Alibek Anvariy

Description
O‘zimdan yomonini ko‘rmadim.
Kubro
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 4 Tage, 14 Stunden her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 1 Monat her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 4 Monate her

3 months ago

​​#Устоз_Эркин_Аъзам
#74_ёшда

Чолғулар камертонларга қараб созланади. Уларсиз чолғулар нари борса, ноқис товушлар чиқаради-ю, аммо, ҳеч қачон...

Ўзбек адабиётида худди камертон каби "Адиб қандай бўлиши керак"лигини белгилаб турувчи саноқли шахс ва ёзувчилар орасида Устозим Эркин Аъзамнинг табаррук ўрни бор.

@Alibek_Anvariy

[​​](https://telegra.ph/file/af9685007a3de1f5f3666.jpg)[#Устоз\_Эркин\_Аъзам](?q=%23%D0%A3%D1%81%D1%82%D0%BE%D0%B7_%D0%AD%D1%80%D0%BA%D0%B8%D0%BD_%D0%90%D1%8A%D0%B7%D0%B0%D0%BC)
3 months ago
Bugun o‘zbek adabiyotining yirik namoyandasi, O‘zbekiston …

Bugun o‘zbek adabiyotining yirik namoyandasi, O‘zbekiston xalq yozuvchisi Erkin A‘zam tavallud topgan kun! Sevimli adibimizga Boysun chinoridek uzoq umr, sihat- salomatlik tilaymiz!

3 months, 3 weeks ago

AYOL

Yillar o‘taverdi...
Lahzalar – chalg‘i...
Na bahor, na ayoz, na-da yoz ayon...
Dovdirab, ko‘chaga chiqishdan oldin,
Baribir
              labini
                          bo‘yardi...
                                          ayol...

Alibek Anvariy

5 months, 1 week ago

https://telegra.ph/TЎNҒICH-07-26

Telegraph

ТЎНҒИЧ

Тўнғични боғчадан олиб келишди... Шу келиш бошқачароқ, негадир бегим кунларига ўхшамас эди. У катталарнинг сирли қарашларидан, одатдагидан фарқли, ҳадеб суйиб-эркалашларидан андак ҳадикми, тушуниксиз ёқимли (иштаҳани тиядиган), байрамона ҳаяжонми туйгандек…

[https://telegra.ph/TЎNҒICH-07-26](https://telegra.ph/T%D0%8EN%D2%92ICH-07-26)
5 months, 2 weeks ago

​​​​АЛИБЕККА

(Ўғлим Алибекнинг 2 ёшга
тўлиши муносабати билан)

Эндигина икки баҳорни кўрдинг,
Икки юз баҳорни кўрганлар ҳам пур.
Гўё энди икки наҳорни кўрдинг,
Юз йиллар даврингни – давронингни сур.

Ҳеч қачон йиқилма, демайман билки,
Уринмай-суринмай бўлмайсан катта.
Ҳар қачон шошилма, дейман мен билки,
Шошилсанг, йиқилмоқ мумкин ҳаётда.

Умр қалъасида яшамоқ мушкул,
Бир иш қилар бўлсанг, ўйла бир нафас.
Қор ёғса ҳам майли, қолган ишингга,
Касни нокаслардан ажратолсанг бас.

Инсонлар дардига дармон бўл, лекин.
Дардингни дардига қўшиб юборма.
Ўз ўрнинг эгалла, ҳаётда секин,
Отни узоқларга чопдириб борма.

Дўст тамғасин босиб юрганлар, билсанг,
Заминда жуда кўп – мисоли қузғун.
Бугун дўст, эртага – бегона, десанг,
Топилар шабпаррон каби кечқурун.

Тилда дўст, дилда ёв “дўстлар” на даркор,
Топмасанг, яхшиси, бошинг қотирма.
Қидирай қаердан, дея сўрасанг,
Сен уни заминдан излаб ўтирма.

Пок бўлгин, Оллоҳни тутгин ёдингда,
Бундан ортиқ ҳиснинг йўқдир қиймати.
Тўғри сўз, мард бўлгин бу иккиласи,
Ҳақиқий йигитнинг асл зийнати.

Ота-онангни сен эъзозла доим,
Отанг отасидан ўрганган буни,
Акс ҳолда бўлар қиёмат қоим,
Нима эксанг, билки, ўрасан шуни.

Дардинг менга бўлсин дейман, жигарим,
Чунки отам айтган менга бу сўзни.
Отамнинг отаси отамга айтган,
Муқаддас деб билгин ушбу алфозни.

Ҳаётда, азизим, жуфт танлар бўлсанг,
Суриштир, аввало, наслу насабин.
Ва сўра: Сен мени – ўзимними ё,
Севасан, давлатим, обрў-мансабим?

Инсонга капалак завқ берар ҳатто,
Бироқ унинг умри мижжа қоққунча.
Баъзилар бир аср яшар бехато,
Умри адо бўлар ўзига ёққунча.

Бахтингни тилайман мурғак чоғингдан,
Умидим каттадир Сендан, Алибек.
Тахтингни тилайман Эрам боғидан,
Йигитлар султони бўлгин Алидек.

Эндигина икки баҳорни кўрдинг,
Икки юз баҳорни кўрганлар ҳам пур.
Гўё энди икки наҳорни кўрдинг,
Юз йиллар даврингни – давронингни сур.

Анвар ОМОНТУРДИЕВ

1996 йил, 30 май.
Термиз.

[​​](https://telegra.ph/file/326d5ad1d9280189038e1.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/1466bd79092ecc806b4dc.jpg)**АЛИБЕККА**
5 months, 2 weeks ago
Alibek Anvariy
7 months, 1 week ago

​​​​СЎНГГИ ПАРДА
(Занжирлар қияди алпкелбат кифтин,
Пойгакка тиз чўкар ўғлон беқўрқув.
Паризод Буддадай кўтарар кафтин, 
Оломон тек қотар. Ва сўзлайди у:)

– Гапингни қайтиб ол, бўлма пушаймон,
ўйла, толеингни бўғизламагин!
– Сўзимдан қайтмайман, сўзимга ишон:
мен ҳали сендайин жонон кўрмадим!

– Ҳаётингни сақла. Қолма йўлингдан,
кетавер. Йўл очиқ. Ана, тўрт тараф!
– Эй чироғи олам, сенинг кўйингда,
жон таслим этмоқлик мен учун шараф!

– Гапингни қайтиб ол, ҳамон кеч эмас,
кечиксанг... жаллодга иш топилади.
– Йўлидан, сўзидан қайтган эр эмас!
Мен сени севаман!.. 

(Бош чопилади)...
@Alibek_Anvariy

[​​](https://telegra.ph/file/33426851f300467463236.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/fd82a05ecaac528040a40.jpg)**СЎНГГИ ПАРДА**
7 months, 2 weeks ago

**Дунёга назар

ДЎСТИНГ КИМЛИГИНИ АЙТСАНГ...

ЁХУД СССР'ГА ЭРГАШИШНИНГ АЯНЧЛИ ОҚИБАТИ ХУСУСИДА

Қачонлардир СССР даврида (1975 йил) чиққан Ўзбек совет энциклопедиясидан қуйидаги маълумотни кўчириб олган эканман:

«ШИМОЛИЙ КОРЕЯда революция муваффақиятли ривожланди. ЎТКАЗИЛГАН ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИДА мустамлакачилик ва феодализм қолдиқлари тугатилиб, Шимолий Корея СОЦИАЛИЗМ ҚУРИШ йўлига ўтди.
КХДР (яъни Шимолий Корея) экономикаси социалистик мамлакатлар, жумладан, СССР билан яқиндан ҳамкорликда ривожланмоқда.

АҚШнинг ҳукмрон доиралари ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА халқ манфаатига зид режим ўрнатишга ҳаракат қилди. Корейс халқининг хоҳишига зид ҳолда номигагина ўтказилган нолегал сайловдан кейин КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ деб аталмиш ФОРМАЛ РЕСПУБЛИКА тузилди (1948 йил август) ва унга Ли Син Ман бошлиқ ИМПЕРИАЛИСТЛАР МАНФААТИНИ КЎЗЛОВЧИ РЕАКЦИОН КУЧЛАР раҳбарлик қила бошлади.

1948 йил августда ШИМОЛИЙ КОРЕЯда Олий халқ мажлисига умумий сайлов (тўппа-тўғри овоз бериш йўли билан) ўтказилди. Мажлис халқ-демократик давлатининг конституциясини ишлаб чиқди...

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – формал республика... Америка босқинчилари ҳомийлигида Жанубий Кореяда йирик буржуазия ва помешиклар диктатураси ўрнатилган.
Жанубий Кореяда ҳарбий харажатларнинг кўпайиши, МИЛИТАРИЗАЦИЯнинг (қарангки, бу сўз янги эмас экан) кучайиши пролетариат ва деҳқонларни, айниқса, оғир аҳволга солиб қўйди. Озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар нархи доим ошиб турди. Ишсизлар сони кўпайди. Саноат, асосан, чет эл капитали (яъни, ҳозирги тил билан айтганда, инвестициялар) ҳисобига ривожланди. Ҳуқуқсизлик интеллигенцияга ҳам таъсир қилди, айниқса, ўқувчи-ёшлар ўрта мактабни битиргандан кейин ишсиз қолди.
Жанубий Кореяда прогрессив спектакллар таъқиб қилинмоқда. Кинематография кучли цензура ва чет эл киноси рақобати туфайли кризисга учрамоқда...»

ХУЛОСА
«Империалистлар манфаатини кўзловчи реакцион кучлар раҳбарлик қилаётган, америка босқинчилари ҳомийлигида йирик буржуазия ва помешиклар диктатураси ўрнатилган формал республика»нинг бугунги тараққиётига қаранг.

МАЪЛУМОТ УЧУН: айни пайтда Жанубий Корея иқтисодиёти ривожланган ЭНГ КУЧЛИ 20 ТА МАМЛАКАТДАН БИРИ ҳисобланади. Ялпи ички маҳсулот умумий ҳажми бўйича жаҳонда 13-ўринни эгаллаб турибди (жон бошига ҳисоблаганда, 28-ўринда).
Шимолий Корея эса бу борада кучли 200 таликдан мустаҳкам ўрин олган. Википедия маълумотига кўра, киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича шимолликлар 178-ўринда. Бу Ўзбек совет энциклопедиясида таъкидланганидек (марҳум СССРнинг беғараз кўмаги билан албатта), 75 йил давомида «ўтказилган демократик ислоҳотлар натижаси» бўлса керак.

Тиркама: қизиқ устида, яна бир факт.
СССРга эргашган ўнлаб қолоқ давлатлар билан АҚШ инвестициялари ёрдамида, унинг тараққиёт йўлидан бориб ривожланган мамлакатлар ҳаётига разм солинг. Япония ва Жанубий Корея бунга яққол мисол. Советлар миллиардлаб одамларни қай тарзда қолоқлик ва қашшоқлик ботқоғига, иқтисодий жарликка бошлаганини кўринг. Ўзи-ку асфаласофилинга, Гайдай комедиясида айтилганидек, энг чуқур жарнинг энг чуқур жойига кириб кетди. Унинг касофати кўпни урди лекин.
Ўткир БОЛТАЕВ,
иқтисод фанлари докторлигига доимий номзод**

7 months, 2 weeks ago

​​ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИБир шеър кучи билан тортдим умрни,
Сўзнинг оғирлиги узди томирни.

Бир шеър тезлигида соғинчлар тошди,
Сўзлар бу тошқинга кор қилса кошки...

Бир шеър лаҳзаси ҳам етди асримга,
Сўзлар қолиб кетди доим касримга.

Бир шеър шарорини шуурим туйгач,
Қаторим охирги сўзгача куйгач –

Бир шеър овозида яна чорландим,
Ўзим чақирдиму ўзим бормадим...

Бир шеър зирвасидан қуладим кескин,
Сўзнинг зўри билан маҳкамдир тизгин.

Бир шеър косасидан сипқордим, мастман,
Шу бўйи ҳеч қачон ўнгланолмасман.

Бир шеър кенглигича эшигинг лангдир,
Бир қадам сўз қолди сенгача, Тангрим!

@Alibek_Anvariy

[​​](https://telegra.ph/file/8cac243338b06941423d9.jpg)**ЎЛЧОВ БИРЛИКЛАРИ**Бир шеър кучи билан тортдим умрни,
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 4 Tage, 14 Stunden her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 1 Monat her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 4 Monate her