🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
❗️❗️❗️E'lon ❗️❗️❗️
Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazining Yagona billing tizimida navbatdan tashqari profilaktika ishlari olib borilishi munosabati bilan my.gov.uz portalidagi pullik xizmatlardan foydalanishda uzilishlar kuzatilishi mumkin.
❗️❗️❗️Иккинчи турмуш ўртоғим қизимни фарзандликка олмоқчи, бунда қизимнинг отасини розилиги керакми?..
Фарзанд буюм эмаски, уни бир шахс номидан иккинчи шахс номига ўтказиш мумкин бўлса. Сиз айтаётган ҳолат фарзандликка олиш билан боғлиқ ҳисобланади.
Яъни сиз янги турмушга чиқаётган шахс қизингизни фарзандликка олиши мумкин, шундай ҳолатдаги қизингизнинг туғилган ҳақидаги гувоҳномасига ўзгартириш киритилиб, ота устинидаги ёзув ўзгартирилади.
❗️Бироқ бунинг ҳам бир қатор талаблари мавжуд. Оила кодексининг 151-моддасига биноан фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Ушбу кодекс 159-моддасига асосан болани фарзандликка олиш учун фарзандликка олинаётган бола ота-онасининг розилиги талаб этилади. Бунда ота-онанинг боланинг фарзандликка олинишига розилиги нотариал тасдиқланган бўлиши керак ёки фарзандликка олиш тўғрисида иш юритилаётганда бевосита судда баён этилиши мумкин.
Шунга кўра сиздаги ҳолатда ҳам қизингининг отаси уни фарзандликка олиш ҳақида розиликни юқоридаги тартибда бериши талаб этилади.
❗️ Бироқ ота-она ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, унда унинг розилигисиз фарзандликка олишга йўл қўйилади.
❗️Сиздаги ҳолатда ҳам ОК 79-моддасига асосан алимент қарздорлигини тўламаётганлиги қизингизнинг отасини оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш учун асос бўлади. Бундай ҳолатда сиз ОК 80-моддасида белгиланган тартибда судга оталик ҳуқуқидан маҳрум қилишни сўраб ариза беришингиз лозим. Суд аризангизни қаноатлантиргандан сўнг, янги турмуш ўртоғингиз қизингизни унинг ҳақиқий отасининг розилигисиз фарзандликка олиши мумкин.
❗️❗️❗️ БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК!
1. Бола пули олиш учун аризани онлайн Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali орқали юборилиши
2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.
3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;
4. Бола пули 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;
5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 648 минг сўмдан ошмаслиги;
6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 2 100 000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши;
7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш хаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;
8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, онлайн топширилган ариза
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бўлимига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;
9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 2 100 000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 648 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;
10. Оилани даромадига, 12 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак.
❗️❗️❗️2024 йил 1 октябрдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ойлик, пенсиялар ошди ва қуйидагича
✔️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;
✔️базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;
✔️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;
✔️ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;
✔️ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
✔️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;
✔️белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;
✔️зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;
✔️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.
❗️❗️❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИШ ТЎХТАТИЛАДИ ?
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, қуйидаги ҳолларда болалар нафақаси ва моддий ёрдам берилиши тўхтатилади:
✔️ тайинланган муддат тугаганда:
✔️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам пулини олаётганларнинг ўзлари ушбу ёрдамни тўхтатишларини сўраб мурожаат қилганда;
✔️оила доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганида;
✔️ айрим техник хатолар сабабли ушбу ёрдам пуллари нотўғри тайинланганлиги аниқланганда;
✔️ оиланинг иқтисодий аҳволи қайта ўрганилганида оила кам таъминланган оила деб эътироф этилмаса;
✔️ ушбу ёрдам пуллари тайинланиши учун топширилган хужжатлар нотўғри ва ишончсиз бўлса ёки хужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;
✔️ оила таркибида ҳарбийлашган тизимда ишловчилари бўлган оила томонидан ариза топширилса;
✔️ Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланган оила аъзолари мавжудлиги аниқланганда👀;
✔️ ортиқча тўловлар аниқланганда.
Юқорида санаб ўтилганларни айримларига ушбу ёрдам пуллари тайинлаш бошиданоқ рад қилинади, лекин "Танишимнинг кўплиги менинг бахтимдир" деб, уларни ёрдамида қандайдир йўллар билан осонгина ўтиб кетганлар бўлса кейинчалик бўлса хам ҳолат аниқланиб улар сафдан чиқарилади..
❗️❗️❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ИШСИЗЛАР ТОМОНИДАН ТЎЛАНИШИ КЕРАК БЎЛГАН АЛИМЕНТ МИҚДОРЛАРИ
Оила кодексининг 140-моддасида, ➖ агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ёки даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади деб кўрсатилган. Давлат статистика агентлиги томонидан ҳисоблаб чиқилган Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳозирги кунда 5 166 814 сўмни ташкил қилмоқда.
