САЙЁРА РАҲИМИЙ (ЭРНАЗАРОВА) ИЖОДИ

Description
САҲИФА ОРҚАЛИ ШОИРА, БИР ҚАНЧА ТАНЛОВЛАР ҒОЛИБАСИ ВА ҚАТОР КИТОБЛАР МУАЛЛИФИ САЙЁРА ЭРНАЗАРОВАНИНГ ИЖОДИ БИЛАН ТАНИШАСИЗ.

https://t.me/babmshe'rSayyora
Advertising
We recommend to visit

https://uzbekistanofficial.uz/ сайтининг расмий телеграм каналига хуш келибсиз

Youtube расмий саҳифамиз👇
https://youtube.com/c/Uzbekistanofficial__uz

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг @uzb_oficial
.

.

.

Last updated 3 months ago

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлсангиз бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
👉 @Dunyo_tvbot


Реклама хизмати: @DT_REKLAMA

Last updated 3 weeks, 2 days ago

Прилагаем все усилия, чтобы своевременно, удобно и быстро информировать соотечественников о последних новостях!

Быстрые видео, новости и на другие темы👉 @Dunyo_tvbot
.
.
.
@DT_REKLAMA

Last updated 1 week, 6 days ago

1 week, 6 days ago

“Йўқ, эртага эмас, ҳозир ё олдимга тушиб мен билан кетади, ё шу ерда қолади, иккинчи уйимга изини босмасин.” “Ундай деманг қудажон, ўргилиб кетай, жонимни қоқай, ундай деманг, ёшлар бир кун уришади, бир кун тепишади, бир кун апоқ чапоқ бўлиб кетади, ундай деманг, ёш болалари бор, иккита мунчоқдай боласига раҳмингиз келсин, шу бўбакларни қандай қилиб кўчага ташлаб қўясиз, бояқиш қизимни нима айби бор, қашқатаёқми, қош қайтардими, ё айтган ишингизни қилмадими, ё пишагингизни пишт дедими, гаякми, кайпангми, нега қизимни ўзавонда пачакилаб силтайверасиз, пачурасиз, буям арзанда болам, буниям папалаб катта қилганман, гард юқтирмаганман, ўзим емай  ичмай шуларни едириб ичирганман. Отасиз ўсди, кўнгли ўксимасин деб, сўпитўрғай сайрамасдан қора шомгача ўмганим ишиб ишладим. Энди овзи ошга етганда, бурни қонамасин, жон қуда, буни кўчага ҳайдаманг, эртага ўзим олиб бориб қўяман.” Ўшанда онам, қуда холани оёғига зор зор осилиб йиғлади. Қуда хола, “Нари тур-э!” дея онамни итариб юборди ва терс бурилиб кўчага чиқиб кетди. Онам ерга йиқилганча, йиғлаб қолаверди. Онамнинг ўша йиқилгани ҳеч қачон кўз олдимдан кетмайди.   
   Онамнинг нимжон қўлларини силаб сийпалаб шу воқеани эслаб ўтирибман. Оҳ, шунча хорликларни кўтарган онажоним-а!
Бировни осмон билиб, ўзини ер тутган хокисор онам-а!
Ўшанда онам тўғри қилган экан. Бугун ўша опчамнинг эри хожи, опчамни еру кўкка ишонмайди, ўтирғизгани жой тополмайди, силкиллаган соқолини болта билан чопсангиз чопилмайди, гариллаши оламни бузади, димоғи чоғ, кети карсондай, орқаси жер искамайди, тоши ўрга жумалайди, жағи жўқ, жир битган, жўли жўлдай, бировга гап бермайди, ўтоғоси, невара чеварали бўлиб, қўша қўша мошинлар миниб, эшкинлаб юрибди. Ўшанда онам бир оғиз жаҳл қилганда, сийлаганди сигир билмас, эсиргаганди эшак билмас деб,  пишанг берганда, бу оила бузилиб кетарди, биз ҳам буни тўғри қарор деб қабул қилар эдик. Лекин онам энг тўғри йўлни танлаган, узоқни кўзлаган экан. Бизнинг ақлимиз етмаган нарсага ақли етган, юрагига қулоқ тутган экан.
     Бизга тўғри йўл кўрсатувчи барча мунгли, мушфиқ, мунис оналаримизга шон шарафлар бўлсин!

Муҳаммад Исмоил

1 week, 6 days ago

ҚАЙНОНАНИНГ НИШИ БОР, ТИЛИДАЯМ ТИШИ БОР
                                                                                                                                                                                                                                   Мана янги йил кириб келди. Онам 2025-йилга қадам ташлади. Унинг ориқ, заиф ва нимжон қўлларини силаб ўтирибман. Ажин босган юзларига, мунғайган, мўлтираган, сўнай сўнай деб турган қорачиқларига қараб кўзимга ёш келади. Онам эсон омон 2025 йилга етиб келди. Бизни қувончга тўлдириб, қайта қайта ўлим чангалидан омон чиқди. Қанча хорликлар, зорликлар, абгорликлар кўрди. Онамни ёнида бир ривоят ёдимга тушаверади. Бир ўғри, бировнинг уйини шип шийдам қилиб, бор мулкини олиб кетибди. Уй эгаси кўчага чиқиб, зор зор йиғлабди. Шунда ўғри янги либосларда қайтиб келибди-да, ўн танга пул берибди. Уй эгаси бу саховатли инсонга минг минг раҳмат айтиб, қуллуқ қилибди, уни дунёдаги энг яхши инсон дея, таърифлабди. Афсуски,  онам бир умр шундай яшади. Балки, шундай яшагани учун бугун юз ёшга киргандир,  2025-йилга ғолибона қадам ташлагандир. Онамнинг ҳақини еганларнинг кўпчилиги, дорилбақога юз бурди. Айтишадику, Оллоҳ мазлумлар тарафида деб.
     Худо насиб қилса, 2025 – йилда онам ҳақида бир неча ҳикоя  ёзмоқчиман. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ дейишади, олдимдан оққан улкан меҳр дарёсини қадрламоқчиман, онам айтгандай, “Олисдан арабалағанча, жақиннан дўрбала”, яъни “Олисдан аравалаб ташигандан кўра, яқиндан тўрвага солиб ташиган яхши”,  ўзим кўрмаган, билмаган мавзуда роман ёзгандан кўра, ўзим кўрган, гувоҳи бўлган, қалбимда қадалиб турган мавзуда ҳикоя ёзганим яхши.  Оналар юрак амри билан иш тутар экан, оналарнинг юраги фаҳмимиз етиши қийин бўлган, ақл бовар қилмас, меҳру-мурувват сайёраси экан.
       Бир кун, у пайтда  иярчан бола эдим, опчам қўлида чақалоғи билан инграб сиқтаб келиб қолди. Юзлари кўкарган, ўпкаси тўлиб, ҳиқ-ҳиқ йиғлайди. Эри ичиб жанжал кўтарибди, қўлига тушганни уриб синдирибди, ҳай-ҳайлаганларни кўчага қувибди, э йўқ бэ йўқ опчамни тутиб олиб, роса калтаклабди, тепкилабди. Аламдан, додини кимга айтишни билмай, чақалоғини кўтарибди-да, йўлга тушибди. Табиийки, куёвнинг бу қилиғи,  ғазабимизни келтирди. Ёш бошим билан, куёвдан қандай қилиб ўч олиш режасини туза бошладим. Сингилларим, “урган қўлинг синсин” дея очиқдан очиқ қарғай бошлади. Акам ҳозир куёвни излаб топаман, туғилганига пушаймон едираман деб, йўлга ҳозирлана бошлади. Шу пайт, уйимизга куёвнинг онаси кириб келди. Салом аликни калта қилиб, синглимга қарата, “Қани олдимга туш, нимага мендан бесўроқ келдинг, ким сенга рухсат берди, нимага уйдаги гапни кўчага олиб чиқдинг,  уйим каптархонами, ҳохласанг келасан, ҳохласанг кетасан, нега остона ҳатладинг,” дея ўшқириб кетди. Қуда холанинг бу ўдағайлашлари, ёниб турган оловга керосин сепиш билан баробар эди. Ҳаммамиз ғазаб отига минган, қиличларимиз  қиндан чиққан эди. Онам, шу пайт қўлига таёқ олдида ҳаммамизни уриб, зўрлик билан ичкари уйга қамади. Қуда холани эса, меҳмонхонага таклиф қилди. Қуда хола ўз айтганида туриб олди, “Қани олдимга тушсин, ҳозир ё олдимга тушиб мен билан кетади, ё шу ерда қолади. Жавоби шу. Мен ўғлимни бошқага уйлантираман. Қизингизни этагингизга солиб ўтираверинг.” Ҳой қуда, нима деяпсиз, иккита болани уволи тутмайдими, ҳеч бўлмаса шу икки норасидани уволидан қўрқинг, ойдай болалар кимни иргасига сиғади, қизим бир кун уйда турсин, сал нафас  ростласин, оғзи бурни қон бўлиб ётибди, эртага алдаб сулдаб  олиб бориб қўяман”.

2 weeks, 2 days ago

🧡Психологларнинг машҳур ибораси бор: "Яшаш бу ёмғир остида рақс туша олиш дегани".

🧡Бу эса, муаммоларинг бор вақтда ҳам ҳаётдан завқ олиб яшаш лозим. Муаммолар тугашини кутсанг, умринг ҳам ўтиб кетади, деган маънони англатади. Ҳаёт бор экан,  доим у ёки бу муаммога учрашимиз табиий...

🧡Пулим кўпайса, ишим яхшиланса, кейин яшайман, кейин завқ оламан, дейилса, бунинг охири бўлмайди.

🧡 Аслида, муаммога - бу ҳаётий вазият ёки масала деб қаралса, ҳаммаси осон кечади!

🧡Юқоридаги видеода ҳозир ва шу кунда яшаётган, ҳалол, кўзи тўқ инсоннинг ўз холи-касбидан нолиш ўрнига ҳаётдан завқ олаётганини кўрдим, сизчи?

3 months ago

Шоирлар шоир бўлибгина қолмай,инсон бўлиб севганда,ҳақиқий шеър яралади"

Сайёра Рахимий қизи.

3 months ago

11-oktabr — Xalqaro qizlar kuni

BMT Bosh Assambleyasining 2011-yil 19-dekabrdagi rezolyusiyasiga asosan, 11-oktabr “Xalqaro qizlar kuni” deb e’lon qilingan.#xalqaro_qizlar_kuni

QIZLAR QO'SHIG'I

Qiz yo'q uyda sarrin sabo esmaydi,
Qiz yo'q uyda jambil-rayhon o'smaydi.
O'g'illarning ota bilan ishi yo'q,
Qiz otasin har qadamga eslaydi.
Ko'zlariga surgay yurgan izingiz,
Qay o'g'ildan kamdir, ayting, qizingiz.

Qiz yo'q uyda tonglar erta otmaydi,
Tomda oftob, ayvonda oy yotmaydi.
O'g'il qanday do'st bo'ladi, bilmadim,
Qiz do'st bo'lsa siringizni sotmaydi.
Og'ir kunda jovdiratmas ko'zingiz,
Qay o'g'ildan kamdir, ayting, qizingiz.

Umr daryo, tolega kim kafildir,
Qizning borar joyi bo'lak sohildir.
Qiz dardiga yetmaganlar g'ofildir,
Qiz bor uyda yorug' bo'lgay yuzingiz,
Qay o'g'ildan kamdir, ayting, qizingiz...

Dunyo ko'rki - shu ko'zlari shahlolar,
Qizlar bilan chamanzordir sahrolar.
Bir qayrilib Qaysni Majnun aylagan,
Tohirlarni Tohir qilgan-Zuhrolar.
Qiz tufayli butdir rizq-u ro'zingiz,
Qay o'g'ildan kamdir, ayting, qizingiz...

Ayting, kimning paymonasi to'lmagan,
Qiz bor-ota yot bag'rida o'lmagan.
O'g'lim yo'q deb o'kinganlar-johillar,
Hatto Muhammadning o'g'li bo'lmagan!..
Bilib ayting aytganda har so'zingiz,
Qay o'g'ildan kamdir, ayting, qizingiz?

Muhammad Yusuf.

3 months ago

Бугунги замонавий ўзбек адабиётини ёрқин юлдузларини ижтимоий тармоқдаги ижодхоналари. Обуначи бўлинг ва гўзал ижодлардан баҳраманд бўлинг.

Маҳмуд Жаҳонбахш,
https://t.me/Mahmud_Jahonbaxsh
Иқбол Мирзо,
https://t.me/Iqbol_Mirzo_ijodi
Амир Худойберди,
https://t.me/AmirXudoyberdiyev
Ўлмасбек Самарқандий,
https://t.me/Samqarqandiy77
Гулжамол Асқарова,
https://t.me/Guljamol_Asqarova
Азиз Саид,
https://t.me/vaqt_manzili
Зебо Мирзо,
https://t.me/Zebo_Mirzo
Сафар Оллоёр,
https://t.me/safarolloyor
Бейназирим,
https://t.me/Movludabonu_Imomnazarova
Сожида Суярова,
@suyarova_sheriyat
Мактуба Шайдо
https://t.me/Maktubashaydo
Заҳро Шамсиййа,
https://t.me/zahroshamsiyya
Хуршид Карим,
https://t.me/Xurshid_Karim
Хайрулла Ҳамидов,
https://t.me/Xayrulla_xamidov1
Дийдора Ҳожиева,
https://t.me/Diydora_Xajieva
Умида Аъзам,
https//t.me/umidaazam
Мунира Султон,
https://t.me/munira_sulton
Озода Ҳабибуллаева,
https://t.me/ozodahabibullayeva,
Олия Равшанова,
https://t.me/nazmnavosi
Башорат Отажонова, http://t.me/Bashorat_Otajonovagabot
Мансур Жумаев https://t.me/Mansur_Jumayev
Маҳфуза Имомова https://t.me/Mahfuza_IMOMOVA_ijodi
Наргиза Одинаева https://t.me/Nargiza_Odinayeva_ijodi
Мадина Норчаева https://t.me/Madina_Norchayeva
Сайёра Раҳимий,
https://t.me/sherSehri
Тилланисо, https://t.me/TillanisoEN
Феруза Хайруллаева https://t.me/FeruzaXayrullayeva
Нозима Ҳабибуллаева https://t.me/Nozima_Habibullayeva
Зулхумор Орифжонова https://t.me/zulxumor_orifjonova
Нажмиддин Эрматов, https://t.me/Najmiddin_Ermatov
Насрулло Эргашев https://t.me/nasrullo_ergash
Бегали Эшонқулов https://t.me/bek_ali_ijodi
Хуршид Абдурашид, https://t.me/xurshidabdurashid
Шаҳриёр Шавкат https://t.me/shahriyor_shavkat
Суҳроб Зиё https://t.me/suhrob_ziyo1
Муҳаммад Сиддиқ https://t.me/Muhammad_Siddiq
Раҳмат Бобожон https://t.me/Rahmat_Bobojon
Муслимбек Мусаллам https://t.me/MUSLIMBEK_MUSALLAM
Нурмуҳаммад Азизов https://t.me/zarif_gussa
Жалолиддин Сайид https://t.me/Jaloliddin_Sayid
Фарруҳ Ҳасанов. https://t.me/farrux_hasanov
Севара Нур,
https://t.me/SevaraNUR
Саодат Қурбонова,
https://t.me/Sheriyatdunyosi01
Дилдора Мустанова,
https://t.me/Mustanova_Dildora
Шахноза Рўзиева,
https://t.me/kamina_Shahnoza
Иродахон Қосимова,
https://t.me/Irodaxon_Qosimova
Озодабегим (Одилова),
https://t.me/Ishq_tugyoni
Сетора Мавлонова,
https://t.me/sitoramavlonova
Шерзод Мустафо,
https://t.me/SherzodMustafo96
Нафиса Омон,
https://t.me/nafisaomon
Дилафрўз Эшонқулов,
https://t.me/Dilafruz_Eshonqulova
Хуршида Бердиёрова,
https://t.me/Xurshida_Berdiyorova
Зуҳрахон Абдулҳакимхон қизи, https://t.me/zuhraxon07
Барака Боқий,
https://t.me/BoqiyBaraka
Асад Жалол,
https://t.me/Asad_Jalol_sherlar_olami
Гулсанам Абдуллаева,
https://t.me/ChiroyligimGulim12062003
Мухтор Пардаев,
https://t.me/Muxtor_Pardayev
Одилбек Қодиров,
https://t.me/odilbek_qodirov
Шоира Шамс,
https://t.me/Shoira_Shams_ijodi
Ботир Банноп,
https://t.me/BOTIRBANNOP

Наср:

Жавлон Жовлиев https://t.me/javlonjovliyev
Шерзод Ортиқов https://t.me/prozamaniya
Нодирабегим Иброҳимова https://t.me/mittihaqiqatlar
Алишер Файзулла https://t.me/perezagruzka_2021
Байрам Али https://t.me/BeshinchiTomon
Наврўза Маҳаммадхўжаева https://t.me/navroza_m
Давлат Алимжонов,
https://t.me/fikrlarim_uz
Нодира Арслонова,
https://t.me/Mening_kutubxonam_07

Ўзини бу сафга муносиб деб билган ва қўшилмоқчи бўлган ижодкорлар диққатига.☝️*☝️*☝️ @jahonbaxsh1993 га мурожаат қилсин. Фақат оммавий каналлар киритилади.(шахсий каналлар эмас)

Маҳмуд Жаҳонбахш,
«ЖАҲОН ҚАЛАМКАШЛАРИ» халқаро ижодий гуруҳи таъсисчиси.

Севара НУР.
Матбуот котиби.**

T.ME/jahon_qalamkashlari

3 months ago
Қалб дафтаримдан...........***✍*** Инобатга қўлим чўздим..,ибодатдан паноҳ …

Қалб дафтаримдан........... Инобатга қўлим чўздим..,ибодатдан паноҳ топдим, Бу занг кўнглим ичиб ишқдан,ботинимга гувоҳ топдим. Тақдиримни ҳал этар тун,мағфиратдин умидим бор, Умматингман онтга содиқ,меҳрибон Зод...Илоҳ топдим. Тақсим ва Тақдир кечани…

3 months ago

Қалб дафтаримдан...........

Инобатга қўлим чўздим..,ибодатдан паноҳ топдим,
Бу занг кўнглим ичиб ишқдан,ботинимга гувоҳ топдим.

Тақдиримни ҳал этар тун,мағфиратдин умидим бор,
Умматингман онтга содиқ,меҳрибон Зод...Илоҳ топдим.

Тақсим ва Тақдир кечани батнидин кўнглим ёруғдур,
Ваъдасига дучор бўлсам,майли ўздек сипоҳ топдим.

Барча қалблар ўлган кунда қалбим ўлмас тадорик бор,
Умид борки таҳажжудда мени синар нигоҳ топдим.

Ё Роббано шамс юзини ёпган нуринг яқинлашса,
Рисқ истаган борми ,деган овозингдин изоҳ топдим.

Товба қилган ,эрка банданг гуноҳидин кечаринг бор,
Сайёрани эслатгувчи сужуд вақтдин гиёҳ топдим.

Сайёра Рахимий қизи.

3 months, 1 week ago

"Yig'lagan osmon emaс

https://t.me/Sayyora_Rahimiy_ijodi

3 months, 1 week ago

Қалб дафтаримдан.........

Энди...
Мендакаси учрамасин ҳеч,
Сен юрган кўчалар тошли,
Бўронли...
Учратдинг...
Мен учун бўлар бўлди кеч,
Қош уюб қабоққа
келди суронли,
Мендақаси асло
учрамасин,то
Кўнглингга қарашли ҳеч вақоси йўқ.
Севгисидан бўлак...
Севишдан бўлак...
Кўксин тилиб ўтган
бугун хажрўқ.
Учрамасин мендек
беқулоқ танти,
Ўз ўзини емиш қилган фурсатга.
Тош босиб юрагин титиб асранди,
Еллар шапалоғи
отди кулфатга.
Мендақасин учратмагин,хўп
Босмасин азобнинг лашкари.
Барг очмасин нафснинг истаги,
Шайтон қўймасин
сени бошқариб.
Мендақаси энди.
учрамасин хеч...!!!

Сайёра Рахимий қизи

https://t.me/Sayyora_Rahimiy_ijodi

We recommend to visit

https://uzbekistanofficial.uz/ сайтининг расмий телеграм каналига хуш келибсиз

Youtube расмий саҳифамиз👇
https://youtube.com/c/Uzbekistanofficial__uz

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг @uzb_oficial
.

.

.

Last updated 3 months ago

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлсангиз бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
👉 @Dunyo_tvbot


Реклама хизмати: @DT_REKLAMA

Last updated 3 weeks, 2 days ago

Прилагаем все усилия, чтобы своевременно, удобно и быстро информировать соотечественников о последних новостях!

Быстрые видео, новости и на другие темы👉 @Dunyo_tvbot
.
.
.
@DT_REKLAMA

Last updated 1 week, 6 days ago