?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 год, 2 месяца назад
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 месяц, 3 недели назад
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 1 месяц назад
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
Барчамизга Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!
Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга хотиржамлик, оилангизга файзу баракот, барчамизга соғ-омонлик ато қилсин.
Аллоҳим оқибатларимизни, меҳрли,охиратларимизни хайрли, икки дунёмизни саодатли қилсин.
Умрингизнинг ҳар куни
АЛЛОҲ МУҲАББАТИ ила ўтсин.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Birinchi talaba ikkinchi talabadan so‘radi:
— Sizningcha, birinchi bo‘lib, qaysi vahshiy jonivorlar paydo bo‘lgan?
— Ilk davrlarda Rektozavrlar paydo bo‘lgan. U o‘z zahira manbai qilib Dekanazavrlarni chorlay boshlagan.
— Dekanazavrlar nima bilan oziqlangan?
— Bu davrga kelib, Talabazavrlar dunyoga kelgan. Ular bir yilda ikki martta o‘z boshidan og‘ir kunlarni o‘tkazishgan.
Bu davr Sessionlik davridir. Bu davrda ko‘pchilik talabalar qirilib ketgan. Faqatgina chaqqon Talabazavrlar Tankazavrlar orqali jon saqlab qolishgan.
Muallif mohigul habib
Дўстлар, яхшиларни авайлаб сақланг.
"Салом!", деган сўзнинг салмоғин оқланг.
Ўлганда юз соат йиғлаб тургандан,--
Уни тиригида бир соат йўқланг!
Мақсуд ШАЙХЗОДА
КУЗ-ФАЛСАФАСИ
Турфа чаманларда кузнинг нафаси,
Охирги нафасга етиб келмоқда.
Шундан хафамикан қовоғи солиқ,
Қолдирмай дурларин тўкиб бормоқда,
Кузнинг хислатларин яхши кўраман,
Олам саҳнасига қўшар салобат.
Тилло рангларини беҳад севаман,
Онг шуурингга берар ҳаловат.
Чўмилса агарчи ҳар қандай жонзод,
Руҳида ажиб ҳол, енгил бўлгандай,
Фасллар юклаган кирларидан ғоят,
Поклаб, яшармоқда ғайрат қилгандай.
Дам олмоқ кетмоқда табиат аста,
Аллалар айтмоқда болаларига.
Шивирлар ёққандай тин олиб улар,
Токлар ёпиндилар тупроқдан кўрпа.
Дарахтлар бормоқда баргин ҳадялаб,
Она табиатга куч бермоқ учун.
Буғдой пайкаллари кўркин далага,
Тўшади оламга ризқ тутмоқ учун.
О менга ҳаётдан, отам, онамдан,
Ўгитлар ўргатган о, олтин фасл.
Раҳматларим бисёр, тозалаб қалбан.
Фаслларнинг ичида сен, энг олтин асл.
Хайрли **тонг
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
✔️ – Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
✔️ – Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
✔️ – Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
✔️ – Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди
✔️ – Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
✔️ – Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
✔️ – Солиҳлардан бири: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади», деди.
✔️ – Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!**
Хайрли тонг қадрдоним!!!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ.
Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш яна бир мунаввар тонг сизу бизга муборак бўлсин!
Умр китобимизнинг «Бугун» дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.
Барчамизнинг юрак тўримиздаги тилакларимизни Аллоҳнинг ўзи раво айласин.
Оилавий хотиржамлик, тинчлик-омонлик, тан-сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!
Сешанба кунингиз файзли, баракали мазмунларга, энг муҳими, тинчлик хотиржамликда ўтган кун энг аълосидир.
✍️Ҳаётий ҳикоя:
ҚИЛМИШ – ҚИДИРМИШ
Сизга ҳар бир қилган қилмишингиз жавоби, албатта, ўзингизга қайтажагини ҳаётим мисолида сўзлаб бермоқчиман. 80 ёшга киргунимча бирорта гуноҳим ва савобим Унинг эътиборидан четда қолмаганини ҳис қилдим. Исбот сифатида ваҳшиёна қотиллик қилганимни айтиб бераман. Олтмиш беш йил ўтса-да, у кунларни бир лаҳза ҳам эсдан чиқарганим йўқ. Бу ўй мени ҳануз таъқиб этади, жазосини 65 йилдан бери ўтайман.
Олийгоҳни битириб, 22 ёшимда турмушга чиқдим. Тез орада қиз фарзандли бўлдим. Аммо мен болага меҳр қўймадим. Унинг ҳаловатимни бузиши, йиғлаб асабимга тегишига тоқат қила олмас эдим, айниқса, уни эмизишни сира тасаввур қила олмас эдим. У менга талпинарди, мен эса...
Чақалоғим очиққанидан тинимсиз йиғларди, қайнонам ва турмуш ўртоғимнинг: “Болани эмиздингми, нега бунча йиғлаяпти?” дейишларига жавобан: “Ҳа эмиздим, ўзидан ўзи йиғлаяпти деб, овозини улар эшитмаслиги учун эшик, деразаларни ёпиб, ҳатто оғзини ҳам бир-бир қўлим билан беркитиб нафасини қайтарардим. Йиғлай-йиғлай ҳолдан тойган чақалоқ чарчоқнинг зўридан оч бўлса-да ухлаб қоларди. Бир парча гўшт бўлишига қарамай, очликдан қийналиб, изтироб чекишига эътиборсиз ва раҳмсиз бўлдим. Оч қолдирганим эвазига бола туғилганининг учинчи куни азобланиб жон таслим қилди. Бу гуноҳимни ҳеч ким билмади...
Йиллар ўтиб кетма-кет уч ўғиллик бўлдим. Турмуш ўртоғим 35 ёшида оламдан ўтди. Учала ўғлимга бор меҳримни бериб катта қилдим. Аммо фарзандларим бемеҳр ва шафқатсиз бўлиб улғайди. 50 ёшимда хотини ўлган бир қассобга иккинчи бор турмушга чиқдим. У яхши феълли одам эди. Беш йиллик турмушимиздан сўнг қазо қилди. Наиложликдан катта ўғлимнинг уйига бордим. Бир вақтлар жажжи қизалоғимни қандай оч қолдирган бўлсам, мени ҳам болаларим шундай оч қолдирди. Келинларимнинг муносабати эса ўғилларимдан ҳам ўтиб тушарди. 80 ёшдан ошган кампир бўлсам, бир ишни эвидан чиқмасдим. Ҳатто ўғлим аёвсиз калтакларди ҳам. Опам раҳматликнинг келини мени кўришга келиб: “Сизни ўзим билан олиб кетаман”, деб қолди. Чунки ўғлим мени молхонага кўчириб қўйган эди. У мени ювиб-тараб, иссиқ-иссиқ овқат билан танамни қувватга келтирди. “Уйимнинг тўри сизники, хижолат бўлманг”, деган сари кўзимдан ёш дув-дув тўкиларди. Опам ўлгунча мен ўлсам бўлмасми-ди, дердим. Келинпошшанинг менга раҳми келиб кўзига ҳатто ёш келганда: “Мен шу муносабатларга лойиқман, деб дилимнинг четида менга тинчлик бермаётган сиримни очдим. “Мен қотилман!. Агар ўша қизимни ўлдирмаганимда ҳозир сизни ёшингизда бўлиб, менга меҳр кўрсатган бўлармиди?”
Уни бир ҳўплам сутга, яъни ўзининг ҳақи бўлган ризқига зор қилиб ўлдирдим. Жавобига ўзим очлик азобини бошимдан ўтказдим. Буни бировга айтиб шикоят қилмадим. Негаки, бу менга Аллоҳнинг жазосидир...
Кўп нарсаларни кеч тушундим, эсиз...
Тақдирнинг илоҳий амрлари – савоб ишларга мукофот ва ажри, гуноҳларга эса жазоси муқаррарлигини билганимда умримни бу тарзда ўтказмаган бўлардим.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ХАЙРЛИ ТОНГ
Ассалому алайкум Дилдошим!
???????
Дўстим!
Эрта тонг турган эмас, яхши кайфият ила уйғонган одамнинг куни яхши ўтади...
?????
Янги бошланган кун хайрли бўлсин!
Азиз Дўстим ! Енгил-елпи нарсалар учун сиқилманг, бугун яшанг, чунки кеча энди йўқ, эртага ёки бўлади ёки йўқ, ҳамманинг ўз ҳақиқати бор ва улар сизники билан тўғри келмаслиги мумкин...
Ҳаётда энг муҳими бу - Меҳр, Қадр - Қиймат, Дийдор , Муҳаббат, қолгани эса.. барчаси Шуҳратпарастлик...
Инсоннинг муаммоси фақатгина унинг қалбида бўлади...
Ҳар бир умрингиз лаҳзасидан завқ олишга ҳаракат қилинг... Доим шуни ёдда тутинг-ки, бу дунёда сизнинг иккинчи ҳаётингиз бўлмайди, ваъдаларга эмас, ҳис қилаётган туйғуларингизга ишонинг.
Кайфиятингизни туширманг, билинг-ки, бугунги кун ҳаётингиздаги энг яхши кун бўлиши мумкин.
?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 год, 2 месяца назад
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 месяц, 3 недели назад
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 1 месяц назад