Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Qaydlarim

Description
Shaxsiy mulohaza, kuzatuv va xulosalar...

© Jurnalist Jamshid Niyozovning mualliflik kanali

Murojaatlar uchun: @news_niyozov_bot
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

4 months, 2 weeks ago

Qishki ta’til davrida bolalarni qanday tomoshalar kutmoqda?Poytaxtimizdagi teatrlarda quyidagi tomoshalar rejalashtirilgan:

*▫️“Game Over”* – Oʻzbekiston davlat yosh tomoshabinlar teatri – zamonaviy spektakl 9-yanvargacha har kuni soat 12:00da namoyish etiladi;

*▫️“Yangi yil va tipratikan”* (o‘zbek va rus tillarida) – Oʻzbek Milliy qoʻgʻirchoq teatri – spektakl 9-yanvargacha har kuni soat 10:30 va 12:30da namoyish etiladi;

*▫️“Yalmogʻizning rejasi”*– Muqimiy nomidagi Oʻzbekiston musiqali teatri – ertak tomosha 9-yanvargacha har kuni soat 15:00da namoyish etiladi;

*▫️“12 oy”* (rus tilida) – Alisher Navoiy nomidagi DAKT – musiqali ertak 10-yanvargacha har kuni ikki marta (soat 12:00, 14:00 va 16:00da) namoyish etiladi;

*▫️“Qorqiz bilan selfi”* (rus tilida) – Oʻzbekiston davlat akademik rus drama teatri – musiqali ertak 7-yanvargacha har kuni ikki marta soat 11:00, 13:00 va 15:00da namoyish etiladi;

▫️“Ayoz bobo” (rus tilida) – Oʻzbekiston davlat musiqali komediya (operetta) teatri – musiqali ertak 7-yanvargacha har kuni ikki marta (soat 11:00 va 13:00da) namoyish etiladi.

*💬Telegram *| *🌐Instagram *| *🌐***Facebook

6 months, 3 weeks ago

У 1915 йили туғилди. Уйида йиғлагани қўйишмади. Онаси қўлини бигиз қилиб таҳдид қилди:
— Овозингни ўчир!
Кулиш ҳам, йиғлаш ҳам мумкин эмасди. Отаси ҳам зуғум қиларди:
— Жим бўл!
Агар уйда меҳмонлар бўлса, уни огоҳлантиришарди:
— Жимгина ўтир, шовқин солма!
Агар онаси уйда ёлғиз қолса, қулоғига қуярди:
— Бақирма, бир пасгина тинчлик бўлсин!
Шу тариқа у 7 ёшга тўлди.

У мактабга қатнай бошлади. Дарс пайтида энди оғиз очган ҳам эдики муаллим ўшқириб қолди:
— Гаплашма!
Уни доскага чақиришганда доимо уқтиришарди:
— Сендан нимани сўрашса, фақат шу ҳақда гапир. Ортиқча жаврама.
Шу тариқа 12 ёшга тўлди.

У ўрта мактабга қатнай бошлади. Энди гапирмоқчи эди, оғзига уришди:
— Сендан сўрашаётгани йўқ.
Директор унга « Тилни тийган бой бўлар» деган мақолни эслатиб қўйди.
Турк тили муаллими шундай деди:
— Икки марта эшитиб, бир марта гапир. Одамнинг иккита қулоғи, битта оғзи бор.
— Жим бўл!
— Овозингни ўчир!
— Жаврама!
Шу тариқа 15 ёшга тўлиб қолди.

У лицейга қатнай бошлади. Биринчи эшитган гапи шу бўлди:
— Гапиргандан кўра жим ўтирган яхши!
— Кўп жаврама!
— Оғзингни юм!
— Жим бўл!
Шу тариқа 19 ёшга тўлди.

У университетга ўқишга кирди. Уйда шундай насиҳат қилишди:
— Катталар гапирганда кичиклар жимгина қулоқ соладилар.
Онаси тайинлади:
— Сўз – каттадан, сув – кичикдан.
Профессор бир куни шундай деди:
— Тилингни тийиб юр!
Шу тариқа 23 ёшга тўлди.
Ҳарбий хизматга чақирилди. Бўлинма командири буюрди:
— Жим бўл, итвачча!
Сержант :
— Жаврашни бас қил!
Капитан:
— Оғзингни очма!

Уни миршабхонага чақиришди:
— Сендан сўралаётгани йўқ!
Комиссар дўқ урди:
— Жим!

У ишга кирди. Ўртоқлари бармоқларини оғзига босиб шивирлашди:
— Тсс!
— Худо ҳаққи, оғзингни юм! Бошингга бир балони орттириб олма. Эҳтиёт бўл!
Бошлиқлар огоҳлантириб қўйди:
— Ҳар нарсага бурнингни тиқма!
— Бунинг сенга даҳли йўқ!
— Нима ишинг бор?
— Аралашма!

Уйланди. Хотини тайинлади:
— Сендан илтимос, ҳар балога бурнингни суқма!
Фарзандлар туғилиб, вояга етишди. Улар айтишди:
— Ота, бу ишга ақлинг етмайди. Аралашиб ўтирма!

Бу одам – қисман мен, қисман сиз, қисман ҳаммамиз!
Ривоят қилишларича, ўтмишда хотинлар пишираётган овқатига эркакларнинг тилини қирқиб қўядиган бир оғу қўшиб қўярмиш. Бизнинг емишимизга ҳам шунақа оғу қўшилганга ўхшайди. Бир қараб кўрингчи, тилингиз бормикин? Биз тилимизни ютиб қўйганмиз! Оғзимиз бору аммо тилимиз йўқ.

Мана энди ўша қисман менга, қисман сизга ўхшайдиган одам сўз эркинлигини талаб қилиб юрибди. Унинг гапиргиси келяпти.
Аммо унга буюриляпти:
— Тилингни тий!
Менинг унга шундай дегим келади:
— Гапир! Гапир! Гапирсанг-чи! Аммо нима дейсан? Қандай гапирасан? Тилимиз борми ўзи?..
АЗИЗ НЕСИН
Шодмон Отабек таржимаси

1 year, 3 months ago

Кеча марҳума Муслиманинг онаси ва бувисидан "Hudud24" учун интервью олгани бордик. Ўзим гаплашдим. Суҳбат тугагунича мен ҳам деярли тугадим😭😭😭

Фожиадан бир кун олдин ва ўша куни бўлган воқеаларни гапириб беришди. Даҳшат!

Бир неча дақиқада бахтли бир оила улкан бахтсизлик чоҳига бир умрга тушди... Кеча монтажда мен ўтира олмадим, бу гапларни иккинчи марта эшитишга юрагим чидамади. Ҳозир ҳам қайта кўролмаяпман...

Ҳозир она ва буви жабрланувчи сифатида давлатдан жиноятчига бир умрлик қамоқ жазоси берилиши ва ҳеч қачон афв этилмаслигини сўрашяпти. Яна маҳалласига чироқ ва ишлайдиган камералар ўрнатилишини сўрашди. Бошқаларнинг бошига тушмасин, душманимга ҳам раво кўрмайман деди Хурсаной опа.

Жумла мўминдан эса марҳуманинг ҳаққига дуо қилишларини сўрашди. “Дуо етиб боради унга энди фақат” деди онаси Умида.

Жойи жаннатда бўлсин Муслимани. Оллоҳ яқинларига сабр берсин.🤲🤲

Видеони ўзингиз кўринг:
https://youtu.be/GitKeE17REU

@shahnozxon

YouTube

12 ёшли қизнинг онаси: "Қизим машҳур бўлишни хоҳларди, ўлиги машҳур бўлди"

1 year, 5 months ago

17 декабр куни Telegram фойдаланувчилари профилларини ноқонуний эгаллаб олишга уринишлар кўпайгани кузатилди.Фирибгарлар ишлатаётган усул тахминан қуйидагича: фойдаланувчи ўз контактларидан биридан совға – Telegram Premium’га обуна бўлиш ҳақида хабар олиши мумкин. Аккаунт эгаси хабардаги тугмани (ёки ҳаволани) босади, шундан сўнг у Premium обунани «фаоллаштириш» учун авторизация кодини олади. Фойдаланувчи кодни киритади, оқибатда фирибгар унинг аккаунтини ўз компютерида очади. Шундан сўнг, ўғирланган аккаунтдан бу хабар контактлар рўйхатидагиларга жўнатилади. Оқибатда, аккаунтларнинг оммавий ўғирланишига йўл очилади.

Мутахассислар Telegram фойдаланувчиларини икки факторли аутентификациядан фойдаланишга чақирмоқда, бунда ҳатто кодни киритгандан кейин ҳам тажовузкорлар фақат аккаунт эгаси биладиган паролни киритиши керак бўлади.

P.S. Фирибгарлар пастда кўрсатилган скриншотдагидек хабарнома жўнатишади. Получить Telegram Premium’ни боссангиз — тамом.

➡️ @shokirjonov

**17 декабр куни Telegram фойдаланувчилари профилларини ноқонуний эгаллаб олишга уринишлар кўпайгани кузатилди.**Фирибгарлар ишлатаётган усул тахминан қуйидагича: фойдаланувчи ўз контактларидан биридан …
1 year, 5 months ago

#Муҳокама_учун_мавзу
Чақалоғини сотмоқчи бўлганларни қамаш тўғри йўлми?

Ҳамманинг қайсидир масалада баҳсли фикрлари бўлади. Масалан, мен ёқимсиз муҳокамаларга, кайфиятни туширадиган изоҳларга сабаб бўлиши мумкин бўлган қарашларимни жамоатчиликка билдиришдан тийилиб келаман. Аммо бу билан ичимдаги ўша қараш ўзгариб қолмайди. Бугун кўпдан бери ўйлаб келадиганим ана шундай фикрлардан бири билан ўртоқлашишни истадим.

ОАВни кузатсангиз, чақалоғини фалон пулга сотаётганда ушланибди, ҳали туғилмаган боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинибди мазмунидаги хабарларга тез-тез кўзингиз тушади. Мен ундан кўра шу бола сотилгани яхшийди деб ўйлаб қоламан. Дарҳол бу фикрим учун мени тупроққа қоришга, бердисини эшитмагунча уриб ўлдиришга шошилмаслигингизни сўрардим.

Келинг, вазиятни таҳлил қиламиз.

1) Боласини сотишга қарор қилган аёл катта эҳтимол билан уни боқишга қодир эмас: ё ажрашган, ё номусини йўқотиб, исталмаган ҳомиладорликка йўлиққан. Бола туғилса уни боқолмайди, боқадиган бўлса ишлолмайди ва тирикчилиги қийинлашади. Албатта, булар ўз жигаргўшасини сотишни ҳеч қанақасига оқлай олмайди. Аммо сиз мурғак гўдак мана шундай муҳитга лойиқ деб ҳисоблайсизми? Исталмаган бола бўлишдан ёмони бўлмаса керак.

2) Ўзбекистонда қонуний йўл билан бола асраб олиш мумкин. Суд орқали. Яқин-яқингача меҳрибонлик уйлари тўла етимлар эди, аммо бола асраб олишга талабгорлар сони республикадаги етимлар сонидан анча кўп. Аммо негадир етимхонадан бола асраб олишга қизиқиш юқори эмас. Чунки асраб олиш механизми жуда мураккаб. Қолаверса, бола асраб олиш учун йиллаб навбатга туриш талаб этилади. Шунинг учун ҳам фарзандталаблар кўпинча қонуний йўлларни айланиб ўтиб бола асраб олиш пайида бўлишади. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг йиғилишларида ҳам бу муаммо борлигини бир неча марта тан олинган ва фарзанд асраб олиш жараёни соддалаштирилиши кераклиги таъкидланган. Аммо амалда бу билан ҳеч ким шуғуллангани йўқ.

3) Бола сотиб олишга мажбурлайдиган омилларнинг яна бири асраб олинаётган бола ўзининг асранди эканини билмаслиги ва уни сотиб олган эркак ва аёлни ўз ота-онаси деб билиши эҳтимолининг юқорилигини билан боғлиқ. Жўнроқ тушунтирсам, меҳрибонлик уйидан асраб олинган бола ўзининг асранди эканини билади, ҳар қанча кичик ёшда бўлса ҳам. Асраб олувчиларга эса бу маъқул эмас. Шу боис улар чақалоқ асраб олишни ва уни гўдакликдан тарбия қилишни исташади. Бироқ етимхоналардан чақалоқ асраб олиш деярли имконсиз. Шу боис ночор аёллар излаб топилади. Афтидан бу ишни уддасидан чиқа олганлар борки, бу иш жиноят эканини билишса ҳам ҳалигача чақалоқ сотувчилар ҳам, олувчилар ҳам кўплаб топилмоқда.

4) Чақалоқни сотаётганда қўлга тушганлар одатда қамоққа равона бўлади. Болалари эса "Дом молютка"ларга (ўзбекчасини тополмадим) ёки Васийлик ва ҳомийлик органига берилиши мумкин (аниқ тартиби қандай эканини билмайман). Ўзи шундоғам турмуш зарбаларидан эзилган аёл (йўқса қайси она ўлим билан олишиб дунёга келтирган боласини сотишга кўзи қияди?!) қамоққа ташланиши унинг аҳволини ўнглайдими? Бу билан унинг ҳаётини изла тушиб, муаммолари ҳал бўлиб қоладими? Бола-чи?! Ўзи исталмаган бола бўлса, унда тўкис оилада тарбия топиш имкони бор эди, шу ҳам тортиб олинишини яхши тажриба дейиш мумкинми?!

Мавзу юзасидан бундан бошқа параллелларим ҳам бор эди, аммо ҳозир ёдимга келмади. Сизнингча, ушбу вазиятда сих ҳам, кабоб ҳам куймаслигини учун қандай йўл тутса бўлади? Нима қилса, боласини сотишдек оғриқли қарорга келаётган аёлларнинг муаммоларига ечим топиш, шунинг баробарида, гўдакка муносиб шароитда, тўкис оилада ўсиб-улғайиш имкониятини бериш мумкин? Чақалоқ сотиб олмоқчи бўлган, тирноққа зор оилага болани топширишга нима дейсиз? Ёки йилларки фарзанд асраб олишга навбатда турганларга берган маъқулдир? Ё бўлмаса ҳозиргидек боласини тортиб олиб, аёлнинг ўзини қамашдан бошқа самарали йўл йўқми?

1 year, 5 months ago
"Халқ сўзи" газетасининг 1992 йил 26 …

"Халқ сўзи" газетасининг 1992 йил 26 январдаги сони

@jamshidniyozov

1 year, 5 months ago

​​Қачонгача майда балиқлар қурбон қилинади? Жиноий схема бошидаги вилоят прокурори сувдан қуруқ чиқиб кетаверадими?!«Ҳудудгазтаъминот»нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинишига катта эҳтимол билан видеодаги ҳолат сабаб бўлган. Видеодаги корхона «Олмалиқ ғиштчи» МЧЖ бўлиб, у куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлса-да, заводга “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан табиий газ етказиб бериб келинган.

Натижада ушбу корхона 10 кун ичида 5 мингга яқин хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газни ишлатворган.

Энг қизиғи, ушбу ҳолат аниқлангач, вилоят прокурори, ушбу лавозимга тайинлангунча Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган Шавкатжон Раҳимов Президент Администрацияси масъулларидан шу заводни тармоқдан узмасликни сўраган.

Вилоят прокурори бекорга "кришовать" қилмаётгандир? Унинг ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо берилиб, коррупцион схема охиригача фош этилармикин ёки ҳар доимгидек майда балиқлар қурбон қилиниб, катта акулалар қутқариб қолинармикин, бунисини энди вақт кўрсатади.

Бу мавзуга яна қайтамиз.

@jamshidniyozov

1 year, 5 months ago
"Халқ сўзи" газетасининг 1992 йил 26 …

"Халқ сўзи" газетасининг 1992 йил 26 январдаги сони

@jamshidniyozov

1 year, 5 months ago

​​Қимор, судхўрлик ва кредит сиртмоғи: Ўзбекистонда орган савдоси қандай оммалашмоқда?

Инсон аъзолари савдоси деган тушунча яқин-яқингача бизга бегона эди. Kun.uz суриштирувлари бугунги кунда юртдошларимиз орасида ҳам бу нарса анчагина оммалашиб қолганини кўрсатмоқда. Турли сабабларга кўра қарзга ботгани ортидан тана аъзосини сотмоқчи бўлаётган одамлар буни ўзлари тушиб қолган мураккаб вазиятдан чиқишнинг ягона йўли деб билишади.

Интернетда буйраги ёки жигарини сотмоқчи бўлган ўзбекистонликларнинг эълонларини тез-тез учратиш мумкин. Биз ана шундай инсонларнинг айримлари билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

Кўрсатувни Kun.uz'нинг ютуб-каналида томоша қилишингиз мумкин. Бу ғоя 2021 йилнинг ноябрида туғилганди. Илк интервьюни июнь ойида олгандик. Кейин қаҳрамон топиш ва уларни интервьюга кўндириш роса қийнади. Премьера бугунга насиб этган экан.

Жуда ўзимиз ўйлагандек супер-бомба маҳсулот чиқариш учун ҳақиқий қурбонлар етишмади. Лекин уринишимиз ёмон чиқмади деб ўйлайман. Ҳақиқий баҳони сиздан эшитмоқчимиз.

Ижодкор учун федбэк муҳим. Илтимос, изоҳларда кўрсатув ҳақидаги фикр-мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг. Бу бизга келгуси ишларда камчиликларимизни тўғрилаш имконини беради. Фикрларингизни ё шу ерда, ё ютубда видео тагида ёзиб қолдиришингиз мумкин.

💻 Мақола
📹 Видео@jamshidniyozov

[​​](https://telegra.ph/file/b13e6e6805869ad5a6b09.jpg)**Қимор, судхўрлик ва кредит сиртмоғи: Ўзбекистонда орган савдоси қандай оммалашмоқда**?
1 year, 6 months ago

​​Мусибат фақат Аллоҳнинг изни билан етади

Бугун жума намозини Шўрчи шаҳар жомеъ масжидида ўқидим. Намоздан сўнг 37 яшар йигитнинг жанозаси ўқилди. Жанозадан олдин имом домла қисқа маъруза қиларкан, марҳумнинг яқинларига таскин ўлароқ сарлавҳадаги сўзларни айтди.

Домла айтдиларки, инсон туғилилишидан олдин унинг тақдири Лавҳул маҳфузга битилган бўлади. Бу гапларни бунгача ҳам кўп эшитганмиз, ўқиганмиз. Аммо ўзимизга мусибат етганда аксар ҳолда ғамнинг зўридан бу ҳақиқатни унутиб қўямиз. Инсонмиз-да.

Жаноза бошқаники (Аллоҳ унинг охиратини обод қилсин, яқинларига сабр берсин) бўлса-да, имомнинг сўзларидан ўзим қандайдир енгиллик туйдим. Айни пайтда завжам ва у орқали оиламга етиб турган мусибат ортидан келиб турган хавотир ўрнини хотиржамлик эгаллади.

Ҳар бир кунимиз, ҳар бир кечмишимиз бир сабоқ аслида. Бошқалар орқали унутганларимизни ёдимизга солган ва қалбларимизга сакинат берган Аллоҳимга ҳамдлар бўлсин.

@jamshidniyozov

[​​](https://telegra.ph/file/1da44b76f79ea47030c48.jpg)**Мусибат фақат Аллоҳнинг изни билан етади**
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago