Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

sahwiisherlari

Description
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago

2 weeks, 2 days ago

1357 Савол:

Assalomu alaykum. Ota rozi Xudo rozi ona rozi payğambarlar rozi degan naql tòĝrimi

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Аллоҳга ҳамд ва расулига ва унинг оила аҳлига ва асҳобларига салоту салом бўлсин! Аммо баъд:

Ўзи мусулмон халқлари мақоллари тагида, исломий ақида ётади. Шу асосда тушуниш тўғри бўлади. Бугун динсизлик даврида, буларни одамлар нотўғри талқин қила бошлашди. Масалан, бу сўз аслида тўғри гап. Лекин, қай шаклда тўғри бўлади?! Агар ота ва она мусулмон бўлсалар, болаларидан намоз ўқишни ва рўза тутишни ва ароқ ичмасликни ва шу каби, шариат буюрган ишларга буюрса, ва шуни қилса, рози бўламиз деса, шунда, боласи шуни қилса, ундан ота онаси ва Аллоҳ ҳам, рози бўлади. Аксинча бўлса, ота онаси динсиз бўлса, ҳаромга буюрса, уларга итоат қилмаслик билан Аллоҳ розилигини топилади. Уларга итоат қилинса, Аллоҳ норози бўлади. Ота онаси ва боласи ҳаммаси, гуноҳкор бўлиб, жазоланади. Шунинг учун, бундай мақолларни, Ислом асосида талқин қилиш, лозим бўлади. Диндан узоқ одамлар тушунчасига кўра, фақат ота онани розилигини Аллоҳ ва Расули розилигига боғлашади. Бу тўғримас. Мутлақ итоат Аллоҳ ва Расулигадир. Ота она амри, шунга мувофиқ бўлса, уларга итоат қилинади. Бўлмаса, уларга итоат йўқ. Бу қойида, бошқа мақолларга ҳам тегишлидир. Шундай тушун тўғридир. Валлоҳу аълам!

Саҳвий

    1. 2024
2 weeks, 2 days ago
  1. Энди, агар ўша, юқорида сиз айтган ҳадис, саҳиҳ бўлиб, ундаги айтилган қўшин ва унинг Амири, шу турклар қўшини ва Меҳмет Султон бўладиган бўлса, унда ҳам, бу ҳадис, уларнинг ҳамма ишини, «тўғри» дейишга, асос бўлмайди. Чунки, ҳадисда, Қустантания жиҳодида қатнашган мужоҳидлар ва уларнинг амири назарда тутилган. Исми билан келмаган. Унинг кимлигини, шахсан ҳукм билан айтиш, имконсиздир. Шу иши ва шу амали мақталган. Уларнинг умри давомида қилган ва қиладиган барча ишлари яхши, дейилган эмас. Тўғри йўлдаги мужоҳид кишини ҳам, умри давомида тўғри бўлиб қолиши, кафолати йўқ. Умри давомида, доим тўғри иш қилган, деб, ҳисобланмайди. Ҳамма одамда, тўғри ва хато ишлари бўлади.
    Асҳоби киромлар ҳақида, қатор оят ва саҳиҳ ҳадисларда, уларнинг фазилатлари зикр қилинган. Улар Мотуридий ақидасида эмас, эдилар. Агар у бу тоифани фазилатига қараб, эргашиш лозим бўлса, саҳобалар фазилатда, Султон Меҳметдан ва у эргашган имоми Мотуридийданда улуғдирлар. Бунга шак шубҳа йўқ! Ўзи мезонни, бу шаклда қўллаш дурустмаслигига, бу ҳам бир мисолдир!

Тариқатчилар, ва турли туман адашган тоифалар, ўз ботил йўлларини тўғрилигига далил тополмасдан, шу каби, нозик нуқталарга, илашиб олишади. Ваҳолонки, Қустантания фатҳини ўзи, бу улкан зафар бўлди. Бу шаҳар ислом динига кирди. Шу кунгача, у мусулмонлар ери бўлиб қолмоқда. У ерда минглаб масжидлар бор. Шу жиҳатлари билан, бу фатҳни ўзи, буюк бир солиҳ амалдир. Бу ҳадисни мазмуни ҳам, агар саҳиҳ деб, тан олинса, шуни тасдиқлайди. Лекин, бу ҳадис, уларнинг қилган бошқа ботил ишларини тўғрилигига, исбот бўлмайди.

  1. Хулоса: мени муносабатимни сўрабсиз, шунга кўра, шуларни айтаман:

  2. Ислом дини келганида, бирорта мазҳаб ва тариқат йўқ эди. Қуръон ва ҳадислар Дин манбаи эди. Худди шу икки манба, то қиёматгача кифоя қилади.

  3. Фиқҳий масаладаги ижтиҳодлар эътиборга олинади. Ким истамаса, олмасликка ҳам ҳақлидир. Яъни, истаган киши, истаган мазҳабида юришга ҳақли ва истамаса, бирортасида юришга мажбур эмас.

  4. Тариқатлар барчаси, юз% ботил ва бекор ва бидъатдир. Тариқат пешволари кароматлари, бари сафсадан бошқа нарсамас. Ҳаммасини инкор қиламан.

  5. Ҳеч бир шахс ва халқ ва миллат Дин асоси ва устуни ва манбаси бўлолмайди. Магар, Пайғамбарлар мустаснодирлар.

  6. Суннат аҳли тутган манҳаж ички тармоқларга ажралган. Улардан аксари адашган. Шиалар ва бошқа тоифалар бари залолатдадирлар.

  7. Урф одатлар дин эмас. Динга алоқаси йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Тавҳидга зид бўлган ҳар қандай амал ботил ва бекордир! Дин асоси тавҳиддир!

  8. Фалсафа ва илми каломни, замонавий илмлар ва кашфиётларни диндан алоҳида нарса деб биламан. Улар ақл ва тафаккур натижаларидир. Улардаги қилинаётган кўп нарсалар, шариатга зиддир!

  9. Исломдан бошқа динлар ботил ва бекор ва залолатдадир. Шунингдек, динсизлик ва Худосизлик ҳам. Булар шайтон қулларидир. Лекин, буни улар ҳозирча билмайдилар.

  10. Қуръонда ва саҳиҳ ҳадислардаги келажакда бўладиган ишлар ҳақиқатини Аллоҳ Билгувчи дейман. Аниқ ҳукм билан, шу нарса, шу пайтда бўлиб ўтди ва ёки, энди бўлади демайман. Булар илми ғайб нарсалардир. Зоҳирига имон келтирамиз ва тўхтаймиз.

  11. Қуръон ва саҳиҳ ҳадисдаги баъзи маънолар ва маълумотлар ақлга зид келиб қолса, уни илмини Аллоҳга топшираман. Аллоҳ Билгувчироқдир! Зоҳирига имон келтираман!

Шулар менинг тушунчам ва сизни саволга жавобимдир. Тўғри бўлса, Аллоҳдан ва хато бўлса, мендандир! Валлоҳу аълам.

Саҳвий

    1. 2024
2 weeks, 2 days ago

لا تَقُومُ السَّاعَةُ حتَّى يَنْزِلَ الرُّومُ بالأعْماقِ، أوْ بدابِقٍ، فَيَخْرُجُ إليهِم جَيْشٌ مِنَ المَدِينَةِ، مِن خِيارِ أهْلِ الأرْضِ يَومَئذٍ، فإذا تَصافُّوا، قالتِ الرُّومُ: خَلُّوا بيْنَنا وبيْنَ الَّذِينَ سَبَوْا مِنَّا نُقاتِلْهُمْ، فيَقولُ المُسْلِمُونَ: لا، واللَّهِ لا نُخَلِّي بيْنَكُمْ وبيْنَ إخْوانِنا، فيُقاتِلُونَهُمْ، فَيَنْهَزِمُ ثُلُثٌ لا يَتُوبُ اللَّهُ عليهم أبَدًا، ويُقْتَلُ ثُلُثُهُمْ، أفْضَلُ الشُّهَداءِ عِنْدَ اللهِ، ويَفْتَتِحُ الثُّلُثُ، لا يُفْتَنُونَ أبَدًا فَيَفْتَتِحُونَ قُسْطَنْطِينِيَّةَ، فَبيْنَما هُمْ يَقْتَسِمُونَ الغَنائِمَ، قدْ عَلَّقُوا سُيُوفَهُمْ بالزَّيْتُونِ، إذْ صاحَ فِيهِمِ الشَّيْطانُ: إنَّ المَسِيحَ قدْ خَلَفَكُمْ في أهْلِيكُمْ، فَيَخْرُجُونَ، وذلكَ باطِلٌ، فإذا جاؤُوا الشَّأْمَ خَرَجَ، فَبيْنَما هُمْ يُعِدُّونَ لِلْقِتالِ، يُسَوُّونَ الصُّفُوفَ، إذْ أُقِيمَتِ الصَّلاةُ، فَيَنْزِلُ عِيسَى ابنُ مَرْيَمَ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ، فأمَّهُمْ، فإذا رَآهُ عَدُوُّ اللهِ، ذابَ كما يَذُوبُ المِلْحُ في الماءِ، فلوْ تَرَكَهُ لانْذابَ حتَّى يَهْلِكَ، ولَكِنْ يَقْتُلُهُ اللَّهُ بيَدِهِ، فيُرِيهِمْ دَمَهُ في حَرْبَتِهِ.
الراوي : أبو هريرة | المحدث : مسلم | المصدر : صحيح مسلم
الصفحة أو الرقم: 2897 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Румликлар (Европаликлар) Аъмоққа ёки Доиққа тушмагунча қиёмат қойим бўлмайди. Уларга қарши Мадинадан, ўша кунда ер юзининг энг яхшилари жамланган қўшин чиқади. Қачонки, (жанга) саф тортсалар, Румликлар (Мусулмонларнинг катталарига) дейдилар: «Биздан (олдинроқ келиб, одамларни) асир олиб кетганлар билан, бизни орамизни очиб қўйинглар! Биз уларга қарши уришамиз!» Мусулмонлар «Йўқ, Аллоҳга қасамки, сизлар билан биродарларимизни орасини очиб қўймаймиз!» дейдилар. Бас, улар уришадилар. (Шунда, мусулмонлардан) учдан бир қисми, (жанг майдонидан) қочадилар. Аллоҳ уларни ҳеч қачон Кечирмайди. Ва уларнинг учдан бир қисми, ўлдирилади. Улар Аллоҳ наздида, шаҳидларнинг афзалидирлар! Уларнинг учдан бир қисми, ғалаба қозонадилар. Улар ҳеч қачон, фитнага тушмайдилар. Ва Қустантания фатҳ этилади. (кофирлар қўлидан олинади) Бас, улар ғаниматларни ўзаро тақсимлашади. Ўша пайтда, уларнинг қиличлари, зайтунга (дарахтига) осилган бўлади. Шунда, шайтон улар орасида, «Масиҳуд Дажжол сизларни оилангизга ўринбосар бўлди» деб, қичқиради. (Яъни, уйларингни Дажжол босди дейди) Бас, улар (Қустантания Шом сари, йўлга) чиқдилар. Бас бу сўз, ботил (ёлғон) эди. Бас, қачонки, улар Шомга келганларида, (дажжол ростдан ҳам) чиқади. Бас, шунда улар, жанг учун тайёргарлик қилишади. Сафларини тўғрилайдилар. Қачонки, намоз ўқимоқчи бўлганларида, Исо ибн Марям алайҳиссалом тушади. Бас, уларга имом бўлади. (баъзи ҳадисда, у киши иқтидо қилиб, шу қўшин амири, маҳдий, имом бўлиши айтилади) Бас, қачонки, Алллоҳнинг душмани (Дажжол) буни кўргач, туз сувда эриган каби, эрийди. Бас, уни тарк этганида, ўзи то ҳалок бўлгунча эриб, ҳалок бўларди. Ва лекин, Аллоҳ уни, унинг (Исо алайҳиссаломнинг) қўли билан қатл Қилади. Бас, у уларга, (мўминларга) унинг қонини қиличида кўрсатади.

Имоми Муслим ривояти

Муҳаддислар саҳиҳ деганлар

Ҳадисни шарҳловчилар, Бу воқеъа қиёмат олдидан бўлишини айтишади. Ва ўшанда, Румликлар билан мусулмонлар орасида катта жанг бўлади. Ҳадисдаги Аъмоққа ёки Доиқ, Шомдаги, Ҳалабга яқин бир ер дейишган. Ҳадисдаги мадина сўзидан мурод, бу Ҳалаб ёки, Дамашқ дейишган. (Мадинаи мунаввара эмас) демак, Қустантания румликлар қўлидан олинади. Шу пайтдаги қўшин имоми, маҳдий бўлади. Шу пайтда, дажжол чиқади. Ва Исо ибн Марям алайҳиссалом тушади. Ва Дажжолни қатл қилади. Бу қиёматнинг катта аломатларидан баъзиларидир. Демак, бу воқеъа, келажакда бўлади.

2 weeks, 5 days ago

1354 Савол:

Assalomu alaykum. Xorijdagi bir uzbek imom masjidda quddusga Allohdan najot sòrab duo qildi. Men qoyil qoldim. Lekin savol tòĝildi. Nega falastin demadi. Ĝazo demadi. Quddusda tinchlik hukm surmayaptimi. U yerda boshqa hukumat borku. Falastinning 2 qismida vaziyat qanday aslida.

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Аллоҳга ҳамд ва расулига ва унинг оила аҳлига ва асҳобларига салоту салом бўлсин! Аммо баъд:

Ўзбекистондаги масжидда дуо қилган бўлса, бу имом холис киши деган гумонда бўламиз. Чунки, у ердаги мунофиқ имомларни, ғазо ва фаластин муаммоси ўйлантирмайди. Энди, бу имомни, Қуддус деб, гапириши, сўз ўйини бўлиши мумкин?! Чунки, Қуддусдан бу Иерусалимдир. Уни бугун Исроил эгаллаб олган. Уни масъулияти Ислом уммати зиммасидадир. Уммат уни қўлидан чиқармоқда. Ғазоликлар уруши ва умумиятла, фаластинликлар урушини мағзида, марказида, шу Қуддусни ва у ердаги Қасо масжидини озод қилишлик туради. Фаластинга деса, Мирзиёев махфий хизматлари тушуниб қолиши ва уни чақириб, НЕГА СИЁСАТГА АРАЛАШДИНГ? ДЕБ, САВОЛ БЕРИШИ МУМКИН?!
Қуддус деса, уни МХХлар тушунмайди ҳам. Қуддус Исроил томонидан эгаллаб олинган. Шаҳардаги араблар Ақсо масжидига бориб, намоз ўқишда давом этишяпди. Буъзида, бунга ҳам, таъқиқ қўйишади. Баъзида, қўриқчилар кузатувида, рухсат беришади. Қуддус Уммат қўлидан кетди. Трамп уни, Исроил давлати Пойтахти деб, тан олди. Ҳозирда, Тел Авив эмас, Қуддус (Иерусалим) расман пойтахтдир.

Фаластинни иккинчи қисми, Иордан дарёси Ғарбий қирғоғидир. У ерда, Фатҳ бошчилигидаги ҳукумат иқтидорда турибди. Ғазода, Хамас иқтидорда. Фатҳ раиси маҳмуд Аббос бугун Исроил билан яқин дўстлик муносабатини олиб борадиган шахсга айланган. Уларда, исроилга қарши туриш истаги ва имкони йўқ. Хамас аксинча, Исроил давлатини тан олмайди ва йўқ қилишни мақсад қилган. Фатҳ уни аллақачон тан олган. Бу масалада, фаластинликлар ўзлари иккига ажралишган. Маҳмуд Аббос томонида, нафақат араб давлатлари, Ғарб олами ва Дунё ҳамжамияти барчаси турибди. У ерда, ортида қўллови йўқ тоифа, Хамасдир. Шу ерлик мусулмонлардан бошқа, уларни қўллайдиган давлат йўқ. Магар, Туркия , Қатар, Сурия ва Афғонистон қисман асосан сиёсий мавқеъда қўллашади халос. У сиз айтган имом, холис инсон экан. Аллоҳ унга ажр берсин. Унга ўхшаган мардларни кўпайтирсин! Сарой мулласи бўлишлик, сарой аҳлига Ҳақни айтишга имкониятдир. Шу имониятдан фойдаланиб қолса, бтуқ уникидир. Ф. Парпиев шундан фойдаланиб қолган ягона имомдир. Али қорилар аксинча, золимни мақташ учун, эвазига қори ака ва доктор бўлиб юриш учун, сарой мулла бўлган мараздир. Зотан, золимга ҳақни айтмас экан, уни қадри қиммати сариқ чақадан ортиқ бўлмайди. Айтса, у саройдаги доктор бўлолмайди. Бу ерда танлов ҳар кимни ўзида.

Абдували қори сарой мулласи бўлишдан ор қилди. Ва шаҳид бўлди. МСМЮ сарой мулла бўлини шараф билди. Ва шу йўлда ўлди. Ҳаммаси мақсадига мувофиқ бўлаверади. Валлоҳу аълам. Бу ғазалда шу мавзу ёритилган:

Ўлмоқ афзалмиди устоз сизга ёлғондан кўра , ,
Дину имонни бало офатга солғондан кўра , ?!
Нега бу тоғут мараз изминда юрмай кетдингиз ,
Хорлиқ афзалми қиёмат кун уёлғондан кўра , ?!
Қанчалар шайху имом тоғутга хизмат қилдилар ,
Қаро ер афзалмиди бу сафда турғондан кўра , ?!
Бу дунёни молу жонни охират деб сотдингиз — , , ,
Бу савдо афзалмиди ё динни сотғондан кўра , ?!
Ҳайбатингиздан ҳануз титрайди сохта салтанат , ,
Хавфингиз кўпроқ бугун сиз бор бўлғондан кўра , !
Барибир золим мараз дунёда мангу қолмади , ,
Ўлмоқ афзал тавқ ила лаънатга қолғондан кўра , !
Саҳвий каби неча минглар қалбидан жой олдингиз , ,
Ибрат кўрсатган буюкдир ибрат олғондан кўра , !

Саҳвий

    1. 2024
3 weeks ago
3 weeks ago
3 weeks, 6 days ago

Диндан гапирганда, қуръон ва саҳиҳ ҳадисдан далил келтира олишлик керак. Далил келтира олмаган сўзни гапирмаслик керак. Фалон ерда ўқидим, деган гап далил бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

    1. 2024
3 weeks, 6 days ago

Ҳанафийларда ўзаро ихтилоф ҳам бор. Туя, мол ва қўй сийдиги Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф наздида нажосат ҳисобланади. Лекин, шу мазхабни бошқа имомлари, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад ва Зуфар наздида, даво учун уни ичиш жоиздир. Чумчуқ ва каптар ва шу каби, майда қушлар нажаси ҳам, Ҳанафийларга кўра, ҳаром эмасдир.

Моликий ва Ҳанбалий мазҳабида, булар мубоҳ дейилган. Даволаниш учун ишлатишлик жоиздир.

Шофий мазҳабида, булар барчаси ҳаромдир. Даволаниш учун қўлланиш ҳам жоизмас.

  1. Жоиз дейувчилар шу ҳадисни ҳужжат қилишади.

أنَّ أنَسًا رَضِيَ اللَّهُ عنْه حَدَّثَهُمْ: أنَّ ناسًا مِن عُكْلٍ وعُرَيْنَةَ قَدِمُوا المَدِينَةَ علَى النَّبيِّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ وتَكَلَّمُوا بالإِسْلامِ، فقالوا: يا نَبِيَّ اللَّهِ، إنَّا كُنَّا أهْلَ ضَرْعٍ، ولَمْ نَكُنْ أهْلَ رِيفٍ. واسْتَوْخَمُوا المَدِينَةَ، فأمَرَ لهمْ رَسولُ اللَّهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ بذَوْدٍ وَراعٍ، وأَمَرَهُمْ أنْ يَخْرُجُوا فيه فَيَشْرَبُوا مِن ألْبانِها وأَبْوالِها، فانْطَلَقُوا، حتَّى إذا كانُوا ناحِيَةَ الحَرَّةِ، كَفَرُوا بَعْدَ إسْلامِهِمْ، وقَتَلُوا راعِيَ النَّبيِّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، واسْتاقُوا الذَّوْدَ، فَبَلَغَ النَّبيَّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، فَبَعَثَ الطَّلَبَ في آثارِهِمْ، فأمَرَ بهِمْ، فَسَمَرُوا أعْيُنَهُمْ، وقَطَعُوا أيْدِيَهُمْ، وتُرِكُوا في ناحِيَةِ الحَرَّةِ حتَّى ماتُوا علَى حالِهِمْ. قالَ قَتادَةُ: بَلَغَنا أنَّ النَّبيَّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ بَعْدَ ذلكَ كانَ يَحُثُّ علَى الصَّدَقَةِ ويَنْهَى عَنِ المُثْلَةِ. وقالَ شُعْبَةُ، وأَبانُ، وحَمَّادٌ، عن قَتادَةَ: مِن عُرَيْنَةَ. وقالَ يَحْيَى بنُ أبِي كَثِيرٍ، وأَيُّوبُ، عن أبِي قِلابَةَ، عن أنَسٍ: قَدِمَ نَفَرٌ مِن عُكْلٍ.
الراوي : أنس بن مالك | المحدث : البخاري | المصدر : صحيح البخاري
الصفحة أو الرقم: 4192 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]

(Ҳадисни қисқа мазмуни) Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Укул ва Урайна қавмидан, (саҳройи араблардан) бир қанча одамлар келишди. Ва Исломдан гапирдилар. Ва дедилар: ЭЙ Аллоҳнинг Пайғамбари, бизлар деҳқон одамлармиз. Қишлоқ аҳли эмасмиз. Уларга Мадина ҳавоси тўғри келмай, қоринлари шишиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мадинадан ташқаридаги закотдан йиғилган туяларнинг сутлари ва сийдикларидан ичишни буюрдилар. Улар шундай қилишди. Тузалиб қолишгач, диндан қайтиб, туябоқарларни ўлдириб, туяларни ҳайдаб кетишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларни изидан одам жўнатиб, қўлга тушириб, қаттиқ жазоладилар. Бу ҳадисни

Имом Бухорий ривояти

Муҳаддислар саҳиҳ деганлар

Шу ҳадисда, туя сийдигини сутига қўшиб ичишга бурдилар. Шу нарса, туя сийдигини даволаниш учун ичиш жоизлигига далилдир.

  1. Хулоса: Исломнинг 14 асрлик тарихида, дин душманлари кўп минглаб сохта ва тўқима нарсаларни ҳадис деб тўқишган. Баъзида, бу яҳуд ва насоролар томонидан қилинган бўлса, баъзида, ислом ўлкасидаги ҳукмдорлар томонидан ва уларнинг буйруғи билан баъзи хоин муллалар томонидан амалга оширилган. Шунга кўра, кўплаб китобларда исроилийёт ҳикоялар ва на ақлга ва динга ва на мантиққа тўғри келмайдиган сафсаталар тўлиб ётибди. Бунақа сафсаталар араблардан ташқари, форсий ва туркий тилдаги китобларда айниқса кўпдир. Ўтмишимиздаги турли туман тариқатлар ва бидъат хурофотлар ҳам, бу китоблардан жой олган. Авлиёлар кароматлари ва шунга доир сафсаталар сон саноқсиз. Булар бари, тоза исломга дахли йўқдир. Булар бари авомни албаш ва адаштиришлик учундир. Дин бу қуръон ва саҳиҳ ҳадисдан олинади. Ислом фитрат динидир. Фитратга буюради. Фитратга зид нарсалар динга зиддир. Бу каби, гапини ҳадис деб гапириш мумкинмас. Бу ҳадисмас. Буни ҳадисмаслигини ақлни ўзи айтиб турибди. Бунга далил қидириш ҳам керакмас. Бу гапни айтишдан сақланиш шарт. Тавба қилиш ва бошқа гапирмаслик шарт. Бу сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туҳматдир. Динга хиёнатдир. Қуръонга хиёнатдир. Аллоҳ ҳаром қилганни, ҳалол қилишликдир. Куфрдир. Бу жуда хатарлик ишдир. Бунга тезда тавба қилиш ва бу сафсатани ҳаргиз дин деб, гапирмаслимк шартдир.
3 weeks, 6 days ago

1350 Савол:

ассаламу алекум
Бир Саҳоба сийдикни сув деб ичиб қўйганида, Пайғамбаримиз унга энди қорнинг оғримайди деган ҳадис борми?!

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Аллоҳга ҳамд ва расулига ва унинг оила аҳлига ва асҳобларига салоту салом бўлсин! Аммо баъд:

  1. Бу сўз ҳадисмас ва буни ҳадис деб, гапиришлик мумкин эмас. Бу тўқима гап ва дин душманлари тарқатадиган сафсатадир. Сийдикни сув деб, одам ичиши ҳеч мумкинмас. Ва инсон фитрати буни қабул қилолмайди. Сийдик ҳаром ва инсон сийдиги ва тезаги мутлақ ҳаромлигига, уламолар иттифоқ қилишган.

البولُ والغائطُ الخارجانِ مِن آدميٍّ
ما خرَج من السَّبيلينِ مِن بولٍ أو غائطٍ مِن آدميٍّ، فهو نَجِسٌ

Одамзот танасидан ҳар икки томонидан чиқадиган сийдик ва тезак нажасдир.

Ҳатто, сут эмадиган гўдаклар сийдиги ҳам ҳаромдир. Кўп ҳадисларда, Пайғамбаримиз устига гўдаклар сийиб қўйганида, кийимни тозалаб, кейин намоз ўқиганлари зикр қилинган.

Ислом веб сайти ёзади:

بول الآدمي نجس باتفاق أهل العلم، وعلى المسلم الابتعاد عنه، ولا يجوز له شربه للتداوي إلا عند تعينه طريقاً إلى ذلك بقول طبيب مسلم ثقة،

Сийдик нажас, ҳаромлигига уламолар иттифоқ қилишган. Мусулмон бундан узоқ туриши вожибдир. Уни даво учун ичишлик ҳам жоизмас. Магар, мусулмон табиб бу йўлни тайинласа, шунда жоиз бўлади.

  1. Исломда ҳалол ва ҳаром қилиш ҳаққи, фақат Аллоҳникидир. Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ ҳалол дегани, ҳалол ва ҳаром деганни, ҳаром деб, етказиб берувчи кишидир. У киши, ўзича, ҳалол ё ҳаром қилолмайди. Нажас ҳаром ва уни ҳеч ким ҳалол қилолмайди. Магар, зарурат учун, юқоридаги каби, табиб ичишни фойдаси бор деса, ва шундан бошқа ҳалол нарса бўлмаса, шунда зарурат уни мубоҳ қилади. Валлоҳу аълам. Пайғамбар алайҳиссаломдан ҳадис деб бир гапни айтиш учун, уни аниқ бир манбадан ровийлари билан ривоят қилиш шарт. Ҳар хил олди қочди гапни ҳадис деб, айтишлик хатардир.

إنَّ كَذِبًا عليَّ ليس ككذبٍ على أحدٍ ، فمن كذب عليَّ مُتعمِّدًا ، فلْيتبوَّأْ مقعدَه من النَّارِ
الراوي : سعيد بن زيد | المحدث : الألباني | المصدر : صحيح الجامع | الصفحة أو الرقم : 2142 | خلاصة حكم المحدث : صحيح

Саид ибн Зайд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Менга ёлғонни нисбат бериш, сизлардан биттангизга нисбатан ёлғон тўқиш каби, эмасдир. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, (айтмаган гапни айтди деса,) дўзахдан жойини танлайверсин!

Муҳаддислар саҳиҳ деганлар

  1. Гўшти ейилмайдиган ҳайвонлар тезаги ва сийдиги ҳам, ҳаромдир.

رَوْثُ وبَوْلُ الحيوانِ غَيرِ مأكولِ اللَّحمِ
رَوْثُ الحيوانِ غَيرِ مأكولِ اللَّحمِ وبَولُه؛ نَجِسٌ، وهذا باتِّفاقِ المَذاهِبِ الفِقهيَّةِ الأربَعةِ: الحنفيَّةِ، والمالكيَّة، والشَّافعيَّة، والحنابِلةِ، وحُكِيَ الإجماعُ على ذلك

Бунга тўртта мазҳаб уламолари иттифоқ қилишган. Ҳанбалийя ва Ҳанафийя ва Моликийя ва Шофиийя мазҳаби иттифоқ қилган. Бу Ижмоъ ҳосил бўлган ҳукмдир.

  1. Гўшти ейиладиган ҳайвонлар тезаги ва сийдиги ҳам, ҳалоллигига, шулар иттифоқ қилишан.

وبَولُ الحَيوانِ المأكولِ اللَّحمِ
رَوثُ الحيوانِ مأكولُ اللَّحمِ وبولُه؛ طاهرٌ، وهذا مَذهَبُ المالكيَّة، والحنابلةِ، وهو اختيارُ الشوكانيِّ، وابنِ باز، وابنِ عُثيمين، وحُكِيَ الإجماعُ على ذلك

Моликий ва Ҳанбалий мазҳаби ва Шавконий ва Салафийлардан Ибн Таймийя ва Ибн Боз ва Усаймин ҳам шуни танлаган.

  1. Туя ва мол ва қўй каби, гўшти ҳалол ҳайвонлар сийдиги ва нажосатини касал одамлар даволаниши учун ишлатишликни, Ибн Таймийя ва бошқа салафий шайхлар мубоҳ деганлар. Ибн Боз айтади:

ج: لا بأس، فهو طاهر للتداوي به، كل مأكول اللحم بوله طاهر، بول الإبل، أو البقر، أو الغنم. س: ما يُغسل؟ ج: للنَّظافة، من باب النظافة.

Уни ичишни зарари йўқ. У даво учун покизадир. Барча гўшти ейиладиган ҳайвонлар сийдиги ҳалолдир. Туя сийдиги ва сигир сийдиги ва қўйни сийдиги. Нега ювилади? Чунки, поклик учун, Тозалик учун уни сийдиги сачраган кийим ювилади.

Яъни, туя, мол ва қўйлар сийдиги даво учун ичишлик мубоҳ ва кийимга тегса, поклик учун ювилади. Валлоҳу аълам. Хачир, эшак ва майда қушлар тезаги ҳам шунга киради. Аммо, уйда боқиладиган товуқ ва хўроз ва шу кабилар тезаги ҳаромдир.

  1. Лекин, мазҳабларда бу масалада ихтилоф бор.
4 weeks ago

1349 Савол:

Assalomu alaykum. Òzbekiston fuqarosi boshqa davlatlardagi jangovor xarakatlarda qatnashishi sabab vatanga xiyonatda ayblanib qamalishi va qidiruv elon qilingandi bir paytlar. Hozir ham. Islom yòlida din yòlida boshqa davlatda bòlib kòrashish joizmi. Bu jinoyatmi. Diniy va dunyoviy jihatdan tushuntirib bering

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Аллоҳга ҳамд ва расулига ва унинг оила аҳлига ва асҳобларига салоту салом бўлсин! Аммо баъд:

  1. Саволни жавоби ўзи маълум экан. Бу масалада, биздаги ҳукумат позицияси аниқ. Агар Россия учун урушаётган ўзб фуқароси бўлса, уни қамашмайди. Унга тегишмайди. У террорист эмас. Агар, Сурияга бориб, мухолифат томонида урушсангиз, унда террорист бўласиз. Тамом.

Бу мунофиқликдан бошқа нарсамас. Қонунлар ҳам, танлаб амал қилинади.

  1. Ислом шариатига кўра, уммат ўз биродарларига нисбатан ёрдам бериши вазиятига қараб, фарзи айн ёки, фарзи кифоя бўлади. Фарз дегани, вожиб бир маънода бўлади. Баъзида, уммат бирлашиб ҳаммаси, душманга қарши урушиши вожиб бўлади. Мўғуллар босиб келганида, уммат учун бирлашиб, уни қайтариш вожиб эди. Лекин, улар бирлашмади. Натижада, барчасини ерини мўғуллар босиб олди. Уммат бирлашиши керак пайтида, турли низолар билан, бирлашмаган вақтлари тарихда кўп бўлган ва ҳозир ҳам кўп бўлаяпди.
    Исломий ўлкаларда, мазлумларга ёрдам беришлик қачон фарзи айн бўлади ва қачон фарзи кифоя бўлади?! Бу масалани ўша ерлик уламолар, ҳал қилиб берадилар. Ғазо аҳлига ёрдам беришлик, уммат устида вожиб эди. Лекин, уммат буни қилмади. Чунки, уммат тарқоқ ва ўзаро бирлик йўқ.

  2. Ислом ўлкаларида 57 та давлат мавжуд бўлиб, ҳар бири ўзича қонун қойидаси билан яшайди. Булардан Саудия ва Афғонистонда шаръий ҳукмлар бир оз бор. Бошқасида умуман йўқ. Дунёвий қонунига кўра яшашади. Бу қонунларда, бирини фуқароси бошқа ердаги урушга бориши, турличадир. Баъзиларида, бунга монеълик бор. Баъзиларида, йўқ. Қонунан мумкинмас бўлсада, борганларга индамаслик ҳолати бўлади. Ўз вақтида, Советлар Афғонистонга киришди. Шунда, уларга қарши курашиш учун, Ақш бошчилигида Саудия ва Покистон ва бошқа кўплаб Ислом ўлкалари ҳукуматлари бирлашиб, ўз фуқароларини Афғонга жиҳодга боришга даъват қилдилар. Имомлари шунга чақирдилар. Бу урушни АҚШ ўзи қурол яроғ билан қўллаб турди. Саудия пул билан ёрдам берди. Советларга қарши ўн йиллик жиҳодда, дунёнинг турли давлатидан юз минглаб мужоҳидлар қатнашдилар. Буларни ҳеч ким, у пайтда террорист демади. АҚШни ўзи, тепасида турди. Чунки, бу АҚШни манфаатига бўлаётган уруш эди.

  3. Худди, шундай қилиб, ислом ўлкасидан Фаластинга келишга, АҚШ қарши. Кимдир келмоқчи бўлса, у террорист дейилади. АҚШга бўйсунувчи Ислом ўлкалари ҳукуматлари ҳам, сарой муллалари ҳам, Ғазога ёрдамга боришдан қайтарадилар. Борувчиларни ушласалар, жазолашади. Мен буларни гапиришимдан мақсад, иккиюзламачилик бўлаётганини кўрсатишликдир. Бу халқаро миқёсда бўлаётган мунофиқликдир. Мана Украинга боришлик, АҚШ ва Европа Иттифоқи фуқароларига қонунан мумкин. Улар у ерда Россияга қарши урушадилар. Бу мумкин. Бу демократияни ҳимоясимиш. Росссия ҳам, ўз томонидан турли миллатларни урушга жалб қилмоқда. Лекин, қай томони бошқа томон аскарини ушлаб, олса, уни террорист дейди. Украинлар руслар учун террорист. Ва аксинча. Бу халқаро қонунларни мантиқи қолмаганлигини кўрсатади. Исроил Ғазони бомбардимон қилса, у ўзини ҳимоя қилаётган бўлади. Ғазоликлар ўзини ҳимоя қилса, улар террорист бўлади. Мана сизга мантиқ?!

  4. Ўзбекистонга келсак, шу халқаро мунофиқликни кичик кўриниши бизда бор. Сурияга ва Афғонга борганлар террорист бўлади. Украинага ё россия томонида урушганлар террорчимас. Мирзиёев мантиғи шу. Қонун йўқ нарса. Динга қарши кураш мумкин. Дин учун кураш террорчилик бўлиб қолди. Бор гап шу.
    Булардан хулоса шуки, уммат таназзулдадир. Қилаётган ишини тутуриқи йўқдир. Куфр аҳлини ноғорасига ўйнаб юришибди. Биз ўз буюклигимизга қайтмагунча, шунақа бўлиб расво бўлиб юраверамиз. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

    1. 2024
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago