Мазмунли сўзлар, ҳикоялар. Психология

Description
Психология, чиройли сўзлар, Ибратли ҳикоялар.
Бизда ҳаммаси бошқача... Тасаввурингиздаги канал

















.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

7 years, 11 months ago
7 years, 11 months ago

Бир ҳаким дебди:

Ҳикматдан қирқ дафтар ёздим, лекин ҳеч қандай фойда кўрмадим. Шундан кейин ундан қирқ сўзни танлаб олдим. Бунинг ҳам нафи тегмади. Охири тўрт сўзни танлаб олдим - фойдаси тегди.

? Буларнинг биринчиси - аёлларга ҳам эркаклар каби ишонч боғламоқ...

? Иккинчиси - бойликка хирс қўйма, чунки кунмас-куни замон ходисалари уни поймол қилади.

? Учинчиси - сирингни дўстингга ҳам айтма, чунки дўстлик душманликка айлангани ҳаётда кўп учрайди.

? Тўртинчиси шулки, фақат нафи тегадиган исмни танла; фойдасиз фазилатдан қочиш ва фақат зарур нарсага қулоқ солиш зарур. #hikoya #tavsiya #ibrat

АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

? @engqiziqmalumotlar

7 years, 11 months ago
Бошқаларни нима дейишлари муҳим эмас, уларга …

Бошқаларни нима дейишлари муҳим эмас, уларга майин табассум қилингда, ўзингиз учун муҳим бўлган ишларни қилинг!

? @engqiziqmalumotlar

7 years, 11 months ago

Беш кунлик дунё дея,
Таърифланар бу дунё
Умр йўли нақд бешга
Бўлинган эмиш гўё

Биринчи кун гўдаклик,
Иккинчи кун болалик
Учинчи кун ўсмирлик,
Тўртинчи кун етуклик.

? @engqiziqmalumotlar

Ўтган кунлар ҳисобин,
Қилмоқликка арзирлик
Умрнинг сўнгги куни
Бўлар экан қарилик.

Биринчи кун, бошлар йўл,
Гўдакликда, қўлма-қўл
Кунларнинг энг қисқаси,
Келар болалик саси.

? @engqiziqmalumotlar

Болаликда подшоҳмиз,
Айтганимиз муҳайё
Биздан фақат борлиқни,
Англаб билиш кифоя.

Учинчи кун ўсамиз,
Қанот боғлаб учамиз
Катта бўлиш ишқида,
Ўсмирликдан кечамиз.

? @engqiziqmalumotlar

Тўртинчи кун етуклик,
Гуллаган вақт, тетиклик
Онг ҳар ишга етгулик,
Келмас сира кетгулик.

Охирги кун якуний,
Кетарга лойиқ, қулай
Тўкилганда куч, илик,
Бошланаркан қарилик.

? @engqiziqmalumotlar

Умр йўлин зиёси,
Асло эрта сўнмасин
Ҳар инсоннинг дунёси,
Беш кундан кам бўлмасин.

Бардам бўлинг биродар,
Ҳали кўп тонглар отар
Бу беш кунлик дунёда,
Бахтлар топинг зиёда!

Дўстларингизга ҳам улашинг.

? @engqiziqmalumotlar

7 years, 11 months ago

Ҳаёт мана шундай...

Гоҳида сизни ҳафа қилишади.
Гоҳида ҳавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида ҳолатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
Асло маҳзун бўлманг.
Чунки, қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизлиликдан кейин фаровонлик ва ғам-аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлар бордир...

Дўстларингизга ҳам улашинг.

? @engqiziqmalumotlar

7 years, 11 months ago
Голланд рассоми Винсент Ван Гогнинг охирги …

Голланд рассоми Винсент Ван Гогнинг охирги айтган сўзлари бундай бўлган: "Ғам-ташвиш абадий давом этади!"

? @engqiziqmalumotlar

7 years, 11 months ago

Ҳикоя қилинишича, бир киши қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан. Кунларни бирида кичик ўғли унга:
"Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?!.." - дея саволга тутди.
Отаси:
"Ўғлим,- агар мана бу кўмир ташиш учун ҳосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг айтиб бераман" -деди.
"Тўлдириш мумкин эмас-ку?!.." - деди ўғил.
"Сен ҳаракат қилиб кўр" - деди. Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасини олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди.
"Фойдаси йўқ" -деди.
"Сен яна ҳаракат қилиб кўргин" - деди. Иккинчи, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб:
"Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас" -деди.
"Саватда бирон ўзгариш сездингми?" - деб сўради отаси.
Ўғил шунда пайқаб:
"Ҳа, отажон. Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди" - деб жавоб қилди.
Шунда ота:
"Ҳа, ўғлим. Ҳудди шундай. Ҳаёти- дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръон эса анҳор сувидек ёдлай олмасангда, ўқийверишлик - уни: тозалаб, ювиб туради" - деди. #hikoya #tavsiya #ibrat

Давоми бор...

Дўстларингизга ҳам улашинг.

? @engqiziqmalumotlar

7 years, 11 months ago

Энг бой инсонларнинг маслаҳатлари.

Бу инсонлар ўта юқори чўққиларни забт этишга эришганлар. Уларнинг бойликлари миллиардлар билан ўлчанади, исмлари эса “Forbes” журнали рўйхатидан тушмай келади. Уларнинг барчаси бу даражага ўз тиришқоқликлари ва ишларига бўлган муҳаббати туфайли эришишган.

Улар атрофдагиларга қуйидаги маслаҳатларни берадилар.

?Марк Кьюбан @engqiziqmalumotlar

Тадбиркор, “Даллас Маверикс” баскетбол жамоаси ва HDNet телеканали соҳиби

? Ожизлик ҳақида

Ўзингиздаги ожизликларни рақобатчингиздан олдинроқ аниқланг.

? Мижозлар ҳақида

Мижозларингизга улар гўёки компаниянгиз хўжайинлари каби муносабатда бўлинг.

? Сармоя ҳақида

Энг яхши бошланғич сармоя – бу меҳнат.

? Омадсизлик ҳақида

Гап пул ёки таниш-билишларда эмас, ишлаш иштиёқи ва бошқалардан кўра кўпроқ ўрганишда. Агар бу иш бермаса, қаерда хатога йўл қўйилганлигини билиш ва кейинги сафар янада яхшироқ ҳаракат қилиш лозим.

? Омад ҳақида

Неча марта хато қилишингизнинг аҳамияти йўқ. Бир марта мўлжални тўғри олсангиз бас, ҳамма сизнинг дарҳол омадга эришганингиз ҳақида гапира бошлайди.

?Генри Форд @engqiziqmalumotlar

Саноатчи, автомобиль заводлари хўжайини, ихтирочи, 161та патент эгаси

? Ҳаёт ҳақида

Бирор ишни бажара олиш ёки олмаслигингиз ҳақида қарор қабул қилишга уринар экансиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам сиз ҳақсиз.

? Омадсизлик ҳақида

Ҳар қандай омадсизлик – бу қайтадан бошлаш имконияти, фақат бу сафар янада ақллироқ қадам ташлаш лозим бўлади.

? Эркинлик ҳақида

Бирор вазиятни бошқара олмасам, улар мени бошқаришига йўл қўяман.

? Пул ҳақида

Идеалист – бошқаларнинг бойишларига ёрдам берувчи инсон.

? Омад ҳақида

Омадли инсонлар олдинда юришади, чунки улар бошқалар бекорга сарфлаган вақтдан ҳам унумли фойдаланишади.

?Уоррен Баффет @engqiziqmalumotlar

Тадбиркор, дунёдаги энг йирик сармоячилардан бири

? Пул ҳақида

1-қоида: Ҳеч қачон пулингни йўқотма.

2-қоида: Ҳеч қачон 1-қоидани унутма.

? Натижа ҳақида

Машқ қилиш идеал натижага олиб келмайди, у мўътадил натижага олиб келади.

? Бизнес ҳақида

Олқишлар билан қарши олинадиган инвестициялардан эҳтиёт бўлинг. Яхши инвестиция эснашлар билан қарши олинади.

? Вақт ҳақида

Сиз ўта истеъдодли ва бор кучингиз билан ҳаракат қилувчи инсон бўлсангиз ҳам айрим натижаларга эришиш учун вақт керак бўлади: тўққизта аёл сиздан ҳомиладор бўлишса ҳам бир ой ичида фарзандли бўла олмайсиз.

? Хатолар ҳақида

Аниқ хато қилгандан кўра деярли ҳақ бўлган яхши. #psixologiya #tavsiya #ibrat

Давоми бор...

Дўстларингизга ҳам улашинг.

? @engqiziqmalumotlar

7 years, 11 months ago
Ҳаммаси яхши... Бу баъзида қаҳрнинг, баъзида …

Ҳаммаси яхши... Бу баъзида қаҳрнинг, баъзида сабрнинг, баъзида муросанинг, баъзида баҳонанинг ифодаси!

? @engqiziqmalumotlar

7 years, 11 months ago

? 10. “Йўқ” дейишни ўрганинг.

Муваффақиятли инсонларнинг ва ўта муваффақиятли инсонларнинг фарқи шундаки, ўта муваффақиятли инсонлар, мақсадларидан ташқари барча нарсаларга йўқ дея олишга қодир улар.

Муваффақият сари сафарга отланганингизда иккиламчи нарсаларга “йўқ” дейиш орқали Сиз мақсадингизга тезроқ эришасиз. Битта саватга жуда кўп тухум жойласангиз юкингиз оғирлашади.

? 11. Ҳалоллик энг яхши фазилат.

Ҳалоллик жуда қиммат совға, уни бир тийинга арзимайдиган инсонлардан кутманг.

Ҳаммадан ҳалол бўлишларини кутманг. Ўз атрофингизга ҳалол инсонларни тўпланг. Ҳалол инсонларга яқин бўлинг.

? 12. Назорат қилинг.

Вақтингизни ва ҳаётингизни ўзингиз бошқаринг. Вақтингизни бошқалар белгилашига йўл қўйманг.

Вақт- бу сизнинг энг ажойиб ресурсингиздир. Уни бекорчи нарсаларга йўқотманг. Вақтингизни қадрланг. #psixologiya #tavsiya #ibrat

Дўстларингизга ҳам улашинг.

? @engqiziqmalumotlar

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago