🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 day, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 23 hours ago
"Платформа" 2019 йили чиққан испан филми, бутун иброҳимий динлар идеясини ўзлаштирган, бишидан охиригача диний тасаввурни бадиий тасаввурга қориштириб ташлаган филм. бир пайтлар у ҳақида нимадир ёзаман деб нуқул ярим йўлда ташлаб кетганман.
қизиқ жиҳатлари жуда кўп, масалан бош қаҳрамоннинг сигаретни ташлаш ва Сервантесни ўқиб чиқиш учун ўз истаги билан вертикал қамоқхонага олти ойга тушиши одамнинг дунёга келиши ҳақидаги мифга ўхшайди: аввал руҳ пайдо бўлади ва у ўз вақти-соатини кутиб яшайди.
платформа биринчи галда одамзодга ер юзида ҳамма нарса етади демоқчи бўлади, фақат ҳамма ўзига етарлисини олиши керак. бу гуманистик ғоя, унда кураш ўрнига ҳамкорлик бўлса, ҳамма ўз истагларини қондира олади дейилади. охир оқибат қаҳрамон ўзининг брахман дўсти билан системага қарши курашни бошлайди. одамларни куч билан тартибга чақирмоқчи бўладилар. мақсад, шу дастурхондаги ниманидир асраб қолиб, уни тепага, худога етказиш ва шу орқали раҳмати ва бундаги аҳволни билдириш
аммо улар ўша кичкинагина ширинликни энг қуйидаги қизалоққа едиришади. нега?
тавротда битта одамни сақлаб қолган, бутун дунёни сақлаб қолади деган битик бор. икки курашчи битта қизалоқни сақлаб, уни худони олдига юборишади. чунки у биринчидан бу системада ҳеч қачон тирик чиқмайди, иккинчидан вертикал қамоқдаги биронтасини сақлаб қолганнинг фойдаси йўқ, чунки уларнинг бари гуноҳкор.
ўшандаги қизалоқ нима учун энг қуйидаги қаватда жон сақлаб қолганига ҳайрон қолгандим. ва кино бизнинг тепадан пастга ҳаётимизга урғу бера туриб, бу ўрада қизларни сақлаб қолиш кераклигини уқтиради
Нашриётда ишлаётганимда тахминан шундай гап ёзилган китобни таҳрирлаб бергандим. Адашмасам, жугутларнинг муқаддас битикларидан бўлиши керак эди ва таржимада "бир яҳудийни қутқарган бутун оламни қутқарган кабидир" дейилганди. Сўнгроқ испанларнинг "Ўра" деган киносида шу идеянм кўрдим (рус тилида "платформа" номи билан берилган), унда Исо ёшидаги бир йигит(!) Сервантеснинг Дон Кихотини ўқиб чиқиш ва чекишни ташлаш учун ўз оёғи билан бориб қамоқхонага киради, биров уни мажбурламайди яъни. Қамоқхонада эса худди ҳозирги шаклланган жамиятдаги каби вертикал ризқлантириш мавжуд эди (шунинг учун кино Ўра деб аталади -- эль-Ҳоё), энг баланд қаватдагилар ошхонадан энди чиққан таомдан маза қип еб, устига ҳожатини чиқариб пастга юборади, аслида бу ерда одамзоднинг очофатлиги ҳам кўрсатилади, пастдагилар эса емак етишмагани сабаб ортиб қолган пўчоқ, суяк ейди, агар шуям бўлмаса бир бирини гўштини ейди, замонавий Исо Масиҳ бунга нуқта қўйишни истайди ва бир зоҳид билан бунга қарши курашишини бошлайди (унинг асл вазифаси шундай, у шунинг учун ер юзига тушганди). Улар бутун дастурхонлаги бир ширинликни ошхонага етказмоқчи бўладилар, аммо энг қуйи қаватда зўрға жон сақлаган болага берадилар уни. Ва ўша болани хабарни етказсин, бу ердаги аҳвол қандай эканини билсин деб тепага йўллайдилар. Яъни битта қутқарилган жон бутун тизимни асраб қолади деган идея.
оилавий жанжалдан сўнг аёлни шифохонага элтадилар. у пичоққа ёпишиб ўзини зарарлаганди, оила аъзолари бўлиб ўтган воқеадан ҳали ҳам шокда, аммо куёвларидан қайта қайта узр сўрайдилар, аёлнинг бу қилиғини улар туш ҳам кўрмаганди. эркак хотинидан тезрлқ қутулишни истайди, аллақачон уни ақлдан озган деб ҳисоблайди. ва бир кун унга қараса ҳаммасидан қутилиши мумкинлигини ўйлайди. уйқудан турганида эса аёли йўқлигини кўради ва уни ташқаридан, кўкраги очиқ ҳолктдк ўтирган, атрофга тикилган ҳолда кўради. уни атрофидан ўткан кетганлар, аёлни жиннихонага келтирилган ёш жувонлигидан афсусланадилар, эркак ундан нега бу аҳволда, кўкрагини очиб турганини сўраса, у исиб кетагнини билдиради.
шу суҳбатдан кейин унча кўпмас, аммо лу жуда муҳимдек туйилди. эр ва хотин жуда сокин, жуда эркин гапирадилар ва минг йиллардан бери бирга яшаётган жуфтликка ўхшайдилар. аёлнинг бу ҳолатга келиши ҳам эри томонидан қабул қилинади, тушинилмайди, шунчаки қабул қилинади, ахир сеул шу йили охирги йилларда рўй бермаган даражад а исиб кетган ва аёлнинг ўзи ҳам уйда баъзан шу ҳолатда юрарди. эҳтимол, унинг бу кўйда юриши яхши ва ёмонни ажратиб бўлмайдиган ибтидоий онг ҳолатига келиб қолгандир
Бродский Чиқма ўз бўлмангдан, қилмагин хато, Қуёш нечун сенга, Шипка чексанг гар? Ташқари бемаъни, бахт зори ҳатто, Ҳожатга борсанг, қайт, тез синдириб зар... Оҳ, чиқма бўлмангдан, моторни қўшма. Йўлакдан иборат сенда макон шу. Ҳисоб-китобли умр, гар кирса…
Бродский
Чиқма ўз бўлмангдан, қилмагин хато,
Қуёш нечун сенга, Шипка чексанг гар?
Ташқари бемаъни, бахт зори ҳатто,
Ҳожатга борсанг, қайт, тез синдириб зар...
Оҳ, чиқма бўлмангдан, моторни қўшма.
Йўлакдан иборат сенда макон шу.
Ҳисоб-китобли умр, гар кирса тирик
ҳилқат, нафсинг очар, ечинтирмай қув.
Чиқма ўз бўлмангдан; ўйла рўё деб.
Дунё – девор, курси, қизиқ нима бор?
Кечқурун қайтасан, тарк этиш нечун -
шундай ва бўлибми яна ярадор?
Оҳ, чиқма бўлмангдан.
Шўх рақсга туш
ялангтана палто, туфли оёқда.
Йўлакдан анқир ҳид карам ва мумнинг.
Кўп ҳарф ёзиб қўйдинг; битта ортиқ-да.
Чиқма ўз бўлмангдан. Оҳ, бўлсин шу бўлма
Туяр қиёфангни. Инкогнито
эрго сум, туйғулар субстанция.
Чиқма кўчага! Йўқ Франция.
Аҳмоқмас! Бошқалар бўлмагандек бўл.
Чиқма ўз бўлмангдан! Жиҳозга эрк бер,
Тусқоғозга юз бос. Борин қўрғон қил
Жавон-ла инсу-жинс, ирқ-у вирусдан.
Баҳодир Оташ таржимаси
кечга томон лотин америкалик ҳамкасбларнинг маърузалари тингланганини айтмасам бўлмасди. манга доим лотин америкаси адабиёти ёққан. ёққан дейиш вазиятни сал юмшатиш билан тенг. ман лотин америкасининг миф билан, туш билан аралашиб кетган насри (поэзияси)ни севганман. манга янги уфқдек туйилган ундаги ортга қайтиш позицияси (халқ оқзаки ижодидан сув ичишини назарда тутяпман).
хуллас, бразилия, мексика ва аргентиналик ноширлар ковид эпидемиясидан сўнг соҳада юз берган муаммолар нималардан иборат бўлгани билан ўртоқлашдилар.
русларнинг ҳикоялар тўплами бўларди, кимдир эсласа керак. шулардан мексика ҳикоялари, аргентина ҳикоялари, венесуэлла ҳикоялари турфа хиллиги билан одамга яхшигина шукуҳ беради. аммо эртакнамо (магик) реализм ватани эпидемиядан сўн жуда катта йўқотишларни бошидан кечиргани таъкидланди.
асосийси, уларнинг бозори қоғоз китоблардан электрон китобларга томон ўсгани. аргентиналик ноширнинг таъкидлашича, айрим пайтларда чоп этилган китоблар сони 200-300 донадан ошмаган. пулнинг қиймати тушиши, қоғознинг қимматлиги, мамлакатнинг ўзида икки дона қоғоз ишлаб чиқарадиган корхонанинг мавжудлиги соҳи орқага кетишига хизмат қилган. аммо барибир бу мамлакат аҳолисининг китобга бўлган эътибори, диди ривожланиб бормоқда. масалан, манга болалар ва ўсмирлар учун ёзилган ҳоррор адабиётлар қизиқ туйилди.
бугундан Москва ноширлар ҳафтасига старт берилди
асосий масалалар аниқ, рус томон ноширлари ўз маҳсулотлари муаллифлигини йиғилганларга таклиф қилмоқда ва шу бн бирга рус китоб бозори аҳволи ҳақида умумий маълумот бериб ўтилди. муҳим жиҳатларни айтиб ўтай:
рус қоғоз китобларини ёшлар сақлаб қолганини айтишмоқда, ёшлар китоб ўқимаяпти деган гапни ўрнига ёшлар бизни сақлаб қолди деган фикрга қулоғим ишонмаяпти))
русларда китоб дўконлари кўп, аммо улар мамлакатни чекка қисмларига ҳам кириб бораётган бестселлерлар ҳақида гапираркан, маркетплейслар ўрнини таъкидлашмоқда
электрон китоблар ҳамда аудиокитоблар борган сари меъёрга келмоқда. ёшлар асосан қоғоз китобларга қайтаётгани туфайли бу бозорнинг асосий харидорлари мани ёшимдагилар, яъни 30дан ошган одамларни ташкил қилади
тренд сифатида китоб ва аудиокитобни бирга микс ҳолда ўқишни келтиришди
сунъий интеллект рус ноширлари ишига аралаша бошлагани таъкидланди. бу фақат суратларни қайта ишлашдагина эмас, таржимада ва китоб рекламасида инструментга айланган. айнан инструмент сифатида ишнинг бошида сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳамда ишнинг бошидан охиригача одам туриши муҳим
китоб ва мутолаага боғлиқ проектлар, дастурлар (интернет ва мобил), тадбирлар кўплиги мамлакатда мутолаанинг кўпайганига сабаб сифатида келтирилмоқда
эртадан рус ноширлари билан учрашувлар ташкилланади. омадим келса, икки-учта ноширлардан идея олишни план қилганман. масалан, бу овозли болалар китоблари, ҳамда соялар китоблари бўлиши мумкин.
умуман, ўзбек китоб бозорини очилмаган қўриқлигини ақлини билган ношир яхши ҳис қилади. айниқса, болалар китоблари борасида қашшоқмиз. бу очликни фақат таржима эвазига тўлдириш унчалик ҳам тўғри эмас, бу яна чиройли айтганда. янги асрда ҳамкасбим Рахшона Аҳмедова болалар ёзувчилари клуби орқали кўп ишлар қилишни режалаштирган, ман унга омад тилайман!
қўшимча: адабий агентлар масаласи ҳам жуда муҳимлигини қайта ҳис қиляпман, нафақат муаллифлар учун, балки нашриётлар учун ҳам, ўз маҳсулотини яратиш маъносида
Мария-Луиза фон Франц Юнгнинг энг яхши шогирдларидан бири. Унинг эркаклар инфантиллиги бўйича ишлари ҳозиргача ўзини актуаллигини йўқотгани йўқ.
У илмга “абадий бола” терминини олиб киради – бу урушдан сўнг оналар томонидан катта қилинган авлодга нисбатан ишлатиларди.
бир пайтлар жуда катта стрес оганаканман. хотирамдан кўтарилиб кетибди. анча муддат мошина бозорда иномарка ювардим. иномарка қаторга кириб боришим қизиқ бўган. мактабдан чиқиб, елкамга кичикроқ салафан халтага кир совун, дока солиб айланиб юрганимда бир ака чақирган: ўв, маби мошинани ювиб қўй. пақат қириб қўйма! пулини тўломий ўлиб кетасан.
шунақа қилиб олти ойлар мани "ўв", "фшуув, бяқ қаравор", "мойшик" деб чақиришган. жалил оға (қоровул, мошина топиб берарди) бир кун охирида ман билан ҳисоблашвотганда сўраб қолди: исминг нима? қатта турасан? қайси мактабда ўқийсан? кимми боласисан? албатта, унга шоирни боласилигимни айтмагандим. улкан эго эгаси сифатида отамни оддий одам деганман. у ерда ман худди қолганлардан фарқсиз бўлишим керак эди. биз бой-бадавлат одамларнинг мошинасига қўнган чангни артадиган чувриндилар эдик. бизни ота-онамиз ыам ўзимизга ўхшаган чувринди бўлиши шарт ва зарур эди. аммо бошқа тарафдан характерни фарқига борадиган ва қадрлайдиган чувриндилар эдик. жалил оға хусусан. у манга ишонса бўлади, деб ҳисоблаганди ва чойчақа ишлаш учун иномаркаларни калитларигача топширадиган бўлди. оға ёмон одаммасди. кўп ўтмай бир думалаб Алиш, Алекс бўп қолдим: ўзимни 20-30 та ювадиган мошинам бор эди. мошина бозорни доллорчилари ҳар ҳафта мандан 100 кўкатга етадиган пул олиб елкамга қоқиб кетишарди. ман ритмда эдим. хаёлимда фақат икки нарса бор эди: пул топаман, ўқишга кираман. чилонзорда ҳозир ишлайдиган ўрнимга яқин жойда ўқув маркази бор, жумагача ўша ердан чиқмасдим. аммо бироз ўйинқароқ эдим, ўқишдан уйга, баъзида соатлаб контр, соатлаб кино кўрар, ва яна ўқиш ҳаракати билан яшардим.
шунақа кунлардан бирида, шанба ё якшанба бўлиши керак, туманли кеча, машиналарни ювиб чиқишим керак, кўчада кетиб боряпман. милт этган чироқ йўқ. тумандан кўз кўрмайди, танам қулоққа айланган. ва олдинда худди бир нимани ритм билан ургандай товуш яқинлашиб келди. ҳайрон бўлдим. бир пайт бурнимми тагида катта овчарка ирриллади ва вовуллади. қўрққанимдан бақириб юбордим. қаттиқ бақиргандим, қаттиқ қўрққандим, итам қўрқиб қочиб кетди. наридан эгасини бир нима дегани эшитилди, югурди шекилли, хуллас нима бўлганини эслолмайман. машиналаримдан бирига ўтириб ичим бўшаб қолганини ҳис қилгандим. худди ҳеч нарса йўқдек, ўқиш ҳам, пул топиш ҳам, биронта иномарка ҳақидаги хаёлам. бўшлиқ.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 day, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 23 hours ago