Muminalar.uz | Расмий канал

Description
“МЎМИНАЛАР” диний-маърифий, илмий-адабий журналининг расмий саҳифаси

Савол ва таклифларингиз:
@Muminalaruz_bot
Админ:
https://t.me/Hidoyat_jurnal
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

1 week, 4 days ago

#Эслатамиз
ЎҚ ҚАРҒИШЛАР

Ота-она қарғиши – ўқ, дейилади. Отилган милтиқ ўқини қайтариб бўлмагани каби уларнинг қарғиши ҳам қайтарилмас. Қарғиш айтилгач, ҳар қанча афсусу надомат, пушаймонлик бўлмасин, ғишт қолипидан кўчган бўлар экан.
Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававийнинг «Ал-азкор» китобида келтирилган ҳадис бу ҳақиқат билан юзлантиради.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсингиз, болаларингиз, хизматкорларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Чунки Аллоҳ талаб қилувчининг талабини берадиган соатга мувофиқ келиб қолсангиз,* (қарғишингизни) ижобат этиб қўяди», дедилар.
Бу ҳадисни Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар. Имом Муслим «Саҳиҳ» китобларининг охирида мазкур ҳадисни қуйидагича ривоят қиладилар:
«Нафсларингиз, болаларингиз, молларингиз зарарига дуо қилманглар. Ижобат бўлиш пайтига тўғри келиб қолса, қилган сўровингиз амалга ошиши мумкин».
Афсуски, ҳамма ҳам бу ҳақда билмайди. Шу сабабли Аҳмад Зиёуддин Кумушхонавий ҳазратларининг «Мажмуатул аҳзоб» (Катта дуо ва зикр китоби) китобидан муҳим қайдларни эътиборингизга ҳавола этамиз: «Дуо қилиш бандасидан, қабули эса Аллоҳдандир. Шу эътибордан қуйида ишончли манбалардан олинган ҳадислар асосида дуоларимиз қабул бўлиши учун лозим сабабларни ўрганамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят этилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб марҳамат қилдилар:
«Уч дуо шубҳасиз мақбулдир:
1. Мазлумнинг дуоси.
2. Йўловчининг (мусофирнинг) дуоси.
3. Ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси».***
Бу ҳадисни Имом Бухорий «Адаб» китобига олган, Бундан ташқари Абу Довуд ва Термизий «Сунан»ларида ривоят қилишган.
Ҳар битта ота-она фарзанди ҳаққига, албатта, яхши дуо қилади. Аммо ҳаётда акси ҳам, афсуски, учраб туради. Ота-онанинг норозилигига сабаб бўларлик қилмишлари туфайли қарғиш олганлар ва олаётганлар борлиги, оқпадарлар учраши эса сир эмас...

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.
@muminalaruzb

1 week, 4 days ago

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир қавмлар бўладики, қанийди ёмонлик (гуноҳ)лари кўп бўлсайди, дея орзу қиладилар”, дедилар. “Нима учун ё, Расулуллоҳ?”, дейишди. У зот: “Чунки уларнинг ёмонликларини Аллоҳ яхшиликларга алиштириб қўйган бўлади”, дедилар.

Имом Ҳоким ривояти.

Изоҳ: “Илло, кимки (шу дунёда) тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қуяр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир”, Фурқон сураси, 70-оят.

@arabicuz

1 week, 4 days ago

Мишари Рашид ал-Афасий;
Оли Имрон сурасининг 83-ояти ўқилиши

@muminalaruzb

1 week, 5 days ago

#Мақола

Маҳр шунчаки меҳрибонлик эмас

Бугунги кунда бой-бадавлат оилаларнинг дипломи ё қўлида ҳунари бор қизларига совчи қўйиш одатий ҳолга айланган. Шахсий манфаатини ўйлайдиган айримлар бу дунёнинг ўткинчи молини кўпайтириш ниятида ўз молига мол қўша оладиган қизларни кўзлаяпти. Мақсадларига етиш учун барча нарсани, жумладан, маҳр (қалин, сут пули)ни зиммаларига оладилар-у, ҳеч бирини адо этмайдилар. Масъулиятдан қутулиш учун уялмасдан ҳийла ҳам қилишади.
Аллоҳ таоло: “Эй Пайғамбар! Албатта, Биз сизга маҳрларини берган жуфтларингизни, Аллоҳ сизга ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни, сиз билан бирга ҳижрат қилган амакингизнинг қизларини ва аммаларингизнинг қизларини, тоғангизнинг қизларини ва холаларингизнинг қизларини, яна (ҳар қандай) мўмина аёлни – агар у ўзини пайғамбарга тортиқ этсаю, пайғамбар уни (маҳрсиз) ўз никоҳига олишни истаса, (мазкур аёлларни сиз учун) ҳалол қилдик. (Маҳрсиз уйланиш барча) мўминлар учун эмас, холис сиз учундир. Биз (мўминларга) жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида фарз қилган ҳукмларимизни, албатта, биламиз. Бу сизга танглик бўлмаслиги учундир. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли Зотдир” (Аҳзоб сураси, 50-оят), деган. Бу оят Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи ва салламга хосдир.
Яқинда бир оила қизининг турмушини сақлаб қолиш ниятида ҳовлисининг бир чеккасидан унга уй-жой қуриш учун ер ажратиб берди. Бундан уялмаган қудалар уй қурилганидан кейин ўғлининг номига ўтказиб беришларини ҳам талаб қилишди. Тўйдан аввал куёв томон келинга “Қалин пули, маҳр ўрнига уй-жойимизни берамиз”, деб ваъда қилган экан. Муаммони ҳал қилиш учун маҳалла оқсоқоллари, фаоллар ва имом-хатиблар бирлашиб: “Бундай талаб на диний ва на дунёвий тамойилларга тўғри келмайди”, десак, куёв томон: “Биз бу аёл ва унинг болаларига текин нон беряпмиз, уйга битта кулча олиб келаётгани йўқ-ку”, дейишди.
Эрнинг устунлиги унинг моддий жиҳатдан оиласини қандай таъминлагани билан белгиланади. Аёлини едириб-ичириш, кийинтириш, даволатиб, ҳимоя қилиш ўрнига ҳақини поймол қиладиган эркакларни кўрганда дилингиз оғрийди.
Оиласини боқишдан бош тортаётган, бераётган таомини миннат қилиб, аёлининг маошига, ҳатто давлат томонидан берилаётган болалар пулига кўз тикаётган эркаклар ҳам бор. Айрим эркаклар эса хусуматлашиб, ажрашиш даражасига етгач, тенг тақсимланиши лозим бўлган мулкнинг аёлига тегишли қисмини ҳам бермасликка ҳаракат қиляпти.
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аёлингга озор беришдан тийилиш гўзал хулқ эмас. Балки ундан етадиган озорни кўтаришинг ҳусни хулқдир”, деган.
Ҳурматли эркаклар, оиладаги мувозанат, қайнона ва келин муносабатлари сизларга боғлиқ. Онангизнинг олдида фарзандлик бурчингиз бўлгани каби оилангиз учун ҳам масъулиятингиз борлигини ва бундан охиратда, албатта, сўралишингизни унутманг.

Абдуллахон МИРЗАЕВ,
“Муҳаммадқул” жоме масжиди имом-хатиби

"Мўминалар" журнали, 4\-сон, 2024 йил

@muminalaruzb

1 week, 5 days ago

#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси аёл вафот этса-ю, эри ундан рози бўлса, жаннатга киради», дедилар.

Имом Термизий ва Ҳоким ривояти

@arabicuz

1 week, 5 days ago

Мишари Рашид ал-Афасий;
Оли Имрон сурасининг 82-ояти ўқилиши

@muminalaruzb

1 week, 6 days ago

#Мақола

Дардимга Қуръон малҳам бўлди

Бундан 10 йилча аввал баҳор кунларининг бирида тонг пайти телефоним жиринглади. Жиянимнинг йиғи аралаш товуши эшитилди: “Холажон, тез уйимизга етиб келинг, онам дунёдан ўтди”. Ўзимни йўқотиб қўйдим. Ахир, кечагина бирга бозорга борган эдик-ку. 54 ёшга кирган опам юрак хуружидан ўша тунда оламдан ўтибди.
Таъзия ўтди. Мен: “Опам энди бу дунёда йўқ, нафақага чиқаман, деб юрувди...” деб тинмай йиғлайман. Шунда ёши улуғроқ бир отинойи олдига чақирди. Қўлимни ушлаб оҳиста: “Жон қизим, кўп оҳ-воҳлаб, ўзингизни қийнаб, опангизга озор берманг. Ундан кўра жиянларингизга далда бўлиб, бу Аллоҳнинг иродаси эканини, ҳаммамиз ҳам бир кун келиб бу дунёни тарк этишимиз ҳақида уларга таскин беринг. Қуръон ўқинг, садақа, эҳсон бериб, опангизнинг ҳаққига дуода бўлинг”, деб насиҳат қилди.
Ўша куни отинойининг Қуръон тиловатини эшитиб, руҳимда енгиллик сездим, қалбимни эзаётган опамнинг айрилиғи бир зумда босилгандай бўлди. Қалбимга Қуръони каримни ўқиб-ўрганиш иштиёқи тушди. Бир ҳафтадан сўнг Бухорога – “Жўйбори Калон” мадрасасига бордим. У ерда аёл-қизлар имтиҳон асосида ўқишга қабул қилиниши, ҳозир қабул вақти эмаслигини тушунтиришди. Улар менга “Араб тили” курсини тавсия қилишди. Уларнинг хулқи, гўзал муомаласи кишини мафтун этарди. Аёлга хос жамики яхши жиҳатлар уларда жамланганини кўрдим. Қани эди, мен ҳам улардан бири бўлсам...
Шундай хаёллар билан бир неча ой ўқув курсида араб тилини ўргандим. Юртимизда Қуръон, тажвид курслари очилгунича алифбо ҳарфларини танийдиган бўлдим. Алҳамдулиллаҳ, ҳозир илм олиш учун мадрасалар қошида очилган Қуръон курслари ҳамюртларимиз учун жуда қулай имкониятдир. Бундай фурсатлардан оқилона фойдаланиб, танимиз соғлигида Қуръони каримни ўрганиб, амрларини, ўгитларини ҳаётимизга татбиқ этайлик, азизлар...

Мақсад РАҲМАТОВА,
Жондор тумани “Хўжа Ҳайрон” маҳалласи отинойиси

"Мўминалар" журнали, 4\-сон, 2024 йил

@muminalaruzb

1 week, 6 days ago

#Эслатамиз

РАЖАБ – ИСТИҒФОР ОЙИ
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар:
“Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор”.

Имом Дайламий ривояти

Ал-Фирдавс (81/1. 247)

Истиғфор турлари:

  • “Астағфируллоҳ”.
  • “Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ”.
  • “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳайюл қоййум ва атуубу илайҳ”.
  • “Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм”.
  • “Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк”.
  • “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илаҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк”.
  • “Аллоҳумма иннака афуввун кариймун туҳиббул афва фаъфу ъанний”.
  • “Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий”.
  • Астағфируллоҳа Роббий мин кулли занбин ва атуубу илайҳ”.

@muminalaruzb

1 week, 6 days ago

#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Мўмин мўминага ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтирур".

Имом Муслим ривояти

@muminalaruzb

2 weeks ago

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

***Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.***

@muminalaruzb

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her