Ozod Qushlar ?

Description
Ўз қафасларини синдириб, Аллоҳ сари учиб бораётган озод қушлар учун!

06.02.2023
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

5 months ago

▶️| АНЪОМ сурасининг фазилати

?| Раҳимжон Али ўқиган

https://t.me/ozodqushlar_r

5 months ago

? | Муғанний (Ғанижон Холматов)
?| Раҳимжон Али ўқиди

Ⓜ️анба: @ozodqushlar_r
♻️Улашинг?

? https://t.me/ozodqushlar_r

5 months, 1 week ago

▶️| Оли Имрон сурасининг фазилати

?| Раҳимжон Али ўқиган

https://t.me/ozodqushlar_r

6 months, 1 week ago

​​*ҒАЗО БОЛАЛАРИГА

Бомбалар ёғилар, қоч, болам,
Бағрингни ўқларга оч, болам,
Бу дунё қурсоғи ҳамиша
Қонларга тўймаган, оч, болам!

Ғазоим дардлари додлатар,
Оҳлари тўлдирар самони.
Ер юзи мунофиқюзлилар
Ер ости шаҳидлар макони.

Вафотинг қалбларда чўғ, болам,
Мажруҳсан, лек руҳи соғ, болам,
Арзингни Худога айтавер
Умарлар, Юсуф*лар йўқ, болам.

Бошингда савдолар шумиди?
Тақдиринг шунчалар шуммиди?
Қўлингда табассум йиғлайди,
Кўзингни тўлдирган қуммиди?

Ғунчадек қизарган юз, болам,
Шакармас тотганинг туз, болам,
Баҳорлар соғинар ортингдан
Манзили қиш болам, куз болам.

Дунёни тўлдирдинг тутунга,
Арқони эшилган тугунга.
Бўйнимиз эгилиб-букилиб
Биз жавоб берамиз бугунга…

Бомбалар ёғилар, қоч болам,
Оҳингни ул Аршга соч болам,
Дўзахнинг еттита эшигин,
Сионист итларга оч, болам!
Мунофиқ дунёдан қоч, болам!
Қоч болам…

Раҳимжон Али

Юсуф – Салоҳиддин Айюбийнинг исмлари

[​​](https://telegra.ph/file/68e788a16b774d73f0b6a.jpg)*ҒАЗО БОЛАЛАРИГА
6 months, 2 weeks ago
“Деманг, Фалон деган банда хор ўтди,

“Деманг, Фалон деган банда хор ўтди,
Йўқ, унда қанча бахт, ифтихор ўтди.
Фақат ёндош туриб, сирдош билмади,
Унинг ғариб кўнгли дўстга зор ўтди”.

https://t.me/ozodqushlar_r

6 months, 2 weeks ago

Банд бўлса агар йил бўйи бир зиндонға Оч ётса мудом тўйгунича то жонға, Нонга битиб ибодатимни берсам, Жирканиб ит тиш урмагай ул нонға.

Шайх Нажмиддин Кубро ҳазратлари

https://t.me/ozodqushlar_r

Telegram

Ozod Qushlar 🌿

Ўз қафасларини синдириб, Аллоҳ сари учиб бораётган озод қушлар учун! 06.02.2023

Банд бўлса агар йил бўйи бир зиндонға Оч ётса мудом тўйгунича то жонға, Нонга битиб ибодатимни берсам, Жирканиб ит тиш …
6 months, 3 weeks ago

​​#Маснавийдан_сабоқлар *(881-байт)

  1. НАФАС…

Ҳаёт ва Нафас. Бу ажралмас бўлак, бири йўқ бўлса иккинчиси ҳам. Нафас тушунчаси тасаввуфда жуда кенг қамровлидир. У барча нарсаларга йўлдир. Азалдан азизларимиз нафасга қаттиқ эътибор қаратганлар. Ҳар бир нафасни беҳуда совирмаслик учун зикр, муроқаба, мушоҳадалар ила унга зеб беришган. Мавлоно ҳазратлари ёзадилар:

Бул нафас ҳам жонимиз ҳар онидан,
Элтадир кам-кам жаҳон зиндонидан.
(Одил Икром таржимаси)

Яъники, ҳар бир олаётган нафасимиз бизни бу жаҳон зиндонидан оз-оздан, аста-секинлик билан озод қилади. Зиндонлар ер остида бўлганини инобатга олсак, демак озод бўлишлик юқорига қараб бўлади. Юқори бу ёруғлик, мусаффолик, кенгликдир. Демак, ҳар бир нафасимиз бизни торликдан (зиндондан) кенгликка (озодликка) кўтаради. Шу ерда савол туғилади: бу ҳамма учунми?

Тўғри, байтнинг зоҳирий маъносини олсак, ҳар бир нафасимиз бизни бу дунёдан воз кечтиради. Ҳар бир нафасимиз бу дунёдаги вақтимиз қисқараётганига далолат қилади. Аммо бизни юксалтирмайди. Гап шу ерда. Бу зиндондан аста-секин озод бўлишимиз учун биз Аллоҳнинг зикрига машғул бўлишимиз даркор. Шунда кўтариламиз. Шунда Аллоҳнинг фазлу марҳаматига дохил бўламиз! Ҳар бир нафасимиз Аллоҳнинг зикри билан бўларкан, бу жаҳон зинжонидан камолот кенгликларига чиқамиз.

Дунёнинг моҳияти ҳам шу, аслида. Биз бу тубан очундан фақат Аллоҳга боғланган ҳолдагина нажот топиб кетамиз. Ўтган валий зотлар шунинг учун ҳам нафасга қаттиқ эътибор қаратганлар. Ҳар бир нафасимиз Ҳақ зикрига боғланган бўлса, бу дунёнинг барча икир-чикирларидан, барча муаммо-ю мусибатларидан, ғаму ташвишларидан юқорилаб кетамиз. Фақат Ҳақ зикригина бизни ўзимиздан, ботқоқ дунёимиздан озод қилади. Бошқа чора, бошқа йўл йўқ!

Раҳимжон Али*

[​​](https://telegra.ph/file/c77399cdafe2d7eca0c6a.jpg)[#Маснавийдан\_сабоқлар](?q=%23%D0%9C%D0%B0%D1%81%D0%BD%D0%B0%D0%B2%D0%B8%D0%B9%D0%B4%D0%B0%D0%BD_%D1%81%D0%B0%D0%B1%D0%BE%D2%9B%D0%BB%D0%B0%D1%80) *(881-байт)
6 months, 3 weeks ago
Ёқмасам, гулханда "Ёқ!" дедим,

Ёқмасам, гулханда "Ёқ!" дедим,
Оловлат,
Қозиғинг жонимга "Қоқ!" дедим,
Жиловлат!

Ўқтин-ўқтин ўқ янглиғ ўқи
Тиловат,
Кел, бўйним томиридан тўқи
Саловат!

Кел, ўзинг дард берки, дардимни
Даволат,
Жононим, дардингдан топайин
Ҳаловат!

Озоринг офат ҳам гапми нақ
Талофат,
Зебойим, зулмингдан беравер
Зиёфат!

Жонимга еткизгин жаннатбахш
Жароҳат,
Дейин: во, роҳат устига бу
Не роҳат!

Ёқмасам, гулханда "Ёқ!" дедим,
Оловлат,
Қозиғинг жонимга "Қоқ!" дедим,
Жиловлат!!!

Алиф Маҳмуд
01. 05. 24

https://t.me/ozodqushlar_r

6 months, 3 weeks ago

Ёшларимизга, айниқса (аслида) мактаб ўқувчиларига кучли ва мураккаб асарларни ўқиттириш керак деб ўйлайман. Фикрлашга, баҳс қилишга арзийдиган, қайта-қайта ўқиб тушунадиган, ҳайратланадиган асарларга етаклашимиз керак! Шундагина маънавий ўсиш ва ривожланиш бўлиши мумкин!

Масалан¸ Навоий ҳазратлари болалигидаёқ "Мантиқ ут-тайр" асари билан танишиб, ёд олиб бўлганлар. Умри бўйи ўша асар таъсирида яшаганликлари айтилади. Биз, "Қизил шапкача"дан нарига ўтолмаймиз! Болаларни ҳеч бўлмаса "Кичкина шаҳзода" билан таништириш керак! Сал улғайгач аждодларининг буюк асарлари ва уларнинг моҳияти билан суғориш керак!

Раҳимжон Али, 2017

https://t.me/ozodqushlar_r

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago