MANQURTLIKKA QARSHI KURASHAMIZ

Description
Kanalimizning rasmiy boti

Taklif va murojaat uchun: @manqurtlarga_bot

Sizning har bir murojatingiz ko'rib chiqiladi
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

2 weeks ago
**Заправкада жанжал қилган одамга "халқ" номидан …

Заправкада жанжал қилган одамга "халқ" номидан деб пул етказишибди.

Соппа-соғ одам, тагида оддий бўлса ҳам мошинаси бор, тирикчилиги бор (мева чева олиб сотади) одамга 100 миллиондан ортиқ пул йиғиб берилган. Бу пулни топшириб, ўзларини видеога олиб тарқатганларнинг мақсади нима? Сиёсий очко олишми? Ёки Обуначиларни кўпайтиришми?

Уни видеода уйида ногирони борлиги ва қийин аҳволда қолганини айтгани учун тарқалди. Аслида эса унинг уйида ҳеч қанақа ногирон йўқлиги, болаларига умуман эътибор бермаслигини аниқлашди.

"Саҳоватпешалар" бу одам газга навбатда тургани учун пул беришдими? Ундан кўра шу пулни уни болаларига бер эди! Тавба, ҳайп устига ҳайп қилиб, одамларни эмоциясида очко йиғиб олгиси келиб қоладие бу "активистларни".

Ёрдам бераман десанг, ана, шунча ёрдамга муҳтож бева-бечоралар бор. Энди 100 миллион олиш учун камерага иккита йиғлаб шантажлик қилиб, 5 сутка ўтириб чиқиш керакми? Шундай ечим беряпсизми одамларга?

Ҳайп учун нималарга бормайди одамлар, ҳайрон қоласан киши

Manqurtlarga qarshi kurashamiz

2 weeks ago
Сўнгги вақтларда ёлғон маълумот ва сохта …

Сўнгги вақтларда ёлғон маълумот ва сохта реклама орқали машҳурликка эришувчи PR-чи блогерлар жамият учун жиддий таҳдидга айланмоқда.

Аслиддин Камол, Сирожиддин медиа каби шахслар ҳиссий ва ихтилофли хабарлар орқали нотўғри сиёсий ва ижтимоий ғояларни тарғиб қилишмоқда.

Улар ўз манфаатларини биринчи ўринга қўйиб, жамоатчилик ишончини суиистеъмол қилиш орқали одамлар онгига шубҳа ва хавотир уйғотмоқда.
Бундай ёлғон идеаллар жамиятда ёлғончиликни меъёрга айлантириб, ҳақиқий ижтимоий муаммолар:

  1. Яшил макон доирасида атроф муҳит муҳофазаси
  2. Иқлим ўзгаришлари
  3. Жамиятда юриш туриш қоидалари каби муаммоларга бўлган эътиборни сусайтирмоқда.
    Сохта маълумотларнинг салбий таъсирини бартараф этиш учун давлат, жамоатчилик ва ҳар бир инсон ахборотни онгли қабул қилиши ва адолатли ёндашувни қўллаши зарур.

Фақат ҳаққонийлик орқали жамиятни хавфдан ҳимоя қилиш мумкин.

Manqurtlarga qarshi kurashamiz

2 weeks, 1 day ago
***🎥******🎥*****ДИҚҚАТ ТАРҚАТИНГ*******🎥**********🎥*****

🎥🎥ДИҚҚАТ ТАРҚАТИНГ*🎥*🎥*
➡️*Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. Қанча юртлар бор тинчлик, ҳаловат, ҳотиржамлик нималигини билмайди.*➡️*Қаранг, Юртимиз тинч. Ўқишга, ишга кетаётган фарзанднинг ота-онаси нима дейди? «Болам, яхши ўқиб келгин», «Ўғлим, ишинг бароридан келсин» ёки «Яхши бориб келгин», — дейди.*➡️*Бугун бошида уруш кечаётган диёрлардаги ота-оналар эса «Болам, дийдор қиёматга қолмаган бўлса, кўришамиз», — деб фарзандларини кузатади.**Зеро, тинчлик-осойишталик ҳукм сурган жойда, юксалиш, тараққиёт бўлади.

Manqurtlarga qarshi kurashamiz

3 months ago
**“Eltuz” телеграм каналига жойланган “Республика тез …

“Eltuz” телеграм каналига жойланган “Республика тез тиббий ёрдамида инқироз: Aбдувойитжон Ғафуров тизимни эплолмади” номли мақолага раддия.

Ғафуров ёш ва шижоатли кадр. У ташкил қилган янги тизим эски каламушларга ёқмаяпти. Шу сабабли уни йўқотиш пайида.

Соғлиқни сақлаш тизимида эски Шодмоновдан қолган каламушлар маҳкам ўрнашиб олишган. Қанақа янги ёш раҳбар келса, турли йўллар билан йўқотишга ҳаракат қилишади. Эришиб ҳам келишмоқда. Аввалги вазир Иноятовдан ҳам мисол.

Гафуровни устидан аввалига роса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёзишди. Улар кутган натижа бўлмади. Бир сўм ҳам ўғирланмаган. Энди сизлардан фойдаланиб, катта раҳбарларни кўзига уни ёмон кўрсатишмоқчи. Элтузни катта раҳбарлар кузатишини яхши билишади.

Гафуров Тез ёрдам марказида давлат хизматчиси сифатида фаолиятини бошлагандан буён “BePro” компанияси таъсисчилари таркибидан чиқиб кетган.

Гафуров 103 да автоматлаштирилган тизимларни жорий қилаётгани, давлат мулкини ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш имкониятларини йўқатаётгани кўпчиликка ёқмаяпти.

Давлат пулини ўғирлаш ҳисобига ялло қилиб яшашга ўрганиб қолганларга бу нарсалар ёқмаслиги ва уни йўқотиш ҳаракатига тушишлари табиий ҳолат.

Ушбу раддия муаллиф таклифига биноан каналга жойланди.

Manqurtlarga qarshi kurashamiz

3 months ago
**ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР!!!!!**

ВАТАННИ СЕВМОҚ ИЙМОНДАНДИР!!!!!
    Ижтимоий тармоқларда, айниқса "Элтуз" каналида ватанимиз ва юртимизни обрўсизлантириш мақсадида турли-хил бузғунчи маълумотларни тарқалаётганини кўриб ушбу мақолани ёзишга қарор қилдим.
    Чунки, мен ҳам шу ватанда туғилганман ва шу юрт мени киндик қоним тўкилган ер. Шунинг учун, мени юртимни обрўсизлантиришга қаратилган ҳатти-харакатларга жим қараб туриш хам хиёнат деб ҳисоблайман.
"Элтузчилар" ким ўзи? Ватандан қочиб кетиб, ўзини туғилган ва киндик қони тўкилган она юртига чет элда туриб олиб "қора тошлар"ни отаётган ватанфурушлар ёки ватангадолар эмасми?
    Чунки, уларнинг каналида чоп этилган мақолаларга нисбатан ёзилган комментарийларни ўқиб борсам, у ерда канал маъмурияти фақат негатив фикрларни қолдириб, обуначилар томонидан ҳолат юзасидан ёзилган ижобий ва адолатли фикрларни ўчириб, уларни аккаунтларини блоклаб қўймоқда.
    Агар "Элтузчилар" адолат пешвоси бўлса нега ижобий фикрларни ўчириб юбораяпти? Нега халқимизга фикр-мулоҳазаларни тўлиқ ва холис беришмаяпти? Сабаби—агар маълумотларни ҳаққоний ва рўй-рост ёритса, уларнинг ҳақиқий “қийшиқ башараси” намоён бўлиб қолади! Шундан қўрқадилар)))
    Берилаётган маълумотларда юзаки ёзилганлик ҳолатини, орқа-варотдан эшитилган гаплар, бўрттирилган миш-мишлар ёки олди-қочди ва фисқу-фасод фикрларни кўриш мумкин. Шикоятчиларни маълумотига эътибор қаратилса, улар давлат органлари ёки ишлаган ташкилотидан ўзининг салбий ҳаракатлари, ҳуқуқбузарлиги ёки интизомсизлиги учун ҳайдалган "обиженныйлар"дан иборат.
    Ёки бўлмаса, уларнинг кўплаб мақолалари буюртма бўйича (пул эвазига) ёзилганлиги яққол намоён бўлмоқда. Бундай бир томонлама ёндашув нимани англатади? Ушбу ҳаракатлар уларнинг ҳақиқий ватан ҳойинлари ва сотқинлари эканлигидан далолат эмасми?
    Бу ҳолат – юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва бугунги ютуқларимизни кўра олмаслик. Улар жонажон Ўзбекистонимизни дунё ҳамжамияти олдида обрўсизлантиришга ҳаракат қилаяпти. Қандай қилиб инсон ўз ватанига нисбатан бунақа муносабатда бўлиши мумкин?
    Тушунаман, камчилик ҳамма жойда ва ҳар бир давлатда бўлади. Лекин, камчиликларни бутун дунёга бўрттириб тарқатишдан нима манфаат? Буларда иймон, инсоф ва диёнат тушунчалари бормикан деган фикр ўртага ташланади.
    Шу ўринда "Ватанни севмоқ иймондандир" дейилган ҳикматни эсга олиш кифоя. Ватанни севиш инсонга хос табиий туйғу бўлгани учун Ислом динида буни иймоннинг бир бўлаги деб қаралади.
    Келинг шундай экан, ҳар хил  ватангадо ва ватанфурушларнинг (негатив-чи каналларнинг) ёлғон ва фисқу-фасод гапларига ишонмайлик. Шу жонажон она-ватанимизни севиб, ардоқлаб, юртимизни обрўсини дунё ҳамжамияти олдида янада ошишига ўз ҳиссамизни қўшайлик!
Хулоса ўзингиздан!

Manqurtlarga qarshi kurashamiz

3 months ago

ОНА ТИЛИМ ЎЛМАЙДИ

Нотиқ деди:
“Тақдир шул,
Бу жаҳоний ирода.
Тиллар йўқолур буткул,
Бир тил қолур дунёда”.

“Эй воиз, пастга тушгин,
Бу гап чиқди қаердан!”
Навоий билан Пушкин
Туриб келди қабрдан.

Ким дарғазаб,
Ким ҳайрон,
Чиқиб келдилар қатор:
Данте, Шиллер ва Байрон,
Фирдавсий, Бальзак, Тагор.

“Ваъзингни қўй, биродар,
Сен айтганинг бўлмайди”.
Барча деди баробар:
“Она тилим ўлмайди”.

— Ҳей, бу қандай ақида! —
Қўлида табаррук жом,
Гўзал форсий ҳақида
Рубоий айтди Хайём.

Эҳтиросли, оташдил
Беранже сўрди нолон:
— Наҳотки, фаранги тил
Йўқолгуси бир замон!

Неруда, Лорка турди
Сервантеснинг ёнига:
— Ким қасд этиб тиғ урди
Она тилим жонига!

Фузулий ёнди:
— Озар
Тили гулдек сўлмайди.
Барча деди баробар:
“Она тилимўлмайди”.

Камалакдек ранго-ранг
Бўлсин деб санъат, тиллар,
Асрларча қилдик жанг,
Армон қилдик минг йиллар.

Беқадр бўлса, наҳот,
Тиллардаги тароват!
Йўқолди бу кун, ҳайҳот,
Қабрларда ҳаловат!

“Фауст” ёнди гуриллаб,
“Хамса” ўтга туташди.
Бир садо жаҳон бўйлаб
Таралди, тоғлар ошди.

Бу садо янграр ҳамон,
Сира адо бўлмайди.
Олам айтар:
Ҳеч қачон
Она тилим ўлмайди!

✍️ Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1976 йил

Manqurtlarga qarshi kurashamiz

3 months, 1 week ago
3 months, 1 week ago

#Diqqat

Ko'pchilik obunachilarimiz talab va istaklarini inobatga olgan holda "Panjara ortida" teleserialini kanalimizga joylaydigan bo'ldik. Mashhur serialni har kuni 21:00 da 2 qismdan joylab boramiz.

3 months, 2 weeks ago
Aytishlaricha, bu jamoa “Kir 2 lar …

Aytishlaricha, bu jamoa “Kir 2 lar keldi, Doro 1 lar keldi” deb baqirib kelishibdi.

Manqurtlarga qarshi kurashamiz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her