Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 3 months, 1 week ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 11 months, 2 weeks ago
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
Reklama! @RekIama_beriish
Last updated 2 days ago
Яшил Мойчечак
(детектив қисса)
муаллиф Зафар Тиловов
Марварид Бегимовна секин қадам ташлаб мактаб архиви биносидан чиқаркан, қўлидаги икки вароқ сарғайган қоғоз парчасига охисталик билан кўз ташлади. Керакли изни топган сарбон каби лабида майин табассум билан атрофга қаради.
— Бугун мойчечакнинг илдизига етиб бораман. - ҳотиржам қиёфада ташқарига чиқаркан, Даргоҳ шаҳарчасидаги маълум машҳур ягона ширинлик дўконига йўл олди.
Бу дўкон Даргоҳ шаҳарчасига асос солинган йилдан бери мавжуд бўлган саноқли "қари" дўконлардан бири бўлиб шаҳарча асосчиларидан бўлган ўнта оилалардан бири — Вафоевлар оиласига тегишли эди. Ширинликларни шахсан оила аъзоларини ўзлари асосан Матлуба хоним ва турмуш ўртоғи Валижон ака қандолатпаз бўлиб, Вафо бободан кейин ўғилга ўтган бу жойга яқин-яқингача эски печдан фойдаланишар, ўтган ой улар электр печ ўрнатишди.
Уларнинг уч фарзанди бўлиб катта ўғли бу шаҳарчани анча олдин тарк этган. Ўғилдан кейинги қизи Сора ҳам бундан анча йил аввал оғир касалликдан вафот этганди.
Хозирда жануб тарафга қараб турган деразасидан янги кириб келган мижозни кўриб шошиб қолган қиз этагидан ўрик шинниси топган пешбандини ечиб янги мижоз истиқболига чиқди.
— Ассалом алайкум, - қиз мехмонни кўриб ранги оқариб кетди: — Устоз..
Марварид Бегимовна Сабога бош ирғаб алик оларкан, қизга бошдан оёқ тикилди:
— Соғлиқларинг яхшими, Сабо...
Қиз ноўнғай бўлиб бош силкиди.
— Сенда ишим бор эди. Қизим.
— Пишириқ керакмиди, устоз?- кўзларини пирпиратиб собиқ синф раҳбарига савол билан қаради.
— Йўқ, пишириқ керакмас.. - ўзини дарс вақтидаги тутишга уринса ҳам нимадир халақит берди. Марварид Бегимовна ўзини қизиқтираётган саволни тезроқ бергиси келар, қизни эса чўчитиб қўрқаётганди.
— Унда нима устоз?- хеч нимани тушунмаган қизнинг юзида хеч бир хавотир ифодасини тополмагач аёл қўлидаги жилддан бир вароқ чиқариб уни Сабога кўрсатди.
Қоғозда анча йиллар олдин чизилган қанақадир расм тасвирланганди.
— Бу гулни сен чизгансан-а?- Марварид Бегимовна Сабога савол назари билан қаради.
Қиз довдираб қолди. Кўзлари ола-кула бўлиб кетди.
— Бу расмни қаердан топиб олдингиз?
— Уни ростан ҳам сен чизганмисан? – Марварид Бегимовна дарсини талаб қилаётган қаттиққўл устоздек ўқрайиб қаради.
— Бу расмни биринчи синфдалигимда аммам чизиб берганди.. – қизнинг кўзига ёш келди. — Орадан шунча йил ўтибди. Қандай қилиб бу расмда сақланиб қолибди?
"Ўн йил.. " хаёлга берилди Сабо, "Ўн йил. Бу даврлар менинг болалигимдаги энг чиройли ва бахтиёр дамлар эди. Бечора аммам.. "
Қиз хўрсинганча устозига қаради:
— Асила аммамни жуда яхши кўрардим. Аммо ўн йил аввал ...
— Ким келибди, Сабо?-
Хонага кириб келган Валижон ака Марварид Бегимовнани кўриб ажабланди:
— Келинг, ўқитувчи.. Нима хизмат?
Аёл Сабога бир қараб қўяркан қизнинг отасига маъноли назар ташлади.
—Майлими, сиз билан алохида гаплашиб олсак?
Аммо Валижон ака негадир асабийлашди.
— Сиз билан у ҳақида гаплашмайман, дегандим-ку?
— Бу касаллик эмас, айнан долчиндан захарланиш, дея сизга қанча айтмай сиз мени бадгумон ёлғончига чиқаргандингиз...
— Бу касаллик. Оилавий касаллик. - сухбатга нуқта қўйгандек Вали ака ортига тирсланди. Бунда "илтимос, кетинг" деган мазмун акс этиб турарди.
— Илтимос, қизингизни эхтиёт қилинг, - Марварид Бегимовна эшикка яқинлашаркан юришдан бир зумга тўхтади.
— Катта қизингиз ҳам мойчечакларни яхши кўрардими?
Валижон ака индамади.
Ташқарида хавонинг авзойи бузилган. Ёмғир ёғиш арафасида эди.
Айни дамда Сабо ховли орқасидаги пастак печкада ёнаётган оловга тикилиб турарди.
Қўлидаги сарғайган хатларни бирин-кетин оловга ташларкан ортидан уириб келган отасига маъюс қаради:
— Энди хеч қанақа далил қолмади, ота...
Отаси кўзидан оққан ёшни артаркан хўрсиниб қўйди. Шу пайт ёз ёмғирининг илк томчиси қизнинг яноғига келиб томди.
(давоми бор)
Уйга қайтаябман...???
— Аммо бўлган иш бўлиб бўлди… — деди Суст Хотун — Энди келажакни ўйлаш керак.
— Келажак?? Шу келажакми? Бир умр шарпа ва сояларга тўла бу иблислар маконини келажагим деябсизми?
=— Анча дадил экансан …— минғилади Суст Хотун— Сен менинг давомчим бўлишинг мумкин…
— Мен жодугар бўлишни истамайман.. Умуман уйга қайтишни истайман …
Суст хотун узоқ вақт иккиланиб турди сунг эса менга ачиндими хавода битта оқ қоғоз учиб ёнимга тушди,.
— Нима бу ? ажабландим мен
— Келишув шартномаси …— деди Суст Хотун
Мен ажабланиб қоғозга қарадим
— Агар сен , соялар мамлакати хақида буткул унутиб одамлар оламида яшашга ахд қилсанг шу кундан бошлаб ота-онанг яна ўз холига қайтади ва хаммангиз бахтли ку курасизлар…
— Аммо Азиз….- иккиланиб қолдим
— БУ сунгги чора… жинни қиз — асабийлашди Суст Хотун
— Табиатан бир бирга мос бўлмаган олов ва муз чиқишиб кетмагандек ОДАМ ва СОЯ хеч қачон бахтли бўлиша олмайди .. Табиат кучларига хам зид нарса…
Сени фақат ўзингга ўхшаган Одам боласигина бахтли қила олади…
— Ота онангни танлайсанми ёки мангу шу ерда чўчқага айланиб қолишсинми…
????
Мен ота онам учун хам ўз ҳисларимни қурбон қилишим керак эди.
Аммо бундан аввал оҳирги марта Заҳҳобни кўрсам бўладимикан?
— Ха буни иложи бор… — деди фикримни ўқигандек Суст Хотун
Хонага сония ичида Заҳҳоб кириб келди . уша уша оқиш кийимда
— Чақиртирган экансиз.. Хоним…, — деди Заҳҳоб итоатгуйлардек.
— Қизалоқни дарвозагача кузатиб қуй.. — буюрди Суст Хотун йигитга сунг эса менга қаради /
— УШа дарвоза ёнида се нота онангни уша уша холатда аввалги ҳолида учратасан фақат ортингга асло қарамайсан ,… Тушунарлими, йўқса ўзинг бир умр шу ерда қолиб кетасан,,
— Ҳўп бўлади.. дедим рахмат айтиб бош ирғидим..
