуршида, мен дугонасиман, исмим Ҳосила. - Танишганимиздан хурсандмиз. Қани, энди, кечки овқат маҳали яқинлашаяпти, биз ишдан эмас, очарчиликдан чиққандаймиз… Шунга, кафега кирсак? Қаршилик йўқми? Унда, кетдик! Собирнинг қизлар билан муомалада суяги йўқ, унда-бунда учрашувларга ҳам чиққан.
Отабек унинг шу одатини хушламасди, ҳозир «шунисигаям шукур» деб қўйди ичида. Собирнинг эпчиллиги бўлмаганда, Отабек шу уқувсизлиги билан нима қила оларди? Кафеда кабоб еб, шарбат ичишди. Асосан Собир билан Ҳосила гаплашишар, Отабек билан Хуршида эса унда- бунда, шунда ҳам мажбур бўлганда гапириб қўйишарди. Дастлаб бепарво, ёқинқирамай ўтирган Отабек аста-секин Хуршидага эътибор бера бошлади. Қизнинг узун сочлари, ортиқча пардоздан холи чеҳраси, ибо ловуллатган ёноқлари, қуйи боққан кўзларини яна-да яшираётган киприклари… Дискотека майдончасида бир тўда йигит-қизлар хорижлик хонанда қўшиғига монанд қийшанглаб-суйкалиб ўйнай бошлашганида Хуршиданинг ижирғангандай юзини ўгирганига ҳам аҳамият берди. «Наҳотки, шу қизга юрагим илий бошлаган бўлса? Қанийди, юрагим истаган қиз шу бўлиб чиқса! Йўқ, биринчи таассурот етарли эмас, уни ҳали кўп кузатишим, синашим керак!» Собирнинг ҳам ўз хаёли бор эди: «Ҳосила ҳам чаккимас, лекин барибир Хуршида бошқача! Мендан нима кетди, бир уриниб кўрай… Кимни танласа, шунга тегади- да!» Бир неча кун ўтиб, Собир Хуршидани излаб шифохонага борди.
Уни кўриб Хуршида ҳайратланди: - Ассалому алайкум, келинг… Тинчликми? Бирор яқинингиз…
- Худога шукур, яқинларим соғ-саломат. Лекин ростдан ҳам тинчим йўқ.
- Ие, нега? Тушунмадим?
- Хуршидахон, ростини айтсам…Сизни кўргандан бери тинчим йўқ!
Хуршида унга чандон ҳайрат билан боқди.
Зеро, бу йигитнинг Ҳосила билан ўралашиб, ўлдим- куйдим қилиб юрганини дугонасининг ўз оғзидан эшитганди. Собир унга ёқмагани учун Ҳосилани огоҳлантирганди ҳам. Йигитнинг дали-ғулилиги, киришимлилиги, эпчиллиги, сўзамоллиги бир қарашда яхши, аммо бу фазилатлар ортида кибр, мақтанчоқлик, худбинлик ётганини сезганди.......
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан.
Ҳар ким ўзи учун ҳулоса чиқарсин дейманда...
Бир замонлар барча ҳайвонларни зир титратган ўрмон қироли арслон қариди. Авваллари ундан қўрққан ҳайвонлар кунларнинг бирида арслоннинг бошига тўпландилар. От мажолсиз арслонга яқинлашиб, уни бир неча марта тепди. Бўри эса арслоннинг бир неча жойидан тишлаб, қонга бўяди. Сўнгра ҳўкиз арслоннинг заифлигидан фойдаланиб, уни шохлаб ташлади ва у ердан бу ерга отиб ўйнади. Бечора арслон жуда ғамгин ва дардманд эди. Бир замонлар унинг олдида дир-дир титраган бу хоинлар, ҳозир уни тепиб, таҳқирлар эди. У паришон бир ҳолда, ўлимини кутиб, овоз ҳам чиқармасди. Бир пайт бир эшак уни тепмоқчи бўлиб келаётганини кўрди. Буни кўрган ўрмонлар қироли ич-ичидан ёнди. Сўнг бақирди: "Етар, бас! Эшакнинг тепиши менга ўлимдан баттар. Буни кўргандан кўра минг марта ўлсам розиман", деди.
Ҳар бир ўтган кунингиздан рози бўлинг...
Қалбингиз қувонадиган амаллар қилинг...
Ўтган кун ўтмиш...
Келадиган кун келажак...
Хозирдан завқланиб яшанг...
Илм, билим, савоб сиз билан бўлсин...
Эртанги тонгдан умидвор ёстиққа бош қўяр экансиз тунингиз осуда ўтишини тилаймиз.
Ҳайрли тун қадрлигим...
ЗАКОТ ФАЗИЛАТИ.
Пешона тери билан топган жамғармасидан закот
берган деҳқон бир дўсти билан ҳаж сафарига отланди.. Деҳқон закотни адо қилгандан сўнг қолган пулларини белбоққа ўраб белига маҳкам қилиб
боғлаб олдида йўлга равона бўлдилар.
Бир неча кун йўл юриб Мадинага яқин қолганда бир карвонсаройга тўхтадилар. Пешин намозини ўқишга ният қилдилар. Таҳорат олиш учун чиқиб турган булоқ сувларидан бирини ёнига бориб ўтирган деҳқон бироз ҳордиқ олди ва таҳорат қилиб намоз ўқиди. Дўсти билан Мадина томон йўл олар экан, бироқ белидаги пуллардан боғлаган белбоғини таҳорат олган булоқ ёнида унутиб қолдирганини билди. "Қайтсаммикан?" ўйлади деҳқон. Орадан анча-мунча вақт ўтди. Аллақачон кимдир топиб олиб
кетган бўлса керак. Одам гавжум жой бўлса... эҳ, майли, аммо бир умр йиққан бойлигим эди-я" ўйларди хаёлида.
Деҳқон дўсти билан ҳаж ибодатини чиройли тарзда адо этдилар. Сўнгра яна ўша йўл орқали ортга қайтдилар. Пулини унутиб қолдирган карвонсаройга намоз ўқиш учун тўхтадилар. Деҳқон ўша пулини унутиб қолдирган булоқ бўйига ошиқди негадир. Аммо у булоқ бўйига ҳеч
ким ўтмаётганидан таажжубланди. Деҳқон ўша булоқ томон юрган эди, одамлар уни тўхтатиб деди: "У булоқ бўйига борма, у жойда катта бир илон
бор. Яхшиси, бошқа булоқлардан бирида таҳорат олавер". Деҳқоннинг қизиқиши ортди ва деди: "Йўқ, мен ўтиб кўрай-чи, қанақа илон экан".
Деҳқон булоқ бўйига ўтиб не кўз билан кўрсинки, белбоғига ўралган пуллари турар эди. Деҳқон хурсанд бўлиб пулларини олиб, йиғилган одамларга бор гапни айтиб берди. Шунда одамлар орасидан бир уламо деди:
"Эй мусулмонлар... Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни сўзларини эсланглар. "Кимки топган молидан Аллоҳ учун закот берса, Аллоҳ унинг молини ўғри ва ҳар хил талафотдан асрагувчидир" деганлар. Ушбу биродаримиз ҳам закотни ўз вақтида Аллоҳ йўлида берганлиги учун бу белбоғидаги пулни Аллоҳ одамлар кўзига илон шаклида кўрсатган ва, натижада, ушбу омонатни ўз эгаси келгунча сақлаган".
Samirjon Tursunov саҳифасидан олинди.
Чучук сув ҳам, шўр сув ҳам тиниқ кўринади. Унинг шаффоф кўринишига алданма. Яратилиш жиҳатидан ҳамма ҳам одам бўлиши мумкиндир, аммо ҳақиқий инсон аҳли муҳаббат бўлганлардир.
