PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 3 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago
АҚШ, Англия, Канада ва Исроилнинг барча маҳсулотларини ҳарид қилиш ва тижорат масканларимда сотишни тўхтатганман.
Очиғини айтсам, кундалик юмушларимизда истеъмол қиладиган ва ишлатадиган маҳсулотларимизнинг катта қисми юқоридаги давлатлар ҳиссасига тўғри келар экан.
Қийин! Аммо имконсиз эмас!
Фаластинликларга ёрдамим тегмаса, ҳеч бўлмаса уларга азият бераётганларга ҳамкорлик қилиб қўймай...
Биржа (Binance)даги улушим блокланибди. Биргина мендами десам, жуда кўпчиликники блокланибди.
Шикоят юбориш ва блокдан чиқиш учун эса Исроилга тегишли қайсидир ташкилотга мурожаат қилишимиз керак экан.
Биржадаги бор пулимиз ҳам, аккаунтимиз ҳам блокланибди.
Сабаби: Фаластинликларга моддий ёрдам юборилишини олдини олиш экан.
Мен олдинлари криптоактивлар ва уларнинг олди-сотдиси аноним тарзда бўлади, деб ўйлардим. Бугун билдимки, бунда ҳам Исроилиётга тегишли бошқарув тизимлари бор экан.
Аллоҳ фаластинликларга нусрат берсин, ҳалок бўлганларни шаҳид мақомига кўтарсин.
Биз каби узури йўқ қавмни авф этсин...
Ичимдан ўтаётганлари ўзимга аён...
Бўлимга олиб кирилган бўлсам, таҳминан соат 6дан то тунги 12гача тик оёқда турдим. Бу ҳам қийноқнинг бир тури эди. Оёқларим хориган, танам эса жуда толиққанди.
Қазои хожатга эҳтиёждан кўра намозларнинг кетма-кет қазо бўлиши баттар оғриқ берарди.
Ҳар дам соатга қараб, намознинг чиқиш вақтига умид қилиб турганимда, ҳодимларнинг дўқ-пўписалари ҳаёлимнинг бир четига ҳам келмасди.
Соат 12:35.
Кимнидир телефонида намоз вақтини маълум қилувчи дастур ўрнатилган экан, овози жиринглади.
Бир ҳодим ўрнидан туриб, кийимларини тартибга келтира бошлади. Бошқа ҳодимларнинг бири унга кулиб қараб, саволга тутди:
- Ҳа, ҳожака?! Овгами?
- Ҳа, бир айланиб келайликда энди.
Мен таажжубланганча қараб турардим. Улардан бири менга қараб:
- Нега ҳайрон бўлаябсан? Нима биз мусулмон эмасмизми? Биз ҳам Аллоҳдан қўрқамиз! -, деди.
Ҳалиги "намозхон" хонадан чиққач, мени қаршимда ўтирган опер баён қилиб берди:
- Масжидга кетди. Салафийча намоз ўқийдиганларни кузатгани кетади.
Коридорда бир аёлнинг кулгуси барчани эътиборини тортди. Хонага мавҳумлик югурди.
Аёл "Таксига ўтиргандим соқоллик бола экан. Ўзимча бир диндан савол бергандим, содда экан, дарров маъруза қилишни бошлади. Оят-ҳадис дейдимией, яна нималардир деди. Машинасидан тушиб машина рақами ва машинасини расмга олдим. Керак бўлиб қолади" деди...
Қўшни коридорларда 4-5нафар муслима қизлар ҳам бор эди. Уларни ҳам турли сабаблар билан олиб келишган, қайсидир ҳодим ҳижоб кийгани учун уларни сўкар, қамоқ билан таҳдид қиларди.
- Сен бола жуда кўп чўзиб юбординг. Айбингни тан олмайдиган бўлсанг - бўйнингга қўямиз. Аёлинг ва онангни керак бўлса шу ерга олиб келиб, ечинтириб, видеога оламиз.
Агар шунда ҳам амният қилсанг, ертўлада сақланаётган "алкаш"ларга берамиз. Эрталабгача ҳаммаси с#б чиқишсин. Кўрамиз кейин аҳволингни!
Очиғи, мен шу жойда синдим. Чунки бу манзарани кўз олдимга келтиришни ўзи мен учун бир дахшат эди.
Пешонамдан совуқ тер оқди. Оғзим қуриб қолди. Ютиниб, зўрға гап бошладим:
- Ундай қилманг, майли, нимани тан олиш керак бўлса - тан олай. Имзо қўядиган жойи бўлса қўяман. Лекин оиламга қўл теккизманглар.
- Ана, бўларкану! Яхши гапни тушунмадинг. Ўзинг мажбур қилаябсан-да!
БИЛАРМИДИНГИЗ?
Имом Шофеий (роҳматуллоҳи алайҳ)нинг исмлари - Муҳаммад ибн Идрис,
имом Абу Ҳанифа (роҳматуллоҳи алайҳ)нинг исмлари - эса Нўмон ибн Собит бўлган.
Имом Шофеий Ғазо (Фаластин)да,
Имом Молик Мадинада,
Имом Абу Ҳанифа Куфа (Ироқ)да,
Имом Аҳмад Бағдодда туғилишган.
Имом Шофеий Мисрда,
Имом Молик Мадина (Бақиа)да,
Имом Абу Ҳанифа ва имом Аҳмадлар эса Бағдодда дафн қилинганлар.
Имом Абу Ҳанифа ҳижрий 80йилда туғилиб, 150йилда вафот этканлар.
Имом Шофеий эса ҳижрий 150йилда туғилиб, 204йилда вафот этканлар.
Имом Молик ҳижрий 93йилда туғилиб, 179йилда вафот этканлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал эса ҳижрий 164йилда туғилиб, 241йилда вафот этканлар.
Имом Шофеий имом Молик билан кўришган ва улардан илм олганлар.
Имом Аҳмад эса имом Шофеий билан кўришган ва улардан илм олганлар.
Юқоридаги имомларнинг бари бир-бириларини жуда ҳурмат қилганлар. Уларнинг шогирдлари-ю, издошлари ҳам ушбу ҳурмат ришталарини маҳкам ушлашган.
Сен ва мен ҳам ушбу ҳурмат ришталарини тиклаб, улар қолдирган илмларни ўрганиб, бир-биримиз билан аҳил бўлишимиз лозим!!! ))
Ёшлигимизда "Отангни кўпроқ яхши кўрасанми ёки онангними?" деб сўрашса, онамни айтардим.
Дарҳақиқат болалигимда асосий оним онамнинг қарамоғи остида ўткан.
Онам мазали таомлар пиширар, покиза либослар кийдирар, дарсларимда қарашардилар.
Бемор бўлсам устимда мўлтирар, йиқилсам турғизар, нимадир истасам ҳам онамга изҳор қилардим.
Аммо улғайгач отамга нақадар оғир бўлганини англай бошладим.
Чунки аёлни кўчага пул топгани чиқармай, уйда ўтириб, яхши таомлар пишириб, болалар тарбияси билан шуғулланиши учун эркак киши икки ҳисса ишлаши керак экан.
Бемор бўлсам шифокорга олиб борилардим; табиийки болаларнинг муолажаси учун ишлаб чиқарилган дорилар қиммат бўларди. Отам иккиланмай муолажамни таъминлардилар.
Аммо отам бемор бўлганида шунчаки оғриқ қолдирувчи дори ичиб, яна ишга кетаверардилар.
Отам доим онам ва менга энг яхши либослар олиб берардилар.
Мен эсимни таниганимда кийган либосларини университетни битирганимда ҳам кийиб юрдилар.
Мусибат ёки синов келса, қўрқув ёки чорасизлик юзимизда намоён бўлар, отамнинг бепарволиги эса таажжублантирарди.
Англасам, отам ҳиссиётларини яширган, бизга тоғдек қалқон бўлишга интилган экан.
Ҳозир "Отангни кўпроқ яхши кўрасанми ёки онангни?" деган саволни ўзимга берсам, жавобим кўзимни ёшлантиради:
Онамни ҳам, отамни ҳам яхши кўраман, лекин отамга раҳмим келади, ўзимни хулқимдан эса уяламан, нафратланаман...
Мен энг яхши отанинг энг ёмон фарзандиман...
(c) Shaydoi Jannat
27.08.2023
Бир танишим собиқ ДXX ҳодими бўлган.
Бир-икки суҳбатларимизда керилиб, "Терроризмда ишлаганман. Ҳеч кимни бизга духи етмасди. Қанчадан-қанча диндорларни қуритганман. Қамаб олиб, роса урардик, қийнардик" деганди.
"Шунча оилаларнинг қарғишларидан қўрқмаганмисиз?" деб сўраганимда,
"Э по#уй бўлган! Мана, мазза қилиб яшаб юрибман. Бола-чақам, уйим бор, хотиним бор. Нафақа бемалол етади" деб, жавоб берганди.
Шундан сўнг бу одамдан нафратланиб, ҳатто сўрашмай ҳам қўйгандим.
Яқинда эшитдим, шунча қилган зулмининг жавоби узоқ куттирмабди:
Аёли саратонга чалинибди.
Йиллар давомида йиққан-тергани муолажага "уча" бошлади.
2-3йил деганда аёлига Аллоҳ шифо берди, саноғини билмайман, аммо кўп март жарроҳлик амалиётида бўлди.
Эри қарзга ботди.
Кўп ўтмай 3ёшли боласи ҳам касал бўлди.
Уни ҳам муолажасига анча югурди...
Бари ортда қолгач, катта миқдорда кредит олиб, кичик корхона очди.
Кредит асосида қандайдир ускуна олди. Иши энди юра бошлаган ҳам эдики, корхонасига ўт кетиб, бари кул бўлди.
Бўйнида катта кредит билан қолди.
Корхонасига ўт кеткан маҳалида ўзи етиб келгунига қадар ярим кечаси мусулмонлар сув ташиб, корхонадаги анча-мунча нарсаларни хавфсиз жойга олиб чиқишга уринишибди...
Энди шу атрофдаги мусулмонлар оз-оздан пул йиғиб, собиқ чекистга ёрдам тариқасида беришибди.
Ҳеч ким унинг собиқ жаллод эканини билмайди. Қанчадан-қанча оилаларнинг ёстиғи қуриганини билишса, менимча оловни ўчириш тугул, бир томчи ҳам сепмаган бўлишарди, деб ўйлайман.
Одамларга зулм қилиб, уларнинг изтиробидан лаззат олганлар энди шу аламларни ўзлари тотиб кўришади.
Аммо шиддатлиси қабрда бўлади.
Ундан ҳам шиддатлиси эса Жаҳаннамда бўлади...
Биз эса ғафлатда ухлаб ётибмиз...
Абу Туфайл розияллоҳу анҳу юз йилдан зиёд умр кечирганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни илк бор 7-8 ёшарликларида кўрганлар.
Умрларининг якунларида "Ер юзида мендан бошқа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган одам қолмади" дегандилар.
Ўша кезларда барча тобеинлар, табаа тобеинлар у зотга жуда ҳавас қилардилар. Шу жумлаларни айтганларида барчалари кўз-ёш тўкишарди.
Тасаввур қилинг, жамики ер юзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларини кўрган, овозларини эшитган, ортларидан эргашиб намоз ўқиган ягона инсон бор.
Яқинларингиздан бири Расулуллоҳни тушида кўрса қанчалар ҳавас қиласиз?! Энди тобеинларнинг ҳолини тасаввур қилинг.
Сўнгги саҳоба вафот этканида эса барча мўминлар чуқур қайғуга ботканлар, фарёд уриб йиғлаганлар бисёр бўлган.
Улардан "Нега бунчалик йиғлаябсизлар?" деб сўрашганида, "Энди Ер юзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган биронта инсон қолмади" дейишганди...
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 3 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago