✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD
Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz
Last updated 1 month, 1 week ago
Last updated 1 year, 6 months ago
Last updated 1 year, 3 months ago
Умрим узоқ бўлсин десангиз!
Кунлик таомномангизда қуйидаги маҳсулотларни кўпайтиринг!
• Араб хурмоси
Қуритилган мевалар кўп калория ва юқори шакар миқдорига эгалиги туфайли ҳам кўпчиликка тавсия этилмайди. Аммо хурмо кальций ва магнийга бой бўлиб, суяк саломатлиги учун муҳимдир.
• Ёнғоқ
Ёнғоқ юрак учун муҳим бўлган ўсимлик оқсили, клетчатка ва тўйинмаган ёғларга бой. Бу маҳсулот ҳар куни ейишга арзийди, ҳар хил турлари бўлса янада яхши. Бразилия ёнғоғи, бодом, грек ёнғоғи, кешю, ерёнғоқ — кунига бир ҳовуч истеъмол қилиш меъёр ҳисобланади.
• Кўкатлар
Исмалоқ, райҳон, салат барги ва ҳатто Брюссел карами ҳам бу борада кони фойда бўлган маҳсулотлар ҳисобланади. Шифокорларнинг айтишича, кунига камида бир порция кўкат истеъмол қилганларда қариш жараёни бошқаларга нисбатан секин кечади ва когнитив функцияларни йўқотиш эҳтимоли камроқ кузатилади.
• Резавор мевалар
Малина, маймунжон, қулупнай, голубика ва бошқа резавор мевалар клетчатка ва C витаминига бой. Тадқиқотларда аниқланишича, ҳар куни бир стакан голубика еган катта ёшлилар билим самарадорлиги ва хотирани аниқлаш бўйича ўтказилган тестларда яхши натижаларга эришган.
Аввало берувчи ҳам олувчи ҳам Яратганнинг Ўзи. Биз эса, сабабини қилувчилармиз холос. Шунинг учун ҳар бир ризқ қилиб берилган ризқни кучли ихлос ва шукроналик ҳисси билан истеъмол қилиш керак!Кузатиб бориш учун:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Эрталабки қуёш нури D витаминига бой
D витаминининг кунлик миқдорини олиш учун қуёшда атиги 15 дақиқа юриш кифоя — ёзда бу витамин ҳақда ўйлашга ҳожат қолмайди. Аммо йилнинг қолган қисмида қуёш жуда қисқа вақт нур сочиши мумкин.
Ҳар куни организм учун камида 400 бирлик D витамини керак бўлади. Шунинг учун ҳозир сизлар билан қандай маҳсулотлар D витаминига бой эканлигини кўриб чиқамиз.
Тухум
Тухумлар ёрдамида D витаминига бўлган эҳтиёжни тўлиқ қондириб бўлмайди, чунки бир дона тухум кунлик эҳтиёжнинг атиги 4 фоизини ўз ичига олади, аммо уларни қўшимча сифатида истеъмол қилиш керак. Тухумни ўз ичига олган нонушта энг соғлом эрталабки таомлардан биридир.
Пишлоқ
100 грамм пишлоқ D витамини учун кунлик эҳтиёжнинг 3 фоизини қоплайди. Пишлоқни мунтазам истеъмол қилиш ҳам инсульт хавфини камайтиришга ёрдам беради ва қон томирлари ҳамда юрак саломатлигини яхшилайди.
Қўзиқоринлар
Бор-йўғи 100 грамм қўзиқорин D витаминининг кундалик эҳтиёжни қондириш учун етарли. Шунинг учун уларни салат ва таомларга қўшиш тавсия этилади.
Ҳар тонг қуёш ўзининг заррин нурларини ерга соча бошлаган вақтда сайр қилиш организмнинг бир кунлик D витаминга бўлган эҳтиёжини қондиришга етарли бўлиши мумкин!
Энди тонгги сайрга чиқиб туриш ҳақида ўйлаб кўрарсиз, балки?Кузатиб бориш учун:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Миопия кичик ёшдагиларда ҳам кўпайиб бормоқда!
Ҳозирда кўз хасталиги билан шикоят қиладиган ҳар учинчи ёки тўртинчи беморда миопия аниқланмоқда. Улар орасида эса – ёшлар, айниқса болаларда миопия (узоқни кўра олмаслик) хасталиги кўп учрамоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб Ер юзининг ярим аҳолиси миопия билан касалланади. Ҳозирда дунёда 30 фоизгача инсонлар узоқни кўра олмаслик билан хасталанган.
Биз Ўзбекистон Офтальмологлар ассоциацияси билан биргаликда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг қатор мактабларида бўлиб, болаларда бепул текширувлар ўтказдик.
Шунда иқрор бўлдикки, болаларимизнинг 30 фоизи айнан миопия билан хасталанган экан. Энг ачинарлиси, ўша 30 фоиз болаларнинг ичида 40 фоизининг ота-онаси фарзандининг кўзи яхши кўрмаслигини билмайди.
Бугунги техник прогресс пайтида бу жуда катта муаммо. Ҳамма болаларнинг қўлида телефон. Эътибор берган бўлсангиз, 6 ойлик боланинг ҳам қўлида телефон бор. Компьютерларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Бу нарса албатта, миопиянинг янада кўпайишига олиб келади.
Авваллари миопияни 10-15 ёшли болаларда аниқлаган бўлсак, ҳозир 3-4 ёшлиларида ҳам учрамоқда. Яъни у эрта бошланяпти, чунки болалар қўлига гаджетлар жуда эрта бериляпти.
*☝️Ҳурматли ота-оналар, сизлардан илтимос: фарзандларингиз қўлига гаджетларингизни бериб қўйманг, чунки, уларнинг кўзлари 14 ёшгача ривожланишдан тўхтамайди. Гаджетлар жуда яқин масофа фойдаланилганлиги учун кўзлар ўз шаклини ўзгартириши мумкин. Бу эса – миопияга сабаб бўлади.*
Ушбу маълумотни ота-оналарга юбориб қўйинг ва ёш авлодни соғлом нигоҳлар билан дунёни кўришлари учун ўз ҳиссангизни қўшинг!Кузатиб бориш учун:
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD
Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz
Last updated 1 month, 1 week ago
Last updated 1 year, 6 months ago
Last updated 1 year, 3 months ago