Blogger Abdullayev

Description
ANTIKORRUPSIYA OAV maxsus muhbiri @antikorruz

Ambassador - @mobiletaxi_chirchik_bot
Ambassador - @chirchikcity7
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago

2 months, 1 week ago
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазири …

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазири Ҳилола Умарованинг жорий йил 26-июлдаги 652-К-сонли буйруғи билан Тошкент вилояти Охангарон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ботиржон Турғунов эгаллаб турган лавозимидан озод эттириб юборган эди. Буни қарангки,жорий йилнинг 3-октябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди Ботиржон Турғуновни бўшатган вазирнинг буйруғини ғайриқонуний(ноқонуний) деб топган.Суд харажатларини эса вазирлик тўлаши кўрсатиб ўтилибди. Вазир ҳам лобистларга ишониб иш қилишда давом этаверса охир-оқибат ҳамма буйруқлари битта судда синиб кетаверади. Бу борада шунақа,анақа,бунақа деб ўтирамизда,бошқа иложимиз хам йўқ. Битта вазирни буйруғини синдирган одамлар бор экан-ку, ман пастки табақадан асаб бўлиб юрган эканман. Балиқ бошидан сасийди, деб бежизга айтишмас экан-да. Ботиржон Турғунов эса адолат учун охиргача курашганига қойил қолишдан бошқа чора йўқ!

P.s: Ботиржон Турғунов бир неча бор заказ қурбонига айланибди-да... Вазир ҳам худди заказни бажаргандек ишдан бўшатиб юборгандек гўё

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Ishonchli va sifatli qurilish - @chirchikcity7

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2 months, 1 week ago
Бекорга кетган вақт, бекорга қилинган оворагарчилик...

Бекорга кетган вақт, бекорга қилинган оворагарчилик...

Куни кеча бир фуқаро томонидан давлат боғчаларининг бирида фарзандини гўёки тарбиячи уриб қўрқитаётгани ҳақида шикоят қилиб мурожаат йўллаган эди. Бугун эса ушбу масалада тегишли ташкилотдан комиссия сўраб жойига чиқиб мурожаатчи холислигида муаммони ўрганиб айбдорларни жазолатамиз деб ўйлаган эдим. Афсуски мурожаатчи айтилган вақтга келмади, қўнғироқ қилинганда эса гўшакни босиб қўйди. Орадан озгина вақт ўтиб эса "Telegram" орқали мазаси йўқлигини билдирар экан. Бу постни ёзишимдан мақсад эса мурожаат қилиб ўйин қилманг! Кимнидир вақтини олиб оворагарчилик қилгандан кўра бўладиган ишни қилинг. Бугун 60-дақиқа вақтим эса бекор кетди. Ундан ҳам ачинарлиси эса онамдан ҳам катта бўлган инсонларни шунчаки овора қилганим бўлди. Мурожаат қилдингми охиргача тур охиргача бор. Нима кераги бор ортиқча оворагарчиликка йўл қўйиб. Айнан бугунги ҳолатда бир инсонни деб анча ишлар чала қолиб кетди. Инсонда уят ҳам бўлиш керак аслида. Бу пост билан яна бир нарсани айтаман, аноним мурожаат қилма, қўрқмасдан шахсини беркитмасдан мурожаат қил. Ҳеч ким каллангни узиб олмайди. Ҳеч ким аноним мурожаатинг учун жавобгарликни бўйнига олишни истамайди. Ҳар ким ўзи учун ўзи курашади. Ростмана ишлаётганларни устидан эса асоссиз мурожаат қилиб овора қилиш керак эмас....

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Ishonchli va sifatli qurilish - @chirchikcity7

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2 months, 1 week ago

Бугун Президент Тошкент вилоятига ташриф буюради

Бугун, 14 октябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади.

P.s: Манимча Янги йўл туманига борсалар керак юрт бошимиз...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Ishonchli va sifatli qurilish - @chirchikcity7

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2 months, 1 week ago

ANTIKORRUPSIYA OAV(@antikorruz) махсус мухбири Blogger Abdullayev томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигига қарашли ЧИРЧИҚ Авиация ТАЪМИРЛАШ ЗАВОДИ ишчиларининг мурожаати эълон қилинганидан сўнг ойлик маошлар тушириб берилаётгани ҳақида ишчи ходимлар раҳмат билан мурожаат қилишмоқда. Чирчиқ авиация таъмирлаш заводининг устав фонди
46.623.326.101-сўмни ташкил этар экан. Ойлик маошларни ўз вақтида тўлаб берганида эди, ижтимоий тармоқ орқали ишчи ходимлар норозилик билдирмас эдими? Ходимларнинг аксарияти порталга ҳам бандликка ҳам бир неча маротаба мурожаат қилгани ва эвазига ҳеч қандай натижа бўлмагани ҳақида эътироз билдиришганди. Ушбу завод маъмурияти яна қолган ойлик маошларни бугун тўлаб беради деб умид қиламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Ishonchli va sifatli qurilish - @chirchikcity7

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2 months, 1 week ago

Бугун ҳамма хурсанд, лек парвойинг йўқ,
Кўзларинг кўрса, ҳатто қалбинг йироқ.
Босай десам қадам йўлларим айро,
Икки қўлда кишан, қасд олар ҳаёт.

Сан мани ўйлама, таваллуд айёмимда
Барча яқинлар ёнимдамас, (ёнимдамас)
Шунчаки индама, дилингда маст бўлиб қолавераман,
Жоним, фақат йиғлаб эслама.

Мани тинглади ичида дарди борлар қулоғи,
Ўчирдим чироқни, не ҳар кундан бу кун оғир,
Кетма-кет гуноҳим, дардларим суянган тоғи,
24 баҳорим гуллатган онажоним тимсоли.

Мисол қилиб этганда қолдим кемада қирғоқсиз,
Уч йил кетган ҳаракатимга қани эт ким рози?
Маза қилиб ортимдан отилган тошларга рости,
Парвосиз туҳматингдан ўтиб кетдимми хатосиз.

Happy birthday, happy, happy birthday,
Қайғудан ёқаман шағамим кўзимга ёш кеб....

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Ishonchli va sifatli qurilish - @chirchikcity7

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2 months, 1 week ago

Зудлик билан ўз ишига жавоб бера оладиган масъулиятли ғишт терувчи усталар керак. Агарда кимда ким ғишт теришни билса бизда доимий иш мавжуд. Иш ҳаққи ойлик ёки донага келишилади. Биз томондан ўз вақтида хизмат ҳаққи берилиши таъминланади. Жами 10-кишидан иборат ғишт терувчилар керак. Қуйидаги +998908085077 рақамга мурожаат қилишингиз сўралади. Ғишт терувчи усталарга жўнатиб қўйиш керак бўлган хабар бу...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Ishonchli va sifatli qurilish - @chirchikcity7

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2 months, 2 weeks ago

Расмий муносабат

Чирчиқ шаҳар 8-кичик ноҳияда истиқомат қилувчи фуқаро M.О. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари номига ўзи фаолият юритаётган 23-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб директори томонидан мактаб ўқитувчиларига нисбатан ноҳақликлар бўлаётганлиги тўғрисида мурожаат ёзган.

Ушбу мурожаат Чирчиқ шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўрганиб чиқиш учун қабул қилинган. Ва ишчи гуруҳ 23-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб фаолиятини бориб ўрганишни бошлаган.

Аммо жорий йилнинг 2-октябрь куни тахминан 19:00ларда фуқаро M.О. касбдоши З.Ш. билан ўртасида низо келиб чиққан ва бир-бирига турли тан жароҳати етказган. Ҳозирда M.О. Чирчиқ шаҳридаги шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар ўрганиш олиб бормоқда.

Фуқаро M.О. шифохонага ётқизилганлиги сабабли ўрганиш даврида мурожаатчининг иштироки муҳимлиги инобатга олиниб, ушбу мурожаатни ўрганиш маълум муддатга қолдирилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси матбуот котиби.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

2 months, 2 weeks ago
2 months, 2 weeks ago

Ўзбекистон Республикаси тегишли органлар диққатига ушбу постни ҳавола қиламан.

Манфаатлар тўқнашувидан норози бўлиб ушбу ҳолат ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбари ўринбосари Шахноза Мирзиёева номига ариза ёзган педагог туни кеча ўз уйида ўз ҳамкасблари томонидан калтаклаб кетилган. Ҳозирда педагог Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси касалхонасида бир аҳволда ётгани ҳақида хабар келмоқда. Аризаси эса бугун Чирчиқ шаҳар инсон ижтимоий хизматлари маркази ходимлари томонидан ўзини чақирмасдан туриб ёпиб юборишгани ҳақида хабарлар келмоқда. Ушбу ҳолатни тўлиқ қонунан ўрганиб чиқишда тегишли органлардан амалий ёрдам сўраб қоламиз.

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Eng mazali Qarsilama somsa - +998950733100,
+998959925000

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.me/+P8S52SBhMmQwMTBi

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago