Тавҳид

Description
🌐 tavhid.com сайтининг телеграмдаги расмий канали

@Tavhid_Bot
@TavhidOvoziBot
linktr.ee/tavhid
t.me/addstickers/tavhidcom
We recommend to visit

Group👉 @StickerssGroup
Feedback👉 @Feedbacksebot
Cute Stickers👉 @CuteStickery

Last updated 1 year, 3 months ago

Энг керакли видеоларни бизда топасиз💯

Каналимиз Эркаклар ва Аёларимиз учун жуда фойдали👷‍♂️👩‍🍳

Янгиликлар бўлса юборинг биз каналга чиқар
Reklama: https://t.me/SIFATLIK_REK

Last updated 1 month ago

''Hello World''

Last updated 3 months, 1 week ago

1 month ago

Фолбинлик ва башоратчилик — ширк амалидандир

﴿هَلْ أُنَبِّئُكُمْ عَلَى مَن تَنَزَّلُ الشَّيَاطِينُ. تَنَزَّلُ عَلَى كُلِّ أَفَّاكٍ أَثِيمٍ. يُلْقُونَ السَّمْعَ وَأَكْثَرُهُمْ كَاذِبُونَ﴾ [الشعراء: ٢٢١ ـ ٢٢٣].

«(Эй Муҳаммад ﷺ) айтинг: Мен сизларга шайтонлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча товламачи ва гуноҳга ботганларга тушиб, эшитиб олганларини уларга етказадилар. Уларнинг аксари ёлғончилардир» (Шуъаро: 221-223).

عن أبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قال: إِنَّ نبي اللهِ صلى الله عليه وآله وسلم قَالَ: «إِذَا قَضَى اللهُ الأَمْرَ في السَّمَاءِ ضَرَبَتِ الْمَلَائِكَةُ بِأَجْنِحَتِهَا خُضْعَانًا لِقَوْلِهِ كَأَنَّهُ سِلْسِلَةٌ عَلَى صَفْوَانٍ فَإِذَا فُزِّعَ عَنْ قُلُوبِهِمْ قَالُوا مَاذَا قَالَ رَبُّكُمْ، قَالُوا للذي قَالَ الْحَقَّ وَهُوَ الْعَلِىُّ الْكَبِيرُ فَيَسْمَعُهَا مُسْتَرِقُ السَّمْعِ، وَمُسْتَرِقُ السَّمْعِ هَكَذَا بَعْضُهُ فَوْقَ بَعْضٍ فَيَسْمَعُ الْكَلِمَة، فَيُلْقِيهَا إِلَى مَنْ تَحْتَهُ ثُمَّ يُلْقِيهَا الآخَرُ إِلَى مَنْ تَحْتَهُ، حَتَّى يُلْقِيَهَا عَلَى لِسَانِ السَّاحِرِ أَوِ الْكَاهِنِ فَرُبَّمَا أَدْرَكَ الشِّهَابُ قَبْلَ أَنْ يُلْقِيَهَا، وَرُبَّمَا أَلْقَاهَا قَبْلَ أَنْ يُدْرِكَهُ، فَيَكْذِبُ مَعَهَا مِائَةَ كَذْبَةٍ، فَيُقَالُ أَلَيْسَ قَدْ قَالَ لَنَا يَوْمَ كَذَا وَكَذَا كَذَا وَكَذَا فَيُصَدَّقُ بِتِلْكَ الْكَلِمَةِ التي سَمِعَ مِنَ السَّمَاءِ» (رواه البخاري (٤٨٠٠)، ومسلم (٢٢٢٨)).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Дарҳақиқат, Набийшундай дедилар: Аллоҳ осмонда бир ишни ҳукм қилганида фаришталар Унинг сўзига бўйсунган ҳолда қанотларини қоқадилар. Бу гўё силлиқ харсанг устида сурилган занжирнинг овозига ўхшайди. Қалбларидан қўрқув кетгач,* (фаришталар бир-бирларига): Роббингиз нима деди? — деб сўрайдилар. Улар: Ҳақни айтди. У юксак ва буюк Зотдир, — деб жавоб берадилар. Шунда сўз ўғриси (жин) буни эшитади. У бири иккинчисининг устига чиқиб (самога яқинлашиб) туради ва эшитган сўзини ўзидан қуйидагига узатади. Кейин у ҳам ўзидан кейингига етказади. Охирида бу сўз сеҳргар ёки фолбиннинг тилига тушади. Баъзан юлдуз (жин хабарни етказмасидан олдин) уни уриб туширади, баъзан эса у етказишга улгуради. Сеҳргар ёки фолбин эса шу ҳақ сўзга юзлаб ёлғонни қўшиб айтади. Кейин одамлар: Фалон куни у бизга шундай-шундай демаганмиди? — деб айтишади. Шундай қилиб, осмондан эшитилган биргина ҳақ сўз сабабли у (сеҳргар ёки фолбин одамлар орасида) ишончли деб ҳисобланади»*** (Бухорий (4800), Муслим (2228)).

*📚 Ваҳийдан битиклар
🔖 Тавҳид китоби - 53 Тавҳид

1 month ago
[​​](https://pouch.jumpshare.com/preview/siar1rxNqN3xcOYyJMBuN_57BGp8qf2CA3NRp8akrAtEYCeTJ3Gk4-wiZx_43GfdZdg0sG0lmS7zZW0pKj4foiVowmn5XtfHiJHnqGZC1dmeaYlApW3A1osKr6BJDACLGZSiV4zCElcthSaT1yHBv26yjbN-I2pg_cnoHs_AmgI.mp3)Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ …

​​Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди:

‏تهنئة الكفار بعيد الكريسمس أو غيره من أعيادهم الدينية حرام بالاتفاق

Кофирларни Рождество ёки бошқа диний байрамлари билан табриклаш (уламолар) иттифоқи билан ҳаромдир❞.

📚 «Фатво ва рисолалар тўплами» (3/45).

© Тавҳид

#Усаймин #янги_йил_байрами #янги_йил #байрам #кофирлар_байрами
#Usaymin #yangi_yil_bayrami #yangi_yil #bayram #kofirlar_bayrami

1 month ago

Сеҳр — ширк амалидандир

﴿وَلَكِنَّ الشَّيْاطِينَ كَفَرُوا يُعَلِّمُونَ النَّاسَ السِّحْرَ﴾ البقرة: ١٠٢.

«Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар» (Бақара: 102).

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النبي صلى الله عليه وآله وسلم قَالَ: «اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ» قَالُوا: «يَا رَسُولَ اللهِ، وَمَا هُنَّ؟» قَالَ: «الشِّرْكُ بِاللهِ، وَالسِّحْرُ، وَقَتْلُ النَّفْسِ التي حَرَّمَ اللهُ إِلَّا بِالْحَقِّ، وَأَكْلُ الرِّبَا، وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيم، وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ، وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلَاتِ» (رواه البخاري (٢٧٦٦)، مسلم (٢٧٢)).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят, Набий ﷺ дедилар: «Етти ҳалок қилувчи гуноҳлардан четланинг». Улар дедилар: «Эй Расулуллоҳ! Улар қайси (гуноҳ)лар?» У зот ﷺ дедилар: «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, рибо ейиш, етимнинг молини ейиш,* (душман билан) юзма-юз турган кунда орқа ўгириб қочиш, муҳсина, мўмина, (зинодан) ғофила аёлларга (бузуқ деб) туҳмат қилиш»*** (Бухорий (2766), Муслим (272)).

*📚 Ваҳийдан битиклар
🔖 Тавҳид китоби - 52 Тавҳид

1 month, 1 week ago

Шайх Абдуллоҳ ибн Солфиқ Зофирий ҳафизаҳуллоҳ деди:

‏إذا خرج الدجال فإن من أتباعه:
١-النساء لأنهن ناقصات عقل ودين ويقسن الأمور بالعاطفة.
٢-الخوارج لأنهم أهل جهل وأتباع كل ناعق
وكل زمن له دجاجلة

Агар Дажжол чиқса, унга эргашувчилар қуйидагилар бўлади:
1) Аёллар — чунки уларда ақл ва дин борасида ноқислик бўлиб, кўпинча ишларни ҳиссиёт билан баҳолайдилар.
2) Хаворижлар — чунки улар жоҳил (илмсиз) тоифа бўлиб, ҳар бир қичқирувчининг ортидан эргашиб кетаверадилар.
Ҳар бир замонда ўзининг дажжоллари бўлади
❞.

🔗 x.com/abdulahaldafiri/status/1205065306194006016

© Тавҳид

#АбдуллоҳЗофирий #дажжол #аёл #хаворижлар
#AbdullohZofiriy #dajjol #ayol #xavorijlar

1 month, 1 week ago
[​​](https://everyayah.com/data/Abdullaah_3awwaad_Al-Juhaynee_128kbps/035015.mp3)Аллоҳ ﷻ деди:

​​Аллоҳ ﷻ деди:

﴿ ۞ يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَنتُمُ الْفُقَرَاءُ إِلَى اللَّهِ ۖ وَاللَّهُ هُوَ الْغَنِيُّ الْحَمِيدُ ﴾

Эй инсонлар, сизлар Аллоҳга муҳтождирсизлар. Аллоҳнинг Ўзигина (барча одамлардан) беҳожат ва (барча) мақтовга лойиқ зотдир❞.

📖 Фотир сураси, 15-оят.

© Тавҳид#kun_oyati #кун_ояти

1 month, 1 week ago

Ҳотам ал-Асом раҳимаҳуллоҳ деди:

لا تغترَّ بمكانٍ صالحٍ، فلا مكان أصلح من الجنّة ولقي آدم فيها ما لقي. ولا تغترَّ بكثرة العبادة، فإنَّ إبليس بعد طول العبادة لقي ما لقي. ولا تغترَّ بكثرة العلم، فإنَّ بَلْعام بن باعورا لقي ما لقي وكان يعرف الاسم الأعظم. ولا تغترَّ بلقاء الصالحين ورؤيتهم، فلا شخص أصلح من النبيِّ - صلى الله عليه وسلم - ولم ينتفع بلقائه أعداؤه والمنافقون.

Яхши макон билан алданма, чунки жаннатдан яхшироқ макон йўқ эди, лекин у ерда Одам (алайҳиссалом) қандай синовларга дучор бўлганини биламиз. Кўп ибодат билан ҳам алданма, чунки Иблис узоқ вақт ибодат қилганидан кейин қандай оқибатга йўлиққанини биламиз. Илмнинг кўплиги билан ҳам алданма, чунки Балъам ибн Бауро қандай ҳолатга тушганини биламиз, ваҳоланки у Аллоҳнинг энг улуғ исмини билган эди. Солиҳ кишиларни кўриш ва улар билан учрашиш билан ҳам алданма, чунки Расулуллоҳдансолиҳроқ киши йўқ эди, лекин у Зотнинг душманлари ва мунофиқлар бу учрашувдан ҳеч қандай фойда олмадилар❞.

📚 «Мадариж ас-Саликин» (2/183).

📌 Балъам ибн Бауро - Мусо замонида яшаб ўтган олим киши эди.

© Тавҳид

#Ҳотам #Hotam

4 months ago

​​Ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма!

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу деди:

يا أيُّها النّاسُ: مَنْ عَلِمَ شيئاً فليَقُلْ بهِ، ومَنْ لَمْ يَعلَمْ فليَقُلِ: اللهُ أعلَمُ؛ فإنّ مِنَ العِلْمِ أنْ يَقولَ لِمَا لا يَعلَمُ: اللهُ أَعْلَمُ؛ قال اللهُ لنبِيّهِ ﷺ ﴿قُلْ مَا أسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أجْرٍ ومَا أنَا مِنَ الْمُتَكَلِّفِينَ﴾.

Ҳой одамлар, ким бирор нарсани билса, ўшанигина гапирсин. Ким билмаса: Аллоҳу аълам (Аллоҳ билгувчироқ), деб айтсин. Батаҳқиқ, билмаган нарсаси ҳақида Аллоҳу аълам деб айтиш илмдандир. Аллоҳ Пайғамбаригашундай деди: «Айтинг: Мен (даъватим учун) сизлардан бирон ажр-ҳақ сўрамайман ва мен сохтакорлардан эмасман» (Сод: 86)❞.

? Бухорий (4809), Муслим (2798).

© Тавҳид

#Ибн_Масъуд #илм #Ibn_Masʼud #ilm

4 months, 1 week ago

​​Аллоҳ ﷻ деди:

﴿ إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ ﴾

Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз, биродардирлар. Бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг! Аллоҳга тақво қилинг, шояд, раҳм қилинсангиз❞.

? Ҳужурот сураси, 10-оят.

© Тавҳид#кун_ояти #kun_oyati

4 months, 1 week ago

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо деди:

نَهَى رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ يَومَ خَيْبَرَ عن لُحُومِ الحُمُرِ الأهْلِيَّةِ، ورَخَّصَ في الخَيْلِ

РасулуллоҳХайбар куни хонаки эшак гўштидан қайтардилар ва от борасида рухсат бердилар❞.

? Бухорий (4219), Муслим (1941).

© Тавҳид

6 months, 3 weeks ago

Ҳофиз Ибн Ҳазм раҳимаҳуллоҳ деди:

واعلموا رحمكم الله أنَّه لا عذاب أشد من الفتنة في الدين قال الله تعالى: وَالْفِتْنَةُ أَشَدُّ مِنَ الْقَتْلِ

Билингки, Аллоҳ сизга раҳм қилсин, диндаги фитнадан-да қаттиқроқ азоб йўқ. Аллоҳ таоло деди: «Фитна қатл қилишдан ҳам ёмонроқдир» (Бақара: 191)❞.

? «Рисолалар» (3/174).

© Тавҳид

#Ибн_Ҳазм #фитна #Ibn_Hazm #fitna

We recommend to visit

Group👉 @StickerssGroup
Feedback👉 @Feedbacksebot
Cute Stickers👉 @CuteStickery

Last updated 1 year, 3 months ago

Энг керакли видеоларни бизда топасиз💯

Каналимиз Эркаклар ва Аёларимиз учун жуда фойдали👷‍♂️👩‍🍳

Янгиликлар бўлса юборинг биз каналга чиқар
Reklama: https://t.me/SIFATLIK_REK

Last updated 1 month ago

''Hello World''

Last updated 3 months, 1 week ago