Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago
Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамаси аъзолари лавозимга тайинланди:
Раматов Ачилбай Жуманиязович – Бош вазир ўринбосари;
Кучкаров Джамшид Анварович – Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири;
Ходжаев Жамшид Абдухакимович – Бош вазир ўринбосари;
Махкамова Зулайхо Бахриддиновна – Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси;
Кудратов Лазиз Шавкатович – инвестициялар, саноат ва савдо вазири;
Захидов Ботир Эркинович – камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири;
Абдураҳмонов Иброхим Юлчиевич – қишлоқ хўжалиги вазири;
Хамраев Шавкат Рахимович – сув хўжалиги вазири;
Хидоятов Шерзод Саиджанович – қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири;
Махкамов Илхам Рустамович – транспорт вазири;
Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович – Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири;
Исламов Бобир Фархадович – тоғ-кон саноати ва геология вазири;
Шерматов Шерзод Хотамович – рақамли технологиялар вазири;
Абдухакимов Азиз Абдукахарович – экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири;
Худаяров Асилбек Анварович – соғлиқни сақлаш вазири;
Умарова Хилола Уктамовна – мактабгача ва мактаб таълими вазири;
Шарипов Конгратбай Авезимбетович – олий таълим, фан ва инновациялар вазири;
Икрамов Адхам Ильхамович – спорт вазири;
Назарбеков Озодбек Ахмадович – маданият вазири;
Ташкулов Акбар Джурабаевич – адлия вазири;
Саидов Бахтиёр Одилович – ташқи ишлар вазири;
Кулдашев Абдулла Хамидуллаевич – фавқулодда вазиятлар вазири;
Бобожонов Пўлат Раззақович – ички ишлар вазири;
Курбанов Баходир Низамович – мудофаа вазири.
Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.
Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.
Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.
Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқдилар.
Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.
Депутатлар ва фракциялар раҳбарлари сўзга чиқиб, номзод ва дастур юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.
Номзод ва Ҳукуматнинг дастури кўриб чиқилгач, Бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди.
Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.
Олий Мажлис Сенати қўмиталарига раҳбарлар сайланди:
*➖ Эркин Гадоев Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси;
*➖ Абдулхаким Эшмуратов** Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси;
*➖ Қутбидин Бурханов* Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси;
*➖ Бахром Абдуллаев* Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси;
*➖ Орзигул Қозихонова* Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси;
*➖ Анвар Туйчиев* Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси;
Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси лавозими вакант қолмоқда.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago