ШАМСИНУР ижоди

Description
Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали.

Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

Реклама учун???
https://t.me/shamsinur_reklama




https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi
Advertising
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 6 days, 12 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 5 days, 10 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 6 days, 11 hours ago

1 month, 4 weeks ago
[**#Севги\_тести**](?q=%23%D0%A1%D0%B5%D0%B2%D0%B3%D0%B8_%D1%82%D0%B5%D1%81%D1%82%D0%B8)*****❤️*****

#Севги_тести*❤️***

Жуфтингиз сизга қанчалик мехр кўрсатиб этибор қилади ва сизга қай даражада ошиқлигини билишни истайсизми??*?***

Унда расмдаги жуфтликдан бирини танланг?****

1 month, 4 weeks ago

#ЗИЙНАТ **асарини давомини тўлиқ ўқишни истагида бўлганлар 10 минг тўлов асосида бир нафасда ўқишингиз мумкин.

Доимгидек Шамсинур ижоди каналида уч қисмдан ҳар куни бериб борилади. Танлов сизда.**

1 month, 4 weeks ago

#ЗИЙНАТ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 62-қисм —Уйдан чиқманг, эшикни ҳам ҳеч кимга очманг. —Хўп. —Ўзизни асранг. Тимур бир сизлаб, бир сенсираб гапирарди. Машинани офиси томон ҳайдаб кетди. *** Зийнатни қизарган кўзлари онасига сезилмай қолмади. —Биров хафа қилдими…

Telegram

ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал! Реклама учун***👇******👇******👇*** https://t.me/shamsinur\_reklama https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

#ЗИЙНАТ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 62-қисм —Уйдан чиқманг, эшикни ҳам ҳеч кимга очманг. —Хўп. —Ўзизни асранг. Тимур бир сизлаб, бир сенсираб гапирарди. …
4 months, 3 weeks ago

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ: Салим дарвозадан чиқиб кетди. Козим эса нима деярини билмай қолди. Қани эди бу бойлик кўзини кўр қилган одам тушунганида. Қани эди... Афсуски Салимни кўзини бойликка ўчлик кўр қилиб қўйган. Акасини ҳолидан хабардор бўлиш ўрнига бойликни…

4 months, 3 weeks ago

**БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
Салим дарвозадан чиқиб кетди. Козим эса нима деярини билмай қолди. Қани эди бу бойлик кўзини кўр қилган одам тушунганида. Қани эди...

Афсуски Салимни кўзини бойликка ўчлик кўр қилиб қўйган. Акасини ҳолидан хабардор бўлиш ўрнига бойликни ортидан қувгани қувган. Бирор жойда тайинли иши ҳам йўқ. Шундай экан қандай қилиб бунақа инсонга Козим отасидай кўрган инсонини топшириб қўйиши мумкин.

Козим Карим акани хонасига бир назар ташлади- ю, ўзини хонасига кирди. Маҳбубасига хайрли тун тилаб хабар йўллади.

Жавоб ҳам кўп куттирмасдан дарров етиб келди.

" Сиз ҳам яхши дам олинг. Эртагача хайр"

Меҳрангиз билан тўйига ҳам атиги ўн беш кун вақт қолди. Карим ака ҳамма шароитни аллақачон тахт қилиб қўйган. Онаси ҳам йиққан терганини тўйга атаб турибди. Аслида қишга баҳорга қолмай шаҳар марказидан ҳовли олиш ниятида эди. Аммо Карим акани илтимосига биноан тўйни бошлаб юборди.

Козим Салимни дағдағасини ўйламасликка ҳаракат қилиб кўзларини юмди. Отасидан кейин амакиси ўз ёнига олар деб кутганди. Афсуски амакиси уларни кўчага қувалаган одамлар орасида бор эди. Отаси тириклигида акам акам дея пой патак бўладиган одам, акаси ўлгач ундан қолган омонатни муҳофаза қилолмади. Ўз қўллари билан кўчага улоқтирди. Ҳали ҳам ўша кун кўз олдидан кетмайди. Ойисини туртиб чиқарилгани-ю уларни юзига қаттиқ ёпилган дарвоза. Унча мунчага ақли етадиган Козим келинойисининг бувисига неча кунлар олдин айтган гапи эсига тушди. Онаси хафа бўлмасин учун шу чоққача бирор марта бўлсин онасига ўша суҳбатни айтмади.

- Ойи бу келинингизни оёғи чатоқ.

- Бу нима деганиз?

- Ўз қулоғим билан эшитдим, хуштори бор. Бу уйни етимларга деб олмоқчи. Кейин ўша ўйнашчаси билан келиб яшайвераман дея ният қилган.

- Ўйлаб гапираяпсизми?

- Ўлай агар ойижон. Агар у ниятига етса биз кўчада қоламизми? Ахир ўзиз айтинг менда ҳам иккита бола бўлса, ўғлизни туриши ўзизга маълум. Мардикорликдан ортмайди. Бу туришда қачон уй оламиз. Бизга раҳмиз келсин.

- Агар шун гап рост бўлса у ифлосни уйдан хайдаймиз. Ҳайдаганда ҳам умуман бирор бир ортиқча сўзсиз кетказамиз. Эртага иккита қиз набирамни номига доп тушмасин учун.

- Майли нима қилсангиз қилинг. Лекин у илонни тезроқ қуритинг.

- Сиз ишизни қилаверинг, мен ўзим ҳал қиламан.

Ўша кундан кейин нима бўлди нима қўйди аниғини билмадию онаси ва сингиллари билан кўчада қолди. Бу ишда аниқ келинойисини қўли бор эди.

Козим ўйлай ўйлай ухлаб қолди. Эртасига эса Карим ака уйга усталар ёллаб бази бир жойларни қайта таъмирлатди. Элнора уйда бўлаётган ҳар бир ишни ипидан нинасигача Салимга етказиб турди.

Салим Козимни бу уйдан кетиш ниятини йўқлигини сезгандаёқ Элнорани режа бўйича иш қилишга ундади.

Соҳиба чизмаларни чизиб бўлди қўл остидаги ходимларига бичиш учун топшириб ўзи тўйга зарур нарсаларни олиш мақсадида ёрдамчилари билан бозорга йўл олди. Бозордан қайтгач яна ўша отасини таҳдиди. Ахийри тоқати тоқ бўлиб Муродга қўнғироқ қилди.

- Алло Мурод.

- Ассалому алайкум опа. Яхшимисиз?

- Ваалайкум. Яхшиман сўраганингдан бери.

- Опа тинчликми? Йўқлаб қолибсиз?

- Дадамдан сўрамадингми, ёки айтамдиларми, нима иш қилиб юрганларини?

- Йўғе, мен бошқа вилоятга ишга кетганман, ҳеч гапдан хабарим йўқ.

- Шунақа де, сени уйлантирмоқчи эканлар.

- Бу гап қаердан чиқди. Мен уйланаман деганим йўқ ҳали.

- Менам шунга ҳайронман. Сени уйлантирмасам мени устимдан ариза ёзиб юрибдилар.

- Опа нималар деяпсиз?

- Мендан пул талаб қиляптилар дадажонинг.

- Мени бу гаплардан умуман хабарим йўқ. Сиздан эшитиб турибман.**

4 months, 3 weeks ago

Юқорида канал мундарижаси ва барча қиссалар тўлиқ ёзиб тугатилган. Янги аьзоларга бир икки кун барча қисм куринмаслиги эҳтимоли бор. Аммо телеграмингиз барчасини юклаб олгач ҳамма қисмни кўрасиз. Юқорида барча ҳикояни биринчи қисмидан линк қолдирилган.

4 months, 3 weeks ago

– Энг яхши суҳбатдош ким? –деб сўрадилар Луқмони ҳакимдан.
Луқмони ҳаким:
– Энг яхши суҳбатдош, тинглашни истаётган одамга тинглаш, гапиришни истаётган одамга гапириш, англашни истаётган одамга эса англаш вазиятларини яратиб бера оладиган кишидир, – деб жавоб берди.

@shamsinurijodi

4 months, 4 weeks ago

Кўксимдаги алангани ёзаман. Чала қолмайди. Фикрларимни йиғолмаяпман. Воқеликка киролмадим, яьни ёзаверсам кўзим билан кўрардим хар бир воқеани ҳозирда ундай бўлмади. 4 та кетма кет ёзиб мияга дам бермаганим учун бўлса керак. Бироз куттираман бунинг учун узр.

4 months, 4 weeks ago

**- Ҳада. Бўлмаса оғриғига чидолмасам керак.

- Эртага ўзим тешиб қўяйми қулоғингни.

- Шошилмай тур ҳали ўзим айтаман.

Феруза билан хайрлашиб автобусда уйига қайтган Кумуш онаси ҳали ишдан қайтмагани кўрди. Онаси келгунча бирор овқат қиларман деганди телфонига қўнғироқ бўлди. Баҳром қўнғироқ қилаётган эди.

- Ўша куни қайта қўнғироқ қилолмадим ишларим кўпайиб кетди. Тузукмисиз?

- Яхши рахмат. Одина холам яхшиларми?

- Ие энди хола эмас ойижон бўладида.

- Ҳали тилим ўргангани йўқ. Албатта ойижон дейман.

Оддийгина бошланган суҳбат нақ икки соат давом этди. Баҳром билан хайрлашган эди ҳамки онаси кироб келди.

- Чарчамадингми қизим? Ҳали Заҳро келмадими?

- Курсга борардику бугун унутдизми?

- Ҳая эсимдан чиқибди.

Эслайсанми мени амаким Боймуродни?

- Ҳа бизгa хўрозқанд олиб келадиган соқoлли кишими?

- Ҳа ўша. Ҳозир ётоқда эканлар. Қизлари қўнғироқ қилди. Айтгандим эсингда бўлса. Амакимни битта қиздан бошқа болалари йўқ. У ҳам турмушга чиққан ўз оиласи бор. Қизлари Назира қўнғироқ қилиб бир вақт топиб келиб кет дейди.

- Бориб кела қолинг унда.

- Жуда узоқда. Бир кун боришга кетади. Ўзиям амаким юртимизни энг чекка вилоятини топиб кетган эканлар. Отанг рахматли тириклиги олиб борарди. Амакинг жуда зўр инсонлар деб айтарди.

БАХТГА_БИР_ҚАДАМ:
- Нима бўлиб ётиб қолибдилар?

- Кексалик. Ёш ўтиб қолган. Ўғиллари ҳам бўлганда бошқа гап эди. Айнан ҳозирда акангга амалиёт. Бир бориб кўриб кел деб айтаманда. Савоб бўлади. Бечора амаким бу дунёга келиб ўғил кўрмадим деган армонда ўтмасин. Охирги кунларида аканг қараб турса дегандим.

- Яхши ўйлабсиз. Акам зўр шифокорлар. Керак бўлса бориб ўша амакизни ҳам тузатиб келади.

- Қанийди айтганинг келса.

Соат кечки ўнларга яқинлашганда Баҳром қўнғироқ қилди.

- Алло яхшимисиз?

- Рахмат яхши. Ўзиз яхшимисиз?

- Бугун вақтим бўлмади. Олдизга ўтмоқчи эдим.

- Феруза деган қиз билан учрашганмидиз?

- Нега сўраб қолдиз?

- У билан бирга ишлайман. Дугонам бўлади.

- Ҳа кўришгандим. Жуда кўп гапирар экан. Менга ёқмади.

- Сизам унга ёқмаган экансиз.

- Йўғееее. Мендай йигит а?

- Ҳада. Сиз уни идеалига тўғри келмаганмишсиз.

- Майли шуниси ҳам яхши мени ёқтириб қолганда сизни қандай учратардим. Тўйда кўриб севиб қолиб қийналиб юрармидим?

- Эеее боринге.

( Аслида Ферузани онаси маъқул жавобини айтган эди. Аммо Баҳром қиз тўғри келмайди менга дея фикридан қайтмади. Бу гапларни эса Кумушга айтиб ўтирмади)

- Эртага кўришамизми?

- Билмадим ишим кўп бўладими дейман.

- Унақада вақтизга қараймиз.

Давоми бор**https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

7 months, 1 week ago

**-Опа мени чақиришяпти.
-Қаерга? Бугун дам олмайсанми?
-Бошлиқни уйида қандайдир йиғин экан. Биласиз опа пулни яхши тўлайди. Ярим ойлигим бўлади ҳисоб.
-Ўзингни чарчатиб қўймасанг бўлди. Сен ўқишинг керак.
-Улгураман ҳаммасига.
Эшигимиз тагига ҳайдовчи келиб кутиб турган экан. Дарровда кетақолдик. Фарида опани уйларига кирар эканман аллақачон тайёргарлик бошлаб юборилганини кўрдим.
-Келдингизми Сумбула. Ана фартук ишга киришинг, ҳали дастурхонга ярим маҳсулот ҳам қўйилгани йўқ.
-Хўп опа.
Бир зумда столларни устини тўлдириб ташладик. Меваларни карвинг усулида кесиш анча вақтни олди. Лекин Шаҳло опа бу борада қўлим анча келишгани учун мени зиммамда қолдирдилар. Келганимдан икки уч соат ўтиб ҳам Сарварани кўрмадим. Ёнимдаги ҳизматчи қиздан сўрадим.
-Сарвара кўринмади?
-Янги келинни айтяпсизми?
-Ҳа.
-У дам оляпти. Кечга келин салом қилиб чарчаб қолмасин дедилар.
-Ҳа яхши.
Мен эса Сарварани сўрашга сўраб кечаги аудиони ҳаёлимдан чиқазолмасдим. Кечгача ҳамма столларни устини безатиб бўлдик. Ошхоналарни ҳам саранжомлаб буюртма қилинган пишириқлар келишини кута бошладик.
-Сумбула сиз Сарварадан хабар олинг.
-Ҳалиги... Укангиз олдида эмасми?
-Шердор эрталаб чиқиб кетганди. Ҳали келмади.
-Хўп ҳозир кираман.
Қўлларимни ювиб, фартукни ечдимда Сарварани келинлик уйига қадам босдим . Эшикни оҳиста чертдим.
-Киринг
-Сара.
-Кел Сумбула. Яхшимисан?
Доим қучоқлашиб сўрашадиган дугонамдан бу гал ўзимни олиб қочдим. Ҳайрият у сезмади. Кўзгу қараҳисига ўтирганча ўзига оро берарди.
-Сени ёрдамга чақиришдими?
-Ҳа шундай.
-Ўтир. Мени ҳали ишим кўп. Сочимни жингалак қилишимга ёрдамлашиб юборасан.
-Қўлимдан келармикан?
-Ҳа келади.
-Сара аҳволиз яхшими? Тўй куни тез ёрдамга ишингиз тушгандими дейман.
-Ҳммм уми, э қўявер. Ҳаммаси яхшиликка.
Сарвара беўхшов кулиб қўйди. Унинг ялтироқ либослари, ўзини тутиши менга негадир ёқмай кетаётганди Балки у ҳақидаги ҳақиқатдан хабар топганим учунми?
-Курсдошлар яхшими? Яқинда ўзим ҳам бораман.
-Юришибди. Ўрнингиз билиняпти.
-Билардим ўрним билинишини.
-Руслан сўрамадими мени?
Уни гаплари нафратимни қўзғатарди.
-Йўқ нега сўраши керак?

Давоми бор...**https://t.me/shamsinurijodi

Telegram

ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал! https://t.me/shamsinur\_reklama Рекламамиз https://t.me/+8zAWEJpPsy5lZmIy

**-Опа мени чақиришяпти.
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 6 days, 12 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 5 days, 10 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 6 days, 11 hours ago