;;;
Катта кўчага чиққанимизда Заҳҳоб иккимизам яшил дала тарафга қарадим. У ерда ота онам ўз қиёфасида мени кутиб туришарди қўл силкитишди,,
— Заҳҳоб .. сиздан бир нарса сўрамоқчи эдим. Ялингандек у маҳзун кўзлари билан “сўра “ дегандек қаради
— Мени исмимни қаердан биласиз?
Заҳҳоб иккиланиб айцамми ёки йўқми деб ўйлади :
— Биласанми , мен сени аввалдан танийдигандекман.. ушанда фақат бир нарсани хис қилганман .. Муздек ям яшил сув қарида чукиб кетаётган оппоқ баданли қиз .. у сен эдинг …
_” Демак бу у ! Бу уша кунги ҳалоскорим ,. Бу Шоҳдиёр хам эмас Азиз хам эмас! Умуман бошқа одам ! умуман бошқа одам! Аммо ана шу икки инсон бирлашган мукаммал одам бўлса чи?
— Сиз Азиз эмасмисиз? — деб юбордим беҳосдан
— Энди буни ахамияти йўқ — деди у ва бирдан овози ўзгарди энди унинг овози бутунлай бошқача чиқди аммо жуда ёқимли ва қунғироқдек овоз эди.
— Биз яна учрашамизми? — дедим умид билан .. у менга тикилуб қолди
— Лайло.. биз балким учрашармиз.. Аммо сен ортингга қарамаслигинг керак,, Ва’да берасанми?
— Ха.. — дедим томоғимга алланима тиқилигандек йиғлагим келди.
“ Мен ортиқ Азиз хақида эзилмасдим. Мен негадир Заҳҳобнинг ожизларча бу оламда қолиб кетаётганидан изтиробга чуккандим.
Ота онам тарафга қараб йўл оларканман Заҳҳоб маҳзун қиёфада ортимдан кузатиб қлди. Аниқ биламан ортга қайта олмаеман. Қайрилиб хам сўнгги марта Заҳҳобнинг кўзларига термула олмаеман аммо уни ёлғиз қолдириб кетишни хам истамайман.
Аммо Ота онамни яна инсон бўлиб қолганидан шу қадар бахтли эдим аммо иккинчи тарафдан эса жуда бахциз эдим. Одам бир вқтни о;зида икки хил ҳисни юракка жо қилса бўларкан.
Бир юракда хам Икки Инсонни севмоқ мумкин экан..
Оддий қиз бола пайтимда Азизни қанчалик севган бўлсам бу оламда яккаю ягона ҳимоячим бўлган Заҳҳобни хам шундай севардим. #soyalar_bilan
Хайрли тонг азизларим! Бошланаётган хафтангиз барокатли ва осуда бўлсин! ☀️ https://t.me/bir_yaproq
"Яшил Мойчечак" қиссасининг иккала қисмини ҳам қайта таҳрир қилиб батафсилроқ ёздим. Қайта ўқиб чиқарсизлар... Яқинларингиз ва дўстларингизга бошқа каналларингизга улашишни унутманг кўпроқ ўқувчилар ортишига камтаргина ўз ҳиссангизни қўшинг илтимос... Ҳурмат билан қиссанависингиз Зафар Тиловов.
Ўша кунги мудхиш шом вақтида Вазиранинг дугоналари еттовлон бўлишиб кинога тушишди. Роса чақчақлашиб қайтишда Акрам аканинг ванилла таъмли музқаймоғидан сотиб олишди. Бироқ музқаймоқдан татиб кўриш ўша куни уларнинг пешонасига ёзилмаган экан. Боғда содир бўлган дахшатли қотиллик сабаб уларнинг қўрқувдан қалтираган қўлларидан музқаймоқ ерга тўкилди.
“Уни биз ўлдирдик...” пичирлашди қизлар бир овозда.
::::: ***Мен сен учун 10 йил зулматда яшадим. Азоб чекдим. Сен бир марта ҳам ҳолимдан хабар олай деб излаб келмадинг. Сен қандай золим санки, мени шунча вақт ўлик деб ҳисобладинг...
Агар мени кўргани бугун тонгда боққа келмасанг... мен охирги чорани кўришга мажбур бўламан. :::::
p/s: барча далиллар менда.***
Мактуб орасида кичкнна сурат ҳам илова қилинган. <қанақадир юзи хира суратга олинган ярим яланғоч қизнинг сурати.>
Сурат ортида эса яшил сиёҳли ручкада қўлда чизилган саккиз гулбаргли мойчечак тасвири бор эди.
Насим ака чўчиб уйғониб кетди. Кўзи тағин ўша нарсага тушди. Унинг столи устида икки кун олдин эшик тагидан топиб олган мактуб турар, мактуб ортида эса яшил тусли еттита гулбарги бор мойчечак расми ва “ Сен Қотилсан” деган ёзув ёзилганди. Нафрат билан жирканч нарсани улоқтиргандек полга отиб юборди. Қизи ёдига тушиб ўрнидан турди. Бомдод номозини ўқишдан аввал таҳорат қилиш учун ювиниш хонасига қадам ташлади.
Ҳизматчи Алияни бу ерда кўраман, деб хаёлига келтирмаганди шу сабаб арвоҳни кўргандек чўчиб тушди.
— Сен? Эрталабдан?!
— Узр... Хўжайин, қизингизга енгилроқ нарса пишириб берай тонг отар отмас уйимдан янги соғилган сут олиб келгандим..- қўрқитиб юборганидан узр сўраб қўлларини тез-тез ювган бўлди-да ташқарига йўл олди.
Бу вақтда шарқ тарафдан оқиш тилла ранг тусда тонг отиб келаётган маҳал эди. “Қазо бўлмаса эди...” дея хавотирга тушган Насим ака шоша пиша ювинишга тутинди.
Ўша тонгда нафақат Вазира кўчага чиққан, Даргоҳ шахарчасининг дарё бўйида яшовчи Алибек ҳам боғ томонга йўл олган, бироқ айнан нима сабабдан бу ерга қадам босганлиги ҳақида сиз азиз ўқувчим тез орада билиб оласиз. Алибекдан ташқари эса яна бир учинчи одам ҳам айни дамда ўша мудҳиш ерда бўлганки уни эса сиз азиз ўқувчи фақатгина асар сўнгида билиб оласиз. Демак #яшил #moychechak гулбарглари ортидан олға...
<давоми албатта ёзилади>
2. Бир мактуб сири
Дераза қаршисидан тонг отишини кутиб тураркан, Вазиранинг кўзларидан ёш думалади. Мана яна бир янги хижронли тонг отди. Энди бу аёвсиз кунлар ҳамиша бир хил ўтади. Энди ҳеч қачон унинг кўнгли бу ҳаётга нисбатан илиқлик бўлмайди. Уни бутун борлиғини шунчаки юлиб олишди ва парча-парча қилиб йўқ қилишди.
“ Энди мен қандай яшайман?” икки кундан бери сув тотмаган қақроқ лаблари пичирлади.
Ва кўзидан шабнам мисоли ёш думалаб тушди.
Вазира энди 17га қадам қўйган, ранглари қуёш кўрмаган мармардек оқиш, қоп-қора хузун аралаш қорачиқлари катта қиз икки кундан бери туз тотмай бир сўз қотмай хонасига қамалиб олган.
Охирги имтиҳон олди улар синфдош саккиз қиз Даргоҳдаги ягона кўнгилочар боққа сайрга чиқишди.
Вазира улар ичида энг гўзали ва ёқимтойи синфнинг энг олди қизи барча уни эътироф ва эътибор билан намуна қилиб кўрсатишар, қизнинг келажаги порлоқ ёлғиз отаси қўлида тарбия топгани сабаб ўта қаттиққўл тизимга ўрганган. Баҳолари нуқул беш, фахрий ёрлиқлар совғалар бутун хонасини эгалаган, аммо ўзи учун буларнинг бари қуруқ бир маъносиз нарсалар эди.
Ўша куни хаво очиқ, офтоб чарақлаб турган эди.
Отаси Насим акадан атиги икки соатга жавоб олиб чиққан қизни ярим кўнгли дугоналари билан ўтаётган бўлса қолган иккинчи қисми эса нотаниш бир ҳатар олдидаги қўрқувда эди.
Бугун ниҳоят у вафот этган деб ўйлаган онаси қамоқдан чиқибди. Бунга нақ 10 йил бўлибди. Ўша вақтлари у биринчи синфга қадам қўйган, онаси Васила опани у вафот этган деб ҳисоблаб келар, аммо қандай вафот этганини ёки нима сабабдан марҳумга айланганини ҳеч кимса билмас, билган одамлар эса бир умрга айтмаслик шарти билан онт ичишганди.
Аммо бугун у учратган аёл....
“ Сенинг онанг йўқ... Онанг вафот этган” отаси бир пайтлар шу гапни айтганида Вазиранинг бутун олами бир дарз кетган бўлса мана орадан шунча йил ўтиб кўнгилочар боғ дарвозаси ёнида унга бир томчи сувдек ўхшаш аммо йиллар таъсирини кўрсатиб кексайган аёлга дуч келиб қалби яна бир бор вайрон бўлди.
— Мен сенинг онангман... Бугун қамоқдан чиқдим қизим... - аёл зўрға ўзини таништирди. Аммо еттовлон қизнинг масхара қилгандек пиқиллаб кулганча уни ўзлари билан тортқилаб олиб кетишганида у аёлнинг кўнглидан нималар ўтибди экан?
Ҳозир эса энг яқин дугонаси Жайронадан келаётган СМСларни битта-ма битта ўқиркан, дугоналарининг бу қадар номуссиз ва бағритош эканидан куя бошлади.
“Қотилнинг қизи. “ Улар нега у аёлни қотилга чиқаришмоқда? умуман улар нега шунча йил қадрдон бўлишди-ю бир лаҳзада ёвуз бегоналарга айланиб олишди? Бу мактубни айнан қайси бири ёзганлигини барибир била олмади. Аммо шуниси аниқ-ки, унинг онаси бир пайтлар қотилликка қўл урган. Ва мана бугун бу даҳшатли сир ошкор бўлиш арафасида..
Вазиранинг эшиги нақ мингинчи марта тақилаганда эшик ортидан уй ҳизматчиси Алия опанинг овози келди:
— Отанг ишдан қайтди... Агар бугун ҳам чиқмасанг у эшикни бузиб киради...
— Менга энди барибир... Боримни тортиб олишди. Энди менга ҳеч нима керак эмас.
.. Жимлик. Алия опанинг қадами эшитилмас, аммо нафасини ичига ютиб турганини қиз сезиб турарди. Сал ўтмай оғир қадам саси эшитилди.
— У хатни ким ёзди? – қўрқинчли сукунатни отаси Насим аканинг овози бузди
— ...
— У сенинг онанг эмас... Онанг эмас... – отаси анча пайтда эшик ортида туриб қолди.
“...Онанг бўлганда сени ўлдиришга қасд қилмаган бўларди...” тилидан сал қолса шу гап чиқиб кетарди. Аммо буни ичига ютиб қизининг хонасидан узоқлашди.
Айни дамда эса тонг отган маҳал Вазира барча ширин уйқуда ётган маҳал ховлига қадам ташларкан орқа эшикдан билинтирмай ташқарига чиқишга муваффақ бўлди.
“Мен қандай бўлмасин бу мактубнинг эгаси кимлигини топишим керак! Улар мендан ниманидир яширишаябди... Мен кимман? Менинг онам ким? Бу ерда нималар содир бўлаябди?!”
— Сенга мана шу ёз – уч ой катта муддат. Куздан яна сени ишингда бўлишингни истайман. Ўзинг учун яшаш фурсати етди...
Ташқарида болакайларнинг кулгуси, ёш қизлар қаҳқаҳаси ва шодон йигитлар қийчуви янгради.
— Тез орада битирув оқшоми бўлиб ўтади. 11- синфлар... Бугун оҳирги имтиҳонларидан чиқишди...
“Боя Зумрад айтгандек бўлганди.. Шаҳарчамиз Кинотеатрига антиқа кино келибди. Ҳамма ўша ёқда ҳозир...Музқаймоқлар.. Ширинликлар. Яхна ичимликлар... Ҳаёт дегани мана шу бўлса керак...”
— Розиман... – аҳийри эркакнинг иш таклифига рози бўлган Марварид Исмоилнинг кўзларидаги севинчни кўриб ҳайратга тушди. Гўёки эркак унинг қўлини сўраб келган-у аёл унга розилик билдирганди.
— Ёзни мароқли ўтказ...- кетар олдидан Исмоил орқа олдига бир қараган бўлди-ю пичирлади:
— Сенинг уйингга тез тез келиб турганим синглинг ва куёвингга малол келмадими?
— Аҳир биз дўстлармиз-ку...- Марварид уйқусираган бир бепарволик билан эркакка қаради. — Даргоҳликлар аллақачон маданийлашиб кетишган. Аввалги асрлардақа шармсизлик ва фисқу фасод қолмади. Иккимиз ҳам ўз ўзимизга тўғримиз-ку... Унинг устига бу шаҳарчада ҳаммамиз шу қадар бепарво ва бефарқмиз ки...
Эркак ўзи истаган жавобни оломаганига афсус қилиб хайрлашди.
Марварид эса шиша стаканида ичилмай қолган ялпизли мохитони сипқораркан тағин балконга чиқди.
Пастликдан янграётган шодон овозлар бирдан тинчиб қолган. Хавони аллақандай оғир бир зулумот босиб кетганди.
Хатто чирқилаб учаётган қалдирғоч ва читтаклар ҳам сайрашдан тўхтаган, ғаруб томонда эртанги тонггача висолни ваъда қилиб кетаётган қуёшдан фақат тўқ бинафшаранг жилва қолганди.
— Марварид опа! Марварид опа! – шу чоқ пастдан шундоқ балкон остидаги биринчи қават дўкон эшигидан Зумрад отилиб чиқди.
Зумраднинг кўзларида қўрқинчли даҳшат порлаб турар, юзи қордек оқариб кетганди.
— Ўлдиришибди! Ўлдиришибди! !
Марвариднинг қўлидаги шиша стакан ерга тушиб чилпарчин бўлди.
— Нима?! Ким?! Қаерда?!
— Дарахтзорда! Бир қизнинг ўлигини кўришибди!
~ ~ ~ ~ ~
Диёрбек ва ўртоқлари кинотеатр томига чиқиш учун атайин мана шу овлоқ бурчакдан ўтишиб улкан заранг дарахтига тирмашаётган маҳал эди. Атроф деярли оқшомги ғира-шираликка чўккан, барча бола дарахтга тирмашётган бир маҳалда ерда қолиб кетган Бўлка хафа бўлиб алам билан ванғилади.
— Итингни хайдаб юбормасак қоровул бизни тутиб олади...- ақллилик қилди энг яқин ўртоғи Жавод.
— Менга томоша қилишга зўр жой олиб қўй..- деди Диёр ва ерга аламзадалик билан тушаркан, Бўлкани уриб суриб кўча тарафга кета бошлади.
Аммо оёғи алланимага қоқилиб йиқиларкан, Бўлка ҳам ириллаб ера ётган номаълум нарсага қараб ҳура бошлади..
—Жим тур.. Бўлка!
Ерда ётган нарса у қадар катта бўлмаса ҳам устини қалин шох шабба ёпиб ташлагани сабаб очиш қийин бўлди.
Бир амаллаб нотаниш нарсага кўз ташлаган Диёр даҳшатдан бақириб юборди.
Ерда шундоқ унинг оёқлари остида юзлари таниб бўлмас даражада тимдаланган бир қизнинг жонсиз танаси ётар, бечоранинг қорни қоп-қора қонга бўялганди! Қоронғулик ичида Диёрнинг кўрган охирги нарсаси оқ қоғозга чизилган яшил тусли мойчечак гули расми бўлди.
(давоми ёзилади)
#moychechak
Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 3 months, 1 week ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 11 months, 2 weeks ago
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
Reklama! @RekIama_beriish
Last updated 2 days ago