🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
📍Ҳимоя фикри қаерга йўқолиб қолди?
«Энди, судларга жиноят иши фақат айблов хулосаси билан эмас, балки ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилинади», — деган эди президент Ш.М.Мирзиёев 20.12.2022 йилдаги Парламентга қилган мурожаатида.
Мана бугун 20.12.2024 йил. Орадан 2 йил вақт ўтиб кетибди. Бироқ ҳали ҳануз бу бўйича бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмасдан, Президент топшириғи бажарилмади. Чунки, бизда адолат тантана қиладиган қонунлар қабул қилиниши кечикиши ёки йўқ бўлиб қолиши одатий ҳолга айланган.
Бунинг оқибатида, бугунги кунда ҳали ҳануз жиноят ишлари судларга фақат айблов хулосаси билан берилмоқда, натижада судьяларда иш билан танишиш жараёнининг ўзида айбловга мойиллик пайдо бўлмоқда.
Шу сабабли, Президент томонидан жиноят процессида томонлар тенглигини таъминлаш мақсадида ҲИМОЯЧИ ФИКРИНИ ҳам судга киритиш тартибини жорий қилиш бўйича масъулларга кўндаланг вазифалар қўйилган эди. Афсус, натижасини кўриб турибсиз.
Адвокат Шохрух Мирзабеков
👉 @inson_huquqi
📌 Қамоққа олиш: Америка қонунчилиги
Судья қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллашда нималарга эътибор бериши лозим? - деган саволга АҚШнинг собиқ Федерал прокурори Грегори Уэддлнинг жавоби:
🔹 "Агар бирор бир шахс жиноятда айбланиб, судга қадар қамоққа олинса, судья биринчи ўринда АҚШ конгресси томонидан томонидан 1984 йилда қабул қилинган "Гаров ҳақида"ги қонун талаблари доирасида хулоса қилади.
Яъни судья ушланган шахснинг қочиш эҳтимоли қанчалик юқори, судгача очиқда юрса, судга келишга ишонч борми, агар унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилмаса, жамиятга хавф солиши мумкинми, у илгари бирор бир жиноят содир этганми, муқим яшаш ва ишлаш жойи борми, гувоҳларга таъсир ўтказиш имкони борми, шу каби омилларни инобатга олади ва судга қатнашиш эҳтимоли юқори эканига ишонч бўлса, қўйиб юборади.".
🔺P.S. Америкада суд муҳим ва аниқ масалаларга эътибор қаратаркан.
Бизда ҳам 2025 йил 1 январдан бошлаб жорий этиладиган тергов судьяси институти фақат холислик, адолат ва қонунийликка асосланишини кутиб қоламиз. Маъмурий босим, ташқи таъсирлар қатъиян инкор этилиши лозим.
? Актёру актрисалар ҳам депутат бўлмоқчи (ми) ?
Хабар берилишича, Маданият ва санъат вакиллари ичидан Ёдгор Саъдиев, Раъно Шодиева, Гавхар Зокирова, Раъно Зокирова ва Дилноза Кубаевалар ҳам депутатликка ўз номзодларини қўйишган.
❗️P.S. Ҳар ким ўз касби билан шуғулланса, халққа манзур ва маъқул бўлармиди? Қонун ижодкорлиги жиддий масала...
⚡️ Шилқимлик безориликми?
?Хотин-қизларга нисбатан шилқимлик қилингани учун, “шилқим” фалон суткага қамалди деган хабарларни эшитамиз.
Хўп шилқимлик ўзи нима? Қандай кўринишлари бор? Шу ҳақда фикрлашамиз.
Шилқимлик бу асосан “эркак”ларга хос енгилтаклик ва салбий сифат бўлиб, аёл (хотин-қиз)ни қўрқитишгина эмас, балки уятсиз ҳазиллар қилиш, анекдотлар айтиш, турли ишоралар қилиш, беҳаё қўл теккизишлар, яъни аёлнинг шаънига, ор-номусига тегинадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қилиш тушунилади. Шилқимлик ишхонада ҳам, кўча-куйда, транспорт воситаларида ва бошқа жамоат жойларида ҳам кўзга ташланиши мумкин.
“Шилқимлик” майда безорилик жумласига кириб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида унинг тушунчаси берилган, унинг мазмунига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик ҳисобланади.
? @inson_huquqi|#Ҳуқуқий_билимни_оширамиз
❗️P.S. Шилқимлик жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарлик бўлиб, 1 700 000 сўмгача жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
Шунча алимент тўлагандан Оиланг бағрида бўл...
Хабар берилишича, Ўзбекистонда алимент рекорди янгиланибди.
Тошкент вилояти. Зангиотада ота 3 нафар фарзандига ( 2023 йилдан 2039 йилга қадар 6, 4 ва 3 ёшдаги фарзандлари алимент тўлови) ? 1,7 млрд сўм алимент тўлабди.
Қарздорнинг хорижга даволаниш учун кетишига алимент тўсиқ бўлаётган экан.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her