Qiziriqmuslim

Description
Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатишдир!
Савол ва таклифлар учун: @abduhalilabdunazarov
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 month ago
* * *

Иброҳим Адҳам ҳазратлари марҳамат этадилар:
«Бир куни Байтул муқаддас ходимлари мени масжиддан чиқаришмасин, деб ўзимни бўйрага ўрадим, Ярим кеча бўлди. Масжид эшиги очилиб, бир пир ичкари кирди. Меҳробга ўтиб, икки ракъат намоз ўқиди.

Орқасини меҳробга берди, яна қирқ киши кириб келишди. Биттаси: «Бу ерда бир киши ётибдир, биздан эмасдир», деди.

Пир кулимсираб, «Адҳам ўғлидур. Қирқ кундирки, ул ўқиган намозининг тотини билмас», деган эди, пирнинг ҳузурига салом бериб бордим.

Аллоҳ ризоси учун (бу ҳолатимнинг) сабаби не эканини айтмоғини сўрадим. «Фалон куни хурмо олаётиб, ердаги бир хурмо сеники бўлмагани ҳолда, меники, деб олиб единг – сабаб шудир».
Шу жавобни олганим ҳамоно хурмофурушга бориб, ҳалоллик тиладим. Дўкон соҳиби бу сўзимни эшитиб, бир фарёд кўтарди. Дўконини тарк этиб, дарвишлардан бўлди».

Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг
"Тазкират ул-авлиё" асаридан.
Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.

@qiziriqmuslim

1 month ago
1 month ago

ЯХШИ НИЯТ

“Ният” шаклида Аллоҳ таоло мўминларга шундай кимёвий схема ато қилганки, у орқали мусулмон одам бироз диққат қилиш ила тупроқни ҳам тиллага айлантира олади. Ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ
Яъни: “Амаллар ниятларга боғлиқдир”, деганлар. (Имом Бухорий ривояти)

Баъзи одамлар бунинг маъносини, яхши ният ила хато иш ҳам тўғри бўлади ва гуноҳ иш савобга айланади, деб тушунадилар. Бу фикр мутлақо нотўғридир. Гуноҳ ҳар ҳолатда гуноҳ! Қанчалик яхши ният ила қилинмасин, савобга айлана олмайди. Масалан, кимдир яхши ният ила бойлик топсам, садақа қиламан деб, бировнинг уйига ўғирликка тушса, бу нияти сабабли ўғирликнинг гуноҳи кечирилиб қолмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юқоридаги ҳадислари маъноси эса қуйидагичадир:

  1. Бирорта яхши ишга тўғри ният қилинмагунича, савоб берилмайди.
    Масалан, намознинг савоби, холис Аллоҳ таолонинг розилиги учун ўқилгандагина топилади.
    Агар хўжакўрсинлик учун ўқилса, савоб ёзилмайди ва ҳатто гуноҳ бўлади.

  2. Қанча мубоҳ, жоиз ишлар борки, уларга савоб ҳам йўқ, азоб ҳам. Лекин ўша иш бирор яхши ният ила қилинса, ибодатга айланади ва унга савоб ёзилади.
    Масалан, таом ейиш мубоҳ ишлардан.

Лекин кимдир таомни жисмимда қувват ҳосил бўлса, у қувватни Аллоҳ таолонинг тоатига сарф қиламан, деган ниятда еса, шу овқатланишига ажр-савоб берилади. Ёки, Аллоҳ таоло нафсимнинг ҳам ҳаққини зиммамга юклаган, шуни адо этиш учун таом ейман, деган ниятда еса, ёки таом ейишдан лаззат ва роҳат ҳосил бўлса, қалбдан Аллоҳ таолога шукр адо қилсам, деган ниятда еса, бу ҳам ажрга сабаб бўлади. Хуллас, дунёдаги барча мубоҳ ишлар яхши ният ила ибодат даражасига кўтарилади ва савобга сабаб бўлади.

“Насиҳатлар гулдастаси” китобидан.

@qiziriqmuslim

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago
1 month, 2 weeks ago
1 month, 2 weeks ago

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МАСАЛАСИ БЎЙИЧА ҚИЛИНГАН ИШЛАР

2022 йил 18 июль кунги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 01А/101/1-сонли буйруғи билан ташкил қилинган “Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш” тўғрисидаги буйруғи асосан Қизириқ туман “Чилгаз ота” жоме масжиди имом хатиби Абдуназаров Абдухалил Хусанович томонидан 2024 йил 09 октябр Чоршанба куни қуйидаги фуқароларни мурожаати қабул қилинди.

1-Бозоров Акбар .
"Дустлик "махалласи.
Диний савол.

2-Туланов Камолиддин.
"Янги кент" махалласи.
Оилавий масала.

3-Бозоров Шокир.
"Рабатак "махалласи.
Диний масала.

Ушбу фуқароларни мурожаати ва шикоятлари эшитилиб ва уларга тегишли ёрдам хамда маслахатлар берилди.

1 month, 2 weeks ago

#ҳикмат
Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қайтади.

Инсон ҳаёт йўлидан фақат бир марта ўтади. Умримизнинг ҳар бир они ғанимат. Ўтаётган ҳар бир дақиқа ўз эгасидан маъно-мазмун сўрайди. Энг қиммат бойлик – вақтдан унумли фойдаланиш керак. Инсон умрининг ҳар лаҳзасини мазмун билан тўлдириш, оиласи, меҳрибонлари, халқи учун яхшиликлар қилишга интилиши лозим.

Ёшим саксон бирга кирганда ҳаёт тўғрисида чиқарадиган энг қисқа хулосам шуки, дунёга бир марта келадиган одам эзгулик билан умр кечириши шарт. Негаки, ёмонлик қайтгани каби яхшилик хам кутилмаган жойдан ва кутилмаган одамлардан қайтади.

@qiziriqmuslim

1 month, 2 weeks ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago