Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
#Хива_шаҳар
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан
Мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш, халқ фаровонлиги даражасини юқори поғоналарга кўтариш, кичик бизнес, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорликни оммалаштираётган, ўз тадбиркорлигини энг қуйи поғонадан бошлаб бугунги кунда йирик ишбилармонга айланган аёлларимиз жуда кўпчиликни ташкил қилади.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, аёлларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик соҳаларига кенг жалб этиш, жойларда айниқса, чекка қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш юзасидан тизимли ишларни амалга оширилиб келинмоқда.
O’zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият юритаётган тадбиркор аёлларнинг фаолияти билан яқиндан танишилмоқда.
Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” маҳалласида фаолият олиб бораётган “Мирзабоши” ательеси раҳбари Анжела Давлетова бир неча йиллардан буён миллий либослар яратиш йўналишида иш олиб боради.
Бугунги қаҳрамонимиз тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида тижорат банкларидан 200 миллион сўм миқдорида кредит олиб замонавий тикув дастгоҳлари олиб келиб ўрнатди, натижада иш унуми янада ошди. Шунингдек, тадбиркор шаҳарнинг марказида ўз савдо шаҳобчасини ташкиллаштирди. Шу билан бирга, ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш имконияти яратилди.
- Тадбиркор деганда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонлар тушунилади,- дейди ательеси раҳбари Анжела Давлетова.- Тадбиркорлик субъекти очилган вақтда 3-4 нафар ходим ишлаган бўлса бугунги кунда ательемизда 10 нафардан ортиқ ишчи меҳнат қилмоқда. 50 нафардан ортиқ шогирдлар “Устоз-шогирд” анъанаси асосида тикиш сирларини ўрганиб келишмоқда. Президентимиз раҳнамолигида тадбиркорларга кўрсатилаётган алоҳида эътибор ва билдирилган юксак ишонч бизни эл-юрт равнақи йўлида куч-ғайрат билан меҳнат қилишга ундайди.
Буларнинг барчаси мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасидир.
O’zLiDeP вилоят Кенгаши, Ҳазорасп туман Кенгаши масъуллари "Ишчилар" маҳалласидаги тарғибот ишларидан фотолавҳалар.
#Ишбилармон_аёл_2024"
#Аёллар_қаноти_фаолиятидан
#Хива_шаҳар
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси Хива шаҳар Кенгаши томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда дастлаб тадбиркор, фермер, ҳунарманд ва ишбилармон аёллар томонидан ишлаб чикарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек оилавий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик фаолиятида салмоқли ютуқларга эришиб, аҳоли бандлигига кўмаклашишда фаоллик кўрсатиб келаётган кўрик танлов мезонларга асосан бир гуруҳ фаол аёллар вилоят босқичига йўлланма олдилар.
1 ўрин “Ичан қалъа” маҳалласидан Анжела Давлетова –“Мирзабоши” ательеси раҳбари -миллий либослар яратиш ,
2 ўрин “Қибла тозабоғ” маҳалласидан Муҳайё Юсупова миллий либослар яратиш ,
3 ўрин "Cангар" маҳалласидан Мехрибон Матякубова якка тартибдаги тадбиркор, сўзана устаси йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритдилар.
Ғолибларга диплом ва ташакуурнома эсдалик совғалари топширилди.
#Хива_шаҳар
#Депутатлар_фаолиятидан
#Эшитув
Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгаши O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида Хива шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида жорий йилнинг ўтган даври мабайнида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъба мудири М.Салимов ахбороти тингланди.
Таъкидландики, бугунги кунда болаларни мактабгача таълим билан қамров даражасини 100 фоизга етказиш кўзда тутилган. 2024 йил давомида 2 та мактабни реконструкция қилиш ва 1 та янги мактаб барпо этиш орқали қўшимча 600 ўқувчи ўрнини яратиш мақсад қилинган. Шунингдек, умумтаълим мактабларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда умумтаълим мактабларининг санитария-гигиена инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилашга оид вазифалар ҳам белгиланган.
Шунингдек, жорий йилги давлат дастурида педагоглар билим ва тажрибасини ошириш мақсадида уларни хорижий давлатларда малака ошириш кўзда тутилган.
Умуман олганда, бу йилги давлат дастурида мамлакатимизни келгуси етти йилда ривожлантиришга қаратилган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадларидан келиб чиққан ҳолда таълим йўналишида барқарор ривожланишга эришиш мақсад қилинган.
Йиғилиш давомида М.Салимовга аҳолини қизиқтирган ва қийнаётган соҳага оид кўплаб саволлар берилди. Депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Мутасаддининг ҳисоботини қониқарли деб топган депутатлар, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago