DIVINE LOVE/ ILOHIY ISHQ

Description
Ushbu kanalda ibratli hikoyalar, she'rlar, muallifning hikoyaviy va she'riy mashqlari, tarjimalari, hikmatli so'zlar, nishonga urilgan so'z va latifalar berib boriladi. Shuningdek, ingliz tilini o'rganishga ham e'tibor qaratilgan (with Q.Abdurahmon/ KIA).
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 3 weeks, 6 days ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

? Reklama xizmati: @Inline_reklama

? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 months, 3 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 6 months ago

1 month, 1 week ago

МУҲИМ ИШЛАРНИ МУҚАДДАМ ҚЎЙИНГ!

Ҳакимлардан бири айтган экан: “Мен ҳеч кимни унутиб юборганим йўқ. Лекин ишларимни тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқдим. Афсус, кўпчилик инсонларни бу рўйхатга кирита олмадим”.

Ҳа, агар биз ҳам ишларимизни динимиз кўрсатмасига мувофиқ тартиблаб, энг муҳимларининг рўйхатини тузиб чиқсак, вақтимизни беҳудага совураётган анчагина кишилар ва ишлардан воз кечишимизга тўғри келади. Афсуски, муҳимлари қолиб, бекорчилари билан машғул бўлиб қолаётганимиз учун ҳатто энг муҳимларига ҳам вақтимиз етмай қоляпти. Вақт ҳам худди пул кабидир. Керак эмас жойга сарфлаб юборсак, керак бўлганида топа олмаймиз.

"Ҳикматлар чашмаси"дан

@Jaloliddinrumiyy

1 month, 1 week ago

#Nukta *Zardangizdan bezillab, «ota-onam yana urishib qolmasa edi» deya, o‘z uylarida yurak hovuchlab yashayotgan bolachalaringiz – Mahshar kunidagi so‘roqlaringizdir.

Keksa ota yoki onangizning jahlingizni chiqarmaslik uchun, til uchidagi gaplarini ichga yutishlari – Mahshar kunidagi so‘rog‘ingizdir.

Turmush o‘rtog‘ingizning badfe’lingizdan bezib yashashi – Mahshar kunidagi so‘rog‘ingizdir.

Ustiga so‘zamollik, bilag‘onlik otini chopdirganingiz – ustozingizning ko‘ngil og‘riqlari – Mahshar kunidagi so‘rog‘ingizdir.

Anvoyi taomning devor oshayotgan xush bo‘yidan ko‘ngli alag‘da bo‘lib, beixtiyor umidlanadigan kamxarj, unutilgan qo‘shningizning qult etib yutinishi – Mahshar kunidagi so‘rog‘ingizdir.

Huzuringizga chora istab kelib, bechora bo‘lib qaytgan har odam bolasining ko‘zidagi mung – Mahshar kunidagi so‘rog‘ingizdir.

Mahallangiz ko‘chalaridagi och-nahor, ozib-to‘zgan it-mushuklar – Mahshar kunidagi so‘rog‘ingizdir.

Besabab bolta urayotganingiz, tomirini quritayotganingiz daraxtlar – Mahshar kunidagi so‘roqlaringizdir...

— Dilfuza Komil*
@falsafasi_hayot

1 month, 1 week ago

"Бир боғи минг сўм"...

Тошкентдан қайтаётиб, довон ошишда "Дамас" автоҳалокатга учраганини кўрдик. Уловни тўхтатиб, ёрдам бериш учун ўша томонга югурдик.
Машина ағдарилиб кетган. Унга кўкатлар юкланган экан. Ҳайдовчи ва йўловчининг аҳволи оғир эди. Бир неча уринишлардан сўнг уларни машинадан суғуриб олдик.
Жон талвасасида питирчилар эди. Биринчи ёрдамни ҳам кўрсатдик, афсуски, фойда бермади.
Кимдир : “Жон беряпти, калима айтсин”, деб бақирди.
У эса: “Кўкатнинг бир боғи минг сўм. Агар қопи билан олсангиз, келиштириб бераман”, деб такрорлар эди.
Унинг гапларини эшитиб баданимдан совуқ тер чиқди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас жон таслим қилди.
Йўлда кетаётиб бир-биримизга гапиргани куч топа олмадик. Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади. “Бир боғи минг сўм...” сўзлари бошимда айланарди.
Инсон дунёда қайси сўзни кўп ишлатса, кетар чоғи ҳам шу сўзни айтар экан. “Лаа илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан. Тириклик чоғимизда кўп-кўп такрорламасак, кетар чоғда тилга келмас экан.
Аллоҳ таоло хотимамизни гўзал қилсин.

Илҳомиддин ТОИРОВ.

