Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

BADR_UZ

Description
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Бухоро вилоят Когон шаҳар "Алишер Навоий" жоме масжиди расмий телеграм канали

Badr_uz
Шиоримиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннат
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 11 hours ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг👉 @Dmurojaatbot

▪️ Реклама учун 👉 @Dunyouz_reklama

Last updated 2 days, 10 hours ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 1 month ago

1 месяц, 3 недели назад

БУ ДУНЁНИНГ МОҲИЯТИ#ҳадис

*CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, “Бу дунё жаннатнинг олдида–бармоқ денгизга киргазиб чиқаргандаги намичалик”, маъносида ҳадис борми? Бўлса уни қандай тушунамиз?**💬* ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Муслим ўзларининг “Саҳиҳ”ларида қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:

عن المُسْتَوْرِد بن شَدَّاد رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رسول الله صلى الله عليه وسلم: " مَا الدُّنْيَا في الآخِرَةِ إلا مِثْلُ مَا يَجْعَلُ أَحَدُكُمْ أُصْبُعَهُ في اليَمِّ ، فَلْيَنْظُرْ بِمَ يَرْجِعُ؟" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ).

яъни: Муставрид ибн Шаддод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳга қасамки, дунё — охират (олдида) сизлардан бирингиз бармоғини денгизга солганига ўхшайди, қарасин-чи, нима билан қайтибди?!" (Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадис орқали Набий алайҳиссалом бу дунёнинг ўткинчи ва арзимас экани ҳамда ҳақиқий ҳаёт охират диёрида бўлишини гўзал ўхшатиш билан ифодаламоқдалар. Бу ҳақида Аллоҳ таоло ҳам Ўзининг каломида шундай деган:

وَمَا هَذِهِ الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلَّا لَهْوٌ وَلَعِبٌ وَإِنَّ الدَّارَ الْآخِرَةَ لَهِيَ الْحَيَوَانُ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ

яъни: “Бу дунё ҳаёти фақат (озгина) ўйин-кулгидир. Агар улар билсалар, охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир” (Анкабут сураси, 64-оят).

Демак, ҳеч бир банда бу дунёда эришган ютуқлари, обрў ва мол дунёси билан ғурурланмаслиги, ҳаётда қийинчилик ва танг ҳолга тушган киши эса ўзининг ҳолатидан шикоят қилиб, жазавага тушмаслиги, балки, ҳар икки шахс ҳам бу дунё ўткинчилигини унутмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.**Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

1 месяц, 3 недели назад
1 месяц, 3 недели назад
1 месяц, 4 недели назад
Рамазон кириб келишига қарамасдан дунёда ёмонлик …

Рамазон кириб келишига қарамасдан дунёда ёмонлик кезаверади. Аллоҳ шайтонларни камчилик ўзимизда эканини кўрсатиш учун кишанлайди.

Адҳам Шарқовий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

1 месяц, 4 недели назад
2 месяца назад
2 месяца назад
2 месяца назад
2 месяца назад

ФИДЯ МИҚДОРИ ҚАНЧАНИ ТАШКИЛ ЭТАДИ?#рўза #фидя

**1042-CАВОЛ: Қариялар рўза тутиш ўрнига фидя беришлари мумкинлиги ҳақида эшитдим. Фидя миқдори қанчани ташкил этади. Шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мазҳабимизнинг барча мўътабар китобларида фидянинг фитр садақаси каби эканлиги таъкидланган.

“Мухтасарул виқоя” китобида:

وشَيْخٌ فَانٍ عَجز عَنِ الصَّوْمِ، أَفْطَرَ وأَطْعَمَ لِكُلِّ يومٍ مِسْكِيناً كالفِطْرَةِ

“Рўза тутишдан ожиз шайхи фоний (кучдан қолган қария) рўза тутмай, ҳар бир кун учун фитр садақаси каби бир мискинга таом беради”.“Баҳрур роиқ”да эса қуйидаги ибора келади:

فَوَجَبَ الْفِدْيَةُ لِكُلِّ يَوْمٍ نِصْفَ صَاعٍ مِنْ بُرٍّ أَوْ زَبِيبٍ أَوْ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ أَوْ شَعِيرٍ

“Фидя ҳар бир кун учун фитр садақасидаги каби буғдой ва майиздан 0,5 соъ (тақрибан 2 кг), хурмо ва арпадан 1соъ (тақрибан 4 кг) вожиб бўлади”.“Муҳити Бурҳоний”да мазкур масала қуйидагича ифода этилган:

فأما الشيخ الفاني يفطر، ويفدي يطعم عن كل يوم مقدار صدقة الفطر

“Шайхи фоний рўза тутмай, ҳар бир кун учун фитр садақаси миқдорида фидя беради”.Маълумки, динимизда миқдорга оид барча нарсалар шариат тарафидан белгилаб берилади. Унга қиёс ёки инсон ақли аралашиши мумкин эмас. “Фатҳул Қодийр” китобида айтилади:

أَنَّ الْمَقَادِيرَ لَا يَدْخُلُهَا الْقِيَاسُ

“Албатта, миқдорларни белгилашга қиёс дахл қила олмайди”.Шу эътибордан рўза тутишдан кучи қолган қариялар, сурункали касаллик билан оғриётган беморларнинг рўза ўрнига берадиган фидялари худди фитр садақаси миқдорича бўлади. Хоҳласа, белгилаб қўйилган нарсаларнинг ўзидан, хоҳласа, уларнинг қийматидан беришлари мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, фидянинг миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади. Шундан келиб чиқиб мазкур кишилар ҳар кунлик рўза учун қуйидагилардан бирини бериши мумкин:
а) Тақрибан 2 кг буғдой ёки бозордаги ўртача қиймати;
б) 4 кг арпа ёки унинг қиймати,
в) 2 кг майиз ёки унинг қиймати;
г) 4 кг хурмо ёки унинг қиймати.

Тавсия сифатида қуйидагиларни қўшимча қилишимиз мумкин. Кам таъминланган кишилар 2 кг буғдой ёки унинг қийматини ёхуд 4 кг арпа унинг қийматини, ўрта ҳол кишилар 2 кг майиз ёки унинг қийматини, ўзига тўқ, бадавлат инсонлар 4 кг хурмо ёки унинг қийматини беришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🕌 @Badr_uz 🕌

2 месяца, 1 неделя назад
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 11 hours ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг👉 @Dmurojaatbot

▪️ Реклама учун 👉 @Dunyouz_reklama

Last updated 2 days, 10 hours ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 1 month ago