🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago
Инсон табиати ғалати экан-да, унга нимани тақиқланса хирси ошишини, бемалол бўлган нарсадан кўнгли қолишини кўп мисолларда кўрдим. Мана, саудия ва эрон мисолини кўринг– иккаласидаям ибодат масаласи эркин, исён(диний), шаҳвоният, тарбиясизлик жиноят эди. Иккала мамлакат аҳолисининг рағбати бугун ойнак бўлиб турибди, ҳатто, оли саудлар ҳам ичидаги ошкор қилиб юборди. Илло, нафасини чиқара олмаётган чин мўминлар бундан мустасно. Дин тақиқланган мамлакатларда эса, динга рағбат ошиб, исломни қабул қилганлар кўпайиб кетяпти. Дания, олмония, англия ва бошқа ғарб давлатларини кўринг. Биздаям қизил империяни эсланг, одамлар уйларинг ичида намозларини яшириб ўқиб, уйларининг ичида болаларини ўқитишган эди.
Бу— шунчаки, хаёлимда кезиб юрган фикрлар эди...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
Бир гап айтайми?
Президентимизни араб-ислом саммитидаги нутқларини эшитдингларми?
Кўзимдан ёш чиқиб кетди, муболағасиз айтяпман. Чунки бундай гапларни ўн йил аввал гапиришгина эмас, ҳатто эслаш мумкин эмасди!
Саудия Арабистони Подшоҳлиги пойтахтида бўлиб ўтган навбатдан ташқари араб-ислом саммитидаги нутқидан:
**«Ўзбекистон урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни ўз шифохоналарида беғараз даволашга тайёр».
«15 ноябрь куни жафокаш Фаластин халқи ўз миллий байрами – Фаластин Давлати эълон қилинган кунни нишонлайди.
Аминманки, бу қадимий ва бой тарихга эга халқ 1967 йилдаги чегаралар доирасида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва озод давлатини тузишга тўла ҳақлидир. Бу борада биз Саудия Арабистони ташаббуси билан ташкил этилган Икки давлат ечими учун глобал альянс фаолиятини ҳар томонлама маъқуллаймиз**».
Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Республикаси президенти.
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
Қуйида ёзаётганим ёқмас балки, аммо, бу–рашк ҳақида!
Саҳифаларда кўринишидан мусулмон бўлган "бахтли кўринишдаги оила" ҳақида видеолар, суратлар ибрат тариқасида қўйилади. Эри аёлини эркалатаётган, бир-бири билан қувлашаётган, ўйнаётган, сув сепаётган, қўйинг-чи, хуллас, соқолли ва рўмолли бахтиёр ўйинқароқ жуфтлик. Энди бир савол, мусулмон бўлган эркак, ўзининг аёлини ўша кўринишда оммага олиб чиқа оладими? Аёли билан ўйнаганда бировга видеога олдирадими? Аёл ҳам эрининг бағридалигида, суянганида, эркаланганида тасвирга сузулиб туша оладими?
Давоми, агар жавобингиз "йўқ" бўлса, демак, бу тасвирга тушганлар ким, оилами, маҳрамми? Ёки, "ҳа" бўлса, "тасвирга тушса бўлади" десангиз, Сиз шу ишни қилган бўлармидингиз?
Жавобларингиздан хулоса қилсак, шундай ўйин кулгули, бахтиёр кўринишдаги оила ҳақидаги лавҳаларни саҳифамизга қўяверсак бўладими?
Демак, суратга олаётган ким, суратга тушаётган ким? Ким кимга маҳрам?
Изоҳда фикрингизни баён қиларсиз!?
Салим АЙЮБИЙ (Тожиддин ўғли)
"Ва амалларимиз билан бу ерда ёлғиз қолдирилдик"((...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
Йигирма йиллар аввал ёши улуғлар шундай суҳбатлашиб ўлтиришган. Яна йигирма йиллардан кейин ҳеч ким бир жойда тўпланиб, бир-бири билан суҳбатлашмаса керак деб ўйлайман. Ва ҳатто, мессенжердан хабарлар ёзавериб, овоз чиқариб гапириш малол келиб қолмасмикин деб, қўрқаман.
-------
Кўп нарса тараққий топмоқда, аммо, эътибор берсангиз кўп нарса йўқотилмоқда ҳам.
-------
Болалигимизда дадаларимиз, опоқдадаларимиз "фалончини кўриб келай" ёки "фалончиникига бориб келай" деб, шунчаки зиёратга, меҳмон бўлишга бориб келишар, ҳатто, қолиб ҳам кетишарди. У вақтда меҳр бор эди, мурувват, соғинч бор эди.
-----
Ҳозир бир кишини олдига бориб, сизни кўргани келдим, соғинибман десангиз, нимадир иши бор, бекорга келмаган, деб гумонга борилади. Чунки, ҳар бир саломимиз, саволимиз, ташрифимизда моддий мақсадлар ётади. Тузум, жамият, хусусан режа ва амаллар капиталистик йўналишга деярли тўлиқ ўтиб бўлди.
-----
Мақсадсиз салом ҳам йўқ ҳозир. Бу– битта менда, ё сиздамас.
Балки ҳалиям авлиёлар бордир орамизда...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
Суратдаги қўмондон.
1941 йил август ойида совет қўмондонлари генерал майор Понеделин ва Кириллов асирликка тушади. Сталин уларни гарчи иккови ҳам немислар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган бўлса-да, сиртдан ватан хоини деб эълон қилиб, ўлим жазосига ҳукм қилади. Вақт ўтиб улар лагердан озод қилинади. АҚШ бу икки генералга ўз таклифини қўяди, булар рад этиб, жонажон ватанига қайтади. Аммо улар совет социалистик республикасининг коммунистик партияси раҳнамолиги остида хоинлик тамғаси билан отиб ўлдирилади.
(Совет империясини қўмсаётганлар учун)
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
БУГУННИНГ БУ КУНИ...
Замон ўзгармади, замондош ўзгарди...
Буюкда ҳиммат, насиҳатгўйда ҳикмат қолмади. Аҳдга вафо, сўзга садоқат йўқ. Аввалда савдогар "олдим, сотдим" сўзлари билан ишни битирар, муштарийсининг кейини билан иши бўлмасди. Бугун-чи!? Гап кўп, сўз кўп, ғийбат кўп. Шундан савдо сиёсатга, сиёсат савдога айланди. Пора ҳадяга, ҳадя пора ўрнига ўтди. Совғада эваз, сарпода мисл пайдо бўлгани кўринди. Илм аҳли тижоратда, раёсат кишиси зироатда топилди. Катталар кичикка, сағирлар кабирга алмашди. Сўзда ёлғон, ғийбат, шаҳодатда бўхтон урчиди. Савдогарда вафо, божгирда шафқат қолмади. Юрт тинч, юртдош нотинч. Ҳамён тўлса-да, кўз тўлмади. Зиёфат учун ҳовли кенг, ўнлаб хона мунтазир, жигар учун жой йўқ, меҳр йўқ, раҳм ҳам асло...
Ақрабодан улфат устун, қалбдан нафс, виждондан манфаъат. Бошлар оёққа, оёқлар бошга ўрин берди. Тарбия беришлик гўдаклар, иш бошқариш аёллар, оила раҳбарлиги хотинлар қўлига ўтди. Ҳийла ош, макр нон бўлди. Ҳийлагар феълини уддабуронлик, муттаҳам эса ҳақ талаб қилиш деб билди. Ҳақдор қарздорнинг қонини ичишга, қарздор ҳақдорнинг жонини олишга тайёр. Тижорат-ҳамкорини синдирувчи, кўмак бермоқ-миннат қилинувчи касб деб билинди. Мулк эгалари лафзидан кўра маблағини, савдо соҳиблари байъидан фойдани устун қўйди. Муомалада адолат эмас, ёлғон, ҳийла эп кўрилди. Қўл чўзганнинг қўлига, юзи сўлғиннинг юзига урилди. Ҳаромдан топилган даромадни норасида гўдакларга раво билиниб, садоқатли аёлга едирилди. Манбаъси қаерлигини билмаган ота-онага чиройли, ялтироқ қоғозлар остида нажосатдан фарқсиз даромадни "туҳфа" қилинди...
Натижада, фарзандлар фожирликка, аёллар осийликка юз тутиши ҳаёлларининг бир кўчасига келмади...
Покиза хонадонлар шубҳалар ва ҳаромлар гирдобида файзини йўқотди...
Роббим, Ўзинг ихлослиларни ислоҳ қил...
Раҳминг келсин...
Қаллобга Кофий, мазлумга Ҳомий бўлгил, Ўзинг Аллоҳим...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago