🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
“Крокус” терактида айбланган 4 тожикистонликнинг ҳибсда қолиш муддати яна узайтирилди
Москванинг Басманний туман суди “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида теракт содир этишда айбланган тўрт нафар шахсни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди.
Суд тергов органларининг илтимосномасини қаноатлантирган ва Муродали Рачабализод, Муҳаммадсобир Файзов, Фаридуни Шамсиддин, Далержон Мирзоевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини 3 ойга, жами 10 ой 28 суткага узайтирган.
Судланувчиларнинг тўрт нафари ҳам 2025 йилнинг 22 февралига қадар ҳибсда бўлади.
Маълумот учун, Москва яқинидаги Красногорскдаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залига ҳужум жорий йилнинг 22 март куни тахминан соат 20:00 да содир бўлди. Тўрт нафар қуролли шахс концертга келган одамларга қарата ўқ узган, аудиторияга ўт қўйган, сўнг бинони тарк этиб, машинада қочиб кетган. Оқибатда 145 киши ҳалок бўлди, 500 дан ортиқ киши яраланди. 1,7 мингдан ортиқ киши жабрланувчи сифатида тан олинган, 800 дан ортиқ киши гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.
Батафсил:👈
Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
Жиззахда Cobalt вояга етмаган опа-сингилларни уриб кетди. Қизлар воқеа жойида вафот этди
Жиззах вилоятида Cobalt йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган 13 ва 4 ёшли опа-сингилларни уриб кетди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 19:30 ларда Бахмал тумани ҳудудида содир бўлган. 1991 йилда туғилган А.О. фуқаро Cobalt русумли автоуловини бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар, 2011 йилда туғилган И.М. ва унинг синглиси 2020 йилда туғилган И.К.ларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчи О.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди ва 117-модда (Хавф остида қолдириш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. У ҳозирда ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонага жойлаштирилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди
Йўл қурилиши ҳамда таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари Н.Ш. ўзганинг ишончига кириб, унга “Тошкент-Бойсун” автойўлини қуриш ва таъмирлаш лойиҳаси бўйича тендер ғолиби бўлган хорижий компаниянинг қиймати 500 минг АҚШ долларилик қурилиш ишларини бажариш бўйича буюртмасини олиб бериш эвазига унинг 10 фоизини, яъни 50 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, у муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
Ўзбекистонда фахрий донорларга нафақа ва бир марталик тўловлар оширилади
2025 йил 1 январдан бошлаб «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони эгалари жамоат транспортидан бепул фойдаланишлари ва давлат санаторийларида навбат кутмасдан даволанишлари мумкин бўлади.
Соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган йиғилишда шундай қарор қабул қилинди.
Шунингдек, донорлар учун бир марталик пул мукофотини - 5 тадан 15 та асосий ҳисобланган қийматга оширишга қарор қилинди. Яъни, янги йилдан бошлаб бундай фуқароларга 5,625 миллион сўм (440 доллар) тўланади.
Бундан ташқари, йиғилишда шифохоналар учун дори-дармонларни ўн беш ойлик талабдан келиб чиқиб харид қилиш ва кейинги йиллар учун эҳтиёжларни 1 августга қадар давлат буджети параметрлари билан бир вақтда шакллантириш таклиф этилди.
Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
300 минг бола Ливандан қочиб кетди
Сўнгги етти ҳафта ичида 300 минг бола кучайиб бораётган кескин вазиятдан қочиб, Ливандан Сурияга кўчиб ўтди, дея хабар бермоқда Save the Children ташкилоти.
Аксарият болалар ёлғиз, ота-оналари ёки оилаларидан ажралган ҳолда йўлга чиққан бўлиб, яқинлашиб келаётган қиш, зўравонлик, озиқ-овқат танқислиги ва касаллик хавфи остида қолмоқдалар.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ливандан Сурияга кўчиб ўтаётганларнинг 70 фоизи сурияликлар, қолганлари ливанликлар ёки бошқа миллат фуқароларидир. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, тахминан 60 фоиз болалар ва ўсмирлар тиббий ёрдам, бошпана, озиқ-овқат ва сувга жуда муҳтож.
Исроил Ливан жануби ва Байрутни бомбардимон қила бошлаганидан бери Ливанда камида 1,2 миллион киши, яъни умумий аҳолининг бешдан бир қисми бошқа жойга кўчирилди, шунингдек, 13 йил муқаддам ўз мамлакатларида содир бўлган можаролардан қочиб, Ливанда бошпана топган 1,5 миллион суриялик қочқинлар ҳам.
Ливанда турмуш ўртоғи ва икки ёш боласи билан яшаган 28 ёшли суриялик қочқин Майса яна зўравонликлардан қочишга мажбур бўлди ва Сурияга кўчиб ўтди.
"Ливанда бошланган можаро бу даҳшатни ҳам олиб келди. Ҳар қандай ўқ кириб ўтиши мумкин бўлган чодирда яшар эканмиз, бомба ва ўқ отиш овозларидан даҳшатга тушдик. Бинолар вайрон бўлаётганини кўрдик, ҳайқириқларни эшитдик, бомбардимондан қочаётган одамлар, ҳеч қачон унутмайдиган даҳшатли воқеалар ва вазиятларга гувоҳ бўлдик", - деди у.
Энг ёмони, кўчирилган болалар ва уларнинг оилалари 13 йил давом этган можаролар, ундан кейинги гуманитар ва иқтисодий инқирозлар, шунингдек, бир йил аввал содир бўлган даҳшатли зилзиладан зарар кўрган, аҳолининг 38 фоизи жабрланган мамлакатга келишмоқда. Айни пайтда Суриянинг ўзида қарийб 16,7 миллион киши ёрдамга муҳтож. Бу аҳолининг 72 фоиздан ортиғи ва 2011 йилда инқироз бошланганидан бери энг юқори даража дегани. Ёрдамга муҳтожларнинг тахминан 45 фоизи болалардир.
Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл реконструкция қилинади
Хоразмдаги «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380» автойўли реконструкцияси учун 294 млн доллар маблағ сарфланади.
D213 «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380» автомобил йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси 294,1 миллион долларга баҳоланмоқда.
Президентнинг 13 ноябрдаги қарорига кўра, йўлнинг бир қисми (0−81 км) реконструкция қилинади.
Лойиҳани амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 18 йил муддатга, тўрт йиллик имтиёзли давр билан 238 миллион доллар миқдорида кредит жалб этилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2041 йил ноябригача Ўзбекистон банкка асосий қарз ва фоизлар учун 382,68 миллион доллар тўлаши керак.
Унинг реализацияси 2 йиллик кафолат муддати билан 5 йилни (2024−2029) ташкил этади.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, харажатларни 32,7 миллион долларгача оптималлаштириш имконияти аниқланган. Мазкур маблағ Хоразм вилоятидаги D217 «Урганч — Гурлан — Манғит — Туркманистон Республикаси чегараси» автомобил йўлининг 5 — 75 километрлик қисмини реконструкция қилиш лойиҳасига йўналтирилади.
Президент лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ва ЕТТБ кредити бўйича прогноз тўлов жадвалини тасдиқлади.
Хоразм вилояти ҳокимлигига қўмита билан биргаликда яшил ҳудудларни ташкил этиш мақсадида реконструкция қилинадиган автомобил йўлларининг йўлбўйи ҳудудларида иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 30 минг туп манзарали дарахт ва бута кўчатларини экишни таъминлаш топширилди.
Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
Kuchga kirgan qonun to'g'risida nimalarni bilishimiz kerak?
Yer, mulk, uy-joy bilan bog‘liq munosabatlar tarixan qadriyatimizga aylangan. 2024-yilning 5-avgust sanasida Davlatimiz Rahbari vatandoshlarimiz uchun muhim bo‘lgan yana bir tarixiy Qonunni imzoladilar.
Bugun 8-noyabrdan millionlab yurtdoshlarimiz kutgan “O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni e’tirof etish to‘g‘risida”gi qonun kuchga kiradi. 2024–2025-yillar uchun tasdiqlangan reja-garfik asosida mahallalarda kadastr xodimlari tomonidan xatlov ishlari boshlanadi.
Qonun kuchga kirish sanasida sizga murojaat qilishimdan maqsad “ogohlikka” chaqirishdir!
Uzoq yillar davomida o‘zi yashab kelayotgan uyini rasmiylashtirib olishni niyat qilib yurgan halol insonlar ko‘p ammo, vaziyatdan foydalanib, noqonuniy yo‘llar bilan daromad qilishni reja qilib yurgan “uddaburonlar” ham yo‘q emas.
Sizlarni bunday nopok kimsalarning har qanday so‘zlari va va’dalariga ishonmaslikka chaqiraman!
Birinchidan, mahallalar aniq tasdiqlangan reja-grafik asosida xatlovdan o‘tkaziladi. Biri qolib ikkinchisiga o‘tilmaydi, ya’ni xalq tili bilan aytganda “tezlashtirib berishning imkoni yo‘q!”.
Ikkinchidan, xatlovdan keyin “E’TIROF” dasturiga kiritilgan har bir holat bo‘yicha 15 dan ortiq vazirlik va idoralar xulosalarini beradi hamda kosmik suratlar yordamida tahlil qilinadi. Xalq tili bilan aytganda “ilojini qilib o‘tkazib bo‘lmaydi!”.
Uchinchidan, xatlov jarayonida qonun bilan aniq belgilab berilgan 8 ta toifaga kiruvchi holatlar o‘rganiladi. Hozirda egallab olib, qurilish qilib qonuniylashtirib olishni reja qilayotganlar javobgarlikka tortiladi va bu ishlar ham axborot tizimlari orqali nazorat qilinadi. Xalq tili bilan aytganda “tanish-bilish o‘tmaydi!”.
‼️Hurmatli yurtdoshlar, har qanday holatda ham firibgarlik, ta’magirlik yoki korrupsiya holatlariga duch kelsangiz huquqni muhofaza qilish organlariga xabar bering.
Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
Цефтракцион ва Дексаметазон олган 28 ёшли аёл вафот этди, Қашқадарё
Аёлнинг ангинаси шишиб кетганлиги сабабли унинг бўйин қисмига "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилган.
Бугун, 8 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги клиникаларнинг бирида 28 ёшли аёл қилинган антибиотик уколдан сўнг вафот этган айтилган хабар ижтимоий тармоқларга тарқалди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 11:00 атрофида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшаган фуқаро 1996 йилда туғилган Б.Н. (аёл) хусусий поликлиникага томоғи шишиб кетганлиги бўйича мурожаат қилган.
Хусусий клиниканинг лор шифокори И.Ж. томонидан аёлнинг томоғи шишиб йиринглаганлиги сабабли унинг томоқ қисмидан "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилганида бемор Б.Н.нинг тили тортилиб кетган. Воқеа жойида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан беморнинг соғлиғи ёмонлашиб ҳодиса жойида вафот этган.
Воқеа содир бўлган жойга Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси терговчиси раҳбарлигида тергов тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
❗️Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, соғлигингизни ишончли шифокорларга топширинг
Каналга уланиш👇****
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
ЕТТБ ва ЕИ Хоразм вилоятига қуёш электр станцияси лойиҳаси учун маблағ ажратди
ЕТТБ ва ЕИнинг Европа барқарор тараққиёт жамғармаси Франциянинг Voltalia компанияси томонидан Хоразм вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш учун асос солинган Sarimay Solar компаниясига 54,6 млн долларгача маблағ ажратди.
ЕТТБнинг 54,6 миллион долларгача бўлган молиялаштириш пакети 44,8 миллион долларгача кредит, шунингдек, қурилиш босқичида Sarimay Solar компаниясини қўллаб-қувватлайдиган 9 миллион евролик махсус молиялаштириш дастуридан иборат бўлади.
Лойиҳа ЕИнинг Европа барқарор тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган 7 миллион долларлик кредитнинг биринчи траншини қоплаш кафолатини олади. ЕИ маблағлари ЕТТБ фаолият юритаётган ЕИдан ташқаридаги мамлакатларда иқлим ўзгаришини юмшатиш технологияларини жорий қилишни тезлаштиришга мўлжалланган.
Молиялаштириш Sarimay Solar компаниясига 100 МВт қувватга эга янги қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва фойдаланишга топширишга ёрдам беради, бу Ўзбекистоннинг 2030 йилгача 25 ГВт гача қуёш ва шамол энергиясини ишлаб чиқариш мақсадига ҳисса қўшади.
Каналга уланиш👇****
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
**Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш учун қанча тўлов қилиш керак?
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотлардан бир марталик тўлов ундирилади.**
Бир марталик тўловни тўлашдан қуйидаги шахслар озод этилади:
- бир марталик умумдавлат акцияси доирасида бир марталик йиғимни тўлиқ тўлаган шахслар;
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.
Каналга уланиш👇****
https://t.me/qonundoirasidauz/
Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago