PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 года, 1 месяц назад
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 недели, 1 день назад
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 год, 3 месяца назад
***- Биласизми мен танишлар орттиришни ёқтирмайман, шунинг учун эҳтимол сизни яхши танимасман. Ундан кейин мен ёш боламасман, нима мумкин нима мумкин эмаслиги ҳақидаги кўрсатмангизга ҳам муҳтож эмасман.
- Шунчалар ўзингизга ишонасизми? Бунча бино қўйиб гапирмасангиз?
- Мақсадга ўтсангиз, ишларим бор.
- Хуллас, эртадан кейин уч кунга Малайзияга учасиз раҳбаримиз билан. Шартномага алоқадор барча ҳужжатларни текшириб, тайёрлаб қўяркансиз. У ерда ҳам қаҳрамонлик қилиб юрманг яна,-деди Зиёд Абдуллаевич ўрнидан туриб кетишга чоғланар экан.
- Шароитга қарайман,-деди Беҳруз ҳам кўзларига тик боқиб.
- Нима қилсангиз ҳам барибир мақсадингизга эришолмайсиз, бунга асло йўл қўймайман,-деб хонадан чиқиб кетди.
- Бекорларни айтибсан, агар ниманидир мақсад қилсам унга албатта эришаман. Буни ҳали сенга исботлаб бераман. Ҳали шошмай тур, энг ишонгани менман деб керилиб юрганинг учун ўз ўрнингни кўрсатиб қўяман,- деди Беҳруз хаёлан.
Чунки Беҳруз бошиданоқ Зиёд Абдуллаевичдан шубҳа қилаётганди. Компанияга илк келган кунлари компаниянинг амалга оширган ҳамма ишлари, режалари, фойда ва даромади ҳақида икир-чикиригача эринмасдан ўрганиб, танишиб чиққанди.
Ўшанда туристик фирмадан олинаётган даромаднинг фоиз кўрсаткичининг пастлиги Беҳрузни ўйлантириб қўйганди. Бу ишни Зиёд Абдуллаевич бошқариб тургани учун ушбу нарса Беҳрузнинг эътиборини янаям тортганди. Унинг назарида бу ерда қандайдир сир бор эди. Буни албатта аниқлаши керак.
Заҳро Асадовнанинг атрофида ўралашиб юрган бу нусха менимча, унинг ишончига кириб олиб, асл мақсади ҳақида “куйиб-пишиб” юрибди шекилли. Қани буёғини кўрамиз энди, деб у яна ишга киришди.
Кун кеч бўлиб, иш вақти ҳам тугади. Беҳруз нарсаларини йиғиштириб хонадан чиқди ва тўғри лифт томонга қараб юрди.
Лифтга чиқиб пастги қават тугмасини босган эди ҳамки, эшик ёпилмасдан қайта очилди ва лифтга Заҳро Асадовна чиқди.***
✿•┈┈┈┈┈••ৡ???ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️?
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
***- Ташвишланманг, ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳаммасини ҳал қилдим. Техник носозликдан ёнғин чиққан, сиз ис газидан сал хушингизни йўқотгансиз. Кейин бирдан тезликда ёнғин чиққан, ҳамма ваҳимада бўлгани учун хоналарда ҳеч ким қолмаган деб ўйлашган. Кейин бирдан сизни қидиришга тушдик. Ичкарида эканлигингизга ишонч ҳосил қилгач, сизни қутқариш учун ичкарига кирмоқчи бўлганимда мени, умуман ҳеч кимни киритишмади. Лекин анави Беҳруз деганлари куч ишлатиб ичкарига кириб кетди. Биласизми у менга аввал бошидан ёқмаган, ишончим комилки, сизни ўз манфаати учун қутқарган. Бўлмаса ўйлаб кўринг ўз жонини хавфга отиб нима қиларди. У сизга яхши кўриниб ишончингизга кириб олмоқчи. Ахир бундан бошқа яна нима бўлиши мумкин? Уни мансабингиз қизиқтириб қолган, бунга ишончим комил.
- Хўш, сиз-чи Зиёд Абдуллаевич? Сиз нима учун мени қутқармоқчи бўлдингиз? Индамасам Беҳруз Шуҳратович билан бир бирингизни уришдан ҳам тап тортмасдингиз?
- Мен сизни анчадан бери яхши кўраман, сизга бўлган муносабатимни биласиз, Заҳро. Мени фақат сиз қизиқтирасиз, мансабингиз мени қизиқтирмайди. Қолаверса сизни ишончингизни оқладим деб ўйлайман. Анави йигит бўлса ўзини кўрсатиш учун тентаклик қилди. Сиз бўлса у сизни кузатиб қўйишига қаршилик ҳам қилмадингиз.
- Агар у тентаклик қилмаганида эҳтимол мен ҳозир бу ерда сиз билан гаплашиб ўтирмаган бўлардим шундаймасми?
- Шундайликка шундай-куя, лекин қутқарувчилар ҳам ичкарида эди улар албатта қутқарган бўлишарди. Лекин кимгадир қаҳрамон бўлиш керак бўлиб қолган шекилли.
Сиз ҳаётингизни қайсидир маънода қутқариб қолгани учун ундан қарздор эмассиз, Заҳро, агар шу сабабдан унга ён босаётган бўлсангиз бунга ҳожат йўқ. Мен унга мутлақо ишонмайман. Майли гап ҳозир у ҳақида эмас, муҳими сиз соғ-омонсиз. Заҳро, неча йилдан бери бир оғиз сўзингизга муштоқ термуламан, лекин ҳар гал гапни бошқа томонга олиб қочасиз. Шунча йиллар мобайнида наҳотки синовингиздан ўтмаган бўлсам? Бир марта имкон беринг, сизни бахтли қиламан. Ишқингиз мени куйдириб кул қиляпти,-деди эҳтиросга берилиб.
Агар ҳозир унга ҳам кеча Беҳрузга айтган гапимни айтиб, мана мен қаршингдаман, ихтиёрим сеники десам борми, ҳеч иккиланмасдан ҳозирнинг ўзидаёқ эшикни қулфлаб менга ёпишишга тайёр турибди. Ўз оиласига вафо қилмаган менга вафо қилармиди, ўз фарзандидан воз кечган одам менга жон куйдирармиди. Йўқ! Беҳруз эса ҳатто саросимага тушмасдан кечанинг ўзида хонадан чиқиб кетди. Гапларим оғир ботгани учун кинояли гаплари билан эрталабдан “сийлади”. Кейин хаёлларини йиғиштириб оғзига муштоқ қараб турган Зиёдга:
- Зиёд, мен сизга ҳеч қачон умид бермаганман, мени кутинг, ишончимни оқланг ҳам демаганман. Биласиз мен шахсий ҳаётим ҳақида ўйлашни бир четга суриб қўйганман. Ҳозир бунданам муҳимроқ ишларимиз бор олдинда. Малайзияга чипта буюртирдингизми?
- Ҳа, 2 кундан кейин соат эрталабки 8 ларда самолёт учади.
- Жуда соз, Беҳруз Шуҳратовични хабардор қилинг-да, айтинг, шартномага алоқадор барча ҳужжатларни тўғирлаб тайёр қилиб қўйсин.
- Яхши, ҳозир бориб хабардор қиламан,-деди Зиёд Абдуллаевич норози қиёфада.
Кейин хонадан чиқиб, тўғри Беҳрузнинг хонасига кирди.
- Хормасинлар, қаҳрамон,-деди у хонага киргач.
- Хуш кўрдик, марҳамат ўтиринг,-деди Беҳруз ҳам киноя қилгандай.
- Энг аввало кеча қилган ишингиз учун сизга раҳмат демоқчиман.
- Бунга ҳожат йўқ.
- Менимча бор. Ахир Заҳро мен учун жуда қадрли ва азиз инсон. Буни эшитган бўлсангиз керак.
- Хўш нима бўпти?
- Шундай экан мен сиздан қарздорман.
- Мен кимнидир қарздор қилиш учун уни қутқармадим.
- Очиғи менга ҳам жуда қизиқ нима учун уни қутқараман деб ўз жонингизни хатарга қўйганингиз. Қолаверса кечаги қилган қайсарлигингиз ҳам бироз ғалати туйилди?-илмоқли гап қилди Зиёд Абдуллаевич.
- Мен қилишим керак деб ўйлаган ишимни қилдим. Кейин буни изоҳлашга мажбур эмасман.
- Менга қаранг, ниятингиз нима билмадим-у, лекин бундан кейин эҳтиёт бўлинг ва Заҳродан узоқроқ юринг.
- Буниси энди менинг шахсий ишим.
- Мени яхши танимайсиз шекилли, йигит? Маслаҳатим сабримни синаманг, бир марта қутқардим деб ўзингиздан кетманг. Бу сизга ҳамма нарса мумкин дегани эмас.***
- Ҳозир ҳазилни мавридими? Менга қара, Беҳруз, уйлансанг ҳеч ким сени ишингдан қўйиб уйга боғлаб қўймайди. Уйланиб кейин ишларингни қилаверасан. Кутиб туради ўша лойиҳаларинг. - Ойи яна бироз кутиб туринг, мен қочиб кетаётганим йўқ-ку? Уйланаман. - Қачон?…
**Аёл жоду нигоҳлари билан шундай қарадики, чиройли табассуми эса шунчаки жонини оларди ҳар қандай инсонни. “Эй, худойим, бу қандай чирой, бу қандай гўзаллик?!” ўйларди Беҳруз. Кейин тезда ўзини ўнглаб олди ва:
- Эртага кенгашда айтаман, ҳали тўлиқ тугатмадим -деди.
- Хўп, яхши. Кенгаш эртага соат 10.00 да, раҳбарлар кенгаши хонасида бўлади.
- Хўп бўлади.
- Ундай бўлса мен хонамга борай, сизга эса омад тилайман,-деб ундан узоқлашди аёл.
Беҳруз унинг ортидан термулиб қолди ва хонасига кирди.
Менга нималар бўляпти ўзи, нега унга бунчалар қизиқиб қолдим? Йўқ, мен ҳозир лойиҳа устида ишлашим керак, фақат шу ҳақида ўйлашим шарт. Ахир эртага кенгаш бўлади, ўзимга билдирилган ишончни оқлашим шарт! Ҳозир шундан бошқа нарсани ўйлашга хаққим йўқ. Энг аввало Унинг ишончини оқлашим керак, мен ҳаракат қиламан, албатта ҳаракат қиламан.
Қани энди Беҳруз, ишга, дея ўз ўзи билан гаплашди Беҳруз. Компютерни очди, файл-папкадаги лойиҳаларни қайта ишлаб чиқди. Кейин соатига қаради соат ҳам бешдан ошибди, иш вақти ҳам тугабди.
Бугун уйга боролмайман, қандай бўлмасин эртага мажлисгача шу лойиҳани мукаммал даражада тугатишим керак. Шу ўй билан у уйга қўнғироқ қилди, гўшакни онаси кўтарди.
- Алло, эшитаман?
- Ассалому-алайкум, ойи, яхши ўтирибсизларми?
- Беҳруз, яхшимисан, болам? Тинчликми?
- Хавотир олманг, тинчлик. Ойи бугун мен уйга боролмайман, компанияда ушланиб қоламан, эртага катта кенгаш бўлади. Катта лойиҳам бор, шуни тамомлашим керак.
- Лекин ҳеч бундай қилмасдинг-ку, ўғлим? Улгурмаган ишларингни уйга олиб келардинг доим.
- Ойи, эртага борай ҳаммасини тушунтираман сизга, ҳозир мени кутманглар, бугун уйга боролмайман, ишлашим керак.
- Бирор гап бўлдими, тўғрисини айт?
- Вой, ойи, нега унақа дейсиз? Ҳеч гап йўқ, эртага уйда гаплашамиз майлими? Мендан хавотир олманг, мен яхшиман.
- Яхши, ўзингни эҳтиёт қил. Эртага ҳаммасини изоҳини берасан билиб қўй, болам.
- Хўп, ойи, хўп. Сиз кўп хавотир бўлманг, ҳаммаси жойида дедим-ку. Майли яхши ўтиринглар,-дея телефонни ўчирди Беҳруз.
- Ким экан?-сўради Шуҳрат ака хотини келиб ўтиргач.
- Ўғлингиз,-деди бир аҳволда Дилором опа.
- Тинчликми ўзи нима гап? Нега бунақа аҳволдасан, нима бўлибди яна?
- Бугун уйга келмайман, ишда қоламан деяпти.
- Ўзи тинч эканми ишқилиб?
- Яхшиман, ишларим бор тугатишим керак, деди, эртага қанақадир мажлиси бормиш шунга топшираман деяпти.
- Бўлдими? Фақат шуми? Шунга шунақа аҳволда ўтирибсанми энди? Э мен нима бўлибди дебман!
- Фақат шуми деганингиз нимаси энди?! Беҳруз ҳеч қачон ишда қолмаган, бирдан бугун уйга келмайман деяпти, сизнингча бу оддий ҳолми? Нима яхши ётиб тур дейишим керакмиди?
- Нега бирдан асабийлашасана, ҳа олдин қолмаган бўлса энди иши кўпайгандир, айтибди-ку эртага мажлис бор деб. Тайёрланса керакда.
- Нима бутун ишчилар ёппасига ишда қолиб тайёрланишадими мажлисга? Ўғлимиз ўзгаряпти адаси, севган қизини тириклигини билиб аламдан ўзига жой тополмаяпти, олдинига маст ҳолда уйга келди, мана бугун уйга бормайман деяпти. Эртага худо билади нима дейди, нима ўйлаб топаркин яна!
- Э бунча ваҳима қиласана?! Йўқ нарсага шунча гап ўйлаб топасан. Энди кеча бир ичганда аламига чидолмай. Шу билан бирдан ёмон томонга ўзгариб қоладими ўғлинг? Бугун иши кўпайган, эртагача битирадиган муҳим иши бордир, шуни бир ўйлаб кўргин, онаси подадан олдин чанг чиқаравермагин энди.
- Доим шунақасиз, доим мен ваҳима қилаётган бўламан, доим мен ўзимча бир нималарни ўйлаб топаётган бўламан!
- Ҳой, барака топгур, бироз сабр қилгин дарров ёмон нарсаларни ўйламагин. Эртага келсин ўғлинг, ўзи тушунтиради. Кейин 18 ёшли боламиди сенга, у энди кап-катта йигит, 29 га киради. Энди уни сўроқ қилиб ҳисоб сўрайсанми ҳар қадами ҳақида?
- Вой, бу нима деганингиз? Шу боқи беғам феълингизга беш кетаманда бир хилда. Сизга қўйиб берса юраверсин уйланмаааай, уйлантириб қўяйлик десам бир севгилиси ўлди дейсиз, тирик бўлиб чиққанди бўкиб ичиб келди, йигитчиликда бўладида дедингиз. Энди ўзи уйланаман деганда аламдан айтяпти бироз кутгин, яна севиб қолсин дейсиз! Бугун уйга келмайман деяпти бирдан, йўқ шундаям сиз нимадир ўйлаб топасиз.**
**- Мени кўпроқ қалб гўзаллиги қизиқтиради.
- Бу борада унинг қалбига яқинлашиш ва уни билиш амри-маҳол иш сизга айтсам. Чунки у ўзига ҳеч кимни яқинлаштирмайди, айниқса эркакларни.
- Бу табиий-ку, ахир оилали аёл бўлса, бунинг устига эри бўлса.
- Йўқ, унинг эри йўқ, унча кўп нарса билмайман-у, лекин бир йил ҳам яшамай эри билан ажрашган дейишади. Сабабини ҳеч ким билмайди, у фақат иш юзасидан гаплашади. Шахсий ҳаёти ҳақида ҳам ҳеч ким билмайди. Ҳар ҳолда мен билмайман, ўшандан бери ёлғиз яшайди дейишади.
- Ёши нечада?
- 36 да. Лекин кўринишига гап йўқ!
- Шунча йилдан бери бошқа оила қурмаганми?
- Йўқ, у бу масалада жуда жиддий, ҳеч бир эркак унга яқин йўлолмайди.
- У-чи?-деди Беҳруз аёлни ёнида ўтирган эркакка ишора қилиб.
- Зиёд Абдуллаевични айтяпсизми?-деди Зокир улар томонга секин қараб қўйиб. –У киши бу ерда кўп йилдан бери ишлайди, кўпгина ишларни бошқаради. Анчадан бери бирга ишлашади, компаниянинг ҳамда
Заҳро Асадовнанинг ишончларига кира олган содиқ ходимлардан.
- Фақат шуми?
- У хотини билан ажрашган, боласиям бор шекилли.
Тафсилотларини билмайман, лекин 3-4 йилдан бери алоҳида яшайди, бошқа уйланмади ҳали. Кейин Зиёд ака унга бефарқ эмас, буни бутун компания билади.
- Заҳро Асадовна-чи?
- Агар унча эътибор бермаганингиз шунча бўлса-деди кулиб Зокир.
- Йўқ-йўқ мен шунчаки сўрадим, шунчаки.
- Мен ҳазиллашиб айтдим. Заҳро Асадовна ҳеч бир эркакни ўзига яқин йўлатмайди, ҳаммага нисбатан дистанция ушлайди ва ўша чегарадан ўзи томон ҳеч кимни яқин йўлатмайди. Ана шунақа.
- Тушунарли, жуда сирли инсон денг?
- Ҳа, жудаям сирли.
- Уни бу ерга тушиб овқатланади деб кутмагандим.
- Раҳбар бўлгани учунми?
- Ҳа, одатда, кўпгина раҳбарлар алоҳида хонага буюртма қилади ё бошқа жойга буюртма қилиб боради. “Маликаи Турондот”ингиз эса бунинг акси?-кулди Беҳруз.
- У манман раҳбарлардан эмас, мағрур кўрингани билан одамлар билан самимий гаплашади, ходимлар уни шу фазилати учун алоҳида ҳурмат қилишади.
- Тушунарли-деб Беҳруз билинтирмай У томонга яна бир нигоҳ ташлаб қўйди.
Шу билан тушликдан сўнг у Зокир билан вақтинча хайрлашиб ўз хонасига чиқиш учун лифтга чиқди, шу пайт лифтга Заҳро Асадовна ҳам чиқиб қолди. Чиқиб 6-қаватни босди.
- Хонангизгами?-сўради Беҳруздан.
- Ҳа, албатта.
- Таомларимиз ёқдими сизга?
- Раҳмат, ёқди.
- Бирор нарсадан кўнглингиз тўлмаса ё нимадир керак бўлса бемалол мурожаат қилаверинг.
- Раҳмат албатта-деди Беҳруз лифт очилгач, аёлга қўллари билан марҳамат, дея илтифот кўрсатаркан.
- Раҳмат-деди Заҳро Асадовна лифтдан чиқиб. –Файл-папка билан танишиб чиқяпсизми?
- Танишиб бўлдим, бир-икки лойиҳани қайта ишлаяпман, кейин яна бир ғоя устида бош қотиряпман.
- Наҳотки? Бунча тез? Қойилман сизга! Ўртоқлашасизми?-жилмайиб сўради аёл.**
✅ **Ertaga soat 10:00da yangi hikoyaning 1-qismi kanalga joylanadi, inshaallah.
Tayyor turing ?*❤️*
КОШКИ БОШИМГА БУ ИШ ТУШМАСА...
“Дард сўйлатади” дейди катталар. Изтироб чекаётган одам тилига келганини қайтармайди. Ҳамма нарсага, ҳаммага исён қилгиси келади. Оғриқ зўридан инграган одамнинг нолаларидек, изтироб чекаётган одамнинг нима деётганини билиб бўлмайди. “Нега фақат мен?!” деб сўрайди ўзидан ўзди. “Шунча одам бор, шунча ёмонлик қиладиган бор-да, нега улар эмас, мен?!” Ўзини изтироб чекишга лойиқ деб билмайди инсон.
Баъзан “Кошки” дея бошланадиган пушаймонликлар инсоннинг ич-этини ейди. Гоҳида “Яна менми?!” дея бошланадиган ҳаётдан олинган аччиқ сабоқлар тилга олинади.
Баъзида эса, “Кошки бошимга бу иш тушмаса эди. Бошқа ташвишим, ғаму қайғум бўлса-да, бу мусибатни кўрмасам эди” деб исён қилади инсон.
“Кошки бошимга бу иш тушмаса эди!” деганлар имтиҳонни тушунмабди демак...
Кошки...
Бир шогирдимнинг чақалоғи фалажлик билан туғилибди. Она сифатида фарзандини қаттиқ яхши кўришини, аммо фарзанди билан синалаётгани оғирлик қилаётганини айтганди. “Ҳар бир машаққатнинг изтироби бор. Лекин фарзанди билан синалиш менга жуда оғирлик қиляпти” дея дард дафтарини очган онаизорга таскин беришнинг имкони йўқ эди. Аммо шогирдим дардини шундай изоҳладики, мен унга тасалли бермаган бўлсамда, айтганларидан чиройли хулосага келдим.
Онаси доимо қизига қайнонасидан чеккан азобларини гапириб берган. Онасидан эшитганлари сабабли бувисини ёмон кўриб улғаяди. Опаси турмушга чиққанида ҳам уйда шу муаммолар муҳокама қилинган. Опаси ҳам уйга келса қайнонасини ёмонлашдан тинмасмиш.
Шогирдим қайнона диққат марказда бўлган оилавий муаммолардан шунчалик безиб кетганки, “Ё Роббим, менга қайнонадан қайғу берма, бошқа нима билан синасанг синайвер” дея такрорлайдиган бўлибди. Онасига ва дугоналари даврасида асло қайнона билан яшамаслигини, мумкин бўлса онаси вафот этган бирор одам билан турмуш қуришини айтиб юрган.
Аллоҳ истаганини берибди. Совчиликка келган йигитнинг онаси вафот этганини эшитиб ич-ичидан суюнибди. Чиройли тўй бўлиб турмуш қуришибди. Беш йил орасида иккита соғлом фарзандли бўлишибди. Қайнона қайғуси (!) онаси ва опасидан эшитган эртак бўлиб қолибди. Учинчи фарзанди ногирон туғилганида хонадонига ғам кўланкаси соя солибди. Бир неча ой ногирон болани қабул қилолмабди. Бир умр ногирон бола парвариш қилишга мажбурликдан эзилаётган экан. Фарзанди чекаётган дард учун унинг юраги ўртанаётганди. Вақт ўтиб кўникибди ва тақдирига бўйин эгибди.
Буларни гапираётиб шогирдим кўзларидан оққан ёш билан “Кошки менда қайнона муаммоси бўлса-ю, фарзандим соғ бўлса эди” деди...
Самимият билан дард тўла кўнглини менга очган шогирдидан ҳаёт сабоғини олган ўқитувчи бўлдим мен. “Кошки бу дард билан имтиҳон қилинмасам эди” деганларга бу ҳаёт сабоғини мен ҳам айтиб бермоқдаман.
"Иймон ва ҳузун" китобидан
✿•┈┈┈┈┈••ৡ???ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️?
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
- Демак, бола мудҳиш тундаги зино учун оллоҳнинг менга берган жазоси экан-да...
- Ҳа...
Жуда хунук иш бўлди. Дунё бунча бераҳим бўлмаса. Акрамжон ўғил кўриб, ўртоқларига суюнчилай олмади. Онаси бешик тўйи қилиб, болани бошидан ширинликлар соча олмади. Уни тўй қилиш орзуси пучга чиқди. Ўлмаган одамга аза тутган каби оила аҳли мотам руҳига тушди. Минг тўлғоқ билан бола дунёга келтирган Наргиза эса:
-Эй худо, қайси гуноҳим учун мени жазоладинг? –деб тинимсиз кўз ёш тўкарди.
Дардни берган худойим, шифосини ҳам беради, дейишади. Наргиза кўп ўтмай вужудида яна бир гўдак қимирлаётганини ҳис этди. Тез орада ойга тенглашгувчи ойдек қиз кўрдилар. Оилага бироз ҳушнудлик кирди. Яна бирин- кетин бир нечта ўғил-қизлик бўлишди. Ҳатолиғ боласи Адҳамжон туғилганида қандай бўлса, йиллар ўтиб шакли-шамойили каттароқ бўлганини ҳисобга олмаса, бир жойда ўз-ўзидан жуда ҳунук овоз билан кулиб ётаверарди.
-Ҳо-ҳо ...
Акрамжон уни кўрганида ҳар гал юраги музлайди. Ҳар сафар дарди янгиланади. Биргина ҳато, зинога яқин боргани бутун умрига оғу сочганидан эзилади. У катта қизини чиқариб, ўғил уйлаш тараддудига тушди. Эртага тўй. Уйга келин келади. Саҳар Адҳамжонни ҳабар олиб, уйни тартибга келтириб қўйиш учун ота унинг хонасига кирди. Адҳамжон отасини бармоғи билан кимгадир кўрсатгандай бўлиб, гоҳ у томонга, гоҳ бу томонга қараб кула бошлади:
-Ҳў-ҳў...
Акрамжон ўғлининг краватига бошини қўйиб узоқ йиғлади.
“ Мени хатогинам. Мени болагинам.... Биргина зино одамни шунча азобласа-я. Ҳали оҳиратда нима деб жавоб қиламан. Наҳотки, ҳато қилмоқ осону, унинг учун жавоб қилмоқ шунча азоб бўлса?
Акрамжон қўлларини мушт қилиб йиғлаган сари, Адҳамжон унга қараб тўхтовсиз куларди. Ота хаёлидан кечган фикрлардан қўрқиб кетди. Адҳамжон шайтонга ўхшарди. Шайтон васвасасидан бино бўлган бола уники эмас, назарида шайтонни боласи эди...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ???ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️?
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Kutayotganlar uchun ❤️
Koʻp-koʻp reaksiya bilan xursand qilarsila❤️❤️❤️
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 года, 1 месяц назад
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 недели, 1 день назад
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 год, 3 месяца назад