🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
#китоб
Корхонамизда ёш мухандисларимиз бор, жуда билимга чанқоқ, кўзлари ёниб туради. Дуал таълим олиш мақсадида бири Турин политехник институтида, бири Фарғона политехника институтида таҳсил олади.
Менежмент (бошқарув) фанидан сухбат очилиб кетди-да ва улар икки ҳил олийгоҳда икки хил услубда таълим берилиши ва олдинги Менежмент тўғрисидаги олган билимларидан тубдан фарқ қилиши тўғрисида сўзлаб беришди.
Шу пайит Ли Якокконинг “Менежер карьераси” номли китобидан бир нарса эсимга тушиб кетди. Муаллифни ёзиши бўйича у иккинчи жахон уруши пайтида у АҚШ даги Хитойнинг Лихай унивеситетида тахсил олган. Ўша пайитда, 1942-1945 йилларда талаба тўрт йил ўзи танлаган факультетда фақат “Автомобилсозликда ишлаб чиқаришни бошқариш” бўйича билим олган. Шунинг учун бўлса керак, 70 хил нарсани чала ўрганмасдан, беш-олтита йўналишни мукаммал ўрганиб олган ҳолда олийгоҳни битиришади ва олган билимларини амалда ишлатишиб, кучли мутахассисга айланишади.
Майли гап бунда ҳам эмас, ваҳоланки, бу мавзуга бирон кун қайтиб келамиз. Ёш мухандисларимиздан бири китобдан айтиб берган иқтибосларимга қизиқиб, шу китобни қаердан топса бўлишини сўради. Мен унга электрон китоб хаволасини ташлаб беришимни айтсам, нима дейди денг??? Бўш вақтни топганда-ўқирмиш.
Менимча бўш вақтни топиш учун, муаммоларни бартараф этиш учун, янгиликларни ихтиро қилиш учун, улғайиб ўсиш учун ўқилмайдими китоб??? Китоб ўқишга вақт тополмаятган инсонни муаммоси-китоб ўқимагани бўлса керак. Яна билмадим...
#тарбия
#китоб
Ли Якокконинг “Менежер карьераси” номли китобини ўқиятганимда, бир нарсага жуда хайратда қолдим. Лидо (бош қахрамон) ўзини ёшлигини эслаб шундай дейди: “Отамни бошқа ишлари кўплигига қарамай у биз учун доим вақт топарди. Мени ва опам Делини оила ҳаётида муҳим рол ўйнашимиз ва ҳамма ишларни, ҳоҳ улар қийин ва ёқимсиз бўлишидан қатъий назар, ҳоҳ кўчада ва уйда энг аъло даражада бажаришимиз керак деган руҳда тарбияларди.
Тарбияни қаранг...
Бир зумга ўзимизни оиламизга қайтайлик. Ким ва қачон оиласида фарзандларига шунга ўхшаш сухбат ўтказган ёки ота-онасидан шунга ўхшаш насихатларни эшитган? Тўғри, ота-онамиз яхши тарбия берган, биз ҳам фарзандларимизга ёмон тарбия беряпмиз демоқчи эмасман. Аммо, маълумотни, моҳиятни, вазифа ва мажбуриятларни қай тарзда болларга етказилишига аҳамият беринг.
Битта сухбатда бир умрга аҳил оилани стратегияси белгиланиб беряптику. Ўргансак бўлар экан...
#салохият
Салохиятлар ҳаммада бир хил бўлмайди, чунки ҳеч бир инсон бир бирига ўхшамайди: кимнингдир жуссаси бақуват, кимнингдир вазни ва бўйи бошқача. Мисол учун мен Роналдо ёки Ҳабиб бўла олмайман. Шунинг учун, кимдир сизга: “сен ҳамма нарсани уддалайсан деса”- ишонманг. Ҳудди шунингдек имкониятлар чегараси ҳам барчамизда турличадир.
Имкониятларни чегараси ўзи нима? Миллий футбол терма жамоамизда Элдор Шомуродов, ёки Аббос Файзуллаев каби футболчиларимиз бор. Қаранг-да, Элдор ҳар томонлама яхши хужумчи бўлиб ўйнашга барча имкониятлари бор: жуссаси, бўйи, техникаси ва хоказо. Ҳаттоки дунёда энг зўр хужумчи бўлишга ҳам қодир.
Тасаввур қилинг, агар Элдор алдаб ўтиш усулларини мукаммал ўрганганида, ёки давомли машқлар натижасида жарима майдонидан ҳар қандай пассни голга айлантирганда, ёки ноодатий сакраш машқларини ўрганиб бурчак зарбаси берилганда энг баландга сакраб, боши билан гол уришни ўрганиб олганда, балким унинг шахсий натижалари бошқача бўлар эди.
Менимча у ўз имкониятлар чегарасидан ташқарига чиқа олмаяпти. Лекин Мбаппе, Виниссиус каби таниқли футболчилар буни уддалаяптилар ва улар кун мобайнида ўз имкониятлар чегарасидан ташқарисига чиқа олганларига ишончи комил тарзда, бемалол, ҳотиржам уйқуга кетадилар. Яхшиям ўшалар бор...
Мисол#2 Сотув бўлими.
Омборда махсулот етарли, ускуналар ҳоҳлаган буюртмани ишлаб чиқара олади. Рекламага бюджет бор, лекин ақллилар ҳам бор. “Бизни маркетингимиз зўр, бозорни бизда яхши ҳеч ким билмайди”.
Жуда яхши, келинглар ҳамма қилаётган ишни қилайлик: SMM, ижтимоий тармоқлар, блогерлар, телевидение. – Йўғе, бизга бу янгилик, хабаримиз йўқ, тўғриси озгина чўчиб турибмиз. Бу жуда катта пулку-қайтмасачи, гап эшитиб қолмайлик. Ундан кўра кам кам харажат қилиб тураверайлик- сизга шу керакми?...
Мисол#1 ишлаб чиқариш.
Лойиҳа координатори бизнес эгасига малакали, ойлиги баланд сотув менеджерини жалб қилишни таклиф беряпти. Мулкдор унамаяпти, ўрнига ёш кадрни, арзон пулга, иш давомида ўргатиб бориш шарти билан ходим жалб қилинди. Қахрамонимиз, ёш кадр токи сотишни ўрганиб олгунча вақт ўтиб кетди-корхона олдинга эмас, аксинча орқага кетди-сизга шу керакми?...
Албатта бизнес қилганда тежамкорлик муҳим омиллардан бири - исрофга ҳам кириб кетиш ҳеч гар эмас. Гоҳида иштаҳаларни жиловлаб туриш керак, айниқса ишни энди бошлаганда ва камига ўзингизни пулингизга. Чунки ўзимизда ҳам бўлган: керак бўлса савдолашганмиз, қанақадир схемаларни ишлатганмиз. Мен бошқа нарса тўғрисида айтмоқчиман. Ана ишингизни бошладингиз ҳам, ана ишингиз юриб кетти ҳам дейлик- шундан кейин ҳам: келинглар, камроқ ишлатайлик, тежамкорлик режимида ишлайлик, вой шунга ҳам тўлаймизми, келинглар ўзимиз қилиб қўйсакчи...
Мен бунақаларни кўпини кўрганман.
Kitoblar turkumi: Islomiy
Kitoblar tartib raqami: 01-20
? 01. Qur'oni karim ma'nolari tarjimasi
? 02. Sahihi Buxoriy
? 03. Tarixi Muhammadiy
? 04. Saodat asri qissalari
? 05. Mukoshafat-ul qulub
? 06. Ilm olish sirlari
? 07. Til ofatlari
? 08. Ar-rahiq al-maxtum
? 09. Nurul-yaqin
? 10. Shamoili Muhammadiyya
? 11. Sunani Termiziy
? 12. Al-Adab al-Mufrad
? 13. Riyozus solihiyn
? 14. Payg‘ambarlar tarixi
? 15. Tanbehul g‘ofilin
? 16. Ibodati islomiya
? 17. Gunohi kabiralar
? 18. Qiyomat va oxirat
? 19. Bo‘ston ul-orifiyn
? 20. Ey, farzand
Kitoblar turkumi: Mumtoz
Kitoblar tartib raqami: 21-30
? 21. Ichindagi ichindadur
? 22. Temur tuzuklari
? 23. Siyosatnoma
? 24. Shohnoma
? 25. Qobusnoma
? 26. Tazkirat ul-avliyo
? 27. Yusuf va Zulayxo
? 28. Makorim ul-axloq
? 29. Mantiqut tayr
? 30. Boburnoma
Kitoblar turkumi: Tarixiy
Kitoblar tartib raqami: 31-40
? 31. Amir Temur saltanati
? 32. Buyuk Temur
? 33. Ulug‘bek xazinasi
? 34. Navoiy
? 35. Yulduzli tunlar
? 36. Avlodlar dovoni
? 37. Ko‘hna dunyo
? 38. Sulton Jaloliddin Manguberdi
? 39. Zafarnoma
? 40. Spitamen
Kitoblar turkumi: Bolalar adabiyoti
Kitoblar tartib raqami: 41-60
? 41. Kichkina shahzoda
? 42. Mittivoy va Karlson
? 43. Rim ertaklari
? 44. Maugli
? 45. Pinokkioning boshidan kechirganlari
? 46. Alisa mo'jizalar mamlakatida
? 47. O'n besh yoshli kapitan
? 48. Tom Soyerning sarguzashtlari
? 49. Tom Soyerning yangi sarguzashtlari
? 50. Gulliverning sayohatlari
? 51. Jelsomino yolg'onchilar mamlakatida
? 52. Alisaning sayohatlari
? 53. Bilmasvoy Quyosh shahrida
? 54. Bilmasvoy va do'stlarining boshdan kechirganlari
? 55. Qor odam
? 56. Oltin bola
? 57. Mumu
? 58. Ko'r muzikachi
? 59. Rim ertaklari
? 60. Uch baqaloq
Kitoblar turkumi: O‘zbek adabiyoti
Kitoblar tartib raqami: 61-80
? 61. O‘tkan kunlar
? 62. Mehrobdan chayon
? 63. Kecha va kunduz
? 64. Yulduzli tunlar
? 65. Avlodlar dovoni
? 66. Ufq
? 67. Jimjitlik
? 68. Lolazor
? 69. Chinor
? 70. Ulug‘bek xazinasi
? 71. Ko‘hna dunyo
? 72. Shum bola
? 73. Navoiy
? 74. Qutlug‘ qon
? 75. Bolalik
? 76. Farg‘ona tong otguncha
? 77. Ko'ngil ozodadur
? 78. Shinelli yillar
? 79. Oltin zanglamas
? 80. Bozor
Одамзот қулайликларга талпинади, ўзига шароит қилади: яхши овқатланаман, баданимга ва соғлигимга эътибор бераман, оиламга ва дўстларимга вақт ажратаман, ҳуллас орзу-ҳавасларимга етишаман деб харакат қилади.
Бу харакатларни замирида қўшимча даромад топиш, самарадорлик ва унумдорлигини ошириш, ўз устида ишлаш каби харакатлар ётади. “Агар шу ишларимни уддаласам, шанба – якшанба кунларимда бемалол ҳоҳлаган ишимни қиламан. Қачон ҳоҳласам ўшанда уйқудан тураман, ҳоҳлаган жойимга исталган вақтда бораман, истаган нарсамни сотиб оламан” - деб ўйлайди. Мен ҳам ҳудди шундай деб ўйлабман...
Кейин нима бўлади? Кейин, мақсад қўяди, режалар тузади, уларни амалга оширади. Ҳақиқатан, ишлари юриб, қўшимча даромадга кира бошлайди. Лойихалари кўпаяди, танишлари ичида “эътиборга лойиқ шахс” га айланади.
Шу кунгача шанба-якшанбалари оиласи билан бирга ўтказаётган бўлса, энди дам олиш кунларини янги лойихалар забт эта бошлайди. 6:00 да ўйғониб, 22:00 да уйқуга кетаётган одамни 8 соатлик ухлаш вақти 5-6 соатга айланади.
Энди жамият шу муваффақиятли инсондан янги лойихаларни талаб қилишни бошлайди, қўл остидаги ходимлари эса ундан қўшимча эътиборни ҳоҳлайди, муҳлислари янги пост ва видеоларини талаб қилади. Ҳуллас, қахрамонимиз уммон ичига ғарқ бўлиб кетади.
Қани энди шанба-якшанбалар? Қани энди ширин уйқулар? Қани энди бахтиёр оила? Тинчлик-ҳотиржамлик қани?
Хўш, нима, энди орзу – ҳавас қилмаймизми? Наҳотки, бу жараён шунчалик мураккаб бўлса, бошқача йўли йўқми?
Давоми бор...
Мактабдаги савол жавобнинг давоми...
Биласизларми нимага кўпчиликни мақсадлари амалга ошмайди? Чунки, мақсадга қаратилган режаларни тузишни билмаймиз. Ўша йигитчани ҳам мақсади зўр белгиланган, лекин мақсадга тез етишиш учун аниқ режалар ишлаб чиқилмаган.
Қарасам боллар озгина зерикиб, ҳаёллари бошқа нарсаларга кетиб қоляпти. Шунда, доскага чиққан ўша қахрамонимизни(Арабистонга ўқишга бораман деган) бир ўйин ўйнашга ундадим:
-Кўзинги юм, тасаввур қил, Арбистонга кетиш учун тайёргарлик кўриб, барча имтихонлардан ўтдинг. Мадина шахридаги энг зўр олийгоҳга ўқишга кирдинг. Ўша олийгоҳни муваффақиятли тамомладинг, битириш маросимига ота – онанг ҳам келди. Тўрт йил ўтиб, Ўзбекистонга қайтиб келдинг. Сенга энг зўр ўқув марказлари, таълим муассасалари юқори маошли иш таклиф қилишяпти. Маззами?
Халиги йигитчани кўрсангиз: кўзи юмуқ, оғзи қулоғида. Мен унга: - “Шу пайит сени олдинга биласанми ким келиб қолди? Ўзинг, фақат “хозирги ўзинг”, ҳали ҳеч нарсага эришмаган, ўзинг келиб қолдинг”.
Қисқа муддатда бундай муваффақиятингни кўриб: - “Вой, сен қандай қилиб шунча нарсага эришдинг? Менга ҳам ўргат, нима қилсам мен ҳам сендек бўлиб кетаман” – деса, - “Сен нима маслаҳат берардинг?
Олдинги постимда доскага чиқиб, режа туза олмасдан, қатиб қолган йигитчани энди тўхтатиб бўлмасди. Чет элга ўқишга бориб, муваффақият билан қайтиб келиш учун ўзига ўзи тузган режаларини бир нафасда айтиб берди. Режалар кетма-кетлигини тўғри саралаш учун қолган ўқувчиларни ёрдамга чақирдик.
Кимдир биринчи қадамни айтди, кимдир иккинчисини, шундай қилиб аниқ режани билла ишлаб чиқдик.
Ўша пайитда залдагиларни юзларидаги завқни кўрганларингда эди: “наҳотки мақсадга эришиш шунчалик осон бўлса, наҳотки шуни билмай юрган эканмиз” - деган гапларни уларни ичидан чиқаётганини кўрса бўларди.
Менимча ўқитувчилар шу нарсаларга кўпроқ эътибор бериб, ўқувчиларга тўғри мақсадларни белилашни, мақсадга элтувчи режаларни ишлаб чиқишни ўргатишса бўлармиди...
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago