Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Trening-kitob

Description
Шахсни ривожлантириш, юксалтириш борасидаги энг сара машқлар ва усуллар ҳақида батафсил маълумотлар!

Ўзига ишонган инсон бўлиш сирлари китоби ҳақида батафсил маълумотлар.
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

1 month, 2 weeks ago

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ТРЕНИНГЛАРНИ СОТИБ ОЛАВЕРАМИЗ, ТЕХНИКАЛАРНИ БАЖАРАВЕРАМИЗ АММО НАТИЖА БЎЛМАЯПТИ.

Сизда бошқа вариант борми? Бундан кейин ҳам шундай бўлишда давом этаверасиз. Яна курслар сотиб олаверасиз, яна техникаларни бажараверасиз ёки бажармасдан эриниб ташлаб қўясиз ва яна ҳеч қандай натижасиз ўтираверасиз. Ва шу тарзда такрор-такрор давом этаверади.

Агар сизда бошқа вариант бўлганида аллақачон уни танлаган бўлардингиз. Аммо сизда бошқа вариант йўқ. Чунки бир иш қилмоқчи бўлсангиз ўзингизга ишонмайсиз. Ўзингизга ишонмаганингиздан кейин натижа келтирадиган иш қила олмайсиз.

Бирор нарсани хоҳлаётган бўлсангиз ҳам аслида ўзингиз чин дилдан хоҳлаганингиз учун эмас, балки бошқаларга ёки ўзингизга ниманидир исботлаш учун хоҳлаётган бўласиз. Чунки сиз бирор нарсага эришган ёки эришмаганлигингизга қараб ўзингизга баҳо берасиз. Агар "каттароқ" натижага эришмаган бўлсангиз ўзингизни ҳеч киммас деб биласиз.

Шунинг учун ҳам сиздаги хоҳишларингиз ҳақиқий эмас. Ҳақиқий хоҳиш бўлмагани учун амалга ошмайди. Тасодифан амалга ошиб қолган тақдирда ҳам сиз кутган хурсандчилик ва эътирофни олиб келмайди.

Натижада бошқаларга ниманидир исботлаш учун яна янги мақсад - яна бошқа нимагадир эришиш хоҳиши пайдо бўлади ва сиз ҳаммасини бошидан бошлайсиз.

Бундай бўлишдан чарчаган бўлсангиз ишни аввал ўзингиз ҳақингиздаги қарашларни тўғрилашдан бошлашингиз керак.

Қачонки сиз ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашингиз шарт эмаслигини, бирор муваффақиятга эришмасангиз ҳам, миллионер бўлмасангиз ҳам, яъни ҳозир қандай ҳолатда эканлигингиздан қатъий назар муҳим, яхши ва лойиқ эканлигингизни англаб етсангиз ана ундан сўнг ўзингиз хоҳлаганларга бемалол эриша оласиз, ана ундан кейин техникаларни бажарсангиз сизда ҳам иш бераверади.

Чунки бундай ҳолда бирор нарсани истасангиз уни бировга ниманидир исботлаш учун эмас, балки шунчаки ўзингизга ёққани учун, ўзингиз хоҳлаётганингиз учун истаётган бўласиз. Ва бу ҳақиқий истак бўлади. Ҳақиқий истаклар эса албатта амалга ошади.

"Табиий ишонч" курсимиз мана шундай инсон бўлиш ҳақида. Натижа ололмайдиган инсондан натижа ололадиган инсонга айланиш ҳақида. Бундай инсон бўлиш сизга қизиқ бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

1 month, 2 weeks ago

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ТЕХНИКА МУЪЖИЗАСИНИ КЎРГАНМАНУ, АММО БУНАҚАСИНИ ...

Чекловчи қарашлар устида ишлашнинг кўплаб усулларини қўллаб кўрганман. Аммо Морти Лефко усулидек кучли ва тез натижа берадиган усулни ҳали кўрганим йўқ. Устига устак ушбу усулнинг ишлаш принципи ҳам содда ва тушунарли. Тушуниш ва қўллаш учун супер мияга эга бўлиш шарт эмас.

Бу усулда ақл, ҳис-туйғу ва мантиқ даражасида шундай дид билан ишланадики натижадан лол қоласиз. Ҳозиргина мутлоқ ҳақиқат дея ишониб турган қарашингиз кўз олдингизда қуёшда қор эриганидек йўқ бўлиб кетади.

Бунинг учун сиз қирқ кунлаб аффирмация ёзишингиз ёки сизда нима ўзгариш қилаётгани сизга мавҳум бўлган медитациялар эшитишингиз шарт эмас. Ҳаммаси тушунарли ва ақл тан берадиган тарзда амалга оширилади.

"Табиий ишонч" курсмизда айнан шу кучли усул ёрдамида сиздаги чекловчи қарашлар устида ишланади.

Ўзингизда кафолатланган ўзгаришлар қилиш ва янги даражага чиқиш завқини ҳис қилишни истасангиз қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

1 month, 3 weeks ago

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги даражага чиқиш нима дегани?

Мен учун янги даража - бу қачонки сиз олдинлари сиз учун имконсиз бўлган ҳаракатларни қила олишингиздир. Ва бу янги ҳаракатларга жавоб тариқасида сизнинг ҳаётингизда янги натижалар туғилади.

Қачон сиз олдинлари сиз учун имконсиз бўлган, мен қила олмайман, мен учун қийин деган ҳаракатларни қила оласиз? Ҳеч қачон! Ҳа, тўғри ўқидингиз ҳеч қачон.

Чунки сиз бу ҳаракатларни қилишга ҳаракат ҳам қилмайсиз. Ахир бу ҳаракатлар сиз учун имконсиз-ку. Ёки бу ҳаракатларни қийин деб ўйлаб юрганингиз учун доимо улардан қочиб юрасиз.

Шунинг учун сиз доимо қўлимдан келади, мен қила оламан деб ўйлаган ишларнигина қилиб юрасиз. Агар бу ишларингиз сиз кутган натижани берса ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳаммаси ажойиб. Аммо сиз кутган натижани бермасачи?! У ҳолда нима қиласиз?

Нима ҳам қилардингиз тақдирга тан бериб кўникиб яшайсиз. Чунки сиз хоҳлаётган натижалар мен қила олмайман, мен учун қийин, мен учун имконсиз деб ўйлаётган ҳаракатлар ортида бўлади.

Энди эса тасаввур қилиб кўринг. Сиз ишониб юрган ҳақиқатлар ёлғон бўлсачи? Мен учун имконсиз деган ишлар сизнинг қўлингиздан келсачи? Мен қила олмайман, менга ким қўйибди деган ишлар сиз учун осон бўлсачи?

"Табиий ишонч" курсимиздаги машғулотларни бажариш мобайнида сиз ўзингиз ишониб юрган ҳақиқатлар аслида ҳақиқат эмаслигини аниқ кўрасиз, ҳис қиласиз. Бу шундай усулда амалга ошириладики ақлингиз тан бериб юборади.

Янги даражага чиқиб янги натижаларга эришиш қизиқ бўлса қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:

@muloqot_uchun_bot

P.S.: тез орада курсимиз нархини оширамиз. Қулай нархда янги даражага чиқишни истасангиз ҳозироқ мурожаат қилинг.

1 month, 3 weeks ago

**Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ўзингизга бўлган табиий ишонч ўзи нима?**

Кўпчилигимизнинг ўзимизга бўлган ишончимиз маълум бир шартларга боғланган. Қачонки ўша шартлар бор бўлса бизнинг ўзимизга ишончимиз бор бўлади. Агар бу шартлар бўлмаса бизнинг ўзимизга бўлган ишончимиз, ўзимизга бўлган баҳоимиз тушиб кетади.

Кимнингдир ўзига бўлган ишончи ҳозирда эгаллаб турган мансабига боғланган. Қачонки мансабда бўлса ўзига ишонган бўлиб юради. Аммо мансабидан айрилса нима бўлади? У ҳолда бундай одам ўзига бўлган ишончидан ҳам айрилади.

Кимнингдир ўзига бўлган ишончи пулга боғланган. Қачонки ўзи истаганидек етарлича пули бор бўлса ўзига бўлган ишончи ҳам жойида бўлади. Аммо пулсиз қолсачи? У ҳолда ўзига бўлган ишончи ҳам ғойиб бўлади.

Кимнингдир ўзига бўлган ишончи одамларнинг у ҳақида яхши ўйлашларига боғланган. Қачонки одамлар у ҳақда яхши гапиришса ва яхши ўйлашса унинг ўзига бўлган ишончи етарли бўлади. Аммо одамлар уни танқид қилишни, у ҳақда ёмон ўйлашни бошласачи? У ҳолда бундай одамнинг ўзига бўлган ишончи сувга тушган игнадек йўқ бўлиб кетади. У бутун диққатини ўзини оқлашга, яна одамларнинг у ҳақда яхши ўйлашларига эришишга қаратади.

Ўзингизга бўлган табиий ишонч эса буткул бошқача. Бу ҳақиқий эркинликдир. Табиий ишонч - бу ҳеч нарсага боғланмаган ишончдир. Бу ўзи аслида ҳаммамизда бор бўлган ишончдир. Шунчаки биз уни ўзимиз ҳақимиздаги турли чекловчи қарашлар билан кўмиб ташлаганмиз, халос.

Қачонки бу қарашлардан халос бўлсак биз яна ўзимизга бўлган мутсаҳкам табиий ишончга эга бўламиз. Натижада бизнинг ўзимизга бўлган ишончимиз мансабга ҳам, пулга ҳам, бошқаларнинг фикрига ҳам боғлиқ бўлмайди. Бу ҳақиқий эркинликдир.

Натижада сиз ўз олдингизга қўйган мақсадлар сари, ҳозирги ҳолатингиздан қатъий назар, ишонч билан ҳаракат қила оладиган бўласиз. Олдинлари нотўғри қилиб қўйишдан, одамларнинг гапидан, ишингиз ўхшамаслигидан ва яна бошқа нарсалардан қўрқиб қила олмай юрган ишларингизни хотиржам қила оладиган инсонга айланасиз.

Табиий ишонч курсимиз айнан мана шу муҳим масалани ҳал қилишга мўлжалланган. Кимга ҳар қандай шароитда ҳам ўзига бўлган ишончга эга бўлиб юриш муҳим бўлса, марҳамат қуйидаги манзилга мурожаат қилиши мумкин:

@muloqot_uchun_bot

1 month, 4 weeks ago

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

"Ўткан кунлар" романи ёхуд оддий кўринган доҳиёна ишлар

"Ўткан кунлар" романини ўқишни бир неча бор бошлаб 5-10 бетча ўқигач ташлаб қўйганман. Сабаби бу романнинг ёзилиш тили ўша пайтдаги соф ўзбек тилида бўлганлиги учун менга уни ўқиш қандайдир зерикарлидек, ноқулайдек туюлган.

Аммо кўпчилик оғзига тушиб мақталавергач охири ўқишга қарор қилиб охиригача ўқиганман ва нега шу пайтгача шундай зўр романни, доҳиёна асарни ўқимасдан ташлаб қўйганман деб ҳайрон қолганман.

Қизиғи эса бу ҳолат кўпчиликда содир бўлганлигидан китобнинг ўзида ҳам бу ҳақда ёзиб қўйишган экан. Яъни, бошидаги 10-15 бетгача чидаб берсангиз бўлди. Ана ундан кейин роман сизни ўзига буткул жалб қилиб олади дейилган экан.

Доҳиёна усуллар бир қарашда оддийдек кўриниши мумкин. Аммо уни қўллаб кўргач унинг нақадар чуқур, нақадар кучли ва самарали эканлигини кўриш мумкин.

"Табиий ишонч" курсимизда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилади. Бошида оддийга ўхшаб кўрингани билан унда айтилганларни киришиб бажариб кўрилса сизда ҳосил қиладиган ўзгаришларни кўриб лол қоласиз. Унинг қанчалик чуқур маънолари борлигига амин бўласиз.

Шунинг учун ҳам, агар ўзингизда ҳақиқий ва бир умрга содир бўладиган ўзгариш содир бўлишини истасангиз бу курсни ўтаб чиқишни чин дилдан тавсия қиламан.

Курс бўйича қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:
@muloqot_uchun_bot

P.S.: Ҳа, бу романни кейинчалик яна бир неча бор ўқиб чиққанман. Чунки бу шунга арзиган. "Табиий ишонч" курсини олгач ҳам нега олдинроқ буни олмаган эканман дейишингиз аниқ.

2 months ago

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ўзини ўзи истаётган нарсага лойиқ кўра олмаслик инсон ҳаётидаги кўплаб муаммоларнинг сабаби эканлиги рост. Шу ўринда бу ҳолатни даволовчи бир ажойиб фикр келди. Сиз ҳам уни мулоҳаза қилиб ундан фойда олишингиз учун у билан бўлишишни ният қилдим.

Кўпроқ пул топишим учун билимим кам, тажрибам етарли эмас деяётган инсон кўпроқ пулларга лойиқ бўлишим учун албатта билимим ва тажрибам кўп бўлиши керак деб ўйлаётган бўлади.

Ўзи хоҳлаган инсонга турмушга чиқа олмаётган қиз яхши турмуш ўртоққа лойиқ бўлишим учун менда у бўлиши керак, бу бўлиши керак деяётган бўлади.

Аллоҳдан бирор нарсани дуо қилиб сўраётган инсон ичида бунга ишонмаётган бўлиши мумкин. Аллоҳ менга ўзим истаган нарсани бериши учун мен аввало бунга лойиқ бўлишим керак, бунинг учун менда кўпгина яхши сифатлар бўлиши керак деб ўйлаётган бўлиши мумкин.

Энди бир тасаввур қилиб кўринг. Лойиқ бўлишимиз учун биз айтаётган шартлар аслида керак бўлмасачи!? Бу шунчаки ўзимиз ўйлаб топган, аслида ҳақиқат бўлмаган шартлар бўлсачи!? Яъни,

Сиз лойиқ бўлишингиз учун ҳеч нарса шарт қилинмаган бўлсачи!?

Кўпроқ пулларингиз бўлишингиз учун билимингиз, тажрибангиз кўп бўлиши шарт қилинмаган бўлсачи!?

Ўзингиз хоҳлаган инсонга турмушга чиқишингиз учун ҳозир ким бўлсангиз шунинг ўзи етарли бўлсачи!?

Аллоҳ дуоингизни ижобат қилиши учун ҳозир ким бўлсангиз шунинг ўзи етарли бўлсачи!?

Бу фикрнинг асоси бор ёки йўқлигини ўзингиз текшириб кўринг. Атрофга қаранг қуйидаги ҳолатларни кузатганмисиз:

- билими ва тажрибаси унчалик кўп бўлмаса ҳам кўп пул топаётганлар бор.
- чиройи, хулқи ҳаммага намуна қилиб кўрсатадиган даражада бўлмасада сиз истаган сифатларга эга турмуш ўртоғи бор бўлган аёллар бор.
- амали ва хулқида кўп камчиликлари бўлсада сўраганига эришиб юрганлар бор.

Энди эса ўйлаб кўринг. Айни дамларда ўзингизни нималарга лойиқ кўрмаяпсиз? Лойиқ бўлишингиз учун ўзингизга қандай шартларни қўяяпсиз? Бу шартларсиз ҳам лойиқ бўлиш мумкинми?

Изоҳларда ўз фикрларингизни қолдиринг.

2 months, 2 weeks ago

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЎТМИШНИ ЎТМИШДА ҚОЛДИРИНГ

Кўпгина психотерапевтлар бизнинг ҳозирги қийинчиликларимиз болалигимизнинг бевосита натижаси эканлигини айтишади. Натижада, кўп одамлар катта бўлиб ҳозирда бошидан кечираётган ҳар қандай хафагарчилик ёки азоб-уқубатларда ота-оналарини «айблашади».

Агар сиз Лефко усулидан фойдаланган ҳолда ўзингиздаги қарашни йўқ қилсангиз, болалигингизда содир бўлган воқеа бугунги кунда катта бўлганингизда сизга ҳеч қандай таъсир қилмаслиги аниқ бўлади. Бугун сизнинг ҳаётингизни бошқараётган нарса — бу сиз ўша болалик воқеаларига берган маънодир.

Бу шунчаки семантик фарқ эмас. Агар сизнинг ҳаётингиз болалик воқеалари томонидан бошқарилганида эди, сиз ҳеч қачон бу воқеалардан халос бўла олмаган бўлардингиз, чунки воқеалар содир бўлиб бўлган ва улар содир бўлмаган бўлиши учун сиз ҳеч нарса қила олмайсиз.

Бундан ташқари, агар сизнинг бугунги хафагарчиликларингиз ва азоб-уқубатларингиз ҳақиқатан ҳам ота-онангизнинг болалигингизда сизга нима айтганлари ва нима қилганлари билан боғлиқ бўлса, у ҳолда бугунги кундаги муаммоларингиз ҳақиқий маънода уларнинг «айби» бўлар эди. Ва агар шундай бўлса, бугунги қийинчиликларингиз учун уларни «айблаш» мантиқий бўлар эди.

Бошқа томондан, агар сизнинг бугунги ҳаётингиз ўша воқеаларга берган маънонгизга боғлиқ бўлса, яъни ҳозирда сизда бор бўлган қарашларга, у ҳолда сиз бу маънони исталган вақтда ўзгартиришингиз ва болалигингиздаги воқеалар таъсиридан бутунлай халос бўлишингиз мумкин.

Бир оз вақт ажратинг ва охирги хатбошини қайта ўқиб кўринг. Қачонки сиз буни ҳақиқатан ҳам тушуниб олсангиз, ҳаётингиз ўзгаради.

Ва агар сизнинг ҳис-туйғуларингиз ва хатти-ҳаракатларингиз болаликда шаклланган қарашлар (ва шартлиликлар) натижаси бўлса ва сиз бу қарашлар ва шартлиликларни катта бўлгач осонгина йўқ қила олсангиз, у ҳолда айб ва таънага ўрин қолмайди.

Сиз ўз қарашларингиз туфайли қандай ҳаракат қилган бўлсангиз, ота-онангиз ҳам ўз қарашлари туфайли шундай ҳаракат қилишган. Албатта, агар улар ота-оналик қилиш бўйича таълим олишганида ва яхши ота-она бўлишларига ёрдам бериши учун ўзидаги бир қатор чекловчи қарашларни йўқ қилишса яхши бўлар эди. Аммо болалигингизда ота-онангиз билан бўлган муносабатларингизда қандай бўлганлигидан қатъи назар сиз шундай қилишингиз мумкинки, натижада бугунги ҳаётингиз ўзингиз хоҳлагандек бўлиши мумкин.

Шундай экан, ҳаётимизда ўхшамаётган нарсалар учун ота-онамизни айблашни бас қилишимиз, бугунги хафагарчилик ва азоб-уқубатларга сабаб бўлаётган қарашларни йўқ қилишимиз, кейин эса ўрнимиздан туриб ўзимиз хоҳлаган ҳаётни яратишимиз керак.

Агар сиз ҳали ҳам Лефко усули ёрдамида ўзингиздаги чекловчи қарашлардан биттасини бўлсада йўқ қилмаган бўлсангиз, у ҳолда https://t.me/yangilab_ol/305 манзилга ўтинг ва буни БЕПУЛ синаб кўринг.

Telegram

"Ўзингни янгилаб ол!"

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Морти Лефко усулида ўзидаги чекловчи қараш билан ишлашга қарор қилганингиз билан табриклайман! Агар сиз айтилган вазифаларни ихлос бажариб борсангиз бу усулнинг қанчалик кучли эканлигини кўрасиз ва ўзингизнинг…

2 months, 2 weeks ago

Шартсиз ўз-ўзини ҳурмат қилиш эга бўлиш учун иккала қараш турини ҳам йўқ қилиш керак.

Авваллари мен доимо бошқалар мен ҳақимда нима деб ўйлашлари ҳақида ташвишланардим. «Мен етарлича яхши эмасман» каби ўзим ҳақимдаги қарашларни ва «Мени етарлича яхши қиладиган нарса — бу бошқаларнинг мен ҳақимда яхши ўйлашидир» деган яшаб қолиш стратегияси ҳақидаги қарашларни йўқ қилгач, бу ички овоз ўчди. Энди мен 24/7 режимда фақат ўзимман. Мен энди ўзимни ташқи нарсалар билан белгиланадиган нимадир каби ҳис қилмайман. Бу, ҳаётимни янада қизиқарли қиладиган ҳақиқий эркинликдир.

Аммо нимадир ўхшамай турганда ўзингизни ёмон ҳис қилиш табиий эмасми?
Ҳа, одамлар кўпинча бирор иши ўхшамай турганида, ўзларини ёмон ҳис қилишади. Эрим вафот этгач, мен чуқур қайғуга тушдим. Мен ҳали ҳам уни соғинаман. Мен уни бутун умрим давомида соғинишим ҳам аниқ. Бироқ, унинг ўтганидан ўзимни инсон сифатида ёмон ҳис қилмайман.

Баъзи салбий ҳис-туйғулар, албатта, табиийдир. Аммо ўз-ўзини айблашдан халос бўлиш мумкин, агар ўзи ҳақидаги чекловчи қарашлардан халос бўлинса.

Сиз https://t.me/yangilab_ol/305 манзилидаги машғулотларимиз ёрдамида ўзингиздаги чекловчи қарашлардан халос бўлишни БЕПУЛ синаб кўришингиз мумкин.
«Табиий ишонч» курсимиз эса сизга яшаб қолиш стратегияси ҳақидаги қарашларидан қандай қутулишни ҳам кўрсатиб беради. Бироқ, бир нарсани ёдда тутиш зарур, сиз яшаб қолиш стратегиясига ҳақидаги қарашлар устида ишлашдан олдин ўзингизга ҳақингиздаги қарашлардан халос бўлишингиз керак. Бунда сиз ўзингизни яхши эмас деб ҳисоблашга мажбурлаётган қарашлардан халос бўлишдан олдин ўзингизни яхши ҳис қилмасликка мажбурлаётган қарашлардан халос бўлишни хоҳлаётган бўласиз.

Хулоса

Шартсиз ўз-ўзини ҳурмат қилиш — бу сизга нима бўлишидан қатъи назар, ўзингизни яхши ҳис қилишдир.

Бу сизга ҳаётда муҳим бўлган нарсаларни қилиш қобилиятини беради, ҳаттоки ишлар сиз хоҳлаганингиздек кетмаётган бўлса ҳам.

Шартсиз ўз-ўзини ҳурмат қилишга эга бўлиш учун сиз икки турдаги қарашни йўқ қилишингиз керак: 1) ўзингиз ҳақингиздаги қарашлар ва 2) яшаб қолиш стратегияси ҳақидаги қарашлар.

Баъзи бир исталмаган ҳодисалардан хафа бўлмасликнинг ҳар доим ҳам иложи бўлмаслиги мумкин, аммо агар биз чекловчи қарашларни йўқ қилсак, ўз-ўзимизни ёмон ҳис қилишдан халос бўлишимиз мумкин.

Ўз-ўзига бўлган ҳурматни оширишнинг одатий стратегиялари узоқ вақт талаб этади ва Гордион тугунини ечишга ўхшайди. Қарашларни йўқ қилиш эса кўпроқ, Искандарнинг қилич билан кесиб, дарҳол енгиллик келтирганига ўхшайди.

Кейинги қадам
Мустақил равишда қарашлардан халос бўлишнинг энг яхши усули бу бизнинг «Табиий ишонч» дастуримиздан фойдаланишдир. Бу барчамизда туғилганимиздаёқ бор бўлган, аммо ёшимиз ошгани сари йўқотиб боришга мойил бўлган ўзимизга бўлган табиий ишончни тиклашга ёрдам беради. Унда кўпчилик инсонларда мавжуд бўлган 19 та чекловчи қарашдан халос бўлишга ёрдам берадиган видеолар мавжуд. Қачонки ушбу дастурни тугатсангиз, ўзингизни енгилроқ, кучлироқ ва қобилиятли ҳис қиласиз. Сиз кўп йиллар давомида қилишдан қочиб юрган ҳаракатларни қиласиз.

Telegram

"Ўзингни янгилаб ол!"

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Морти Лефко усулида ўзидаги чекловчи қараш билан ишлашга қарор қилганингиз билан табриклайман! Агар сиз айтилган вазифаларни ихлос бажариб борсангиз бу усулнинг қанчалик кучли эканлигини кўрасиз ва ўзингизнинг…

2 months, 2 weeks ago

**Ассалому Алайкм ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

ЎЗ-ЎЗИНИ ШАРТСИЗ ҲУРМАТ ҚИЛИШ НИМА ВА УНГА ҚАНДАЙ ЭРИШИШ МУМКИН?**

Морти Лефконинг турмуш ўртоғи Шелли Лефко мақоласининг эркин таржимаси.
Милоддан аввалги 333 йилда Искандар Зулқарнайн қўшини билан Фригия пойтахти Гордийга кирди. У аравага боғланган мураккаб чалкаш тугунлар тўпламига кўзи тушди. Боғлам шунчалик мураккаб эдики, тугунларнинг қандай тугилганини кўришнинг иложи йўқ эди. Фригия афсонасида айтилишича, ким бу мураккаб тугунни еча олса, бутун Осиёнинг ҳукмдори бўлар экан. Қадимги тарихчи Аррианнинг сўзларига кўра, Александрда дарҳол тугунни ечишга бўлган "қизғин иштиёқ" пайдо бўлган.

У соатлаб ҳаракат қилсада ҳеч қандай натижага эриша олмади. Кейин у орқага чекинди ва: "Уларни қандай ечишб юборишингиз муҳим эмас", деди. Кейин қилич билан тугунни иккига чопиб ташлади.

Александр, жумбоқни ечиш учун бошқалар қабул қилган айтилмаган шартларга эътибор бермасликка қарор қилди – тугунни ечишда фақат қўл ишлатинг, бошқа асбоб ишлатманг деган шарт йўқ эди – ва қилич билан муаммони кесиб ташлади. Худди шу каби, ўз-ўзига бўлган ҳурматни кўтариш ҳақида гап кетганда, одамлар бир қатор шартларни қабул қилишади. Яъни, ўзингизга бўлган ҳурматингизни ошириш учун бу шартларда айтилганига эришишингиз керак деб ҳисоблашади. Масалан бошқаларнинг эътирофи ва мақтовига сазовор бўлишимиз керак. Ҳаётимиз эса жуда яхши бўлиши керак, акс ҳолда биз ўзимизни қониқарсиз ҳис қиламиз. Сиз сезган бўлсангиз керак, мен бу тахминларнинг ҳеч бирига қўшилмайман.

Мен ҳеч қанақа шартларсиз ўз-ўзига бўлган сўзсиз ҳурматга эга бўлиш мумкинлигига ишонаман
Мен буни қаердан билишим ҳақидаги саволга ўтишимдан олдин, шартсиз (сўзсиз) ўз-ўзига бўлган ҳурмат нима эканлигига таъриф бермоқчиман. Шартсиз ўз-ўзини ҳурмат қилиш - бу ҳаётингизда нима бўлишидан қатъи назар, ўзингизни яхши ҳис қилишдир. Демак бунда, агар муваффақиятга эришсангиз, ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Агар муваффақиятсизликка дучор бўлсангиз, бунда ҳам ўзингизни яхши ҳис қиласиз. Бу сизга муваффақиятсизлик сизга ёқади ва сиз ундан завқланишингизни англатмайди. Нима бўлишидан қатъий назар, сиз ўзингизни яхши кўришда давом этаверасиз.

Бошқалар сизга қандай муносабатда бўлишлари ҳақида гап кетганда ҳам худди шундай. Баъзилар сизни ёқтириши ёки ёқтирмаслиги мумкин. Сиз мақтов олишингиз ёки олмаслигингиз мумкин. Ҳеч нарсага қарамасдан, сиз ҳар доимгидек инсон сифатида ўзингизни нормал ҳис қиласиз. Сизнинг ўзингизни ҳис қилишингиз мустаҳкам.

Шартсиз ўз-ўзини ҳурмат қилиш, ҳаётингизда ҳамма нарса яхши бўлмаса ҳам, ўзингизни яхши ҳис қилишингизга имкон беради. Бу мавжуд бўлишнинг илҳомлантирувчи усули. Атрофингиздаги воқеалар бўрони шиддатли бўлса ҳам, сиз диққатингиз жамланган ва барқарор бўлиб қола оласиз.

Шунда савол туғилади: бу ички барқарорликка қандай эришиш мумкин?
Бу нуқтага эришиш учун сиз икки хил турдаги қарашларни йўқ қилишингиз керак. 1) ўзингиз ҳақингиздаги қарашлар ва 2) яшаб қолиш стратегияси ҳақидаги қарашлар.

1) Ўзингиз ҳақингиздаги қарашлар:Ўзингиз ҳақингиздаги қарашлар — бу ўзингиз ҳақингизда бўлган ҳар қандай қараш. «Мен етарлича яхши эмасман», «Мен муҳим эмасман», «Мен ҳеч нарсага арзимайман». Бу қарашлар сизга сизда ҳаммаси яхши ёки ҳаммаси ҳам яхши эмаслигини айтиб туришади. Ўзингиз ҳақингизда бўлган қарашни олиб ташласангиз, кўпинча оғирлик кўтарилгандек ҳис қиласиз. Сизнинг ичингизда табиий ишонч ҳисси пайдо бўлади. Бу мажбурий ҳосил қилинган ишонч эмас. У шунчаки бор. Сиз ҳам ҳеч қандай сабабсиз ўзингизни муносиб ҳис қиласиз. Сиз ўзингиз хоҳлаган, қилишим керак деб ҳисоблаган ишларни шунчаки қила оласиз.

2) Яшаб қолиш стратегияси ҳақидаги қарашларБу сизнинг ўз-ўзингизга бўлган ҳурматингиз нимадир «яхши» нарса содир бўлишига боғлиқ деган қарашлардир. «Ҳаммасини аъло даражада қилсамгина мени етарлича яхши ҳисобланаман» каби қарашлар сизни, ўзингизни яхши ҳис қилишдан олдин бирор нарсани тўғри қилиш кераклигини ҳис қилишга мажбур этади. «Мени муҳим қиладиган нарса — бу муваффақиятлардир» каби қараш сизни, ўзингизни яхши ҳис қилиш учун сиз аввал муҳим мақсадларга эришишингиз кераклигини ҳис қилишга мажбур этади.

6 months, 4 weeks ago

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!Энди эса ўз ҳаётингизга боқинг. Сизда ҳам қандайдир муаммолар бор бўлиши мумкин, айрим ҳолларда бу муаммолар дунёнинг катта муаммалори каби ҳеч ечими йўқдек.

Балким Сиз турли тренинглар, ўз-ўзига ёрдам бериш дастурлари, ёки бошқа усуллар ёрдамида ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар қилишга чин дилдан уриниб кўргандирсиз. Чунки Сиз ҳақиқатдан ҳам муносабатларингизни жойига қўйишни, ишингизда муваффақият қозонишни, самарали ота-она бўлишни ва ҳаётдан ҳақиқий завқланиб яшашни хоҳлайсиз.

Аммо Сиз ўзингизга таниш бўлган эски ҳолатга қайтиб қолаверасиз ва нима қилишни тушуна олмай ҳайронсиз. Нима учун Сиз эришишга қодир бўлган нарсаларингизга қадамма-қадам эриша олмайсиз?

Натижада Сиз ўзингизга савол берасиз - Менда нима жойида эмас? Оламда нима жойида эмас? Бу борада нима қилсам бўлади?

Нимадир жойида эмас.

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago