Ortiq Ali Behutovning ijodiy kanali

Description
Mehribon va rahmli Alloh nomi ila! Assalomu alaykum aziz do'stlarim! Ushbu kanalda ma'naviyat targ'ibotchisi, shoir, o'qituvchi Ortiq Ali Behutovning eng sara ijod namunalari berib boriladi. Ilm-u ziyo istar qalblar uchun maxsus kanalga tashrif buyuring!
Advertising
We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid

2 months, 4 weeks ago

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Шоирга дедилар:
             "Сиз бахтли  инсон,
Халқингиз ардоқлар,
                 ҳамма танийди".
Шоир жавоб қилди:
                 - Mенда бир армон,
Муаллим десалар,
                   мени қанийди!"

УСТОЗ Абдулла Ориповнинг муаллимларга қарата айтган ушбу сатрлари  кишини ҳаяжонга
соладиган, ёқимли сатрлар!
Дарҳақиқат...
Бу номдан улуғ ном, бу зотдан улуғ зот бор эканми?...
Бутун умр илмга ташна қалбларга, ўз билганларини
эринмай тутадиган инсон УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР! Шу касб эгаларидек куюнчак, фидойи, сабрли одамлар яна борми? Бор бўлса, улар кимлар?
Эсимда, бола эдим, укаларим шўхлик қилиб, бувимни   асабларини қақшатса, "Pаҳмат сени ўша муаллиминга, сенга чидаш беради!" - дер эдилар. Энди-энди бу гапларни замирига етаяпман. Бир эмас, энг камида ўттиз болага устозлик қилиб, болаларнинг ҳар қандай қилиқларига дош бериб, уларни яхшилик сари, илм сари етаклайдиган фақат. МУАЛЛИМ экан. Шу сабаб" УСТОЗ " деб, ардоқлар эканмиз...

АЗИЗ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР! БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ЭЛ АРДОҒИДА БЎЛИШДЕК ШАРАФЛИ КАСБИНГИЗ БИЛАН ИККИ ДУНЁ САОДАТИ СИЗЛАРГА НАСИБ ЭТГАНИДАН  ҲАВАСДАМАН!
💐BAYRAMLARINGIZ YANA BIR BOR MU-BO-RAK BO'LSIN, AZIZ USTOZLARIM!!!💐****

@ortiqali1919

3 months, 3 weeks ago

«XУЛОСА  ҚИЛИНГ!...»

Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 1 млн 700 минг.
— Атиги 1 млн 700 мингми? Оз-ку? Шунча пулни қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб у ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагига ўқдай қадалди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Ишончи лойқаланди.

Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий бир сўз билан инсоннинг ҳаётини, борини барбод қиламиз...

Тафаккур қилинг!
Исёнга, ношукрликка сабаб бўлманг! Бу инсонга ёмонлик қилиш билан тенг...

#rumiy

👉 @Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi

3 months, 3 weeks ago

🇺🇿 Bugun мактаб...

📚 Янги ўқув йилининг бошланиши. Аслида, ўқитувчилар, ўқувчилар талабалар учун ҳаётдаги янги босқичнинг бошланиши деса ҳам тўғри бўлади. Кимдир яна бир йилга улғайди, кимдир бир йилга кексайди... Бу ҳаётга қандай қарашингизга боғлиқ

👨‍🏫 Бугундан бошлаб илм масканлари яна ғала-ғовурга тўлади. Ота-оналар ҳам бироз бўлсада дам олади. Устозлар аллақачон фарзандидек бўлиб қолган ўқувчиларини қучоқ очиб,(балки ишонмассиз) бироз соғиниб кутиб оладилар.

👩‍🎓 Кузнинг салқин тонгларида минг бир ўй билан ишга отланаётган, қалби кийган либосларидек оппоқ ҳамкасбларим. Янги ўқув йили муборак бўлсин. Бугун сизни табриклашга ҳақлиман. Сабаби тан-жонингиз соғ, оилангиз тинч, муҳими уйингизга бироз бўлсада  даромад келтирасиз. Илм-урфон тарқатасиз. Келажак бунёдкорига айланасиз.

👨‍🎓Майли, сизни ҳеч ким эътироф этмасин, майли мукофотларга илинманг, аммо сидқидилдан ишланг, сизни худо ёрлақасин, ўзи мукофотласин.
Фарзандларингиз камолида шу беминнат хизматингиз акс этсин.

🙋‍♂️ Қаршимизда турган яна бир ўқув йили, омадли, баракали келсин.
Ҳамиша шогирдлар ардоғида бўлинг. Унутманг, сиз миллат болаларини тарбиялаб, илм беряпсиз, биз учун арзимасдек туюлган ҳатти-ҳаракатимиз, айтган сўзларимиз кимнингдир ҳаётини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин, ёки кимнингдир кўнглини синдириб қўйиши мумкин.

🤲 Аллоҳим барчамизга билим, сабр, куч-қувват, саломатлик, ширин лутф берсин.
Янги ўқув йилингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар!

💦
@ortiqali1919
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿‌‌

5 months, 2 weeks ago

Мактабга йўқ бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур,
Чораси мушкул касалга мубталодир бизни халқ.

Абдулҳамид Чўлпон.

@ortiqali1919

5 months, 3 weeks ago
5 months, 3 weeks ago

AYT, KETSANG ORTINGDAN KIMLAR QOLADI?!
Hech bir ota-ona farzandiga go'zal xulq-u odobdan yaxshiroq meros qoldira olmaydi.
(Hadisi sharifdan)

Dilbandim, farzandim deya topganing,
O'g'lim, qizim deya yonib chopganing,
Har dam oppog'im deb aybin yopganing,
Ayt, ketsang ortingda kimlar qoladi?!

Yiqilsa bir-birin qo'lin tutgaymu,
El aro nomingni baland etgaymu,
Keksaysang minnatsiz xizmat etgaymu,
Ayt, ketsang ortingda kimlar qoladi?!

Hech bir farzandingni erkalatma bot,
Tarbiya bu - hayot, tarbiya - mamot,
Sendan so'ng qolguvchi yaxshi-yomon ot,
Ayt, ketsang ortingda kimlar qoladi?!

Mehr berib o'zi zor bo'lgan qancha,
Meroslar talashib or bo'lgan qancha,
Iymonsiz bo'lsa gar qalbingni yanchar,
Ayt, ketsang ortingda kimlar qoladi?!

Farzand bil, o'zingga bo'ladi ko'zgu,
Otangga ne qilsang qaytaradi u,
Har kuni o'zingga berar savol bu:
"Men ketsam ortimda kimlar qoladi?!"

ORTIQ ALI BEHUTOV,
Qashqadaryo viloyati Yakkabog' tumani 103-umumta'lim maktabining ma'naviy-ma'rifiy ishlar bo'yicha direktor o'rinbosari.

9 months, 2 weeks ago

#Kun hikmati

KITOB PARASHYUTGA O‘XSHAYDI - OCHILMASA FOYDA BERMAYDI!

9 months, 3 weeks ago

ОСМОН ЯҚИН, ЕР ҚАТТИҚ...

Бола эдим. Кекса аммам бўларди. Туриб-туриб, ғалати гаплар айтарди. Бир куни шундай деб қолди:
Осмонда меҳр кўп. Ер устида орзу кўп. Ер тагида армон кўп...
— Бу нима деганингиз? — десам
— Катта бўлганингда тушунасан, — деб қўяқолди.
Ростини айтсам, катта бўлганимда бу гапларни унутиб юборган эканман. Яқинда тасодифан ёдимга тушди. Аммамнинг гапини энди англагандек бўлдим.
«Осмонда меҳр кўп» дегани Аллоҳнинг карами кенг, бандаларига меҳрибон, дегани экан. «Ер устида орзу кўп» дегани одамзод борига қаноат қилмайди, бир орзуси ушалиши билан бошқасининг кетидан югуради, дегани экан. «Ер тагида армон кўп» дегани эса бандаси вафот этганидан кейин тириклик чоғида ўзи билиб-билмай қилган гуноҳлари учун армон чекади, дегани экан...
Билмадим... Ҳарқалай мен шундай тушундим...

Ўткир ҲОШИМОВ

P.S.
Rahmat, mag'firat va do'zaxdan panoh oyi bo'lmish RAMAZON OYINGIZ MUBORAK BO'LSIN, AZIZLARIM!!!

9 months, 3 weeks ago

Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад ва нифоқ  билан ўтказиш ярамайди.
Эртага хотира бўлиб қоламиз-ky! Яхшилик қилинг, хатто ёмонлик қилганга хам мурувват кўрсатинг
!!!

She'riyat

Yaxshilik - yaxshi-da, yerda qolmaydi,
Yomonlik hech qachon darding olmaydi.
Qo'lingdan kelgancha qoldir yaxshi nom,
Bilsang, yaxshi inson mangu o'lmaydi!

Ortiq Ali Behutov

10 months, 2 weeks ago

#Ibrat bekatidagi javohirlar

? Шайх Муҳаммад Арифий айтадилар:
«Таҳорат қиласану, исроф қиласан. Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан. Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан. Рўза тутасану, ғийбат қиласан. Садақа берасану, миннат қиласан.

- Кўзингни оч! Солиҳ амалларингни тешик халтага солма!»

???????????

? Ота-она учун фарзанднинг энг яхши амали бу:
1. Ҳажга олиб бориш эмас!
2. Оёғини ўпиш эмас!
3. Ота-онасини оёғини ювиб, ўша сувни ичганини намойиш қилиш эмас!
4. Машина совға қилиш эмас!

Энг яхши амалингиз...
- БУ УЛАРНИНГ ЮЗИГА ТАБАССУМ БИЛАН БОҚИБ, ТЕЗ-ТЕЗ БИРГА ҲАМСУХБАТ БЎЛИБ ЎТИРИШИНГИЗДИР...

????????????

We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid