Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун ? @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 year, 3 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 year, 6 months ago
Агар сиз қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз, ниманидир ўзгартириш учун кўп куч сарфлаётган бўлсангиз, билингки бу ҳолат онг остингизда сиз хоҳлаётган ўзгаришни хоҳламайдиган дастур, чекловчи қараш борлигини англатади.
Буни яхши тушунганларни қуйидаги машғулотларимизга таклиф қилиб қоламиз:
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бировни кечирмасангиз фойда олмайсиз, аммо зарар кўришингиз аниқ.
Бировни кечирсангиз зарар кўрмайсиз, аммо фойда олишингиз аниқ.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ўз устимда ишлаб ўзим хоҳлаётган натижа ололмаётган бўлсам ҳам ўзимни кечираман.
Ўзим хоҳлагандек инсон бўла олмаётган бўлсам ҳам ўзимни кечираман.
Ўзим тузган режаларга амал қила олмаётган бўлсам ҳам ўзимни кечираман.
Ўзимга ишониб, ўзимни яхши кўриб, чин дилдан ва чуқур самимият ила кечираман.
Ўзимга суяна олишим, ўзимга ишона олишим учун ҳам ҳам ўзимни кечираман.
Ўзимга энг яқин ва чин дўст бўлишим учун ҳам ўзимни кечираман.
Ўзим билан ўзим самимий ва очиқчасига гаплаша оладиган бўлишим учун ҳам ўзимни кечираман.
Ўзимни яхши кўриб, чин дилдан ва чуқур самимият ила кечираман.
Келажакда хато қилишдан қўрқмаслик учун ҳам ўзимни кечираман.
Яхшиликларга янада кўпроқ куч ва ғайрат билан ҳаракат қилишим учун ҳам ўзимни кечираман.
Ўзимни буткул ва боримча қабул қилиш учун ҳам ўзимни кечираман.
Ўзимни яхши кўриб, чин дилдан ва чуқур самимият ила кечираман.
Ўзимни қанча керак бўлса шунча кечиравераман, кечиравераман.
Ўзимга қанча керак бўлса шунча имконият беравераман, беравераман.
Ўзимга қанча керак бўлса шунча ишонавераман ва яна ишонавераман.
Келажакда йўл қўйишим мумкин бўлган барча хато ва камчиликларим учун ўзимдан чин дилдан кечирим сўрайман ва ўзимни чин дилдан, чуқур самимят ила, яхши кўрган ҳолда олдиндан кечираман.
Ахир ўзим учун энг яқин ўзимман-ку!? Агар мен ўзимни кечирмасам, бошқаларнинг кечиришининг нима аҳамияти бор!?
Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таолога бунга қодир қилгани, буни англатгани учун чексиз ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Диққат-эътибор - бу сиздаги энг кучли, универсал ва қимматли ресурслардан биридир. Буни яхшилаб англаб олиш керак.
Диққат-эътибор - бу универсал ресурсдир.
Диққат-эътиборингизни пулга, олтинга айлантирсангиз бўлади.
Диққат-эътиборингизни энергияга айлантирсангиз бўлади.
Диққат-эътиборингизни кучга, билимга, имкониятга айлантирсангиз бўлади.
Диққат-эътиборингизни исталган нарсага айлантиришингиз мумкин...
Ҳозирда сиз диққат-эътиборингизни нималарга айлантиряпсиз?
Пулсизликками, ўзига бўлган ишончсизликками, касалликками, бахтсизликками, муносабатларингизни бузишгами, муваффақиятсизликками ...?
Диққат-эътибор - бу сиздаги энг кучли, универсал ва қимматли ресурслардан биридир. Буни яхшилаб англаб олишингиз керак.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Шахсий ривожланиш борасидаги биз билган жуда самарали, тез натижа берувчи усул ва техникалар асосида қуйидаги мавзуларда машғулотлар ўтказмоқчимиз:
Қайси мавзу устида ишлаб ўзингизни кучайтириш сизга қизиқ?
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ўзингиз ҳақингиздаги, эртангиз ҳақидаги ёмон ўй-фикрларнинг борлиги уларнинг ҳақ эканлигини англатмайди.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳаётдаги тўсиқларни бартараф этишнинг содда, аммо самарали усули
Жанни исмли бир мижозимиз, таътилга чиқишни хоҳларди. У ва эри Роберт бу таътилни йиллар давомида орзу қилиб келиб келишар эди. Аммо ҳар сафар ўзлари чиндан ҳам боргиси келган жойни ўйлашганида "Биз ростдан ҳам бир яхши жойга боргимиз келади-ю, аммо буни қила олмаймиз, чунки пулимиз етарли эмас." деган тўсиққа дуч келишарди.
Патрик, яна бир мижозимиз, аёлига ва болаларига турли нарсалар олиб бериш учун кўпроқ пул топмоқни хоҳлар эди, аммо унинг олдида ҳам "Оилам учун кўп нарсалар қилгим келади, аммо даромадимни ошириш учун менда зарур малакалар йўқ." деган тўсиқ бор эди.
Ребекка, менинг дугонам, мени ҳар кўрганда соғлом овқатланишни хоҳлашини айтарди. Аммо у ҳеч қачон бу мақсадини амалга ошира олмаган. У менга "Мен соғлом овқатланишни хоҳлайман, аммо буни қила олмайман, чунки айрим таомлардан ўзимни тийиб тура олмайман, айниқса ширинликлардан, гарчи уларнинг фойдали эмаслигини билсам ҳам." дерди.
Эътибор берган бўлсангиз ҳар бир ҳолатда мақсадга эришиш йўлида "аммо мен буни қила олмайман, чунки..." деган фикр турибди.
Сизни аслида нима тўхтатиб турибди?
Шубҳасиз, ушбу учала ҳолатда ҳам инсонларнинг онгида чекловчи қарашлари бор бўлиб, агар улар бартараф этилса бу инсонлар ўз мақсадлари йўлида дуч келиб турган ушбу тўсиқларни енгиб ўтиши мумкин. Aммо мен уларга бир неча дақиқа ичида оддий бир ҳийла ўргатдим ва бу ҳийла ёрдамида улар руҳий тушкунлик ва тўсиб қўйилганлик ҳиссидан халос бўлишди.
Қачонки мақсадингиз йўлида тўсиқ бўлганида, бу тўсиқ сизни мақсадингизга эришиш у ёқда турсин, ҳаттоки унга интилишингизга ҳам йўл қўймаётгандек туюлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, сиз: "Мен бу тўсиқлар туфайли мақсадимга эриша олмаяпман" деяётган бўласиз.
Жаннига келсак, у ўзи хоҳлаган таътилга чиқа олмади, чунки унинг пули етарли эмас эди. Патрик маълум бир кўникмалари йўқлиги сабабли оиласига нарсалар сотиб олишга етадиган пул топа олмади. Ва Ребекка фойдали бўлмаган таомларни истеъмол қилишдан ўзини тийиб тура олмаганлиги туфайли соғлом овқатланишга амал қила олмади.
Бу одамлар ўзларининг тўсиқларини мақсадларига эришишларига халақит қилувчи нарса деб билишаётгани сизга ҳам кўриняптими? Уларнинг ҳар бирининг мақсади аниқ эди, лекин нимадир уларни мақсади сари ҳаракат қилишига халақит қилаётганди. Уларнинг ҳар бирида "аммо мен қила олмайман, чунки ..." деган фикри бор эди.
Қандай қилиб бу каби тўсиқларга таслим бўлмаслик мумкин
Мана сизга, ушбу уч кишига ва яна кўплаб одамларга ёрдам берган ва йўлингиздаги тўсиқлардан қатъи назар, сизга ҳам кўплаб мақсадларингизга еришишингизга ёрдам берадиган ўша ҳийла.
Мақсадингизга эришиш йўлидаги тўсиқларни мақсаднинг бир қисми сифатида киритинг. Буни қилганингизда нима содир бўлади? "Aммо мен қила олмайман, чунки ..." йўқолади. Мақсадингиз йўлидаги тўсиқ энди шунчаки йўқ. Мақсад, эҳтимол, бироз мураккаброқ, аммо психологик жиҳатдан энди сиз ва мақсадингиз ўртасида ҳеч нарса йўқ.
Келинг, ушбу тамойилни юқоридаги учта ҳолатга татбиқ қилайлик
Мана, Жаннининг қайта кўриб чиқилган мақсади: мен, эрим ва менда бор бўлган пуллардан кўра кўпроқ пул талаб қиладиган таътилга чиқмоқчиман. Бу унинг янгича ифодаланган мақсади. У бу мақсадига қандай эришишни билмаслиги мумкин, аммо энди унинг ечим топишига ҳеч нарса халақит қилмаяпти. Олдинги ҳолатида эса пул етишмаслиги таътилга чиқиш мақсадига ечим топишида муҳим тўсиқ бўлиб турганди.
Фарқ жуда нозик, аммо психологик жиҳатдан у жуда катта бўлиши мумкин. Тушундингизми?
Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун ? @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 1 year, 3 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 1 year, 6 months ago