Жалолиддин Румий
.. Унвонсиз мактуб:
Бир турк бошидан ўтган воқеъани хикоя қилади: бир кишидан икки минг риёл миқдорда қарз олдим , ишим битиб қайтариш вақти келди ва у инсон хаққини талаб қилиб келди. Мен у кишидан қарз олганимни инкор қилдим, чунки менга қарз берганлиги тўғрисида ҳеч қандай хужжат йўқ эди ва мени бу қилмишим эвазига нима кутиб турганлигини билмас эдим. Бошланишида ярим милион риёл зиён қилдим ва шу кундан бошлаб зиёним давом этаверди, дархақиқат аёлим менга қарзимни қайтариб беришм кераклиги ва менга келаётган бу балолар шу қилмишимни натижаси эканлиги хақида насихат қилди. Минг афсуслар бўлсинки мен унга қулоқ солмадим ва ўз ман-манлигимда давом этдим. Ҳатто авто ҳалокат сабаблик энг азиз бўлган уч фарзандимдан ажралдим, шу воқеъадан сўнг қарзимни қайтариб беришга қарор қилдим ва у инсондан кечирим сўрадим!!!
... Икки марта эрдан ажраган бир ўқитувчи аёлни қиссаси:
Иккинчи эримдан ажрашганимдан кейин аёли ва беш фарзанди билан ахил ва тотув яшаётган бир кишига турмушга чиқмоқчи бўлдим ва бу кишини аёлини яхши кўрган холамни ўғли билан келишиб унинг аёли эрига хиёнат қилганлиги тўғрисида миш-миш чиқардик. Танишлар ўртасида бу гапни тарқатдик ва кунлар ўтиши билан уларни оиласини бузишга эришдик,(бу аёл йиғлаб хикояни давом этди) бир йил ўтгандан кейин у аёл бошқа бир яхши инсонга турмушга чиқди ва эр мендан бошқасига уйланди. Мен ва холамни ўғли мақсадимизга етмадик ва лекин биз зулмимиз натижасини тотдик. Мен саратон касалига дучор бўлдим ва холамни ўғли эса бу воқеадан уч йилдан сўнг электр ток уриб ўлди.
.. Яна бир қисса: саъд хикоя қилади :
Мени экин экадигон еримни ёнида озгина ер бор эди ва эгасидан бир неча бор шу ерни менга сотишини сўрадим, кўнмади. Мен бу ерга куч билан бўлса ҳам эгалик қилишни хоҳладим чунки у ерни отасидан мерос қилиб олиб қолган эди, лекин хужжатлари йўқ эди. Чунки қишлоқ ахли хужжатларга эътибор беришмайди ва мен бу ер меники эканлигига қозини олдида гувохлик беришлари учун икки кишига олтмиш минг риёлдан бердим ва ерни қўлга киритдим. Ўша ерда экин экишга бир неча бор уринмай ҳосил ололмадим, вахоланки мутахассислар бу ер экин экишга яроқлик деб айтишса хам. Ўзимни еримга хам қурт қумирсқа босиб кетди ва натижада бир қанча зарар қилдим ва сўнг ерни ўз эгасига қайтариб бердим. Эгаси яхши ҳосил ола бошлади ва мени еримдаги қурт қумирсқалар ҳам йуқолди!!!
Ўйлайманки зулмни оқибати ёмон эканлиги ҳаммага маълум зеро АЛЛОҲ таоло (иззатим ва жалолимга қасамки вақт ўтса ҳам мен албатта сенга ёрдам бераман) деган. Лекин афсуслар бўлсинки кўпчилик буни эсдан чиқаришмоқда ва зулм қилишда давом этишмоқда, золим ким бўлишидан қатъий назар АЛЛОҲ албатта мазлумга ёрдам беради.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago