Qaydlarim

Description
Shaxsiy mulohaza, kuzatuv va xulosalar...

© Jurnalist Jamshid Niyozovning mualliflik kanali

Murojaatlar uchun: @news_niyozov_bot
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago

1 year, 1 month ago

У 1915 йили туғилди. Уйида йиғлагани қўйишмади. Онаси қўлини бигиз қилиб таҳдид қилди:
— Овозингни ўчир!
Кулиш ҳам, йиғлаш ҳам мумкин эмасди. Отаси ҳам зуғум қиларди:
— Жим бўл!
Агар уйда меҳмонлар бўлса, уни огоҳлантиришарди:
— Жимгина ўтир, шовқин солма!
Агар онаси уйда ёлғиз қолса, қулоғига қуярди:
— Бақирма, бир пасгина тинчлик бўлсин!
Шу тариқа у 7 ёшга тўлди.

У мактабга қатнай бошлади. Дарс пайтида энди оғиз очган ҳам эдики муаллим ўшқириб қолди:
— Гаплашма!
Уни доскага чақиришганда доимо уқтиришарди:
— Сендан нимани сўрашса, фақат шу ҳақда гапир. Ортиқча жаврама.
Шу тариқа 12 ёшга тўлди.

У ўрта мактабга қатнай бошлади. Энди гапирмоқчи эди, оғзига уришди:
— Сендан сўрашаётгани йўқ.
Директор унга « Тилни тийган бой бўлар» деган мақолни эслатиб қўйди.
Турк тили муаллими шундай деди:
— Икки марта эшитиб, бир марта гапир. Одамнинг иккита қулоғи, битта оғзи бор.
— Жим бўл!
— Овозингни ўчир!
— Жаврама!
Шу тариқа 15 ёшга тўлиб қолди.

У лицейга қатнай бошлади. Биринчи эшитган гапи шу бўлди:
— Гапиргандан кўра жим ўтирган яхши!
— Кўп жаврама!
— Оғзингни юм!
— Жим бўл!
Шу тариқа 19 ёшга тўлди.

У университетга ўқишга кирди. Уйда шундай насиҳат қилишди:
— Катталар гапирганда кичиклар жимгина қулоқ соладилар.
Онаси тайинлади:
— Сўз – каттадан, сув – кичикдан.
Профессор бир куни шундай деди:
— Тилингни тийиб юр!
Шу тариқа 23 ёшга тўлди.
Ҳарбий хизматга чақирилди. Бўлинма командири буюрди:
— Жим бўл, итвачча!
Сержант :
— Жаврашни бас қил!
Капитан:
— Оғзингни очма!

Уни миршабхонага чақиришди:
— Сендан сўралаётгани йўқ!
Комиссар дўқ урди:
— Жим!

У ишга кирди. Ўртоқлари бармоқларини оғзига босиб шивирлашди:
— Тсс!
— Худо ҳаққи, оғзингни юм! Бошингга бир балони орттириб олма. Эҳтиёт бўл!
Бошлиқлар огоҳлантириб қўйди:
— Ҳар нарсага бурнингни тиқма!
— Бунинг сенга даҳли йўқ!
— Нима ишинг бор?
— Аралашма!

Уйланди. Хотини тайинлади:
— Сендан илтимос, ҳар балога бурнингни суқма!
Фарзандлар туғилиб, вояга етишди. Улар айтишди:
— Ота, бу ишга ақлинг етмайди. Аралашиб ўтирма!

Бу одам – қисман мен, қисман сиз, қисман ҳаммамиз!
Ривоят қилишларича, ўтмишда хотинлар пишираётган овқатига эркакларнинг тилини қирқиб қўядиган бир оғу қўшиб қўярмиш. Бизнинг емишимизга ҳам шунақа оғу қўшилганга ўхшайди. Бир қараб кўрингчи, тилингиз бормикин? Биз тилимизни ютиб қўйганмиз! Оғзимиз бору аммо тилимиз йўқ.

Мана энди ўша қисман менга, қисман сизга ўхшайдиган одам сўз эркинлигини талаб қилиб юрибди. Унинг гапиргиси келяпти.
Аммо унга буюриляпти:
— Тилингни тий!
Менинг унга шундай дегим келади:
— Гапир! Гапир! Гапирсанг-чи! Аммо нима дейсан? Қандай гапирасан? Тилимиз борми ўзи?..
АЗИЗ НЕСИН
Шодмон Отабек таржимаси

1 year, 11 months ago

#Муҳокама_учун_мавзу
Чақалоғини сотмоқчи бўлганларни қамаш тўғри йўлми?

Ҳамманинг қайсидир масалада баҳсли фикрлари бўлади. Масалан, мен ёқимсиз муҳокамаларга, кайфиятни туширадиган изоҳларга сабаб бўлиши мумкин бўлган қарашларимни жамоатчиликка билдиришдан тийилиб келаман. Аммо бу билан ичимдаги ўша қараш ўзгариб қолмайди. Бугун кўпдан бери ўйлаб келадиганим ана шундай фикрлардан бири билан ўртоқлашишни истадим.

ОАВни кузатсангиз, чақалоғини фалон пулга сотаётганда ушланибди, ҳали туғилмаган боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинибди мазмунидаги хабарларга тез-тез кўзингиз тушади. Мен ундан кўра шу бола сотилгани яхшийди деб ўйлаб қоламан. Дарҳол бу фикрим учун мени тупроққа қоришга, бердисини эшитмагунча уриб ўлдиришга шошилмаслигингизни сўрардим.

Келинг, вазиятни таҳлил қиламиз.

1) Боласини сотишга қарор қилган аёл катта эҳтимол билан уни боқишга қодир эмас: ё ажрашган, ё номусини йўқотиб, исталмаган ҳомиладорликка йўлиққан. Бола туғилса уни боқолмайди, боқадиган бўлса ишлолмайди ва тирикчилиги қийинлашади. Албатта, булар ўз жигаргўшасини сотишни ҳеч қанақасига оқлай олмайди. Аммо сиз мурғак гўдак мана шундай муҳитга лойиқ деб ҳисоблайсизми? Исталмаган бола бўлишдан ёмони бўлмаса керак.

2) Ўзбекистонда қонуний йўл билан бола асраб олиш мумкин. Суд орқали. Яқин-яқингача меҳрибонлик уйлари тўла етимлар эди, аммо бола асраб олишга талабгорлар сони республикадаги етимлар сонидан анча кўп. Аммо негадир етимхонадан бола асраб олишга қизиқиш юқори эмас. Чунки асраб олиш механизми жуда мураккаб. Қолаверса, бола асраб олиш учун йиллаб навбатга туриш талаб этилади. Шунинг учун ҳам фарзандталаблар кўпинча қонуний йўлларни айланиб ўтиб бола асраб олиш пайида бўлишади. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг йиғилишларида ҳам бу муаммо борлигини бир неча марта тан олинган ва фарзанд асраб олиш жараёни соддалаштирилиши кераклиги таъкидланган. Аммо амалда бу билан ҳеч ким шуғуллангани йўқ.

3) Бола сотиб олишга мажбурлайдиган омилларнинг яна бири асраб олинаётган бола ўзининг асранди эканини билмаслиги ва уни сотиб олган эркак ва аёлни ўз ота-онаси деб билиши эҳтимолининг юқорилигини билан боғлиқ. Жўнроқ тушунтирсам, меҳрибонлик уйидан асраб олинган бола ўзининг асранди эканини билади, ҳар қанча кичик ёшда бўлса ҳам. Асраб олувчиларга эса бу маъқул эмас. Шу боис улар чақалоқ асраб олишни ва уни гўдакликдан тарбия қилишни исташади. Бироқ етимхоналардан чақалоқ асраб олиш деярли имконсиз. Шу боис ночор аёллар излаб топилади. Афтидан бу ишни уддасидан чиқа олганлар борки, бу иш жиноят эканини билишса ҳам ҳалигача чақалоқ сотувчилар ҳам, олувчилар ҳам кўплаб топилмоқда.

4) Чақалоқни сотаётганда қўлга тушганлар одатда қамоққа равона бўлади. Болалари эса "Дом молютка"ларга (ўзбекчасини тополмадим) ёки Васийлик ва ҳомийлик органига берилиши мумкин (аниқ тартиби қандай эканини билмайман). Ўзи шундоғам турмуш зарбаларидан эзилган аёл (йўқса қайси она ўлим билан олишиб дунёга келтирган боласини сотишга кўзи қияди?!) қамоққа ташланиши унинг аҳволини ўнглайдими? Бу билан унинг ҳаётини изла тушиб, муаммолари ҳал бўлиб қоладими? Бола-чи?! Ўзи исталмаган бола бўлса, унда тўкис оилада тарбия топиш имкони бор эди, шу ҳам тортиб олинишини яхши тажриба дейиш мумкинми?!

Мавзу юзасидан бундан бошқа параллелларим ҳам бор эди, аммо ҳозир ёдимга келмади. Сизнингча, ушбу вазиятда сих ҳам, кабоб ҳам куймаслигини учун қандай йўл тутса бўлади? Нима қилса, боласини сотишдек оғриқли қарорга келаётган аёлларнинг муаммоларига ечим топиш, шунинг баробарида, гўдакка муносиб шароитда, тўкис оилада ўсиб-улғайиш имкониятини бериш мумкин? Чақалоқ сотиб олмоқчи бўлган, тирноққа зор оилага болани топширишга нима дейсиз? Ёки йилларки фарзанд асраб олишга навбатда турганларга берган маъқулдир? Ё бўлмаса ҳозиргидек боласини тортиб олиб, аёлнинг ўзини қамашдан бошқа самарали йўл йўқми?

1 year, 11 months ago

​​Қачонгача майда балиқлар қурбон қилинади? Жиноий схема бошидаги вилоят прокурори сувдан қуруқ чиқиб кетаверадими?!«Ҳудудгазтаъминот»нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинишига катта эҳтимол билан видеодаги ҳолат сабаб бўлган. Видеодаги корхона «Олмалиқ ғиштчи» МЧЖ бўлиб, у куз-қиш мавсумида табиий газдан ажратилиши белгиланган бўлса-да, заводга “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали томонидан табиий газ етказиб бериб келинган.

Натижада ушбу корхона 10 кун ичида 5 мингга яқин хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг миқдордаги табиий газни ишлатворган.

Энг қизиғи, ушбу ҳолат аниқлангач, вилоят прокурори, ушбу лавозимга тайинлангунча Бош прокурор ўринбосари бўлиб ишлаган Шавкатжон Раҳимов Президент Администрацияси масъулларидан шу заводни тармоқдан узмасликни сўраган.

Вилоят прокурори бекорга "кришовать" қилмаётгандир? Унинг ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо берилиб, коррупцион схема охиригача фош этилармикин ёки ҳар доимгидек майда балиқлар қурбон қилиниб, катта акулалар қутқариб қолинармикин, бунисини энди вақт кўрсатади.

Бу мавзуга яна қайтамиз.

@jamshidniyozov

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago