YAXSHI XABAR

Description
Siz uchun faqat yaxshi xabarlarni yetkazamiz.
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 5 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

1 month, 3 weeks ago
2 months ago
2 months ago

26 сентябрь – ДХХ органлари ходимлари куни

Бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» бош ғояси остида кенг нишонланди.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, мустақилликнинг илк кунларида давлатимизнинг асосий пойдеворларидан бири сифатида – 1991 йил 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси хавфсизлик идоралари ташкил этилди.

Ўтган давр мобайнида махсус хизмат ўзига юклатилган вазифаларни мардонавор бажариб, давлатнинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан муносиб ҳимоя қилди.

Махсус хизматнинг замон билан ҳамнафас бўлиши, юзага келаётган янги хавф-хатарларга қарши тура оладиган тузилмага айланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2018 йилда хавфсизлик идоралари тубдан ислоҳ қилиниб, Давлат хавфсизлик хизмати сифатида қайта ташкил этилди ҳамда фаолияти қонун билан белгилаб қўйилди. Шунингдек, давлат Раҳбари томонидан тизим ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Хавфсизлик органларига бўлган бундай ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашнинг самараси ўлароқ, бугун Давлат хавфсизлик хизмати Ватанимиз мустақиллиги ва унинг изчил одимлаётган тараққиётига нисбатан кузатиладиган таҳдидларнинг олдини олиш ҳамда уларга барҳам беришга қодир махсус идорага айланди.

Буни ҳозирги вақтда Яқин Шарқ, Осиё ва Африка давлатларида кузатилаётган кескин вазиятлар фонида Ўзбекистонда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликнинг бардавомлигида кўриш мумкин.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида Давлат хавфсизлик хизмати халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, одам савдоси, трансчегаравий ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашишда хорижий давлатлар махсус хизматлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйди.

Биргина, жорий йилнинг 4-5 сентябрь кунлари мамлакатимизда ШҲТ ҳамда МДҲнинг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича конференциялари, шунингдек «Шарқ-Аксилтеррор-2024» қўшма аксилтеррор машқларининг ўтказилиши ёки 2023 йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Туркий тилли давлатлар махсус хизматлари конференциясининг 25-ялпи мажлиси ташкил этилганлиги фикримиз далилидир.

Афсуски, масъулиятли ва машаққатли, бир вақтни ўзида шарафли бўлган вазифани адо этишда, ўтган 33 йил давомида ДХХ ходимлари сафида йўқотишлар ҳам кузатилди. Хусусан, 27 нафар ҳарбий хизматчи қасамёдларига содиқ қолган ҳолда, ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида мардларча ҳалок бўлди. Уларнинг жасоратлари ва ёрқин хотиралари қалбимизда мангу яшайди.

26 сентябрь – бу куни ДХХ ходимлари одатдагидек ватан муҳофазасида бўлишади. Боиси, улар зиммаларига юклатилган вазифани бажаришдан бир зумга чалғиш янги Ўзбекистоннинг нурли истиқболини кўра олмайдиган ғанимлар учун қулай имконият эканлигини яхши тушунишади.

Лекин, ушбу муҳим санада албатта имконият топиб, фахрийлар ҳамда ҳалок бўлган ҳамкасбларининг оила-аъзолари ҳолидан хабар олишади, уларни байрам билан қутлашади.

Таъкидлаш лозим, бугун дунёнинг турли нуқталарида ҳукм сураётган нотинчликлар, террорчилик ҳаракатларининг кучайиб бораётганлиги кўплаб давлатларнинг барқарорлиги ва тараққиётига путур етказмоқда. Ушбу давлатлар фуқароларининг фожиали тақдири эса ҳар биримизни мушоҳада қилишга, сабоқ чиқаришга чорлайди.

Ишонтириб айтамизки, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ўта муҳим масала эканлигини махсус хизмат ходимлари ҳар доимгидан кўра янада чуқурроқ англаб етишган ва бу йўлда улар ҳамиша собитқадам бўлишади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 5 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago