Nilufar Ibrohimova

Description
«Мен ўзимни алдадимми,
Жаннатларнинг қизисан деб?
Сен гул эксанг, эккан гулинг,
Жаннат сари элтади деб...»

Шоира Нилуфар Иброҳимованинг ижодий каналига хуш келибсиз

Мурожат учун👇👇👇

@S_8851
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

🪓 Jonli Bolta Шиоримиз «Тезлик»
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин.

👤Основатель канала; @NodirMillion
👤Админ канала

💰Реклама учун👇
@JonliBolta_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

- пранк учун расм видеолар
- сториес учун расм видеолар


по поводу рекламы - @reklama_sahifa

https://t.me/boost/prank_rasmlarr

Last updated 1 month, 1 week ago

Hello, World!

Last updated 6 days, 14 hours ago

1 month ago
1 month ago

Дарёлар ишқ истаб жўшар Ҳақ дея,
Бошин тошга уриб-уриб, оҳ чекар.
Шамол тоғдан тоғга кўчар Ҳақ дея,
Орада бир тўхтаб туриб, оҳ чекар.
Майса ҳатто Ё Ҳақ дебон битармиш,
Ёмғир Ҳақдан келар, Ҳаққа кетармиш,
Ҳақ ошиғи кўзи қора бир дарвеш,
Ҳақ йўлида юриб-юриб, оҳ чекар.
Дарахт мудом Ҳаққа очар қучоғин,
Оғриқ бермас Ҳақ амрининг пичоғи,
Кўкда қуёш Ҳақнинг сўнмас ўчоғи,
Чўққида қор эриб-эриб, оҳ чекар.
Қушлар Ҳақ деб баланд учар ҳар тонгда,
Балиқ сувда Ҳақни ичар ҳар тонгда,
Гуллар ўзин Ҳақ деб очар ҳар тонгда,
Ҳидларини бериб-бериб, оҳ чекар.
Ҳақнинг йўлчилари Ҳақда топишар,
Борлиқ зарра-зарра Ҳақни ёпишар,
Қалблар тинмай Ҳақ-Ҳақ, дея тепишар,
Қон томирда қуриб-қуриб, оҳ чекар.
Ҳақ муҳри бор жайронларнинг кўзинда,
Ҳақ танҳодир бутун бу ер юзинда,
Ҳақ Расулу Муҳаммаднинг изинда,
Кўнгил Ҳақни кўриб-кўриб, оҳ чекар.

Абдурраҳим Каракоч

@NilufarIbrohimova

1 month, 1 week ago

Агар яқин нури порлаб қолса, охиратни унга боришдан кўра яқинроқ кўрасан.

Ибн Атоуллоҳ ҳикматларидан.
Чунки келиши аниқ нарса, ҳозир мавжуд кабидир. Аҳмад ибн Осим Антокий айтадилар: "Яқин - Аллоҳ банданинг қалбида пайдо қиладиган нурдир. Банда у билан охират ишларини кўради. Ўзи билан унинг ўртасидаги пардани йиртади. Шунда кўргандек охиратдан огоҳ бўлади".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳорисага: *"Қандай тонг оттирдинг, эй Ҳориса?" дедилар. У киши: "Ҳаққа мўмин ҳолда тонг оттирдим", дея жавоб қилганда, "Ҳар ҳақнинг ҳақиқати бўлади. Иймонингнинг ҳақиқати нима?" деб яна сўрадилар Расулуллоҳ.
У айтди: "Гўёки менга Раббимнинг Арши ўрнатилди. Жаннат аҳли жаннатда неъматланаётган, дўзах аҳли оловда увиллаётган эди".

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Ҳақни билибсан, уни маҳкам тут, Аллоҳ қалбини нурлантирган банда",* дедилар.

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ алайҳис салом айтадилар: "Агар нур қалбга кирса, у кенгаяди, очилади". Шунда, Ё Расулуллоҳ, уни танитадиган аломат борми, *деб сўрашди.
Дедилар: "
Алдамчи дунёдан узоқлашмоқ, абадий дунёга юз тутмоқ ва ўлим келмасидан унга ҳозирланмоқ!"* Тамом.

Шайх Аҳмад Зарруқнинг шарҳларидан

@NilufarIbrohimova

1 month, 1 week ago
*Йўқ олам бисотин

Йўқ олам бисотин
тўқ кўзча қадри,
Ҳам ҳалол ейилган
ризқ-рўзча қадри,
Пайт келар, беҳисоб
нақду неъматни,-
Бўлмагай руҳафзо
бир сўзча қадри!

Отамурод Поён

@NilufarIbrohimova

1 month, 1 week ago

*ШАРҚИЙ

Махтумқули шеърига назира*
Кўнгил, йироқларга боқмагил пурғам,
Баҳорлар боғлардан кўчган чиқадир.
Кўз солсанг, мен каби нодон шоир ҳам
Дунёнинг бир сирин очган чиқадир.

Муҳаббат кўнглингда куйларкан қўшиқ,
Ўкинма, бир ҳолни айтайин очиқ:
Ердан чиққан бўлар ҳар шўрлик ошиқ,
Ҳар малак осмондан тушган чиқадир.

Хоҳ четни кезайин, хоҳ ўз еримни,
Дўстона ташладим мен кўз қиримни,
Э дунё! Топмадим лекин сирингни –
Дўст деб юрганларинг душман чиқадир.

Зот десанг оламда мукаммал, ҳотам,
Дўстгаю душманга тутавер мотам:
Жаннатдан қувилган чиқар ҳар одам,
Ҳар шайтон Бадрдан қочган чиқадир.

Бир маълум ҳолатни айтай, ёронлар,
Қайси юрт бўлмасин, қайси замонлар,
Зоҳиран шўх кулиб юрган инсонлар
Ботинан заққумлар ичган чиқадир!

Фироқлар сўрса ҳам кўздан сиришким,
Худо-ё, кўнглимда ўлмасин ишқим!
Дунёдан севгисиз кечмасин ҳеч ким,
Кечса, дунё ундан кечган чиқадир!..

Мирзо Кенжабек
1987 йил**

┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈•

@NilufarIbrohimova

1 month, 2 weeks ago

Масалан агарда Сен уммон бўлсанг,
мен дарё, васлинг деб тошганим тошган.
Масалан агарда Сен осмон бўлсанг,
мен булут, бағрингда шошганим шошган.

Масалан Сен олов бўлсанг агарда,
парвона мисоли сенга гушнаман.
Масалан Сен ёғмур бўлсанг агарда,
қақраган заминдай сенга ташнаман.

Масалан Сен биби Ҳаво бўлсанг гар,
мен сенга эргашган ҳазрати Одам.
Сен-ла иккиланмай тановул қилган
жаннатдаги таъқиқ мевасини ҳам.

Масалан Сен менга бир калом берсанг,
тилимдан тушмайди улуғ калиманг.
Агарда соҳилда интизор кутсанг,
сув юзидан борган масрур валийман.

Масалан сен сукут сақлагин десанг,
қошингда милён йил балиқдай жимман.
Асли битта руҳмиз икки вужудда,
Сенсиз мен нимаман?
Сенсиз мен кимман?..

Орифжон Комил

@NilufarIbrohimova

1 month, 2 weeks ago
1 month, 2 weeks ago

*Кўз ўнгимда бепоён боғлар,
Япроқларда тилла ранг ғубор.
Яқинлашиб қолгандек тоғлар,
Ҳаво шундай тиниқ, беғубор.

Шитирлаган кечки ёмғир, ҳам
Туманларни қучоқлаган тонг,
Қоп-қорайган далаю қир ҳам,
Бари менга таниш, қадрдон.

Дарахтларда ловиллар гулхан,
Юрагимда унинг тафти бор.
Боғчадаги хазонлар билан
Учиб юрар кечаги баҳор.

Мени ташлаб кетмоқчи дўстни
Тўхтатмоқчи бўлгандай, шу он
Мен жимгина қўлим чўзаман
Ёнаётган гулханлар томон.*

Хуршид ДАВРОН

@NilufarIbrohimova

1 month, 3 weeks ago

Йўлинг тушган замони,
ёймай овозасини,
бир йўл чертиб ўт, жоним,
қалбим дарвозасини.

@NilufarIbrohimova

1 month, 3 weeks ago

Оразин ёпқоч...

@NilufarIbrohimova

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️

🪓 Jonli Bolta Шиоримиз «Тезлик»
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин.

👤Основатель канала; @NodirMillion
👤Админ канала

💰Реклама учун👇
@JonliBolta_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

- пранк учун расм видеолар
- сториес учун расм видеолар


по поводу рекламы - @reklama_sahifa

https://t.me/boost/prank_rasmlarr

Last updated 1 month, 1 week ago

Hello, World!

Last updated 6 days, 14 hours ago