❗️Шунга кўра, бугунги кун ҳолатига МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали ишсиз бўлган алимент тўловчи учун ҳар ойлик алимент миқдори, болалар сонига қараб;
✔️ Бир нафар бола учун— 1 291 703 сўм;
✔️ Икки нафар бола учун— 1 722 271 сўм;
✔️ Уч ва ундан ортиқ бола учун— 2 583 407 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ундирилиши керак.
❗️ Октябрь ойидан бошлаб иш ҳақлари ошишини ҳисобига бу миқдорларда хам ўзгариш бўлади. Фақат, Давлат статистика агентлиги томонидан октябрь ойи якуни бўйича Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳаққи миқдори аниқлаб олинади ва ўзгариш шундан кейин бўлади.
❗️1 ОКТЯБРДАН БОШЛАБ:
Фармонга кўра,
✔️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
✔️ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.
✅ Шунингдек, эртадан бошлаб бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.
✅ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори эса – 10 фоизга оширилади.
❗️❗️❗️"ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАНЛАРНИНГ АЙРИМЛАРИГА 1 360 000 СЎМГАЧА БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛИШИ МУМКИН...
Ҳукуматнинг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарорига иккинчи илова қилиб келтирилган низомга асосан,
➖ «Ёшлар дафтари»га киритилган моддий аҳволи оғир ёшларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир индивидуал ҳолатда ариза берувчининг ҳаётий вазияти мураккаблигини, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлигини инобатга олган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари (1 360 000)гача миқдорда тўлаб берилади.
❗️Моддий ёрдам шахсга бир календарь йил давомида бир маротаба берилади.
❗️Шахсга бир марталик моддий ёрдам берилиши уни «Ёшлар дафтари»дан чиқаришга асос бўлмайди.
❗️❗️❗️Таълабага декрет пули бериладими? Фуқаро мурожаати: Ассалому алайкум! ОТМ талабаларига ҳам декрет таътили ва пули бериладими? Агар берилса қандай имтиёзлари бор.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сон қарорига 1-ИЛОВА “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисида” низом Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш ва академик таътилдан сўнг уларнинг ўқишини давом эттириш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:
✔️ҳарбий хизматни ўташ учун;
✔️ саломатлигини тиклаш учун;
✔️ ҳомиладорлик ва туғиш учун;
✔️ болаларни парвариш қилиш учун;
✔️ оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.
❗️Сизга доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси хулосаси асосида ОТМ томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига (Меҳнат кодекси 233-234-моддалари) академик таътил берилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш учун академик таътилда бўлган талабалар камида кейинги ўқув йилининг талаба томонидан тўлиқ ўзлаштирилмаган семестри бошланиши муддатига ўқишга қайтиши мумкин
Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.
Хулоса қиладиган бўлсак, агар талаба меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган бўлса, иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. Агар талаба ҳеч қаерда ишламай, фақат ўқиётган бўлса унга декрет пули тўланмайди.
❗️❗️❗️Kambag‘al oilalar reestri shakllantiriladi
Hujjatga muvofiq, 2024-yil 1-dekabrdan "mahalla yettiligi" tomonidan kambag‘al oilalarning ijtimoiy sharoiti va kambag‘allikka tushish sabablarini o‘rganish natijasida Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan Kambag‘al oilalar reestri shakllantiriladi.
2025-yil 1-yanvardan: kam ta’minlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam olayotgan oilalarning rasmiy band bo‘lmagan a’zolari ishga joylashganda, o‘zini o‘zi band qilganda yoki tadbirkorlik faoliyatini yo‘lga qo‘yganda ushbu nafaqa va moddiy yordamni ularning muddati tugagunga qadar, biroq 6 oydan ko‘p bo‘lmagan muddatga to‘lash davom ettiriladi;
✔️mehnatga haq to‘lashning eng kam miqdorining 1,5 baravaridan kam bo‘lmagan oylik ish haqi to‘langan holda ishga joylashgan Kambag‘al oilalar reestriga kiritilgan oila a’zosi uchun ijtimoiy soliq uch yil davomida 1 foiz stavkada to‘lanadi;
✔️ kambag‘al oilalarga ko‘mak choralari ijtimoiy shartnoma asosida mehnatga layoqatli oila a’zolarining bandligini ta’minlash, o‘z tomorqasidan samarali foydalanish (ekin ekish), oila a’zolari, shu jumladan, farzandlarining bilim olishi, kasb-hunar va xorijiy tillarni o‘rganishi hamda sog‘lig‘ini nazoratga olishi, uy-joyini ozoda tutishi kabi shartlar inobatga olingan holda ko‘rsatiladi.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago