Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Assoodiq

Description
Исломда муомалат илми тўғрисида муътабар ва ишончли манбалардан олинган илмлар улашилади.

Бизнес курсларда иштирок этиш учун www.assoodiq.uz орқали мурожаат қилинг ёки қўнғироқ қилинг:

71 200 5559

Реклама қўйманг, блокланасиз.
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 2 weeks ago

7 months ago
**"Бизнесда бошқарувни роли"** мавзусида бўладиган бизнес-практикумга …

"Бизнесда бошқарувни роли" мавзусида бўладиган бизнес-практикумга таклиф қиламиз.

Бунда сиз:

- Қандай ҳолатларда бошқарув заруратга айланади?
- Бошқарув нималарни ўз ичига олади?
- Олий мақсадлар нима учун керак?
- Нима учун KPI ҳар доим ҳам иш бермаяпти?

Бу ва кўплаб бошқа саволларга "Хон" клуби ташаббуси билан Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган 1 кунлик бизнес практикумда жавоб топасиз.

Бизнес практикум кимлар учун:
- Бизнес эгалари
- Тадбиркорлар
- Бошқарувчилар
- Раҳбарлар
- Менеджерлар

Спикер,
- бошқарув бўйича 20 йилдан ортиқ халқаро тажриба,
- 30 га яқин жамоани
бошқарган мутахассис,
- ASSOODIQ
лойиҳаси аъзосиМуҳаммаджон Ҳакимов, фақат тажрибага асосланган билимларини улашадилар.

[**Муҳаммаджон Ҳакимов ҳақида батафсил

Нархи:](https://docs.google.com/document/d/1JxAcmzMTR_5kMYWu7kB37CwL13QhEax0d8go2nagjVw/edit?usp=sharing)487,000 сўм**Бизнес-практикум :

Сана: 15-октябр
Соат : 17.00 - 22.00
Манзил: ЭНEРЗОН конференциялар маркази
Рўйҳатдан ўтиш учун:
+99890-365-4000https://button.kommo.com/zcvmxx

9 months, 2 weeks ago

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қилдилар:

Ким касбидан чарчаб, уйқуга кетса, гуноҳларидан мағфират қилинган ҳолда кечани ўтказади.

Яқинларга ҳам улашамиз@assoodiq - обуна бўлинг

10 months ago

Мусулмон савдогарнинг биринчи сифати

(давоми)

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламинг замоналарида икки ака-ука бор эди. Акаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб турар, укаси эса касби билан шуғулланар эди. Бир куни ака Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўша укасидан шикоят қилди. Шунда у зот: «Балки сен у туфайли ризқланаётгандирсан?» дедилар» (Термизий ривояти)
Ҳалол меҳнат мусулмон тижоратчи учун ҳақиқий ва энг асосий манфаат учун, яъни жаҳаннам оловидан қутулиш учун имконият ҳисобланади. Бу ҳақда бир ҳадиси шарифни ёдга олайлик:
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир маййитни олиб келишди. У зот: «Бу кишининг зиммасида қарзи борми?» дедилар. «Ҳа», дейишди. У зот: «Қарзини тўлайдиган бирор нарсаси қолдими?» деган эдилар, «Йўқ», дейишди. Шунда у зот: «Унга ўзингиз жаноза ўқинглар», дедилар. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг қарзини мен тўлайман», деган эди, у зот олдинга ўтиб, ўша маййитга жаноза ўқидилар».
Бошқа ривоятда бу ҳадисга шундай қўшимча бор:
«У зот Алий розияллоҳу анҳуга: «Биродарингнинг гарданини қарздан озод қилганингдек, Аллоҳ сенинг гарданингни дўзахдан озод қилсин. Билиб қўйингларки, қай бир мусулмон биродарининг қарзини адо қилса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унинг гарданини озод қилади», дедилар.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

🪙 Нархи: 50 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Дўкон манзиллари
Яқинларга ҳам улашамиз@assoodiq - обуна бўлинг

kitoblardunyosi.uz

«Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»

«Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур»(Тўлдирилган қайта нашр)Динимизда иқтисодиёт борасида, инсонлар ўртасидаги молиявий муносабатлар борасида ҳам икки дунё саодатига эришиш йўли кўрсатиб берилган. Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасидаги каби, савдо-сотиқ, тижорат…

**Мусулмон савдогарнинг биринчи сифати**
10 months, 1 week ago

Мусулмон савдогарнинг учинчи сифати

(давоми)

Ота-боболаримиз азалдан бомдод намозидан кейин Қуръон тиловатига машғул бўлганлар. Нонушта қилгач, ҳалол ризқ топиш учун Аллоҳнинг фазлини сўраб, таваккул қилиб, бозорга, савдо дўконларига отланганлар. Қуёш ботгунча савдо қилиб, кечки таомдан кейин илм талабида бўлганлар. Фарзи айн бўлган илмлар билан бирга фарзи кифояларни, ҳаттоки фазилатга тааллуқли илмларни ҳам эгаллашга ҳарис бўлганлар.

давоми бор...

#мусулмон_савдогарнинг_сифатлари

Абдулманнон Абдуллоҳ, «Тижорат ва ишлаб чиқариш ҳақида тасаввур» китобидан

📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

🪙 Нархи: 50 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Дўкон манзиллари

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг

10 months, 2 weeks ago
**Байрам табриги

**Байрам табриги

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм!**

Ўзига қурбат ҳосил қилиш учун қурбонлик қилишни буюриб, бу кунни бизга улуғ байрам қилиб берган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!
Бобокалонимиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатлари бўлмиш қурбонликни барчамизга суннат қилиб берган зотга, икки олам сарвари ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мунаввар ва муаттар дуруду салавотларимиз бўлсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Assoodiq» жамоаси барча юртдошларимизни бу гўзал байрам билан чин юракдан муборакбод этади. Ушбу улуғ кунлардаги жамики тоат-ибодатларимиз Роббимиз таолонинг даргоҳида ҳусни мақбул бўлсин. Ҳаж сафаридаги барча азизларимизнинг ҳажлари мабрур, гуноҳлари мағфур, амаллари машкур бўлсин. Руҳий, жисмоний ва молиявий ибодат бўлмиш ҳаж ва қурбонликларимизни Парвардигоримиз буюрганидек адо этиш барчамизга насиб бўлиб, дунёмизни обод қилсин, охиратимизга захира бўлсин.

Бутун дунё мусулмонларига, мўмин-мусулмон халқимизга, лойиҳамизнинг барча ходимларига, уларнинг аҳли оилаларига, курсларимизнинг барча тингловчиларига, мухлисларимизга, обуначиларимизга Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан манфаатли, хайрли илмлар, мўл-кўл ҳалол ризқлар, солиҳ ва мақбул амалларга тўла мазмунли ва фаровон ҳаёт тилаймиз. 

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд!

@assoodiq

10 months, 2 weeks ago

ОТА-ОНА НОМИДАН ҲАЖ ВА УМРА ҚИЛИШ

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон киши ота-онаси номидан ҳаж қилса, ундан ҳам, ота-онасидан ҳам қабул бўлади. Самода уларнинг руҳлари шодмон бўлади ва у (фарзанд) Аллоҳ таолонинг ҳузурида ота-онасига яхшилик қилувчилардан, деб ёзилади», дедилар».*Дорақутний ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ота-онаси номидан ҳаж қилса ёки уларнинг қарзини узса, қиёмат куни аброр*(яхши)лар билан бирга тирилтирилади», дедилар».***Дорақутний ривоят қилган.

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Онам ҳаж қилмай туриб ўлиб қолди. Унинг номидан ҳаж қилайми?» деди. «Ҳа. Унинг номидан ҳаж қил», дедилар».Термизий ва Муслим ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Отам ўлди ва унинг зиммасида Ислом ҳажи бор эди. Унинг номидан ҳаж қилайми?» деди.
«Айт-чи, агар отанг қарз қолдирганида, уни адо қилармидинг?» дедилар.
«Ҳа», деди.
«Унда отангнинг номидан ҳаж қил», дедилар».
Насоий ва Шофеъий ривоят қилишган.Aбдулманнон Абдуллоҳ, «Сўнгги сафар, ўлим ва у билан боғлиқ масалалар»* китобидан.

🪙 Нархи: 69 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

Яқинларга ҳам улашамиз
@assoodiq - обуна бўлинг

kitoblardunyosi.uz

10 months, 2 weeks ago

😊😊😊😊😊😊Biznesingiz tirik qoladimi? | Ulug'bek Hojiahmedov

Mahsulot sifati bilan emas, reklama kuchi orqali yuksalish qanchalar to'g'ri?

Kuchli brend orqasida qanday kompaniya turadi?

Kompaniya o'z kelajagini qurishda nimalarga e'tibor qaratishi lozim?

Inqirozdan omon qolgan har 10taning biri bo'lish uchun....👆 Mehmonimiz Ulug'bek Hojiahmedovdan yuqoridagi savollarga javob olasiz.

Koʻrsatuvni bugun 20:00 da Mountain Youtube kanalida tomosha qiling!

📹 https://youtu.be/QbmE3fKBxY0

10 months, 2 weeks ago

Савол: Нисоб неча ҳил бўлади?

Жавоб: Закотнинг нисоби уч ҳил бўлади.
**1. Закот бериш вожиб бўлиши учун нисоб;
2. Закот олмаслик учун белгиланадиган нисоб.
3. Тиланишни ҳаром қиладиган нисоб.

Биринчи нисобни белгилашда ҳожати аслийдан ташқари номий (ўсиб турувчи) мол-мулклар ҳисобланади. Масалан, тилла, кумуш, нақд пуллар, тижорат моллари ва закоти берилиши шариатда белгиланган чорва ҳайвонлари шулар жумласидандир.

Иккинчи нисобни белгилашда эса номий моллар ҳам, номий бўлмаган моллар ҳам ҳисоб қилинади. Ўсиб турувчи моллар юқорида айтиб ўтилди. Номий бўлмаган, яъни ўсиб турмайдиган моллар эса тижорат мақсадида эмас, балки фарзандлар учун сотиб олинган бўш ерлар, ижарага берилмай, бўш турган уйлар, ўғил-қизга бериш мақсадида олиб қўйилган, лекин ҳали уларга мулк қилиб берилмаган сеп-сидирғалар, (агар уларга мулк қилиб берилган бўлса, олган ўғил-қизларнинг нисобига ҳисобланади), ҳеч қачон истеъмол қилинмайдиган сувенир ва идишлар, шунингдек, телевизор каби ашёлар аслий эҳтиёждан ташқари мол саналади. Шунингдек, бир кишининг яшаб турган уйида умуман фойдаланмаётган хонаси бўлса ва унинг қиймати нисобга етадиган бўлса, мазкур хона ҳам аслий эҳтиёждан ташқари деб эътиборга олинади. Бу нарсалар закот беришда ҳисобга олинмаса-да, закот олишда ҳисобга олинади. Кимнинг аслий эҳтиёжидан ташқари юқорида зикр қилинган нарсалари бор бўлиб, қиймати закот нисобига етса, бундай кишиларга закот олиш жоиз бўлмайди, лекин қурбонлик қилиш ҳамда фитр садақасини бериш зиммасига вожиб бўлади. Биринчи нисобни билиш закот берувчилар учун зарурдир. Иккинчи нисобни билиш эса берувчига (ўз ўрнига бериши учун) ҳам, олувчига ҳам зарурдир, чунки бу нисобда ҳам кўп ҳукмлар бор. Масалан, бундай кишиларга фитр садақасини бериш, қурбонлик қилиш вожиб бўлади, улар садақа олмаслиги (ҳадя бўлса жоиз), назр қилинган гўштни емаслиги, назр қилинган нарсаларни олмаслиги керак бўлади.

Учинчи нисоб эса бир кунлик егулиги бўла туриб, тиланчилик қилиш ҳаром бўлган нисобдир. («Умдатул фиқҳ»).Aбдулманнон Абдуллоҳ, «Закот китоби, закотга оид фатволар» китобидан.

📚 Китобни «Hilol Nashr» дўконларидан ёки kitoblardunyosi.uz сайти орқали харид қилишингиз мумкин.

🪙 Нархи: 30 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 @hilol_reception

📍 Дўконларнинг манзиллари

kitoblardunyosi.uz

«Закот китоби» (Закотга оид фатволар)

«Закот китоби»(Закотга оид фатволар)КИРИШАллоҳ таолога ҳамду саноларимиз, Аллоҳнинг Расули ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотларимиз бўлсин!Закот ибодати - ҳар бир инсон учун дунё ва охират саодатига эришиш йўлини кўрсатиб…

**Савол:** Нисоб неча ҳил бўлади?
10 months, 3 weeks ago
Ilm olishga intiluvchan qiz va yigitlar …

Ilm olishga intiluvchan qiz va yigitlar diqqatiga!

Sizda Sales Doctor Academy jamoasiga qòshilish imkoniyati mavjud.

Hozirda VOLONTYOR sifatida qo'shilib:
•Sales Doctor jamoasi a'zosi bòlish
•Milliard klub yig'ilishlarida shaxsan ishtirok etishingiz
•Va eng asosiy yuqori darajadagi atmosferada òz tajribangizni òshiringiz uchun bo'sh joylar bor.

Sizdan talab qilinadi:
Excel va hisob-kitobni yaxshi bilish
Ma'suliyat bilan yondashish
Muammoga yechim bera olishingiz kerak.

Yosh chegarasi: 16-24

‼️Shoshiling, joylar soni chegaralangan.

Murojaat uchun:
📞 +998998247704
@Salesdoctoracademy

10 months, 3 weeks ago
Assoodiq
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 2 weeks ago