??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
? Реклама: @YD_Reklama
??? Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 months, 2 weeks ago
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 2 months ago
ТОИФА ОГЗАКИ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР ?
Анорексия
[юн. ап – инкор қўшимчаси ва orexis – иштаҳа] – иштаҳанинг йўқолиши, иштаҳадан қолиш. Бош миядаги овқат марказининг тормозланишидан келиб чиқади. Турли ҳаяжонларда бош миянинг ҳаддан ташқари қўзғалиши, руҳий ҳамда эндокрин хасталиклар (масалан, Симмондс касаллиги), юқумли касалликлар, интоксикациячар, моддалар алмашинувининг бузилиши, ҳазм аъзоларининг касалликлари (ўткир гастрит, сурункали гастритнинг зўрайиши, меъда раки, санчиклар ва бошқа(лар)), овқатни мунтазам бир вақтда емаслик, унинг кўнгилга уриши, шунингдек, овқат вақтидаги нохуш вазият бош миядаги овқат марказининг томозланишига сабаб бўлади. Анорексия бирор касаллик белгиси (симптоматик анорексия) ёки асосий касаллик (anorexia nervosa) бўлиши мумкин. Анорексия узоқ давом этганда организмни қувватдан кетказиб, турли касалликларга мойил қилиб қўяди.
https://t.me/medical_hamshira
Юрак пороклари
Ж: Юрак пороклари — юракнинг анатомик тузилишидаги турғун нуқсон, камчилик ва ўзгаришлар; нормал қон оқимига халақит беради. Туғма ва орттирилган Юрак пороклари фарқ қилинади. Туғма Юрак пороклари ҳомила юраги ва юрак йирик томирларининг эмбрионал ривожианиш даврида нотўғри шаклланиши натижасида рўй беради. Ҳомиладорликнинг илк даврида она организмининг заҳарланиши, баъзи касалликлар билан оғриши, ионловчи нурларнинг биологик таъсири, ирсий касалликлар ва ҳ.к. сабаб бўлади. Гўдаклик даврида (1 ёшгача) юрактомир системасининг тўла ривожланмай қолиши (мас, очиқ артериал йўллар ёки овал тешикнинг битмай қолиши) ҳам Юрак порокларига киради.
Туғма Юрак пороклари нинг кўп учрайдиган турлари: катта ва кичик қон айланиш доиралари ўртасида ҳар хил комбинациядаги анормал йўллар, шунингдек, юракнинг йирик томирлари (мас, ўпка артерияси ва аорта)да торайган ёки битиб қолган жойлар бўлиши ёки шу томирларнинг нотўғри жойлашуви; аралаш пороклар; юрак бўлмачалар сони ва тузилишига оид нуқсонлар.
Артерия ва вена қонининг қай даража аралашиб туришига қараб баъзи туғма Юрак пороклари сианоз билан (кўк хилдаги пороклар), баъзилари сианозсиз (оқ хилдаги пороклар) ўтади. Бу қоннинг катта ва кичик қон айланиш доираларини туташтирувчи ноўрин тешиклар орқали қайси томонга оқиб ўтишига (шунт йўналишига), ўпка артериясидаги босимнинг кўтарилиши даражаси ва юрак мускуллари ҳолатига боғлиқ. Боланинг жисмонан тузук ривожланмаслиги, рангпарлик ёки кўкариб кетиш, нафас сиқиши, юрак ҳажми ва ҳолатининг ўзгариши, юракда шовқин эшитилиши ва бошқалар туғма Юрак порокларига хос белгилардир.
Орттирилган Юрак пороклари ҳаёт даврида юракнинг хасталаниши, аксари ревмокардит, баъзан атеросклероз, септик эндокардит, захм ва ҳ.к. касалликлар оқибатида пайдо бўлади. Орттирилган Юрак порокларига: юрак клапанларининг (ёпилиш вақтида) зич беркилмаслиги; бўлмачақоринчалар (ўнг ва чап бўлмачақоринчалар) ўртасидаги тешик ёки асосий томирлар чиқиш жойининг торайиши (стенози); шу нуқсонларнинг аралаш бўлиши, бир ёки бир неча клапанда баравар камчилик бўлиши ва ҳ.к. киради. Юракнинг митрал (чап бўлмача билан қоринча ўртасидаги тешик ва икки тавақали клапан), аортал, митралаортал ва бошқалар пороклари фарқ қилинади. Юрак порокларида клапан нуқсонлари туфайли қон қисман орқага қайтиб тушади ёки торайган тешикдан зўриқиб ўтиши натижасида юракнинг мускул девори қалинлашиб (гипертрофия), кейинчалик қисқариш кучи сусаяди, бўшлиқлари кенгаяди (дилатация). Натижада қон айланиши издан чиқиб — қон айланиши етишмовчилиги содир бўлади. Орттирилган Юрак пороклари тез ёки узоқ вақт давомида аста-секин юзага келади. Пайдо бўлган иллатнинг жойи, тури, даражасига қараб касалликнинг клиник белгилари турлича намоён бўлади. Баъзан у узоқ вақт ҳеч қандай белгисиз кечиши ҳам мумкин. Ҳомиладорлик, зотилжам, грипп, шунингдек, кучли жисмоний зўриқиш ва бошқалар касаллик белгиларининг қучайиши ва рўйрост намоён бўлишига олиб келади. Томир уришининг тезлашуви, оёқларда шиш, ҳансираш каби юрак етишмовчилиги белгилари ва юракда шовқин пайдо бўлиши юрак пороги борлигидан дарак беради. Юрак пороклари нинг клиник кўриниши порокнинг хусусияти, шунингдек, унга сабабчи асосий касалликнинг кечиши, беморнинг меҳнат ва дам олиш режимига боғлиқ. Вақтида терапевтик ва жарроҳлик усулида даволаш бемор аҳволини енгиллаштириб, умрини узайтириш имконини беради.
Бугун ОБУНАЧИЛАР КУ́ШГАНЛАРНИ
Хаммасидан ОЛЛОХ РОЗИ БУ́ЛСИН ИЛОХИМ ?
ОБУНАЧИЛАР КУШИШДА ДАВОМ ЭТИНГ.
ИШЛАРИНГИЗГА ОМАД .СИЗЛАРДАН
ХУРСАНД БУЛАРДИМ... АДМИН❤️
Бруцеллёз, мальта иситмаси, қора оқсоқ – одам ва ҳайвонларда учрайдиган инфекцион касаллик; бруцеллёзни бруцелла бактерилари кўзғатади, улар ташқи муҳитда (сув, тупроқ, тери ва ҳ. к.) бир неча ой сақланг олади; дезинфекцияловчи воситаларда бир неча минутда нобуд бўлади. Бруцеллалар касал ҳайвоннинг сўта, сийдиги, гўнги, тушган боласи билан ташқарига чиқади, улар шу ҳайвоннинг гўштида ҳам бўлади. Организмга бруцеллалар ҳазм ва нафас йўлларининг шиллиқ пардалари, шунингдек, шикастланган тери орқали тушади. Бруцеллёз билан оғриган молнинг хом суди ва сут маҳсулотлари (пишлоқ, мой), шунингдек, чала пиширилган гўшти истеъмол қилинганда касаллик одамга (оқади. Бруцеллёз билан кўпроқ молбоқарлар, чўпонлар, қушхона, терини ошлаш корхонаси ишчилари ва бошқалар касалланган. Бруцеллёзда, асосан, нерв, юрак-томир тизими ва суяк-бўғим аппарати зарарланади. Касалликнинг яширин даври 1-3 ҳафта. Унинг кечиши ва белгилари хилма-хил бўлади. Ўткир бошланганида иситма кўтарилади, бемор ғарақ-ғарак терлайди, лоҳаслик аломатлари кузатилади; оёқ-қўл, бел, мушак ва бўғимлар зирқираб оғрийди. Иситма гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиб туради, жигар, қора талоқ катталашади, кейинроқ бўғимлар яллиғланади ва бошқа(лар) Бир неча ой ўтгач, бемор тузала бошлайди, баъзан йиллаб чўзилиши мумкин. Аёлларда чала туғиш ёки бола ташлаш кузатилади. Бруцеллёз, кўпинча, аста-секин бошланади. Таянч-ҳаракат аппарати жароҳатлангандан кейингина бемор шифокорга мурожаат қилади.
Бемор касалхонада даволанади. Даво беморнинг умумий аҳволига қараб тайинланади; антибиотиклар, физиотерапия ва бошқа(лар) буюрилади.
Бруцеллёзнинг олдини олиш учун касал ҳайвонларни вақтида аниқлаб, алоҳида боқиш ва сўйиш; гўшт ва сутини махсус усуллар билан зарарсизлантириш керак. Касаллик одамларга юқмаслиги учун мол билан бевосита мулоқотда бўладиган касб кишиларини бруцеллёзга қарши эмлаш ва уларни махсус кийим-бош, коржома билан таъминлаш лозим.
https://t.me/medical_hamshira
Терминал_холатлар_ва_уларда_кечиктириб_бўлмайдиган_ёрдам_хақида.
https://t.me/qbozor_medical
ТОИФА мавзусида кизиктирган саволлар бу́лса ВМҚ билан танишиб чикинг?
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
? Реклама: @YD_Reklama
??? Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 months, 2 weeks ago
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10
Last updated 2 months ago