1 month, 2 weeks ago

#Ulamolardan
*Сен ўзингни сираям ёмон, гуноҳкор инсонлар билан муқояса этма (солиштирма)гинки, ўзингни "Авлиё" деб билиб қоласан!
Яхши, солиҳ инсонлар билан муқояса эт (солиштир)гинки, хатоларингни кўрасан!

Мавлоно Румий*@Jaloliddinrumiyy

1 month, 2 weeks ago

#Ulamolardan (chin ishq egalari darajotni shunday talqin qiladilar)

*Movlono Jaloliddin Rumiy uylarida yeyishga hech vaqo qolmaganini xabari bergan ayollaridan qayta- qayta so'rayveribdilar:
- Hech narsa qolmadimi?
-Yo'q.
- Og'izga oladigan hech vaqo yuqmi?
-Yo'q
- Rostanmi?!

Hazrati Movlono shodliklaridan yuzlari gul- gul yonib, qo'llarini duoga ochdi:
- Allohim, senga hamdu sanolar bo'lsinki, uyim Rosululloh sallallohu alayhi vassallamning xonadoniga o'xshabdi!*

@falsafasi_hayot

1 month, 2 weeks ago

#Mulohaza uchun
Бир киши олимдан сўради:
- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?
Олим унга жавоб берди:
- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!
@Jaloliddinrumiyy

1 month, 2 weeks ago

#Ulamolardan
Biz bu inson haqida bilamizmi?

Bu inson 1994-yilda Qirol Faysal mukofotini qabul qilishdan bosh tortdi va shunday dedi: “Men yozganlarimni faqat qudratli ALLOH uchun yozganman, shuning uchun meni vasvasadan qutqaring“.
Fransiyada yashagan vaqtida u orqali yarim asr davomida 40 mingdan ortiq odam Islomni qabul qildi. U 22 tilni yaxshi bilardi va u 84 yoshida o‘rgangan oxirgi til Tayland tili edi.
U bir nechta tillarda 450 ta ilmiy asar, shuningdek, dunyoning turli tillarida 937 dan ortiq maqola yozgan.
U bir million rupiy bo‘lgan barcha gonorarini Islomoboddagi Islomshunoslik institutiga sovg‘a qildi va shunday dedi: "Agar men bu o‘lik dunyoda sovrinni olsam, abadiy hayotda nima olaman?!"
Bu shaxs Shayx MUHAMMAD Hamid, u 2002-yilda 94 yoshida vafot etdi.

Oramizda mana shunday biz bilmagan buyuklar bor....
V.Holmurodov

1 month, 3 weeks ago

#Tonggi eslatma
Атир солинган шишачам тушиб кетиб, синиб майдаланиб кетди. Кўп хафа бўлдим. Аммо синган хонадан атир ҳиди анча вақт кетмай турди. Муаттар ҳиддан кўп муддат баҳраманд бўлдик. Бу атир шишадалик вақтида хонани муаттар қилмас эди. Билдимки, у хонани муаттар қилиши учун шиша синиши лозим экан.** Гоҳо қалбинг ёки ичингдаги бир нарса синади. Ишон, унинг синганига сабаб, ичидаги гўзаллик ташқарига чиқиши учундир. Бу билан ҳаётингда янги тажрибага эга бўласан. Ақлинг зиёда бўлади, фикрлашинг ўзгаради.

Демак, қалбинг синса ёки синдирилса хафа бўлма. Аллоҳ сени янада афзалроқ бўлишингни ирода қиляпти.

"Эҳтимол сиз ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликлар қилар".

Абдулқодир ПОЛВОНОВ*@Jaloliddinrumiyy

1 month, 3 weeks ago

#Ulamolardan
Сeнга Аллоҳни эслатувчи бир дўст топсанг, унинг этагини қучоқлаб ол ва ундан ажралма. Уни ўзинг учун бир ғанимат дeб бил.
Уни ҳeч қачон ҳокир кўрма. Зeро бундай бир дўст, ақлли кимсанинг ғанимати, мўмин кимсанинг эса йўқолган сарватидир.

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллаҳ

@Jaloliddinrumiyy

1 month, 4 weeks ago

БУ ЗАМОН ҒАЗАЛИ 

Тиллашибдир бўри бирла тозилар,
Бирлашибдир ўғри бирла қозилар. 

Не деб айтар ул баобрў анжуман? 
Қўл кўтарсин ушбу ҳолга розилар. 

Зўр баҳодирмиз, жасорат биздадир,
Пашша қонин тўккан эй мард ғозилар. 

Биз чунон хизматга белни боғладик,
Борми ҳиммат ўлчагич торозилар? 

Бизга нелар дер халойиқ бу замон?
Нелар айтар келгуси ҳам мозилар? 

Мен ғазал ёзмоқчи эрдим, не қилай?
Бу замон тарихга шундоқ ёзилар.

✍️Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, 1991 йил

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 3 weeks, 6 days ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

? Reklama xizmati: @Inline_reklama

? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 months, 3 weeks ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 6 months ago