🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated hace 1 mes, 2 semanas
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated hace 1 día, 14 horas
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated hace 1 día, 23 horas
Эҳтиёт бўламиз, энди соқол қўйганлик учун жавобгарликка тортиш амалиёти бошланди
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро МЖтК 184-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.
МЖтК 184-4-моддада нима назарда тутилган аслида?
Ушбу моддада жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
"Юз тўсиш" одатда одамнинг юзини тўғридан-тўғри кўришга тўсқинлик қиладиган сунъий тўсиқни англатади. Масалан, турли хил ниқоблар ёки ҳатто айрим турдаги кийимлар. Бу мисоллар ичига соқолни қўшиш қанчалик ўринли эканлиги ҳақида хулоса ўзингиздан.
Эндиги масала — шахсини идентификация қилиш имконини бермаслиги учун юзнинг неча фоизни тўсилган бўлиши керак?
Бу саволга ChatGPT қуйидагича жавоб берди: "Юзнинг қайси қисми эканлигига қараб 30 фоиздан 70 фоизгача. Ёпиладиган асосий жойларга кўзлар, бурун ва оғиз киради, чунки бу жойлар юзни аниқлаш тизимлари учун жуда муҳимдир". Демак, шахсини идентификация қилишда кўзлар, бурун ва оғиз муҳум рўл ўйнайди экан.
Кейинги масала — соқол шахсини идентификация қилиш учун тўсқинлик қила оладими? Соқол юзнинг неча фоизини ташкил қилади?
Қачонки, соқол мана бу кўринишда бўлса ёки шунга ўхшаш бўлса шахсини идентификация қилиш учун тўсқинлик қила олади. ChatGPT берган маълумотларга кўра, соқолнинг юздаги улуши одамнинг юз тузилишига, соқолнинг ўлчами ва услубига қараб фарқ қилиши мумкин. Одатда, соқол юзнинг пастки ярмининг (эътибор берамиз юзнинг ярмини эмас, юзнинг пастки кисмининг ярмини) тахминан 20% дан 30% гача қисмини қамраб олиши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу амалиёт қанчалик тўғри деб ўйлайсиз?
Каналга уланиш:
?****@advokatatajanov
13-ойлик ва картошка пули кимларга берилади?
Совет давлатчилигидан қолган бир анъана бор — ҳар йили куз келганида давлат ташкилотларида ишлайдиган ходимларга сабзавот ғамлаб олишлари, халқ тилида "картошка учун" алоҳида пул ажратилади.
"Картошка пули" қонунчиликда моддий ёрдам номи билан белгиланган. Яъни, бу ижтимоий компенсация, аниқроғи, моддий ёрдам бўлиб, ихтиёрий, яъни фақат иш берувчининг хоҳишига боғлиқ бўлган ижтимоий акт ҳисобланади. Чунки бу ёрдамни тақдим этиш Меҳнат кодексида мажбурий этиб белгиланмаган. Фақатгина айрим қонуности меъёрий ҳужжатларида бундай ёрдамни ажратиш мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Агар "картошка пули" сизга етмай қолган бўлса, хавотир олманг! Йил якунланаётган пайтда ҳар бир ташкилот ўз имкониятлари, иш натижалари ва анъаналаридан келиб чиққан ҳолда ходимларини маошдан ташқари моддий ёрдам маблағи, яъни норасмий тил билан айтганда "13-ойлик" маоши билан тақдирлайди. Лекин Ўзбекистон қонунчилигида "13-ойлик"деган тушунча йўқ. Уни тўлаш шартлари ҳам, миқдори ҳам ҳеч қандай қонун ҳужжатларида белгилаб берилмаган. Бироқ хусусий ташкилотларда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари ва шакллари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, нафақалар ва рағбатлантириш тўловлари корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, жамоа шартномалари ёки касаба уюшма қўмитаси ёки ишчиларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда қабул қилинган бошқа маҳаллий ҳужжатлар билан белгиланади.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир иш берувчи "13-ойлик" билан кимни, қандай ва нима учун мукофотлашни ўзи ҳал қилади. Бу корхонанинг йиллик даромадларига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Агар йил фойдали якунланаётган бўлса, даромаднинг бир қисми ходимларни мукофотлаш учун сарфланиши мумкин.
Каналга уланиш:
?****@advokatatajanov
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated hace 1 mes, 2 semanas
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated hace 1 día, 14 horas
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated hace 1 día, 23 horas