Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago
14 февраль (1483 йил)
Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
#Қўшкўпир_туман
#Ёшлар_қаноти_фаолиятидан
#Депутатлар_фаолиятидан
Қўшкўпир туман халқ кутубхонаси биноси мажлислар залида O’zLiDeP Қўшкўпир туман Кенгаши томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Назокат Боймуротова, партия раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Қобулова Дурдона, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирок этди.
Учрашувда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, илмли ва ташаббускор бўлишининг аҳамияти муҳокама қилинди. Депутатлар ва мутахассислар ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, уларнинг ижтимоий фаоллиги ҳамда етакчилик қобилиятини шакллантириш борасида фикр алмашдилар. Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, депутатлардан аниқ жавоб олдилар.
Тадбир давомида ёшларнинг жамият ҳаётида фаоллигини ошириш, уларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар берилди. Учрашув ёшларнинг депутатлар билан очиқ мулоқот олиб бориши, жамиятдаги долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини билдиришига имкон яратди.
Мазкур учрашув ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини кучайтириш, уларни илм ва изланишга ундаш ҳамда депутатлар билан бевосита фикр алмашиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилди.
#Урганч_шаҳар
#Ёшлар_қаноти_фаолиятидан
Урганч шаҳридаги 6-сон умумтаълим мактаби биносида "Менинг мақсадларим" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида психолог К.Вапаева, O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш” бўлим мудири И.Тўраева, ёшлар, партия фаоллари иштирок этди.
Ёшлар келажакда касб-ҳунар танлашда, ўз йўналишларини аниқ белгилаб олишда мутахассисларнинг маслаҳатлари билан ўртоқлашишди. Албатта, бундай йўл-йўриклар уларни янги ҳаракатлар ва мақсадларини амалга оширишида катта мактаб вазифасини ўтайди.
Тадбир сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.
#Урганч_шаҳар
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан
Урганч шаҳридаги 6-сон мактаб биноси мажлислар залида “Конституция – эркин ва фаровон ҳаёт гарови!” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда O’zLiDeP Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ф.Саъдуллаева, Урганч шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари Д.Жуманиязов, ўқитувчи-ўқувчилар, партия фаоллари иштирок этди. Сўзга чиққанлар Конституция инсон ҳуқуқларини мустақкам кафолатланиши учун хизмат қилиши, Қомусимизда белгиланган қонунларга итоат қилиш, тарихий меросни авайлаш, шахсий дахлсизлик, таълим олиш, эркинлик қаби ғояларни қизғин эътироф этдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилди.
#Урганч_туман
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг мустаҳкам таянчидир. Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар самарасида мазкур тармоқ, нафақат ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда асосий бўғин, балки аҳоли бандлиги ва даромадлари манбаининг муҳим омилига айланди. Тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бозорларимиз тўкинлигини таъминлаш билан бирга, юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Партия “Аёллар қаноти” нинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тадбиркорликда янги йўналишларни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган тадбиркор аёллар фаолияти ўрганилмоқда.
“Masquerade little star” оилавий корхона Урганч туманида ўз филиалини йўлга қўйди. Партия вилоят Кенгаши вакиллари корхонада бўлиб, янги лойиҳалар билан танишдилар. Корхона фаолиятини бундан 15 йил олдин иш бошлаган. Оила аъзоларининг кўмаги билан ва албатта, юртимизда тадбиркор аёлларга яратилган қулай шароитлар туфайли бугун шижоатли тадбиркорга айланди.
Бу ерда 10 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Йил бошидан яна 20 нафар янги ишчи ўрни яратилиши режа қилинган.
Бу ерда суплимацияли принтер аппарати орқали матога гуллар, нақшлар босилиб, турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Хусусан, жорий йилда янги турдаги маҳсулотлар яъни янги йил расмлари туширилган сумкачалар тайёрланиб ички бозорларимизга етказиб бериш йўлга қўйилмоқда.
- Юртимизда биз тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилаётгани бизни янада изланишга ундамоқда, - дейди корхона раҳбари Гўзал Ибрагимова.- Келгусида тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириб, маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш ва қўшимча тармоқларни ишга тушириш орқали янги иш ўринлари яратишни мақсад қилганмиз.
Шунингдек, эко сумкалар, сайёҳлар учун махсус ўзида миллий қадриятларимизни акс эттирган аёллар сумкалари ҳам ишлаб чиқарилиб харидорларга етказиб берилмоқда.
Бир сўз билан айтанда, мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иқтисодиётдаги улушини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги соҳа ривожида муҳим омил бўлаётир.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago