Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Кимчи ва рамён

Description
Корея ҳақида озгина жиддий, озгина юмор гаплар...

Каналдан кўчириб босишда манба тўлиқ кўрсатилиши шарт!
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

1 month, 2 weeks ago
Кимчи ва рамён
1 month, 2 weeks ago
Кимчи ва рамён
1 month, 3 weeks ago

#Реклама

Тўйхона, чойхона ва мини-стадион бизнинг оилага тегишли. Пулга жиддий зарурат юзага келгани сабабли сотувга қўйдик.
Қизиққанларга етказиб қўйсангиз улуғ кунларда савобга қолардингиз.

1 month, 4 weeks ago

Яхши умидим борки, қачонлардир одамлар
бировларнинг қанча маош олиши, топган пулини Умрага ишлатадими ёки Анталияга бориб дам олишга ишлатадими - унинг шахсий иши эканлиги, бировнинг шахсий ишига аралашиш, бу масалада унга ақлмирзалик қилиш - юмшоқ айтганда, дилбар иш эмаслигини тушуниб етишади. Қачондир шунга етиб келамиз, албатта.
Дарвоқе, Рамазон муборак!

@kimchiramyon

2 months ago

#Ибрат #Одам_бўл #Инсофли_бўл #Кореядан_хат

Ўқишдан бўш вақтимда корейс кимпап (гуручдан тайёрланадиган таом) ошхонасида бир неча соатгина ишлайман. Корейс опа-сингиллар бошқарадиган ошхона машҳур кимпапхона филиалларидан бири. Лекин ўнга яқин филиал ичида айнан мен ишлайдиган ошхонанинг мазаси бошқачалиги ҳақида кўп айтилади.

Бир куни опа-сингил тортишиб қолишди. Опа сингилга:
-Ҳар сафар гуручни тарозига қўйиб кимпап тайёрлаётганингда тарози устида бир неча гуруч донаси қолаяпти, эътиборли бўл!- деди.
-4-5 дона гуруч ниманиям ҳал қиларди, деди сингил бўш келмасдан.
- Ахир у мижозники! - қатъий таъкидлади опа.

Мен тарозига қўйган гуруч белгиланган нормадан 3 грамм кўп эди. Бошлиғим буни кўриб "Мен(инг ҳаққим)га хиёнат қилма", деди.

Иш тугаш пайти охирги мижозга тайёрланган таомга 10 граммгина гуруч етмаслигини билган бошлиғим янгидан яна масаллиқни тайёрлади. Бошқалар бўлганида, 10 граммнинг устини "ёпиб" юборган бўлар эди.

Шунинг учун ҳам ёнгинасида бошқа филиали бўлса ҳам, айнан шу ошхонага бир неча километр босиб келадиганлар бор. Бошлиғимнинг бир гапи бор: "Тарозига риоя қилиш бизнинг таомимиз мазасининг сири".

Аслида нафақат таом тайёрлаганда, балки ҳар жабҳада тарозига риоя қилиш ҳаётимизни ҳам, охиримизни ҳам мазали қилади.

© Mалоҳат Гаффарова

Каналга уланиш: @kimchiramyon

2 months ago

Кимнинг уйида ўроқ бор? Бир ёмғир ёғяптики...
Мен Сергелига кетаётган эдим. Телефонимни пули йўқ эди. Шунга битта укамнинг телефонидан киряпман.

Канaлга уланиш бепул ва ихтиёрий: @kimchiramyon

4 months ago

Ҳазил-ҳазилку, лекин дунёнинг қайси қисмида бўлишига қарамай ўзбек диаспораси бор телеграм гуруҳда нос сотадиган битта ака топилади. Тадбиркор халқмиз. 😊

Каналга уланиш: @kimchiramyon

4 months ago

"Йил ўғирлиги"

Мен мунтазам кузатиб борадиган "Корея Таймс" нашрининг ёзишича, 2 январ куни Кёнгсангнамдо провинцияси Кимхэ шаҳридаги 8 та фермадан териб олинган 2 тоннага яқин қулупнай сирли равишда йўқолган. Ердаям, кўкдаям йўқ, тамом. Йўқолган маҳсулот 25 миллион вон (19 минг доллар) га баҳоланаяпти. Ўғирлик қишда кўп сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи ошиши манзарасида юз берди. Полиция суриштирув олиб бораяпти. Менимча, Эркюл Пуаро ва Шерлок Холмс ҳам ёрдам беролмаса керагов.
Қулупнай йўқолишидан менинг чўнтагимга зарар ёки фойда йўқ. Шунчаки, бу хабарни ўқиб биринчи бўлиб хаёлимга келган гап шу бўлди:"Ишқилиб бу воқеада бизнинг қоракўзларнинг қўли бўлмасин-да!"

Каналга уланиш: @kimchiramyon

4 months ago

Кўп постларимда жанубий кореялик машҳурларнинг эҳсон қилишлари тўғрисида ҳавас билан ёзиб келаман. Биз машҳур эмасмиз, аммо эҳсон қилиш учун машҳурлик шарт эмас. Сиз учун арзимасдек туюлган пул кимларнингдир ҳаёт-мамотини ҳал этиши мумкин.

@kimchiramyon

5 months, 3 weeks ago

Кеча маҳалламизда тўй бўлди. Тўй эгаси менга илтимос қилди:”Ука, сен корейс тилини яхши биласанку. Кореядан меҳмонлар келаяпти тўйга. Уларга ўзинг қараб тур”.
Айтишича, невара қизи Тошкентда корейслар билан танишиб қолган экан. Тўйга таклиф қилибди.
Ўттиз беш ёшлардаги йигит, хотини ва уч нафар ўғли (бунақа серфарзанд корейсни энди кўришим) келди. Тошкентда Жанубий Корея фирмасида ишларкан. Ўзбекистонга келганига 5 йил бўлибди. Ўзиям, хотиниям, болалариям ўзбек тилини сув қилиб ичиб юборган экан. Ҳурматим автоматик равишда ошди. Менинг керагим ҳам йўқ экан бу ўринда. Оддий одамлар айта олмайдиган ўзбекча ибораларни айтаяптики, беихтиёр:”Бу чин ўзбекку”, деворасан. Меҳмондорчиликниям қийвордик.
Гап бу ҳақида эмас. Мен кўп корейс оилаларидаги ота ва фарзанд муносабатларини кўриб, доим ҳайратда қоламан. Фарзандларига эркинлик беришади улар.
Тўй дастурхонида қаторлашиб ўтиришди. Уччала фарзандиям бемалол, эркин ҳолда дастурхонга қўл чўзиб, еб-ичиб ўтиришибди, тортинчоқлик йўқ. Ора-сира дадасига қараб ўзининг тилида вазадаги банандан узатишни сўрайди. Дадасиям бананни узатади, боласининг бошини силаб қўяди. Бу билан боланинг маънавияти бузилиб кетгани йўқ: ўрнидан туриб бош эгиб салом бераяпти, одоб сақлаб ўтирибди.
Биз ўзбекларда унақа манзарани деярли кўрмаганман. Ўзимиз ҳам болаликдан бирор жойга меҳмонга кетаётсак ота-оналаримиз:”Уёққа боргандан кейин ҳадеб дастурхонга қўл узатиб, бизни шарманда қилманглар. Очликда қолибди деб ўйлашмасин”, деган чекловлар остида улғайганмиз. Кўпчилик болалар ана шу гапни эшитиб ўсган. Болаликданоқ чекловлар қўйилади бизда. Билмадим, ўзбекчиликдаги мана шу нарса сал нотўғрими деб ўйлаб қоламан баъзан. “Болалигим – пошшолигим” деб такрорлашни яхши кўрамиз, лекин ўша болани кўп томондан чеклаб ўстирамиз. Ана ундан кейин Россияга ишлашга бориб, қуп-қуруқ, панжасини бурнига тиқиб қайтиб келадиган йигитлар бўлиб улғаяди. Ўзгаришимиз керак, менимча. Бу ўта шахсий фикрларим, қўшилмасликка ҳақлисиз.

Каналга уланиш: @kimchiramyon

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago