PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 3 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 6 months ago
☎️ Реклама ? @PV_REK
? Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 4 days, 2 hours ago
Олмахон ўз жуфтига севгисининг белгиси сифатида гул тақдим қиладиган заминдаги ягона ҳайвон экан. Субҳаналлоҳ! Наҳот баъзи эркаклар шу митти ҳайвончалик бўлолмасалар...
@СОГЛОМ ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ
☀️Назарни позитив ўй-хаёлга, ҳаётни позитив томонларига қаратиш оркали ҳаётингизга фақат хурсанд қилувчи вазиятларни ва инсонларни торта оласиз.
☀️Ҳаётга яхшилик беринг, ички хотиржамликни сақлай билинг, ўй-хаёллариз доимий дуода, доимий эзгу тилакларда...
☀️Яратувчига, Келажакка, Коинотга бўлган ишончингиз орқали ички хотиржамликка эришасиз...
☀️Дунёга Илохий севги, мухаббат назари ила боқинг яхшиларим...
@Психолог Зулфияхон Абдуллаевна
https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H
*? ? ? ? ? ? ? ? ?*
。゚゚・。・゚゚。
゚。реакция колдиринг ?
゚・。・
@соглом оила психологияси
???
@Психолог Зулфияхон
Абдуллаевна ?**https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H
☘Ҳар ким ўз тасаввурлари билан яшайди. Кимдир учун дунё фақат оқ-қора рангдан иборат, ким учундир у камалак рангларидек жилвакор...
☘Кўргуликлар кўпинча ҳам гуноҳларингиз бадали бўлиб ҳаётингизга кириб келмайди...
☘Улар сизни кучли қилиб тарбия топишингиз учун ҳам берилади...
☘Синовлар ўз номи билан синов...
☘Одатда синов бир кишини синовдан ўтказмайди, унинг атрофидагиларни ҳам сарагини саракка, пучагини пучакка ажратиб ҳам беради.
☘Атрофингиздаги пуч инсонлардан воз кечасизми, йўқми бу ҳам сиз учун яна бир синов...
☘Тушкунликка тушманг, ҳеч қайсиси тоқатимиздан ортиқ нарсалар эмас...
Ҳаммаси сабримиз етгунча...
????????????
@соглом оила психологияси
???
Психолог Зулфияхон Абдуллаевна
?Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху кадрдонлар!
?Муборак жума тонги хайрли бўлсин!
?Бугунги кунингиз файз-барокатли, унумли, хурсандчиликларга бой, чиройли утишини тилаймиз!
? Бугун фарзанд истаганларга солих фарзанд
? Беморларга комил шифо
? Уй олишни истаганларга файзли, шинам уй
? Машина олишни истаганларга янги машина
?Ишга жойлашмокчи булганларга халол-баракали даромадли касб-хунар
? Янги оила курмокчи булганларга иймонли-виждонли, хаёли, вафодор жуфт-халол
? Толиби илмларга дунё ва охиратлари учун нафи тегадиган тугри билим
? Янги иш бошлаганларга омад
? Билимларини синовдан утказаётганларга мувафакият
? Кариндошларини зиёратига боришни ният килганларга, улкан савоблар берсин Роббим
? КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ УТСИН!
? ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
@соглом оила психологияси
???
@Психолог Зулфияхон Абдуллаевна
"Кутиш”, "тасодиф”, "омадга ишониш” каби сўзлар позитив инсоннинг луғатида учрамайди. Улар ҳаётларини йўлга қўйишда фаол ҳаракат қилишади. Улар тиним билмай, меҳнат қиладилар, қийин лаҳзаларда ўзини яхши ҳис қилиши учун атрофни, дунёни ўзгартиришга ҳаракат қилишади. Ҳеч қачон "олма пиш, оғзимга туш” деб бекор ўтирмайдилар.
Аксарият одамлар умрининг охирига қадар, ўзлари севган буюмлардан, ғоялардан воз кечмай, бунинг учун куч-қувватларини аяшмайди. Позитив инсонлар эса, яшаши учун халақит қилаётган ҳар қандай буюмдан, ғоядан осонгина воз кечади.
Позитив инсонлар яхши ва ёмон воқеалар таассуроти айнан қачон, қаерда рўй берган бўлса, ўша ерда қолиши керак, деб ҳисоблайди. Улар кундалик иш билан банд бўлиб, бугун ва келажакни яратаётганликлари учун ҳам ўтмишни ҳадеб хотирлайверишга вақт топмайдилар. Ўтмишда қилган хатолари учун афсусланмайдилар, балки ундан сабоқ олиб, келажакда такрорламасликка ҳаракат қилишади.
Улар ҳеч қачон тақдиридан нолимайди, ҳар бир куни, ҳар бир босган қадами учун Яратганга шукур қилади. Ҳар бир куни қизиқарли воқеаларга, янги таассуротларга бой бўлади. Ҳаётни фақат яхши томонидан кўришади.
Оптимист инсонлар кучи етмайдиган эмас, балки қўлидан келадиган ишларни амалга ошириш учун интилишади. Ҳатто омадсизликка учраганларида ҳам, янги вариантларни ўйлаб топишади, ҳеч қачон айбни бировнинг бўйнига қўймайди.
Ўз қўрқувига асир бўлган инсон тўлақонли ҳаёт кечиролмайди. Улар ҳар қандай шароитда ҳам қўрқувларини енгади. Ҳеч қачон татиб кўрмаган экзотик таомни еб кўришдан ёки ҳеч қачон бажармаган янги иш фаолиятини бошлашдан ҳам қўрқишмайди.
Улар ҳар доим хушкайфиятда юришади, атрофдагиларга ҳам яхши кайфият улашади. Оптимизм, ҳаётга ижобий кўз билан қараш, юмор позитив инсонларга хос хусусиятлардан биридир.
Позитив инсоннинг ҳеч қачон ёлғиз ўтирганини, ҳаётдан нолиганини эшитмайсиз. Улар янги танишлар орттиришни, "давранинг гули” бўлишни ёқтиришади. Ҳеч қачон бировнинг орқасидан ғийбат қилишмайди, мушкул вазиятга тушиб қолган инсонларга ёрдам қўлини чўзади.
Позитив инсонларни энг бахтли одамлар, уларнинг ҳеч қандай муаммолари йўқ деб ўйлаш нотўғридир. Инсон қоронғиликда қолмаса, ёруғликнинг қадрига етмайди. Улар ҳам омадсизликка, бахтсизликка учрашади, дард чекишади. Аммо шунда ҳам тушукунликка тушмай, бахтсизликдан бахт қидиришади.
Позитив инсонлар ўзларини ҳурмат қилишади. Ҳеч қачон эзма бошлиғидан, кўп гапирадиган рафиқасидан ва ҳосилнинг кўнгилдагидай бўлмаганидан афсус-надомат чекишмайди. Бошларига тушган ишда ҳеч қачон бировни айбламайдилар. Ҳар қандай шароитда ҳам бировдан ёрдам кутмай, фақатгина ўз кучларига ишонадилар.
Кўрганингиздек, позитив одамга айланиш унчалик қийин иш эмас экан. Бу одатларни шакллантириш учун ўз устингизда тинмай меҳнат қилсангиз, албатта, кўнгилли натижага эришасиз!
БИР К,АДАМ ОЛДИНГА.... ?????
@СОГЛОМ ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ
https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H
**Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.
Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан:
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..
– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган.
Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди.
Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.
Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди.
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.
– Бемалол, деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё
кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим.
Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим.
Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради.
Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди.
Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир.
Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин.
Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз.
Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.
©Jaloliddinrumiyy?
@соглом оила психологияси
???
@Психолог Зулфияхон
Абдуллаевна ?**https://t.me/joinchat/SgfQEIAtNk1G266H
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 3 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 6 months ago
☎️ Реклама ? @PV_REK
? Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 4 days, 2 hours ago