? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid
• Агар бировнинг ташвиши сени ҳам ташвишга солса;
- билки ҳали табиатинг тоза экан.
• Агар ўзингдан бошқаларда ҳам гўзалликни кўра олсанг;
- билки, ички дунёинг гўзал экан.
• Агар биродарлик ришталарини муҳофаза қила олсанг;
- билки, сен учун нурли йўлларда доим ҳамроҳ топилади.
• Агар ўзингдан бошқаларга ҳам яхшиликни холис қила олсанг;
- билки, сен вафога жуда яқинсан!
• Билгин:
• Айбсиз дўст қидирган ёлғиз яшайди;
• Нуқсонсиз жуфт излаган бўйдоқ ўтади;
• Қийинчиликсиз ёр истасанг... истаб юраверасан;
• Лабингни фақат икки нарсага ишлат:
- бири табассум;
- иккинчиси сукут.
• Табассум мушкул ишларни ҳал қилади;
• Сукут эса мушкул ишларни ўтказиб юборади.
Адабиёт университетидан “отчисления” қилинган шоир
Ҳа, тўғри эшитдингиз, бу – мен. 4-босқич тугай деганда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидан ҳайдалган талаба.
Доимгидек сўзимни савол билан бошламоқчиман: Хўш, ўзбек тили ва адабиёти университетига ўзи ким керак? Дарсларда ҳайкалдай ўтирадиган, кўркўрона топшириқлар бажарадиган, ўқишни тамомлаб 1 млн. сўм ойлик учун мактабма-мактаб бош уриб юрадиган, адабиётдан йироқ талабами? Ёки қўлидан нимадир ёзиш келадиган, фикри бор, қалби ва мияси тирик, адабиётни севадиган ижодкорми?
Жавоб кутаман!
Очиғи, университетдаги 4 йиллик ҳаёт мобайнида кўп нарсага чидашимга тўғри келди, баъзи бировлар бармоғи билан кўрсатиб “Ana woir warmandiy” деди, баъзи бировлар мени курсда қолдириш пайида бўлди, баъзи бировлар кўзини лўқ қилди “Шу бола мукофот олиб кирган ўқишга грант билан, битта одамни жойини банд қилиб” дея, аммо энг аламлиси яқинда рўй берди, университет катталаридан бирининг ёнига кирганимда ҳазил аралаш “Ҳа шоир, шеърларам ёзиб турибсанми қўй-қўзилар, ўт-ўланлар ҳақида?” дея сўради. Менинг жавобим эса бирмунча жиддий бўлди: “Йўқ, фақат сиёсат ҳақида ёзяпман”. Ҳавотир олманглар, тинчман, яхшиман, чунки кўнгил сиёсатини назарда тутгандим.
Ҳазил-ҳазил деймиз, бироқ сўнгги 30 йилликдаги ёш шоир зотига бериладиган, шеър миссиясини тушунмайдиган одамларнинг ҳақоратомуз саволлари шу бўлди: “Қўй-қўзилар ҳақида ёзяпсанми? Туршак борми, туроқ борми?..”
Лолман, қачон бу авомнинг шоир ва унинг вазифаси ҳақидаги фикри ўзгаради? Қачон жамиятга роботлар эмас, ғоясию фикри бор инсонлар тақдим этишни йўлга қўяди? Қачон? Қачон? Қачон?
Қизим яқинда 1 ярим ёшга тўлди, яна 5 йилдан кейин мактабга чиқади. Менимча, тушундингиз! Бизку майли, ўтаётган одамлармиз, аммо яқиндаги авлодга раҳмим келади, уларга ўзим билан битказган баъзи курсдошларим дарс беришини ўйласам, титраб кетаман, папирос излашга тушаман, мабодо топгудай бўлсам нимадир ёзаман, нимадир ёзсам кў-ў-ўп сиқувга олишади. Лекин, мен тайёрман барига!
Тўғри, биринчи навбатда ҳаммасига ўзим сабабчиман, ўзим аҳмоқман. Чунки мен университетга ижодкорлигим орқасидан олган мукофот билан, имтиҳонсиз кирганман, аммо юқорида айтилганидек, бир ўринни банд қилмаганман, алоҳида жой ажратилган. Аҳмоқлигим эса шундаки, қўлимда Ўзбекистондаги исталган университетга кириш имкони бўлган, аксига олиб шоирлигим тутган, ўзбек тили ва ададиёти университетида кимдир мени тушунади, англайди, Сўз одами эканимни ҳурмат қилади, деб хаёл сурганман. Қанийди ўшанда бошқа, масалан, Жаҳон тиллари университетига кирганимда кўпроқ тил ўрганган бўлармидим ёхуд баъзи “Зулфиячи” қизларга ўхшаб иқтисод, молия соҳасида ўқиганимда бирорта банкда кастим-шимда, мўмайгина ойлик олиб, инамарка машиналар миниб юрган бўлармидим. Эсиз!..
Ваҳоланки, грантда ўқишимга қарамай, 4 йил контрактда ўқигандай ўтди, тинмай йиқилиб ва йиқитилиб қайта ўқишга пул тўладим, баъзан адабиёт тадбирлари билан юриб, баъзан сўз ортидан қувлаб дарсларда иштирок этолмадим ва шоирга хос эркалик билан ўзимни баланд тутдим. Аммо бу университетда адабиётни, фикри бор одамни, ижодкорни тушунадиганлар ҳам йўқ эмас, улардан жуда миннатдорман!
Умримнинг университет билан боғлиқ жойига “Раҳмат Бобожон миясизлигининг олий нуқтаси”, деб ёзинглар илтимос бу дунёдан ўтиб кетганимда, токи келажак шоирлари камина қилган хатони қайтармасин!
Яқинда бирга ўқиган (у битказган) бахтиёр, билими ҳаминқадар бир курсдошим билан учрашиб қолдим адабий тадбирда. У ҳозир ўзимизнинг университетда тьютор бўлиб ишлаётгани, яқинда гуруҳи билан тадбир қилаётганини айтиб, меҳмон сифатида қатнашишимни сўради. Менимча унинг ҳайдалиб, қайта ўқиётганимдан хабари йўқ. Бораман, дедим. Ахир шу университетда умри чириган одам талабаларга шоир ким ва унинг миссияси нималигини яхшироқ тушунтира олади, тўғрими?!
Раҳмат БОБОЖОН,
шоир ва таржимон.
P/s: Суратда университет қошидаги дипломсиз улуғ шоир Алишер Навоий ҳайкали ва ундан узр сўраётган ижодкор ва ярамас талаба Раҳматжон, шунингдек, бурчакда (фотошопда ясалмаган) шоир кўнгли ва руҳининг рамзи – учиб бораётган озод қуш.
ПЛАГИАТ ва ТАЪСИРЛАНИШ ҳақида икки оғиз:
Валийуллоҳ Жалолиддин Румий айтади:
"Мен йўқман, барчаси Удир."
Тўртта сўзда тўрт юзта маъно жилваси! Бу галги шарҳни шеърлар орқали амалга оширамиз ва масалани конкрет шеърий фактларда кўриб чиқамиз. ( Маскур мақолада исми-шарифи келадиган шоирларнинг деярли барчаси таниқли ва машҳур. Ёзувчи ё Шоирга нисбатан ишлатилиши мумкин бўлган энг жирканч ҳақорат, бу уни "Плагиатчи" ё "Кўчирмакаш" дейишдир. "Шеърларингни ўғирлаб ёзгансан," дейиш, бу - "Фарзандларинг ҳаромидан бўлган" дейишдек гап! Алиф Маҳмудда шавқат йўқ... Лекин барибир, шахсан ўзим, баъзан "енг ичида" кўчирилган ё синоним сўзлари лакировка қилиб қайта ишланган шеърларни кўрсам-да "Кўчирмакаш экансан" дейишдан тийиламан. Чунки бу ҳолат ижодкорни, айниқса, ҳаваскорни руҳини синдиради, ёзишдан ҳафсаласини пир қилади. Бундай қалтис гаплар оммавий тарзда эмас, қулоққа айтилгани маъқул. Қулоққа айтилаётганда шапалоқ туширса ҳам бўлади, агар рад қилса... Зотан, ўғриликни оқлаш - яна бошқа бир ўғирликни туғдиради. Тор доирада мен билан шундан "баҳс"ларни бошидан кечирган айрим ҳаваскор ва қасоскор шоирларимиз бу мақолани ўқиётган бўлса, ажабмас.)
Китобхон Плагиат ва Таъсирланишни ажрата билиши муҳим. Катта ҳарфли сўзларга диққат қаратиб ўқинг. Лекин хулоса чиқаришга шошманг! Бу ўхшашликлар сизни ҳайратга солиши мумкин. Усмон Азимдан:
"МЕН ЙЎҚМАН. Ёлғонлар мени йўқотди.
Чин гаплар севгимга қилмади карам."
Устоз Мирзо Кенжабекдан:
"Бу моддий дунёда МЕН ЙЎҚМАН, зотан,
Бўшатиб берганман сизга дунёни!"
Яъни, муқарраблар учун бутун дунёнинг матоҳи чивин қанотича аҳамиятга эга эмас...
Беназир сўз заргари Зариф Султонийдан:
"кўкка ўрлар бенаво бир қуш
кофур қанотинда суратли наво
МЕН ЙЎҚМАН
Сен пайдо."
Нега шоир ўзини суратли навога менгзаб "Мен йўқман" деяпти? Негаки, суратдаги куйни кўриб бўмайди, уни фақат ҳис қилиш мумкин...
Умум Туркий Адабиётнинг феноменал шоири Рауф Парфидан:
"Юрагимни тешиб йиғлар куйган най,
Қонига беланган дунё уфқда.
МЕН ЙЎҚМАН. Бир сўз бор, ахир. Уч нуқта... "
Шоирлар келишиб олганми, қизиқ! Жуда қизиқ!!
Етакчи ёш шоирлар тождори Жонтемирдан:
"Куздан наридаю куздан берида
Ишқ йўқдир, сўз йўқдир, МЕН ЙЎҚМАН, тамом."
Ишқ ва Сўз барча нарсанинг Ибтидоси, у бўлмаса биз ҳам бўлмасдик...
Шоир Дадахон Муҳаммадиевдан:
"Кўнгил кенгликларга сиғмаган, аммо
Фақат сен биласан – МЕН асли ЙЎҚМАН."
Мурожаат Худога қаратилган. Румийнинг ўша тўртта сўзини яна-да очиб беради бу сатр.
Гулжамол Асқарова Дадахонни тўлдиради:
"Қаергаки боқмай МЕН ЙЎҚМАН,
Кимни кўрмай... унутган мени."
Ўзликни англашга тиришиш ва ижодга оид тарафи, Мансуржон Хўжаевдан:
"Шеърларимда афсус МЕН ЙЎҚМАН,
Умуман шеъримда мавжуд эмасман."
Мансуржонга фикрдош Мастура Абдураим қизи дейди:
"Адабиётдаги менга ҳам ишонма!
У ерда ҳам МЕН ЙЎҚМАН.
Бир заррамни ҳам тополмайсан
Ёзганларимда."
Заҳро Шамсиядан:
"Сен эса жимгина ўқийсан кулиб,
Гўёки МЕН ЙЎҚМАН, сояман, соя!" Фалсафада: "Ҳар қандай моддий ҳилқат бу фикрдан тушган соядир." деган қараш бор. Яъни, барча моддийят яралмасдан аввал фикр шаклида мавжуд бўлган. Бу ҳам Румийнинг сатрини очишдаги белкураклардан биридир.
"Мен йўқман, барчаси Удир" жумласи инсоний севги мотивига ҳам мос тушади, Сайриддин Жўраевдан мисол:
"Бедормикан ўйлаб мендайин у ҳам,
Унда МЕН ЙЎҚМАН, менда удир кам."
Шунга яқин яна бир наъмуна, Гулнора Ориповадан:
"Бу дунёда фақат МЕН ЙЎҚМАН...
Аммо рухим доим сенинг ёнингда."
Мансур Назаровни бир ишқий шеърида тўрт мартагача такрорланади бу умртқа сўз:
"Сен иссиқ ётоқда музлайсан,
сен ўша елкани излайсан,
МЕН ЙЎҚМАН.''
Бу мотивни табиатга оид жиҳати ҳам бор. Масалан, Фароғат Камолдан:
"МЕН ЙЎҚМАН бу дунёда,
Фақат қор бор, ёмғир бор."
Барчамиз дунёдан ўтамиз. Қор ва Ёмғир эса биздан сўнг ҳам Ерни яшнатиб ёғаверади. Биз бу иккита табиат ҳодисасига арзимаган нарсадек қараймиз. Асли, уларга қиёсланса биз арзимаган ҳилқат эмасмикинмиз..?
Румий шарҳини тўлдирувчи мулоҳазалардан яна бири, Мирзоҳид Ботировдан:
"Руҳ тандан тойилди, тойилди, ажаб,
Менда МЕН ЙЎҚМАН Худойим."
? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid