Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 Monat her
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 11 Monate her
Last updated 3 Jahre her
1357 Савол:
Assalomu alaykum. Ota rozi Xudo rozi ona rozi payğambarlar rozi degan naql tòĝrimi
Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Аллоҳга ҳамд ва расулига ва унинг оила аҳлига ва асҳобларига салоту салом бўлсин! Аммо баъд:
Ўзи мусулмон халқлари мақоллари тагида, исломий ақида ётади. Шу асосда тушуниш тўғри бўлади. Бугун динсизлик даврида, буларни одамлар нотўғри талқин қила бошлашди. Масалан, бу сўз аслида тўғри гап. Лекин, қай шаклда тўғри бўлади?! Агар ота ва она мусулмон бўлсалар, болаларидан намоз ўқишни ва рўза тутишни ва ароқ ичмасликни ва шу каби, шариат буюрган ишларга буюрса, ва шуни қилса, рози бўламиз деса, шунда, боласи шуни қилса, ундан ота онаси ва Аллоҳ ҳам, рози бўлади. Аксинча бўлса, ота онаси динсиз бўлса, ҳаромга буюрса, уларга итоат қилмаслик билан Аллоҳ розилигини топилади. Уларга итоат қилинса, Аллоҳ норози бўлади. Ота онаси ва боласи ҳаммаси, гуноҳкор бўлиб, жазоланади. Шунинг учун, бундай мақолларни, Ислом асосида талқин қилиш, лозим бўлади. Диндан узоқ одамлар тушунчасига кўра, фақат ота онани розилигини Аллоҳ ва Расули розилигига боғлашади. Бу тўғримас. Мутлақ итоат Аллоҳ ва Расулигадир. Ота она амри, шунга мувофиқ бўлса, уларга итоат қилинади. Бўлмаса, уларга итоат йўқ. Бу қойида, бошқа мақолларга ҳам тегишлидир. Шундай тушун тўғридир. Валлоҳу аълам!
Саҳвий
Тариқатчилар, ва турли туман адашган тоифалар, ўз ботил йўлларини тўғрилигига далил тополмасдан, шу каби, нозик нуқталарга, илашиб олишади. Ваҳолонки, Қустантания фатҳини ўзи, бу улкан зафар бўлди. Бу шаҳар ислом динига кирди. Шу кунгача, у мусулмонлар ери бўлиб қолмоқда. У ерда минглаб масжидлар бор. Шу жиҳатлари билан, бу фатҳни ўзи, буюк бир солиҳ амалдир. Бу ҳадисни мазмуни ҳам, агар саҳиҳ деб, тан олинса, шуни тасдиқлайди. Лекин, бу ҳадис, уларнинг қилган бошқа ботил ишларини тўғрилигига, исбот бўлмайди.
Хулоса: мени муносабатимни сўрабсиз, шунга кўра, шуларни айтаман:
Ислом дини келганида, бирорта мазҳаб ва тариқат йўқ эди. Қуръон ва ҳадислар Дин манбаи эди. Худди шу икки манба, то қиёматгача кифоя қилади.
Фиқҳий масаладаги ижтиҳодлар эътиборга олинади. Ким истамаса, олмасликка ҳам ҳақлидир. Яъни, истаган киши, истаган мазҳабида юришга ҳақли ва истамаса, бирортасида юришга мажбур эмас.
Тариқатлар барчаси, юз% ботил ва бекор ва бидъатдир. Тариқат пешволари кароматлари, бари сафсадан бошқа нарсамас. Ҳаммасини инкор қиламан.
Ҳеч бир шахс ва халқ ва миллат Дин асоси ва устуни ва манбаси бўлолмайди. Магар, Пайғамбарлар мустаснодирлар.
Суннат аҳли тутган манҳаж ички тармоқларга ажралган. Улардан аксари адашган. Шиалар ва бошқа тоифалар бари залолатдадирлар.
Урф одатлар дин эмас. Динга алоқаси йўқ ва бўлиши мумкин ҳам эмас. Тавҳидга зид бўлган ҳар қандай амал ботил ва бекордир! Дин асоси тавҳиддир!
Фалсафа ва илми каломни, замонавий илмлар ва кашфиётларни диндан алоҳида нарса деб биламан. Улар ақл ва тафаккур натижаларидир. Улардаги қилинаётган кўп нарсалар, шариатга зиддир!
Исломдан бошқа динлар ботил ва бекор ва залолатдадир. Шунингдек, динсизлик ва Худосизлик ҳам. Булар шайтон қулларидир. Лекин, буни улар ҳозирча билмайдилар.
Қуръонда ва саҳиҳ ҳадислардаги келажакда бўладиган ишлар ҳақиқатини Аллоҳ Билгувчи дейман. Аниқ ҳукм билан, шу нарса, шу пайтда бўлиб ўтди ва ёки, энди бўлади демайман. Булар илми ғайб нарсалардир. Зоҳирига имон келтирамиз ва тўхтаймиз.
Қуръон ва саҳиҳ ҳадисдаги баъзи маънолар ва маълумотлар ақлга зид келиб қолса, уни илмини Аллоҳга топшираман. Аллоҳ Билгувчироқдир! Зоҳирига имон келтираман!
Шулар менинг тушунчам ва сизни саволга жавобимдир. Тўғри бўлса, Аллоҳдан ва хато бўлса, мендандир! Валлоҳу аълам.
Саҳвий
1354 Савол:
Assalomu alaykum. Xorijdagi bir uzbek imom masjidda quddusga Allohdan najot sòrab duo qildi. Men qoyil qoldim. Lekin savol tòĝildi. Nega falastin demadi. Ĝazo demadi. Quddusda tinchlik hukm surmayaptimi. U yerda boshqa hukumat borku. Falastinning 2 qismida vaziyat qanday aslida.
Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Аллоҳга ҳамд ва расулига ва унинг оила аҳлига ва асҳобларига салоту салом бўлсин! Аммо баъд:
Ўзбекистондаги масжидда дуо қилган бўлса, бу имом холис киши деган гумонда бўламиз. Чунки, у ердаги мунофиқ имомларни, ғазо ва фаластин муаммоси ўйлантирмайди. Энди, бу имомни, Қуддус деб, гапириши, сўз ўйини бўлиши мумкин?! Чунки, Қуддусдан бу Иерусалимдир. Уни бугун Исроил эгаллаб олган. Уни масъулияти Ислом уммати зиммасидадир. Уммат уни қўлидан чиқармоқда. Ғазоликлар уруши ва умумиятла, фаластинликлар урушини мағзида, марказида, шу Қуддусни ва у ердаги Қасо масжидини озод қилишлик туради. Фаластинга деса, Мирзиёев махфий хизматлари тушуниб қолиши ва уни чақириб, НЕГА СИЁСАТГА АРАЛАШДИНГ? ДЕБ, САВОЛ БЕРИШИ МУМКИН?!
Қуддус деса, уни МХХлар тушунмайди ҳам. Қуддус Исроил томонидан эгаллаб олинган. Шаҳардаги араблар Ақсо масжидига бориб, намоз ўқишда давом этишяпди. Буъзида, бунга ҳам, таъқиқ қўйишади. Баъзида, қўриқчилар кузатувида, рухсат беришади. Қуддус Уммат қўлидан кетди. Трамп уни, Исроил давлати Пойтахти деб, тан олди. Ҳозирда, Тел Авив эмас, Қуддус (Иерусалим) расман пойтахтдир.
Фаластинни иккинчи қисми, Иордан дарёси Ғарбий қирғоғидир. У ерда, Фатҳ бошчилигидаги ҳукумат иқтидорда турибди. Ғазода, Хамас иқтидорда. Фатҳ раиси маҳмуд Аббос бугун Исроил билан яқин дўстлик муносабатини олиб борадиган шахсга айланган. Уларда, исроилга қарши туриш истаги ва имкони йўқ. Хамас аксинча, Исроил давлатини тан олмайди ва йўқ қилишни мақсад қилган. Фатҳ уни аллақачон тан олган. Бу масалада, фаластинликлар ўзлари иккига ажралишган. Маҳмуд Аббос томонида, нафақат араб давлатлари, Ғарб олами ва Дунё ҳамжамияти барчаси турибди. У ерда, ортида қўллови йўқ тоифа, Хамасдир. Шу ерлик мусулмонлардан бошқа, уларни қўллайдиган давлат йўқ. Магар, Туркия , Қатар, Сурия ва Афғонистон қисман асосан сиёсий мавқеъда қўллашади халос. У сиз айтган имом, холис инсон экан. Аллоҳ унга ажр берсин. Унга ўхшаган мардларни кўпайтирсин! Сарой мулласи бўлишлик, сарой аҳлига Ҳақни айтишга имкониятдир. Шу имониятдан фойдаланиб қолса, бтуқ уникидир. Ф. Парпиев шундан фойдаланиб қолган ягона имомдир. Али қорилар аксинча, золимни мақташ учун, эвазига қори ака ва доктор бўлиб юриш учун, сарой мулла бўлган мараздир. Зотан, золимга ҳақни айтмас экан, уни қадри қиммати сариқ чақадан ортиқ бўлмайди. Айтса, у саройдаги доктор бўлолмайди. Бу ерда танлов ҳар кимни ўзида.
Абдували қори сарой мулласи бўлишдан ор қилди. Ва шаҳид бўлди. МСМЮ сарой мулла бўлини шараф билди. Ва шу йўлда ўлди. Ҳаммаси мақсадига мувофиқ бўлаверади. Валлоҳу аълам. Бу ғазалда шу мавзу ёритилган:
Ўлмоқ афзалмиди устоз сизга ёлғондан кўра , ,
Дину имонни бало офатга солғондан кўра , ?!
Нега бу тоғут мараз изминда юрмай кетдингиз ,
Хорлиқ афзалми қиёмат кун уёлғондан кўра , ?!
Қанчалар шайху имом тоғутга хизмат қилдилар ,
Қаро ер афзалмиди бу сафда турғондан кўра , ?!
Бу дунёни молу жонни охират деб сотдингиз — , , ,
Бу савдо афзалмиди ё динни сотғондан кўра , ?!
Ҳайбатингиздан ҳануз титрайди сохта салтанат , ,
Хавфингиз кўпроқ бугун сиз бор бўлғондан кўра , !
Барибир золим мараз дунёда мангу қолмади , ,
Ўлмоқ афзал тавқ ила лаънатга қолғондан кўра , !
Саҳвий каби неча минглар қалбидан жой олдингиз , ,
Ибрат кўрсатган буюкдир ибрат олғондан кўра , !
Саҳвий
Диндан гапирганда, қуръон ва саҳиҳ ҳадисдан далил келтира олишлик керак. Далил келтира олмаган сўзни гапирмаслик керак. Фалон ерда ўқидим, деган гап далил бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Саҳвий
Ҳанафийларда ўзаро ихтилоф ҳам бор. Туя, мол ва қўй сийдиги Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф наздида нажосат ҳисобланади. Лекин, шу мазхабни бошқа имомлари, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад ва Зуфар наздида, даво учун уни ичиш жоиздир. Чумчуқ ва каптар ва шу каби, майда қушлар нажаси ҳам, Ҳанафийларга кўра, ҳаром эмасдир.
Моликий ва Ҳанбалий мазҳабида, булар мубоҳ дейилган. Даволаниш учун ишлатишлик жоиздир.
Шофий мазҳабида, булар барчаси ҳаромдир. Даволаниш учун қўлланиш ҳам жоизмас.
أنَّ أنَسًا رَضِيَ اللَّهُ عنْه حَدَّثَهُمْ: أنَّ ناسًا مِن عُكْلٍ وعُرَيْنَةَ قَدِمُوا المَدِينَةَ علَى النَّبيِّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ وتَكَلَّمُوا بالإِسْلامِ، فقالوا: يا نَبِيَّ اللَّهِ، إنَّا كُنَّا أهْلَ ضَرْعٍ، ولَمْ نَكُنْ أهْلَ رِيفٍ. واسْتَوْخَمُوا المَدِينَةَ، فأمَرَ لهمْ رَسولُ اللَّهِ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ بذَوْدٍ وَراعٍ، وأَمَرَهُمْ أنْ يَخْرُجُوا فيه فَيَشْرَبُوا مِن ألْبانِها وأَبْوالِها، فانْطَلَقُوا، حتَّى إذا كانُوا ناحِيَةَ الحَرَّةِ، كَفَرُوا بَعْدَ إسْلامِهِمْ، وقَتَلُوا راعِيَ النَّبيِّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، واسْتاقُوا الذَّوْدَ، فَبَلَغَ النَّبيَّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ، فَبَعَثَ الطَّلَبَ في آثارِهِمْ، فأمَرَ بهِمْ، فَسَمَرُوا أعْيُنَهُمْ، وقَطَعُوا أيْدِيَهُمْ، وتُرِكُوا في ناحِيَةِ الحَرَّةِ حتَّى ماتُوا علَى حالِهِمْ. قالَ قَتادَةُ: بَلَغَنا أنَّ النَّبيَّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ بَعْدَ ذلكَ كانَ يَحُثُّ علَى الصَّدَقَةِ ويَنْهَى عَنِ المُثْلَةِ. وقالَ شُعْبَةُ، وأَبانُ، وحَمَّادٌ، عن قَتادَةَ: مِن عُرَيْنَةَ. وقالَ يَحْيَى بنُ أبِي كَثِيرٍ، وأَيُّوبُ، عن أبِي قِلابَةَ، عن أنَسٍ: قَدِمَ نَفَرٌ مِن عُكْلٍ.
الراوي : أنس بن مالك | المحدث : البخاري | المصدر : صحيح البخاري
الصفحة أو الرقم: 4192 | خلاصة حكم المحدث : [صحيح]
(Ҳадисни қисқа мазмуни) Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Укул ва Урайна қавмидан, (саҳройи араблардан) бир қанча одамлар келишди. Ва Исломдан гапирдилар. Ва дедилар: ЭЙ Аллоҳнинг Пайғамбари, бизлар деҳқон одамлармиз. Қишлоқ аҳли эмасмиз. Уларга Мадина ҳавоси тўғри келмай, қоринлари шишиб кетди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Мадинадан ташқаридаги закотдан йиғилган туяларнинг сутлари ва сийдикларидан ичишни буюрдилар. Улар шундай қилишди. Тузалиб қолишгач, диндан қайтиб, туябоқарларни ўлдириб, туяларни ҳайдаб кетишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларни изидан одам жўнатиб, қўлга тушириб, қаттиқ жазоладилар. Бу ҳадисни
Имом Бухорий ривояти
Муҳаддислар саҳиҳ деганлар
Шу ҳадисда, туя сийдигини сутига қўшиб ичишга бурдилар. Шу нарса, туя сийдигини даволаниш учун ичиш жоизлигига далилдир.
1350 Савол:
ассаламу алекум
Бир Саҳоба сийдикни сув деб ичиб қўйганида, Пайғамбаримиз унга энди қорнинг оғримайди деган ҳадис борми?!
Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Аллоҳга ҳамд ва расулига ва унинг оила аҳлига ва асҳобларига салоту салом бўлсин! Аммо баъд:
البولُ والغائطُ الخارجانِ مِن آدميٍّ
ما خرَج من السَّبيلينِ مِن بولٍ أو غائطٍ مِن آدميٍّ، فهو نَجِسٌ
Одамзот танасидан ҳар икки томонидан чиқадиган сийдик ва тезак нажасдир.
Ҳатто, сут эмадиган гўдаклар сийдиги ҳам ҳаромдир. Кўп ҳадисларда, Пайғамбаримиз устига гўдаклар сийиб қўйганида, кийимни тозалаб, кейин намоз ўқиганлари зикр қилинган.
Ислом веб сайти ёзади:
بول الآدمي نجس باتفاق أهل العلم، وعلى المسلم الابتعاد عنه، ولا يجوز له شربه للتداوي إلا عند تعينه طريقاً إلى ذلك بقول طبيب مسلم ثقة،
Сийдик нажас, ҳаромлигига уламолар иттифоқ қилишган. Мусулмон бундан узоқ туриши вожибдир. Уни даво учун ичишлик ҳам жоизмас. Магар, мусулмон табиб бу йўлни тайинласа, шунда жоиз бўлади.
إنَّ كَذِبًا عليَّ ليس ككذبٍ على أحدٍ ، فمن كذب عليَّ مُتعمِّدًا ، فلْيتبوَّأْ مقعدَه من النَّارِ
الراوي : سعيد بن زيد | المحدث : الألباني | المصدر : صحيح الجامع | الصفحة أو الرقم : 2142 | خلاصة حكم المحدث : صحيح
Саид ибн Зайд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Менга ёлғонни нисбат бериш, сизлардан биттангизга нисбатан ёлғон тўқиш каби, эмасдир. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, (айтмаган гапни айтди деса,) дўзахдан жойини танлайверсин!
Муҳаддислар саҳиҳ деганлар
رَوْثُ وبَوْلُ الحيوانِ غَيرِ مأكولِ اللَّحمِ
رَوْثُ الحيوانِ غَيرِ مأكولِ اللَّحمِ وبَولُه؛ نَجِسٌ، وهذا باتِّفاقِ المَذاهِبِ الفِقهيَّةِ الأربَعةِ: الحنفيَّةِ، والمالكيَّة، والشَّافعيَّة، والحنابِلةِ، وحُكِيَ الإجماعُ على ذلك
Бунга тўртта мазҳаб уламолари иттифоқ қилишган. Ҳанбалийя ва Ҳанафийя ва Моликийя ва Шофиийя мазҳаби иттифоқ қилган. Бу Ижмоъ ҳосил бўлган ҳукмдир.
وبَولُ الحَيوانِ المأكولِ اللَّحمِ
رَوثُ الحيوانِ مأكولُ اللَّحمِ وبولُه؛ طاهرٌ، وهذا مَذهَبُ المالكيَّة، والحنابلةِ، وهو اختيارُ الشوكانيِّ، وابنِ باز، وابنِ عُثيمين، وحُكِيَ الإجماعُ على ذلك
Моликий ва Ҳанбалий мазҳаби ва Шавконий ва Салафийлардан Ибн Таймийя ва Ибн Боз ва Усаймин ҳам шуни танлаган.
ج: لا بأس، فهو طاهر للتداوي به، كل مأكول اللحم بوله طاهر، بول الإبل، أو البقر، أو الغنم. س: ما يُغسل؟ ج: للنَّظافة، من باب النظافة.
Уни ичишни зарари йўқ. У даво учун покизадир. Барча гўшти ейиладиган ҳайвонлар сийдиги ҳалолдир. Туя сийдиги ва сигир сийдиги ва қўйни сийдиги. Нега ювилади? Чунки, поклик учун, Тозалик учун уни сийдиги сачраган кийим ювилади.
Яъни, туя, мол ва қўйлар сийдиги даво учун ичишлик мубоҳ ва кийимга тегса, поклик учун ювилади. Валлоҳу аълам. Хачир, эшак ва майда қушлар тезаги ҳам шунга киради. Аммо, уйда боқиладиган товуқ ва хўроз ва шу кабилар тезаги ҳаромдир.
1349 Савол:
Assalomu alaykum. Òzbekiston fuqarosi boshqa davlatlardagi jangovor xarakatlarda qatnashishi sabab vatanga xiyonatda ayblanib qamalishi va qidiruv elon qilingandi bir paytlar. Hozir ham. Islom yòlida din yòlida boshqa davlatda bòlib kòrashish joizmi. Bu jinoyatmi. Diniy va dunyoviy jihatdan tushuntirib bering
Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Аллоҳга ҳамд ва расулига ва унинг оила аҳлига ва асҳобларига салоту салом бўлсин! Аммо баъд:
Бу мунофиқликдан бошқа нарсамас. Қонунлар ҳам, танлаб амал қилинади.
Ислом шариатига кўра, уммат ўз биродарларига нисбатан ёрдам бериши вазиятига қараб, фарзи айн ёки, фарзи кифоя бўлади. Фарз дегани, вожиб бир маънода бўлади. Баъзида, уммат бирлашиб ҳаммаси, душманга қарши урушиши вожиб бўлади. Мўғуллар босиб келганида, уммат учун бирлашиб, уни қайтариш вожиб эди. Лекин, улар бирлашмади. Натижада, барчасини ерини мўғуллар босиб олди. Уммат бирлашиши керак пайтида, турли низолар билан, бирлашмаган вақтлари тарихда кўп бўлган ва ҳозир ҳам кўп бўлаяпди.
Исломий ўлкаларда, мазлумларга ёрдам беришлик қачон фарзи айн бўлади ва қачон фарзи кифоя бўлади?! Бу масалани ўша ерлик уламолар, ҳал қилиб берадилар. Ғазо аҳлига ёрдам беришлик, уммат устида вожиб эди. Лекин, уммат буни қилмади. Чунки, уммат тарқоқ ва ўзаро бирлик йўқ.
Ислом ўлкаларида 57 та давлат мавжуд бўлиб, ҳар бири ўзича қонун қойидаси билан яшайди. Булардан Саудия ва Афғонистонда шаръий ҳукмлар бир оз бор. Бошқасида умуман йўқ. Дунёвий қонунига кўра яшашади. Бу қонунларда, бирини фуқароси бошқа ердаги урушга бориши, турличадир. Баъзиларида, бунга монеълик бор. Баъзиларида, йўқ. Қонунан мумкинмас бўлсада, борганларга индамаслик ҳолати бўлади. Ўз вақтида, Советлар Афғонистонга киришди. Шунда, уларга қарши курашиш учун, Ақш бошчилигида Саудия ва Покистон ва бошқа кўплаб Ислом ўлкалари ҳукуматлари бирлашиб, ўз фуқароларини Афғонга жиҳодга боришга даъват қилдилар. Имомлари шунга чақирдилар. Бу урушни АҚШ ўзи қурол яроғ билан қўллаб турди. Саудия пул билан ёрдам берди. Советларга қарши ўн йиллик жиҳодда, дунёнинг турли давлатидан юз минглаб мужоҳидлар қатнашдилар. Буларни ҳеч ким, у пайтда террорист демади. АҚШни ўзи, тепасида турди. Чунки, бу АҚШни манфаатига бўлаётган уруш эди.
Худди, шундай қилиб, ислом ўлкасидан Фаластинга келишга, АҚШ қарши. Кимдир келмоқчи бўлса, у террорист дейилади. АҚШга бўйсунувчи Ислом ўлкалари ҳукуматлари ҳам, сарой муллалари ҳам, Ғазога ёрдамга боришдан қайтарадилар. Борувчиларни ушласалар, жазолашади. Мен буларни гапиришимдан мақсад, иккиюзламачилик бўлаётганини кўрсатишликдир. Бу халқаро миқёсда бўлаётган мунофиқликдир. Мана Украинга боришлик, АҚШ ва Европа Иттифоқи фуқароларига қонунан мумкин. Улар у ерда Россияга қарши урушадилар. Бу мумкин. Бу демократияни ҳимоясимиш. Росссия ҳам, ўз томонидан турли миллатларни урушга жалб қилмоқда. Лекин, қай томони бошқа томон аскарини ушлаб, олса, уни террорист дейди. Украинлар руслар учун террорист. Ва аксинча. Бу халқаро қонунларни мантиқи қолмаганлигини кўрсатади. Исроил Ғазони бомбардимон қилса, у ўзини ҳимоя қилаётган бўлади. Ғазоликлар ўзини ҳимоя қилса, улар террорист бўлади. Мана сизга мантиқ?!
Ўзбекистонга келсак, шу халқаро мунофиқликни кичик кўриниши бизда бор. Сурияга ва Афғонга борганлар террорист бўлади. Украинага ё россия томонида урушганлар террорчимас. Мирзиёев мантиғи шу. Қонун йўқ нарса. Динга қарши кураш мумкин. Дин учун кураш террорчилик бўлиб қолди. Бор гап шу.
Булардан хулоса шуки, уммат таназзулдадир. Қилаётган ишини тутуриқи йўқдир. Куфр аҳлини ноғорасига ўйнаб юришибди. Биз ўз буюклигимизга қайтмагунча, шунақа бўлиб расво бўлиб юраверамиз. Валлоҳу аълам.
Саҳвий
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 Monat her
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 11 Monate her
Last updated 3 Jahre her