Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 3 weeks, 5 days ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 3 years, 2 months ago
#мавлид *Ҳасратларга дош бера олмай, бўйингиз олган атиргуллар ҳам япроқларин йўлингизга тўшар.
Барглар ранги соғинчдан сарғаяр. Муҳаббатингиз шавқи ила тўлишган
ой ҳам ҳажрингизда ичикиб ингичкалашар... Бутун коинот Сиз азиз туғилганингизда жўнбўшга келгани каби, муборак ойнинг сўнгги яқинлашавергач, айрилиққа чидай олмаган дўстингиз Умар розияллоҳу анҳу сингари жунунлашар. Қалблар эса бир соғинч, бир умид эпкини ила тўлғонар... Ҳабибим, Сизни дея бутун оламлар Роббиси Ишқни яратди!
Бу ишқлар заррасига интизорман букун. Офтобга тиклаб қараб бўлгайми ахир, кўзларни кўр этмасми?! Бағирлар куйиб кетмасми?! Сизсизку ўша Офтоб пардаси. Пардани кўтармай Офтобни кўра олмагандек, Сизга етмай туриб Ул Офтобга етишгайларми?!
Эй, Нурафшоним!
Эй, Мушкафшоним!
Ўртанган бенаво кўнгилларни шафоатингиздан бенасиб этмасангиз эди...
bintu Ismoil дан
Аллоҳумма солли аъла саййидинаа Муҳаммадин ва аълаа аали саййидина ва баарик васаллим...*
Хадиси шарифда:
«Кимийки (қул хуваллох ахад)ни минг (1000) марта ўқиса бас, батаҳқиқ ўзини нафсини Аллоҳдан сотиб олибди.» (ўзини дўзах азобидан қутқариб олибди) дейилган.
Ихлос сурасини* намозда ва намоздан ташқари ҳолатда ўқишлик қанчалик улуғ савоб экан. Ваҳоланки бу ҳадисларда БАРОАТ кечасидан бошқа вақтда ўқилган ИХЛОС сураси хақида айтилган.
Энди ўйлаб кўрингчи, бу ишни биздан олдин ўтган Солиҳ инсонлар каби муборак БАРОАТ* кечасида қилсак (Намозда туриб ихлос сурасини ўқисак) қанчалик савобга эришамиз...?
Албатта бунинг даражасини ҳаёлимизга ҳам сиғдира олмаймиз. Чунки Аллоҳ чин ихлос билан қилинган ҳар бир яхши амалнинг ажр савобини кўпроқ қилиб бергувчи Зотдир.
«Албатта,Биз унга йўл кўрсатдик...»
Инсон.3@fariduddin_attor*❄*
«... Аллоҳ қийинчиликдан сўнг тезда осонликни берур».
Талоқ:7@fariduddin_attor*❄*
#эслатма
Аудио қиссани каналимиз линки билан тарқатинг! Биродаримиз айнан каналимиз учун махсус ўқиб берганлар. Аллоҳ рози бўлсин!
#энг_гўзал_ишқ_қиссаси *"Юсуф ва Зулайҳо","Лайли ва Мажнун" сингари "Шайх Санъон қиссаси" ҳам энг гўзал Ишқ қисасалиридан биридир.
Марҳамат, яна бир бор бу қиссасини тинглаб тафаккур қилинг!
"Мантиқ ут-тайр" асаридан қадрлигимиз Сабоҳат Раҳимова ўқиган.*
("Шайх Санъон" қиссасига ишланган сурат)
@Fariduddin_Attor?
❄️❄️❄️
Айрилиқнинг сояси кўринди, бунчалар оғир экан, бунчалар зил-замбил... Айрилиқнинг энди кўринаётган соясини кўтаролмаётган қалбим, унинг ўзига қандай дош берсин, қандай чидасин..!
Сен юрагимга айланиб бўлгансан, юраксиз яшаб бўладими..?! Жисминг кетгани билан хаёлларинг руҳимда қолиб кетган. Қалбимда, руҳимда экансан буни айрилиқ деб бўладими..?! Кутяпман чунки кетаётиб ишқ эшикларин қиялатиб ёпиб кетгансан. Гар келмайдиган бўлсанг, сени унуттирадиган дуоларни, бор бўлса сени унуттирадиган сураларни ўргатиб кетки озгина енгиллик бўлсин юрак шўрликка. Ёки бўлмасам Роббим унга раҳминг келсин, ёрдам қил унга деб дуо қил зора Худойим ёрдам қилса биз ожиз гуноҳкорларга...
✍ Бушро
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 3 weeks, 5 days ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 3 years, 2 months ago