⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago
ҲИКМАТЛАР
• Қаноат роҳат келтиради.
• Камсуқумлик – муҳаббатга йўл.
• Нолийвериш заифликдир.
• Риё махлуқни улуғлаш оқибатидир.
• Сенга тилёғламалик қилган киши ақлингни камситибди.
• Оқил киши муаммодан фурсат ясайди.
• Аллоҳни энг таниган киши тақдирига энг рози бўлган кишидир.
• Сенга ёлғон нақл этган сендан чин билан қайтади.
• Қалбим обод бўлсин десанг, тилингни тий.
• Ақл кўпайса, гап камаяди.
• Чин мўмин ўзгаларга оғирлиги тушмайдиган ёрдамсевар кишидир.
• Борига бахиллик қилиш Холиққа бадгумонликдир.
• Зоҳидлик – ҳаром сабрингдан, ҳалол шукрингдан ғолиб келмаслигидир.
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
↪️ @Kamtaruz
ҲАЛОЛ КАСБ БАРАКА КАЛИТИ
Динимиз бизларни аввало ҳалол касб билан пул топишга, уларни Аллоҳ розилиги учун ўз ўрнига исроф қилмасдан ишлатишга буюради.
وَآتِ ذَا الْقُرْبَى حَقَّهُ وَالْمِسْكِينَ وَابْنَ السَّبِيلِ وَلَا تُبَذِّرْ تَبْذِيرًا
Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Исро сураси 26 – оят .
Жобир (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Эй одамлар! Ҳеч бирингиз ризқингизни мукаммал олмагунингизча ўлмайсиз. Ризқда шошилманглар. Аллоҳдан қўрқинглар. Уни чиройли талаб қилинглар. Сизларга нима ҳалол қилинган бўлса, уни олинглар ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ташланглар”.
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Агар банда ҳалолдан касб қилиб, ундан садақа ва инфоқ қилса, ажр ва баракотга эришади. Аммо ҳаромдан мол топиб, садақа ва инфоқ қилса, ёки уни ортидагиларга қолдирса, унга фақатгина дўзах олови зиёда бўлади. Албатта Аллоҳ таоло ёмонликни ёмонлик билан эмас, балки яхшилик билан ўчиради”
Абу Лайс Самарқандий (роҳматуллоҳи алайҳи) айтадилар: “Ким касбини яхши қилишни истаса, бешта нарсани ўзида сақласин:
-Касби туфайли Аллоҳнинг фарзини орқага сурмаслик ва камайтирмаслик;
-Касби туфайли Аллоҳнинг биронта махлуқига озор бермаслик;
-Касби билан оиласининг иффатини сақлашни ният қилиш ва уни мол-дунё жам қилишга, кўпайтиришга восита этмаслик;
-Нафсини касби сабабидан жуда қийнаб юбормаслик;
- Ризқини касбидан эмас, балки Аллоҳдан билиб, касбини эса сабаб кўриш”.
Ислом динида доимо ҳалол касбга тарғиб қилинади. Дангасалик, ишёқмаслик каби жамиятга зарар келтирувчи иллатларга йўл қўйилмайди. Ҳатто дунёвий ишлардан тўла ажраб чиқиб, на ўзига ва на қарамоғидаги оиласига қарамай бутунлай ибодатга ажралиб чиқишга рухсат берилмайди. Балки ҳалол касбнинг ўзи ҳам ибодат даражасидаги амаллардан саналади. Ҳалол ризқ йўлида қилинадиган саъю-ҳаракатлар учун улкан савоблар ваъда қилинган
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
↪️ @Kamtaruz
**ЖУМА ОДОБЛАРИ
*— Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.
— Жума куни ният билан ғусл қилинади.
— Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.
— Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.
— Жумага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушу билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида боради.
— Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради.
Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича марузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.
— Жим ўтириб марузачига қулоқ тутади. Марузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.
— Маъруза бўлаётганда қўлларини қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.
— Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.
— Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.
— Жума куни ният билан каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.
— Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш кўпайтирилади .
— Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.
— Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.
— Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.
— Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.
— Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.*Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
“Ижтимоий одоблар” китобидан.**Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
↪️ @Kamtaruz
✅ Устозни эътирофи
Қўяверинг, ҳали у фалузаж ейди (илмнинг шарафи)
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди Қози Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Отам вафот этганида мен ёш бола эдим. Онам мени газлама оқловчига олиб бориб топширди. Мен Абу Ҳанифанинг дарс ҳалқалари олдидан ўтиб кетаётиб, у ерда тўхтаб дарс эшитиб ўтирардим. Ортимдан онам келиб, қўлимдан тутиб, дарс ҳалқасидан олиб, газлама оқловчининг олдига элтиб қўяр эди. Мен эса онамнинг хоҳишига хилоф ўлароқ Абу Ҳанифанинг дарсига борар эдим.
Иш шундай давом этавергач, онам Абу Ҳанифага: “Бу бола етим бўлиб, фақатгина менинг урчуғим (ип йигирадиган чарх) орқасидан едирадиган нарсамдан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Сиз эса бу болани айнитдингиз”, деди.
Шунда Абу Ҳанифа: “Қулоқ солинг, ўйламасдан гапирманг, ҳали бу бола шундай илм оладики, ферузадан бўлган ликопчада хандон писта ёғидан қилинган фалузаж*ни ейди”, деди.
Онам: “Сиз ақлдан озган қария экансиз”, деди.
Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ: “Мен қози бўлиб ишлаётганимда бир куни халифа Ҳорун ар-Рошиднинг ҳузурида эдим. Шу пайт ферузадан бўлган ликопчада фалузаж олиб келинди. Шунда у менга: “Бундан енг, бу нарса биз учун ҳамма вақт ҳам тайёрланавермайди”, деди.
Мен: “Бу нима экан, эй мўминларнинг амири?”, деб сўрадим.
У: “Бу фалузаж”, деди.
Мен жилмайиб қўйдим.
У: “Нима учун куляпсиз?”, деди.
Мен: “Шунчаки кулдим, Аллоҳ мўминларнинг амирининг умрини узоқ қилсин!”, дедим.
У киши эса: “Кулишингиз сабабини айтинг”, деди.
Мен мазкур воқеани айтиб бердим.
Шунда у: “Илм дунё ва охиратда манфаат беради ва юқори мартабага кўтаради. Аллоҳ Абу Ҳанифани раҳматига олсин! Дарҳақиқат у кўз билан кўра олмайдиган нарсаларни ақл кўзи билан кўрар эди”, деди”.
Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳақларида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “У шогирдларимнинг ичида энг билимдони”, деб айтар эдилар. (Ал-Бидоя ван-ниҳоя)
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
↪️ @Kamtaruz
Бомдод намози!
✅ Бомдоднинг фарзини ўқиган одам Аллоҳнинг кафиллигида бўлади.
✅ Бомдоднинг суннати бу дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир.
✅ Бомдод пайтида ўқилган Қуръонга фаришталар гувоҳ бўлади.
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
↪️ @Kamtaruz
⭕Ризқинг сени ташвишга солмасин!‼️
⭕― Доллар кўтарилди, нарх-наволар ошди. Лекин ризқимиз ҳамма нарсага қодир, Раззоқ бўлган - ягона Зотнинг қўлидадир.
⭕― Салафларнинг бирига: Нарх-наволар кўтарилиб кетти, дейилганида. У киши: Истиғфор билан туширинглар, деган экан.
⭕― Бир Аъробийга: Бир бурда нон бир динор бўлибди, дейилди. Шунда у киши: "Аллоҳга қасамки, бу мени ташвишга солмайди. Агар буғдойнинг донаси бир динор бўлса ҳам, мен Раббим буюрганидек ибодат қилавераман, У эса Ўзи ваъда қилганидек ризқимни етказаверади", ― деб жавоб берган экан.
⭕― Одамлар Салама ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Ҳазим, кўрмайсизми, нарх-наволар кўтарилиб кетибди, дейишганида. У киши: Бу сизларни нега ташвишга солаяпти? Бизга арзончиликда ризқ берган Зот, қимматчиликда ҳам ризқ бераверади, ― деб жавоб берган эканлар.
☘️Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
↪️ @Kamtaruz
#Раддия
Расулуллоҳни ҳаётлигида васила қилиш билан бу дунёдан ўтганларидан кейин васила қилиш ўртасида фарқ борми..
Бу ерда саййидимиз «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилиш у зотнинг тириклигида жойиз бўлган, вафотларидан кейин васила қилиш жойиз эмас», дейдиган кишилар бор. Бу ажойиб бир ғалати гапдир эй дўстларим.
Тавҳидни муҳим санаб ширкдан қочадиган одамлар шу гапи билан ўзлари ширкга тушиб қолаябдилар.
Мен у айтаётганидек айтсамки, «Расулуллоҳни у кишининг ҳаёти асносида васила қилиш мумкин бўлган, лекин вафотларидан кейин мумкин эмас, бирор қувват, ҳис ва эшитиш билан у кишини васила қилиб бўлмайди».
Ҳа, унда сен Расулуллоҳ ҳаётлик вақтида васила сўраётган шахсга тирик инсон каби тана қуввати, мушаклари билангина манфаат бера олган деб эътиқод қилар экансан. Бу эса жойиз эмас, мана шунинг ўзи ширк бўлади.
Биз айтамизки, Расулуллоҳнинг ҳаётлигида ҳам вафотидан кейин ҳам у кишида таъсир ўтказиш бўлмаган, таъсир фақатгина Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан келган.
Набий алайҳиссалом инсон каби тана ва қўзғатувчи куч билан бирор нарсага қодир эмасдилар.
Аллоҳ ўз Каломида: «Бу сенинг ишинг эмас» деган. Оли Имрон 128.
Лекин тавассул яъни Расулуллоҳнинг васила бўлишлари у зотнинг Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги мақоми ва даражаси туфайли ҳамда Аллоҳнинг у кишига бўлган муҳаббати сабабли бўлади.
Аллоҳ у зотни бу борлиққа ва барча оламларга раҳмат қилиб юборган. Бу мақом ва бу даража Расулуллоҳнинг вафот этиши билан йўқ бўлиб қолмайди.
Демак Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этсалар ҳам у кишининг ўз мақом ва даражалари давом этаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг улуғликлари у кишини вафот этганларидан кейин йўқ бўлиб кетадими? Ким бу гапни айтади?
Ҳўб унда Расулуллоҳнинг вафотлари нимани ифода қилади. У зотни йўқ бўлиб кетганлариними? Аллоҳ асрасин. Инсон борки у йўқ бўлиб кетмайди. У барзах оламига кўчиб ўтади. Шу билан бирга анбиё ва Расуллар барзаҳ ҳаётида энг улуғ даражада ҳаёт кечирадилар. Ҳа улар ҳаётдирлар. Барзаҳ ҳаётининг ўз қадр қиймати бор, лекин улар олийроқ даражада бўладилар.
Савол бераман; Шаҳидлар даражаси олийми ёки Муҳаммад солаллоҳу алайҳи ва салламнинг даражалари олийми?! Ораларингизда «Аллоҳнинг ҳузурида шаҳидларнинг мартабаси саййидимиз Расулуллоҳнинг мартабасидан баланд», деб айтадиган ёки шундай эътиқод қиладиганлар борми? Шу гап ақлга тўғри келадими?
Бас энди шаҳид тирик экан - гарчи биз уни ўлган деб ўйласакда у ҳаётдир - бу имконият оламларга раҳмат қилиб юборилган зотга берилишини билмаймизми?
Аллоҳ ўз каломида айтдику:
«Балки улар-тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар. Улор Аллоҳ ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ва ортларидан ўзларига қўшилмаган биродарларига, уларга хавф йўқлигининг ҳамда хафа ҳам бўлмасликларининг хушхабарини бермоқдалар». Оли Имрон 170.
Имом Бутий
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
↪️ @Kamtaruz
ҒАМЛАРНИ КЕТКАЗАДИГАН АМАЛ...
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга кўп салавот айтишни истайман. Сизга қанча салавот ва салом айтай?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Истаганингча!,-дедилар.
Убай ибн Каъб сўради:
- Tўртдан бир (қисм)и етадими?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб сўради:
- Учдан иккиси-чи?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу деди:
Ҳамма саловотимни сизга бағишлайман!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ундай бўлса, ғамларинг арийди, гуноҳларинг кечирилади!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиш билан ҳожатлар раво қилинади, ғамлар кетади, гуноҳлар мағфират қилинади, тугунлар ечилади.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтадиган кишининг орзулари унга бўйсуниб кела бошлайди.
Ҳабибимизни-ку кўриш насиб қилмади. Ҳеч йўқса васиятларини қўлдан чиқармайлик!
Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз!
Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️
↪️ @Kamtaruz
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 2 weeks, 1 day ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)
Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!
Мазҳабимиз: Ҳанафий
Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.
Last updated 2 years, 5 months ago