Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

KAMTAR.UZ

Description
Андижон вилояти Олтинку́л тумани "Жалабек ота" жомеъ масжиди имом-хатиби Отабек Хусановнинг расмий канали
_________________________________
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

1 месяц, 3 недели назад

Рамазон рўзасининг инсон учун фойдалари:

1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
2. Рўза туфайли рўзадор соғлигини тиклаб олади.
3. Рўза ҳавои нафсни синдиради.
4. Рўза туфайли инсон шайтонга қаҳр кўрсатади.
5. Рўза билан рўзадорнинг қалби мусаффо бўлади.
6. Рўза туфайли рўзадорнинг гуноҳлари мағфират қилинади.
7. Рўзадор рўзаси туфайли фаришталар сифати билан сифатланади.
8. Рўзадор рўза туфайли сабр бардошли киши сифатига эга бўлади.
9. Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантиришга ёрдам беради.

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

↪️ @Kamtaruz

1 месяц, 3 недели назад

Умидсизликка тушма
Гуноҳинг қанча кўпайса ҳам умидсизликка тушма, хатоларинг не қадар юксалса ҳам ноумид бўлма. Чунки Аллоҳ тавбани гуноҳкорларга фарз қилди. Пайғамбарларни адашганларга юборди. Мағфиратни осийларга жорий этди.

Ўзини Ғаффор, Таввоб, Афувв ва Карим деб номлагани, хато қилганингда кечириши учундир.

Доктор Мустафо Маҳмуд

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

↪️ @Kamtaruz

1 месяц, 3 недели назад

АЛЛОҲГА ҚАРЗ БЕРДИМ
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Аллоҳга яхши қарз берадиган киши борми?! Бас, У зот унга бир неча марта кўпайтириб қайтарадир ва унга карамли ажр бордир” (Ҳадид сураси, 11-оят) ояти нозил бўлганида Абу Даҳдоҳ ансорий сўради:
– Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ азза ва жалла биздан қарз ирода қилурми?
– Ҳа, эй Абу Даҳдоҳ, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
– Ундай бўлса, мен Аллоҳ азза ва жаллага қўрғонимни қарз қилдим!
Унинг қўрғони олти юз туп хурмо экилган боғ эди. Унда хотини ва оиласи бор эди. Абу Даҳдоҳ боғига келиб хотинини чақирди:
– Ҳой Умму Даҳдоҳ!
– Лаббай! – жавоб берди хотини.
Абу Даҳдоҳ айтди:
– Чиқ бу ёққа! Мен бу боғни Аллоҳ азза ва жаллага қарз бердим!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

↪️ @Kamtaruz

2 месяца назад

#Рўзадорнинг_фазилати
РЎЗА ҚАЛҚОНДИРРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Рўза сақловчидир, дўзахдан қўрғондир», дедилар.

Сўнг рўза тутиб юрганларни дўзахдан сақлайдиган бу ибодатнинг асл моҳиятини баён қилдилар:

«Жангда тиғдан тўсадиган қалқон каби, рўза ҳам дўзахдан тўсадиган қалқондир. Банда уни ёлғон ёки ғийбат билан ёриб қўймаса бўлди» дедилар.

(Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

↪️ @Kamtaruz

2 месяца назад

#tafsir

**Аллоҳим буюрдинг, итоат этдим

"Улар кечалари оз ухлар эдилар. Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар" (Зориёт сураси, 17-18–оятлар).

Ибн Жарир раҳматуллоҳи алайҳ Иброҳим ибн Ҳатиб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилади: «Саҳар вақтида масжид яқинида бир мўминнинг истиғфор айтатуриб: "Аллоҳим буюрдинг, итоат этдим. Гуноҳларимни кечир" деяётганини кўрдим».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Кечанинг дуо қилиш учун мақбул ва дуолар тез ижобат бўладиган энг афзал вақти қайси?" деб сўрадилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Саҳар вақтидан бошқа пайтларда Аршнинг ларзага келганини кўрмадим", деди ("Тафсирул Мунир").

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

↪️ @Kamtaruz

2 месяца назад
4 месяца назад

​​

Қуръон карим суралари номи:

١ - Фотиҳа - Очувчи
٢ - Бақара - Сигир
٣ - Оли Имрон - Имрон оиласи
٤ - Нисо - Аёллар
٥ - Моида - Дастурҳон
٦ - Анъом - Чорвалар
٧ - Аъроф- Жаннат билан Дўзахни ажратувчи девор
٨ - Анфол - Ўлжалар
٩ - Тавба - Тавба
١٠ - Юнус - Юнус (ном) алайҳиссалам
١١ - Ҳуд - Ҳуд (ном) алайҳиссалам
١٢ - Юсуф - Юсуф (ном) алайҳиссалам
١٣ - Раъд - Момақалдироқ
١٤ - Иброҳим - Иброҳим (ном) алайҳиссалам
١٥ - Ҳижр - Мадина ва Шом ортасидаги водий
١٦ - Наҳл - Асалари
١٧ - Исро - Тунги сайр
١٨ - Каҳф - Ғор
١٩ - Марям - Марям (ном) розиАллаҳу анхо
٢٠ - Тоҳо - Тохо ҳарф
٢١ - Анбиё - Пайғамбарлар
٢٢ - Ҳаж - Ҳаж
٢٣ - Муминун - Мўминлар
٢٤ - Нур - Нур
٢٥ - Фурқон - Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи
٢٦ - Шуаро - Шоирлар
٢٧ - Намл - Чумоли
٢٨ - Қасас - Қисса
٢٩ - Анкабут - Ўргимчак
٣٠ - Рум - Рум (давлат номи)
٣١ - Луқман - Луқмон
٣٢ - Сажда - Сажда
٣٣ - Аҳзаб - Фирқалар
٣٤ - Сабаъ - Сабаъ (қабила номи)
٣٥ - Фатир - Илк Яратгувчи
٣٦ - Ясин - Ясин, ҳарф
٣٧ - Вас-саффат - Саф тортиб тургувчилар
٣٨ - Сод - Сод, ҳарф
٣٩ - Зумар - Гуруҳлар
٤٠ - Ғофир - Мағфират қилгувчи
٤١ - Фуссилат - Муфассал баён қилинган
٤٢ - Шўро - Маслаҳат
٤٣ - Зуҳруф - Зеб зийнат
٤٤ - Духон - Тутун
٤٥ - Жасия - Тиз чўкувчилар
٤٦ - Аҳқоф - Қумтепалар
٤٧ - Муҳаммад - Муҳаммад солаллаҳу алайҳи васаллам
٤٨ - Фатҳ - Ғалаба
٤٩ - Ҳужурот - Ҳужралар
٥٠ - Қоф - Қоф, ҳарф
٥١ - Ваззарият - Суриб кетувчи шамоллар
٥٢ - Тур - Тур тоғи
٥٣ - Нажм - Юлдуз
٥٤ - Қомар - Ой
٥٥ - Роҳман - Меҳрибон
٥٦ - Вақеа - Воқеа
٥٧ - Ҳадид - Темир
٥٨ - Мужадала - Мунозара
٥٩ - Ҳашр - Жамлаб сургун қилиш
٦٠ - Мумтаҳана - Имтиҳон қилингувчи аёл
٦١ - Саф - Саф, қатор
٦٢ - Жума - Жума куни
٦٣ - Мунафиқун - Мунофиқлар
٦٤ - Тағобун - Бир бирини алдаш- зиён келтириш куни
٦٥ - Талақ - Талоқ
٦٦ - Таҳрим - Ҳаром қилиб олиш
٦٧ - Мулк - Бойлик
٦٨ - Қолам - Қалам, ёзув асбоби
٦٩ - Алҳаққо - Аниқ рўй бергувчи
٧٠ - Мааъриж - Осмон қаватлари
٧١ - Нуҳ - Нуҳ (ном) алайҳисалам
٧٢ - Жин - Жинлар
٧٣ - Муззаммил - Кийимларига ўралиб олган зот
٧٤ - Муддассир - Либосларига бурканиб олган зот
٧٥ - Қиямат - Қиёмат
٧٦ - Инсон - Инсон
٧٧ - Мурсолат - Юборилган шамоллар
٧٨ - Набаъ - Ҳабар
٧٩ - Назият - Жон олгувчи фаришталар
٨٠ - Абаса - Қошини чимирди, юзини буриштирди
٨١ - Таквир - Ўралиш
٨٢ - Инфитор - Ёрилиш
٨٣ - Мутаффифун - Бошқалар ҳаққидан уриб қолгувчи
٨٤ - Иншиқоқ - Ёрилиш
٨٥ - Буруж - Осмондаги буржлар
٨٦ - Ториқ - Тунги йўлчи
٨٧ - ЪАла - Энг олий зот
٨٨ - Ғошиа - Ўраб олгувчи
٨٩ - Фажр - Тонг
٩٠ - Балад - Шаҳар
٩١ - Шамс - Қуёш
٩٢ - Лайл - Кеча, тун
٩٣ - Зухо - Чошгоҳ вақти
٩٤ - Шарҳ - Очмоқ, кенг қилмоқ
٩٥ - Тийн - Анжир
٩٦ - Алақ - Лаҳта қон
٩٧ - Қодр - Қадрли кеча
٩٨ - Баййина - Аниқ ҳужжат
٩٩ - Залзала - Зилзила
١٠٠ - Адият - Чопқир отлар
١٠١ - Қориа - Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи, қиёмат
١٠٢ - Такасур - Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ
١٠٣ - Аср - Аср намоз вақти
١٠٤ - Ҳумаза - Бўҳтончи
١٠٥ - Фил - Фил, ҳайвон
١٠٦ - Қуройш - Қурайш, қабила
١٠٧ - Маъун - Идиш тавоқ
١٠٨ - Кавсар - Кавсар, Ховуз
١٠٩ - Кафирун - Кофирлар
١١٠ - Наср - Ёрдам
١١١ - Масад - Пишиқ тола
١١٢ - Иҳлас - Иҳлос қилиш
١١٣ - Фалақ - Тонг
١١٤ - Нас - Одамлар

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

↪️ @Kamtaruz

4 месяца назад

​​НАЗР СОҲИБИ НАЗР ҚИЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ ГЎШТИДАН ЕЙИШИ МУМКИНМИ?
#назр #вожиб

1162-CАВОЛ: Дадам яқинда жарроҳлик амалиётига киришларидан олдин назр қилдим, яъни Aллоҳга ваъда қилдим, инша Аллоҳ жарроҳлик амалиётидан шифо топиб чиқсалар, битта мол сўйиб эҳсон қиламан деб. Шу назр қилинган гўштни ман ейишим мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Кўзлаган мақсади ҳосил бўлса, назрни адо этиш вожиб бўлади. Қурбонликдан бошқа ниятда, мисол учун, «Фалон ҳожатим раво бўлса, жонлиқ сўяман (дардга даво топилиши, мушкулотларнинг ариши, сафардагиларнинг эсон-омон қайтиб келиши ва ҳоказо)» деган ниятда жонлиқ сўйиш назр қилинганда сўйилган жонлиқнинг гўштини садақа олишга ҳақли бўлганларга улашиб бериш вожиб бўлади. Бунда назр соҳиби ва унинг аҳли ҳамда бой инсонлар назр қилинган жонлиқнинг гўштидан ейиши ҳалол бўлмайди.

)قوله: أي مصرف الزكاة والعشر) ... وهو مصرف أيضا لصدقة الفطر والكفارة والنذر وغير ذلك من الصدقات الواجبة كما في القهستاني".

“Закот ва ушрни олишга ҳақли тоифа фитр садақаси, каффорат, назр каби вожиб садақаларни олиш учун ҳақли ўрин ҳисобланади. “Кўҳистоний”да шундай келган”. (Раддул муҳтор).

وأما ما عدا هذه الثلاثة كدماء الكفارات كلها والنذور وهدي الإحصار وهدي التطوع إذا لم يبلغ الحرم" فلا يجوز له الأكل منه ولو فقيرًا ولا لمن بينهما ولاد أو زوجية، ولا لغني بل لكل من لا تحل له الزكاة

“Кишининг (ўзи сўйган) назр ва каффорат учун сўйилган жонлиқлар, иҳсор(ҳаждан тўсилган), ҳарамга етиб бормаган ихтиёрий қурбонликлардан гарчи фақир бўлса ҳам ейиши мумкин эмас. Шунингдек, орасида туғишганлик ва эр-хотинлик алоқаси борлар ҳамда бой шахслар ея олмайди. Умуман олганда закот олиши ҳалол бўлмайдиган кишиларнинг бу жонлиқдан ейиш мумкин эмас”. ("Ғунятун носик" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

↪️ @Kamtaruz

4 месяца назад

БИЛАСИЗМИ:

Миқдом ибн Маъдийкариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емаклар кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, шароби учун учдан бир ва нафаси учун учдан бир», дедилар.

(Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Имом Ҳоким ривоят қилганлар).

Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!

Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️

↪️ @Kamtaruz

4 месяца, 1 неделя назад
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago